Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.47K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Андижондан Мўйноққача пиёда: Яёв юрт кезаётган икки азамат билан суҳбат

Сирдарёлик икки йигит – Элдор Жўраев ва Тўлқин Усмонов Ўзбекистонда спортга, шу жумладан пиёда юришга бўлган қизиқишни оммалаштириш ниятида Андижондан Қорақалпоғистон томон йўлга чиқишган.

➡️ Батафсил ўқинг

15 февраль куни Андижон вилоятидан йўлга чиққан спортчилар 8 март кунига қадар Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларининг ўндан ортиқ туманларини, қолаверса пойтахтни ҳам ортда қолдиришди.

Улар 21 мартгача Қорақалпоғистон ҳудудига етиб боришни мақсад қилишган. Охирги манзил эса республиканинг Мўйноқ шаҳри бўлади.

📹 Тўлиқ видео

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ самарқандлик сайёҳ Соҳиб Ражабов Ўзбекистоннинг шарқий қисмидан ғарбий қисмигача бўлган 2200 километрлик масофани пиёда босиб ўтганди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Лас-Вегас»да ресторан ходимини дўппослаган шахслар устидан жиноят иши очилди

Нукусдаги «Лас-Вегас» ресторанида муштлашув бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, 9 март куни соат 23:30ларда Нукусдаги «Лас-Вегас» ресторанига келган Нукус шаҳрида яшовчи фуқаролар, А.А., А.С. ҳамда Қ.Г.лар ва шу ресторан ходими И.Қ. ўртасида ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Натижасида, ресторан ходими И.Қ. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Қуриган Орол денгизининг тубида юз миллион долларлик лойиҳалар топилмоқда

Қуриган Орол денгизининг туби ва сув омборлари қолдиқлари кўплаб тижорат таклифларига бой.

«Дунёда литий конлари атиги бир нечта, аммо уларни ривожлантириш учун жиддий сармоялар талаб этилади»,- деди Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг Ўзбекистондаги филиали раҳбари Вадим Соколов.

Дуналиелла микроалгларини (ундан В ва С витаминлари, бета-каротин ишлаб чиқариш мумкин) тиббиёт ва озиқ-овқат саноати учун етиштириш имконияти мавжуд.

Орол денгизининг гиперсалинли сувида (дунёда бундай жойлар атиги бир нечта) камдан-кам учрайдиган Артемия микроқисқичбақаси яшайди.

Хитойлик ишбилармонлар ушбу имкониятдан манфаатдор эканлигини билдиришмоқда. Улар витаминлар ва дори-дармонларни ишлаб чиқариш учун қисқичбақасимонлар, шунингдек, балиқлар ва бройлер товуқлари учун ем ишлаб чиқаришда фойдаланадилар.

«Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда йилига минг тоннага яқин қисқичбақа қазиб олиш имконияти мавжуд. 1 кг шўр қисқичбақанинг нархи 20 долларни ташкил қилади. Маҳаллий аҳоли томонидан олиб борилаётган тартибсиз йиғим-терим ишлари бугунги кунда ресурсларнинг камайишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли уларни йиғиб олишни самарали олиб боришни йўлга қўйиш лозим», - дея таъкидлади Вадим Соколов.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Ўзбекистонда техник кўрикдан ўтганлик тўғрисида талонларни бериш амалиёти бекор қилинади

▪️Ҳукумат қарорига кўра, 2021 йил 1 сентябрдан хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади.

Энди янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтишда техник кўрикдан ўтказилмайди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🐟 🚫 Амударёда балиқ овлаш тақиқланди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш тўғрисидаги тартиб-қоидаларга асосан, 10 март кунидан бошлаб, Амударёда балиқ овлаш ва моторли қайиқларда сузиш тақиқланди. Чеклов 31 майга қадар давом этади. Тақиқ балиқларнинг кўпайиш мавсуми кириб келгани билан боғлиқ.

❗️Ушбу талаб бузилган ҳолатда Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга биноан, балиқ овлаш воситалари мусодара қилинади ҳамда қоидабузарларга катта миқдорда жарима қўлланилади, деб огоҳлантирмоқда Хоразм вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси.

Бошқа сув ҳавзаларида бундай чекловлар 26 апрелдан 10 июнга қадар жорий қилинади.

Спорт-ҳаваскорлик мақсадида балиқ овлаш фақат Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси аъзоларига, моторсиз қайиқларда махсус қоида талаблари асосида рухсат этилади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Нукусда 3 киши ва ресторан мусиқачиси ўртасида муштлашувга нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Олдинроқ Нукусдаги «Лас-Вегас» ресторанида муштлашув натижасида 3 нафар шахсга жиноят иши очилгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат бўйича ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти янги маълумотларни тақдим қилди. Маълум бўлишича, 9 март кунидан 10 март кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда Нукус шаҳри «Aлмазар» МФЙда жойлашган «Лас-Вегас» номли ресторанда мусиқачи бўлиб ишловчи 22 ёшли Искандар Қ.нинг ёнига 31 ёшли мижоз Aлишер A. маст ҳолатда келиб қўлидаги микрофонини сўраган.

Рад жавобини олгач, шериклари 34 ёшли Гафур Қ., 33 ёшли Султан A. лар билан мусиқачини уриб дўппослашган. Натижада Искандар Қ. олган жароҳатлари сабаб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

«Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва тергов жараёнида ҳар бир фуқаронинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади», - дейилади Тергов департаменти расмий маълумотида.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Forwarded from SUBYEKTIV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яширин камера кўрсатган реаллик. Шифокорлар нега пулга рецепт ёзади?

Фармкомпаниялар шифокорларни "сотиб олиб", келишилган дорини беморларга тавсия этгани учун пул тўлаши – янгилик эмас. Лекин бундай ҳолатлар шу пайтгача тасдиғини топмаган эди.

SUBYEKTIV'нинг янги сонида биз "медпредставитель" қиёфасига кириб, шифокорларга рецепт учун пул таклиф қилдик ва буни яширин камерага ёзиб олдик. Хўш, муаммо илдизи қаерда?

➡️📹 Тўлиқ видео
#Тайинлов

💼 Жўқорғи Кенгесдаги 6 та қўмитанинг бирига раҳбар сайланди

Жўқорғи Кенгеснинг аграр, сув хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раҳбари лавозимига Дуйсенбай Утамбетов сайланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар бермоқда.

Утамбетов тайинловга қадар Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий тажриба станцияси директори лавозимида ишлаган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🌦 Қорақалпоғистонда ҳафта охиригача кучли шамол ва совуқ об-ҳаво кузатилади

Қорақалпоғистон фавқулодда вазиятлар бошқармасининг
хабар беришича, кечадан бошлаб то 12-13 март кунларигача совуқ об-ҳаво ва кучли шамол кузатилади.

Шу сабабли бошқарма фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига амал қилишни сўрамоқда. Иситиш қозонхоналарининг (котёл) ҳаддан ташқари қизиб кетиши олдини олиш ва ис газидан эҳтиёт бўлиш сўралмоқда.

Шунингдек, қозонхоналарнинг тозалангани, қуриган дарахтлар ва мустаҳкамланмаган конструкциялар атрофида ҳаракатланганда ҳам эҳтиёт бўлиш сўралмоқа.

Олдинроқ ҳафта охирида Қорақалпоғистонда -15 даражагача совуқ бўлиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Кеча Нукусда ҳаво ҳарорати кескин тушиб, кучли шамол тургани кузатилди.


⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🕌 Нукусдаги «Имом Эшон Муҳаммад» жоме масжиди Ўзбекистондаги «Энг обод масжид» деб топилди

«Йил танлови – 2020» ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, «Энг обод масжид» деб қуйидагилар аниқланди:

🔹 1-ўрин. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги «Имом Эшон Муҳаммад» жоме масжиди;

🔸 2-ўрин. Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжиди;

🔸 3-ўрин. Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги «Рамазон қори» жоме масжиди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
💼 #Тайинлов

Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига иккита ўринбосар тайинланди

Қаллибек Бекбергенов ва Арисланбек Аллияров Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бекбергенов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи, Аллияров эса Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаётганди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🧑‍💻 Қорақалпоғистондан 11 нафар ўқувчи халқаро олимпиада саралашининг кейинги босқичига чиқди

Халқ таълими вазирлиги халқаро олимпиада саралашининг 1-босқич натижаларини эълон қилди.

Биология, кимё, математика, физика ва информатика фанларидан ўтказилган синовларда Қорақалпоғистон Республикасидан 11 нафар ўқувчи кейинги босқичга ўтишди. Бу республика бўйича 11-кўрсаткичдир.

Жумладан, физика фанидан 2 нафар, информатика фанидан 1 нафар, математика фанидан 4 нафар, биология фанидан 3 нафар ҳамда кимё фанидан 1 нафар ўқувчи саралашдан ўтган.

Республика бўйича энг яхши кўрсаткичга Бухоро вилояти эришди – 37 нафар ўқувчи. Кейинги ўринларни Тошкент шаҳри (27) ва Қашқадарё вилояти (24) эгаллади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўрткўлда МФЙ ходими оила аъзосини «Темир дафтар»га киритгани учун ишдан олинди

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Муса Aлжановнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, Тўрткўл туманидаги МФЙ ходими ўз оила аъзоларини ижтимоий ҳимояга муҳтожлар рўйхатига киритган.

Бу ҳолат 2020 йилнинг декабр ойида қайд этилган. Вазирлик юқоридаги вазият бўйича тегишли тартибда назорат олиб бориб, маҳалла раисини ишдан олган.

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги шунга ўхшаш ҳолатларда жамоатчилик билан алоқага тайёрлигини билдирмоқда.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Икки қизни қутқараман деб сувга чўкиб вафот этган қорақалпоғистонлик журналистнинг китоб тақдимоти ўтказилди

Фурқат Юсупов
Қорақалпоғистондаги KRuz.uz сайти асосчиси эди. Таниқли марҳум журналист 3 йил олдин икки қизни қутқараман деб Нукус туманидаги катта каналда чўкиб вафот этганди.

Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида унинг «Футбол мундиали» китоби чоп этилди. Нукусдаги Ёшлар марказида китоб тақдимоти ва Фурқат Юсуповнинг хотира кечаси ўтказилди.

Фақат 250 нусхадагина чиққан китоблар Қорақалпоғистондаги кутубхоналарга бепул тарқатилмоқда. Оила аъзоларининг айтишича, китоблар сотувга чиқарилмайди. Қизиқувчилар уни кутубхоналарга бориб ўқиши мумкин.

Маълумот учун, Фурқат Юсуповга вафотидан кейин «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони берилди. Ишини эса укаси Искандар Юсупов ва шогирдлари давом эттирмоқда.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Уй-жойга муҳтож аёллар учун ҳар бир ҳудудга 10 млрд сўмдан ажратилади — Танзила Норбоева

▪️«Aйни пайтда эҳтиёжманд аёлларимиз уй олиши учун бошланғич бадал пулини тўлаб бериш тизими мавжуд. Эндиликда бу борада қўшимча чоралар кўрилади. Ҳар бир ҳудудга 10 млрд сўмдан маблағ ажратиш орқали уй-жойга муҳтож аёллар уй билан таъминланади», – деди Танзила Норбоева Сенат ялпи мажлисида.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Қорақалпоғистон Республикасида хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони қанча?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 12 069 тани ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесимида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони:⬇️

🔸Тошкент шаҳри – 7 124 та;
🔸Тошкент вилояти – 1 334 та;
🔸Самарқанд вилояти – 592 та;
🔸Фарғона вилояти – 460 та;
🔸Сурхондарё вилояти – 446 та;
🔸Андижон вилояти – 352 та;
🔸Бухоро вилояти – 303 та;
🔸Наманган вилояти – 264 та;
🔸Навоий вилояти – 239 та;
🔸Қашқадарё вилояти – 220 та;
🔸Жиззах вилояти – 209 та;
🔸Сирдарё вилояти – 184 та;
🔸Хоразм вилояти – 178 та;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 164 та.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹🌪 Кучли шамол тиббиёт институтининг том қисмини учириб кетди

Нукусдаги 23-кичик туманда жойлашган олдинги тиббиёт институти биносининг том қисми учиб кетди. Бунга Қорақалпоғистонда охирги икки-уч кундан бери кузатилаётган совуқ об-ҳаво ва кучли шамол сабаб бўлгани айтилмоқда.

Жабрланганлар ва етказилган зарар ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, 12 март куни Нукус шаҳри ва Қорақалпоғистоннинг турли ҳудудларида кучли шамол бўлиб, қор ёғганди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🌦 #Об_ҳаво

14 март куни Қорақалпоғистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 14 март, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −15... −10 даража, кундузи −7… −2 даража совуқ бўлади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ДХА раҳбарияти ва ходимлари қанча ойлик олади? Ташкилотга қандай ишга кириш мумкин?

Саволга Давлат хизматлар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи Казбек Артиков жавоб берди.

Унинг айтишича, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари 7-8 млн сўмга яқин, бошқармаси бошлиғи эса 10 млн сўмга яқин ойлик олади. Туманлардаги оддий ходимлар эса 2 млн 7 минг сўм ва 3 млн сўм ойлик билан иш бошлашади.

Казбек Артиков ДХА ва унинг ҳудудий бўлимларига янги ходимларни ишга қабул қилиш тартиби ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Ўтган 2020 йилда 18 та бўш иш ўрнига 500 тадан зиёд ҳужжатлар қабул қилинган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
«ТAТУда фақат бир семестр ўқидим, кейин...» – Amazon’да дастурчи-муҳандис бўлиб ишлаётган қорақалпоғистонлик йигит ҳикояси

«Мактабни битириб, ТАТУга ўқишга кирганман. Бир семестрлик ўқишдан сўнг менга кўпроқ янгилик бера оладиган атмосферада ўзимни синаб кўришни хоҳлаганман ва Жанубий Кореяга кўчиб келганман. Бу менинг глобал оламга қўйган илк қадамим бўлган», - дейди Amazon' компаниясининг қорақалпоғистонлик ходими Бекназар Абдикамолов.

➡️ Батафсил ўқинг

У ҳозир 28 ёшда, шу пайтга қадар бакалавр ва магистратурани тугатган, дастурлаш бўйича бир неча йиллик тажрибага эга кадр.

Канадада фаолият юритаётган, мигрантлар учун ҳуқуқий маслаҳатлар беришга ихтисослашган Immigration shop лойиҳаси муаллифи Раҳмат Собиров Amazon’ компаниясида дастурчи-муҳандис бўлиб ишлаётган қорақалпоғистонлик Бекназар Абдикамолов билан суҳбатлашди.

📹 Тўлиқ видео

Дастур бошловчисининг қайд этишича, дастурчи-муҳандислик Канадада талаб юқори бўлган мутахассисликлардан бири ҳисобланади. Маълумот учун, Бекназар Абдикамалов 1993 йилнинг 19 сентябрида #Нукус_шаҳри'да туғилган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston