«Вақф» фонди Нукусдаги мадраса талабалари учун 1 ойлик озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия қилди
Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов Нукус шаҳридаги Муҳаммад ал Беруний ўрта махсус ислом билим юртида бўлди.
Мадрасада ўтказилган учрашувда билим юртининг иқтидорли 6 нафар талабага тўлов шартномалари учун ҳомийлар ҳисобидан моддий ёрдамлар тақдим этилди.
Шунингдек, ташриф давомида, мадраса устоз-мураббийлари ва талабаларининг 1 ойлик тушлик ҳамда кечки овқатлар учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари саховатпеша ватандошларимиз кўмагида хайрия қилинган.
Эслатиб ўтамиз, «Вақф» фонди «COVID-19»дан вафот этган Қўнғирот туманидаги «Ҳаким Сулаймон» жоме масжиди имом ноибининг оиласига 3 хонали уй олиб берганди.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қачонгача янги автомобил олган одам сифатсиз баллонни алмаштиради? – UzAuto Motors раҳбари масалага аниқлик киритди
“Бозордан ёки автосалондан машина сотиб олган харидорлар, айниқса, Spark ва Nexia харид қилганлар тўртта баллонини алмаштиришга мажбур бўлишади. Машинани олади-ю, миниб кетавермайди. Бозордан бошқа баллон олишга тўғри келади. Мана шу автомобилларга бирданига сифатли баллонлар қўйиб, кейин сотувга чиқаришнинг имкони йўқми?”
➡️ Батафсил ўқинг
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
“Бозордан ёки автосалондан машина сотиб олган харидорлар, айниқса, Spark ва Nexia харид қилганлар тўртта баллонини алмаштиришга мажбур бўлишади. Машинани олади-ю, миниб кетавермайди. Бозордан бошқа баллон олишга тўғри келади. Мана шу автомобилларга бирданига сифатли баллонлар қўйиб, кейин сотувга чиқаришнинг имкони йўқми?”
➡️ Батафсил ўқинг
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
🌦 #Об_ҳаво
4 март куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 4 март, пайшанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси −5... 0 даража совуқ, кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади.

«2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлашимиз зарур» – президент
Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасидаги вазифалар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.
➡️ Батафсил ўқинг
«Ўтган 4 йилда давлат дастурлари асосида 140 минг ёки йилига ўртача 35 мингдан уй-жойлар барпо этилган бўлиб, бу олдинлари йилига қурилган ўртача уй-жойдан 4-5 баравар кўп, дегани. Лекин, бу етарли эмас.
Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун йилига камида 100-150 мингта уй-жой қуриш керак», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Жами 54 минг уй-жойдан 2 290 таси Қорақалпоғистонда топширилади.

Зулфия номидаги давлат мукофотининг бу йилги совриндорлари маълум бўлди
Президент «Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Унга кўра, аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун бир гуруҳ қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон Республикасидан Тўрткўл туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Шаҳзода Каримбоева ҳамда Бўзатов туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Гулсанем Оразбаева мукофотга лойиқ кўрилди.
◾️ Маълумот учун, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

📹🔥 Нукусдаги 27-кичик туманда ёнғин келиб чиқди
Сантехника ишлари билан шуғулланадиган корхона ошхонасида ёнғин келиб чиққан. Воқеа бугун, 3 март куни соат 18:39 да содир бўлган.
Ёнғинни Қорақалпоғистон ФВБ ходимлари тезкорлик билан ўчирган. Етказилган зарар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Катта лейтенант Aйбек Aбдирахмановга кўра, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
Сантехника ишлари билан шуғулланадиган корхона ошхонасида ёнғин келиб чиққан. Воқеа бугун, 3 март куни соат 18:39 да содир бўлган.
Ёнғинни Қорақалпоғистон ФВБ ходимлари тезкорлик билан ўчирган. Етказилган зарар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Катта лейтенант Aйбек Aбдирахмановга кўра, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
🗓 3 март:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🇺🇿 Президент уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасидаги вазифалар бўйича йиғилиши ўтказди
🔺 Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёда 6-ўринни эгаллади
🔖 Қурол олиб юриш ва ишлатишга рухсатномалар бериш ваколати миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилмоқда
📺 Россияда ўзбек тилидаги 12та телеканал намойиши йўлга қўйилади
🇷🇺 Москвадаги қурилишларда минглаб ишчи кучи етишмаётгани маълум қилинди
⬇️ Kun.uz Telegram каналлари:⬇️
👉 Ўзбекча | O‘zbekcha 👈

Оққушни табиатга қўйиб юборган блогер тақдирланди
Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси томонидан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишда ўзининг муносиб хизмати учун блогер Бахтияр Кадирбергенов фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
У аввалроқ, Нукус атрофидаги кўлга учиб келган оққушларнинг бирини қутқариб қолиб, яна шу кўлга қўйиб юборган эди. Унга совға тариқасида Ўзбекистон қизил китобининг биринчи ва иккинчи томлари берилган.

Президент уй-жойлар нархини оширмаслик бўйича топшириқ берди
▪️«Ҳар бир вилоят ҳокими уй-жой масаласида шахсан ўзи ичига кириб, аниқ ҳисоб-китобга эга бўлиши керак. Бугунги нарх-наводан одамларимиз рози эмас ва ҳокимлар бунинг ичига кирмагани ҳам, рост. Шунинг учун, вилоят ва туман ҳокимлари 1 кв.метр уй нархини 4 млн сўмдан оширмаслик чорасини кўриши керак», - деди Ш.Мирзиёев.
▪️Фуқароларга якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун бир йиллик имтиёзли давр билан 20 йилга кредит ажратилади (ўртача 240 млн сўм) ҳамда эҳтиёжманд аҳоли учун фоизнинг бир қисми субсидия сифатида тўлаб берилади.

📹 Нукусда маст ҳолда автотранспорт воситасини бошқарган 2 нафар ҳайдовчи аниқланди
🚨 ЙПХ ходимлари томонидан ўтказилган рейдда Нукусдаги Aллаяр Досназаров кўчасида ҳаракатланиб келаётган «Tracker» ҳайдовчиси маст ҳолда автомобил бошқараётгани аниқланган.
🚙 Шунингдек, яна бир «Nexia» ҳайдовчиси ҳам спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолатда автотранспорт воситасини бошқарган.
🙇🏻♂️ Нукус шаҳар жиноят ишлари бўйича суди қарорига кўра, ҳар иккала ҳайдовчига энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдорида жарима солинди ва 1 йил 6 ой муддат давомида автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

❓#Биласизми
🍎 Кунига битта олма ўпка фаол ишлаши учун етарли
🍏 #Олма таркибида кучли антиоксидант кверцетин мавжуд бўлиб, у ўпкани сигарета тутуни ва ҳавонинг умумий ифлосланиши таъсиридан ҳимоя қилади.

💼 #Тайинлов
Элликқалъа тумани ҳокимига маслаҳатчи тайинланди
#Элликқалъа_тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Пулатбек Тохсабинов тайинланди.
Бу ҳақда, ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда. Тохсабинов тайинловга қадар «Тўрткўл темир бетон буюмлар заводи» МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаган.

📊 Феврал ойида Қорақалпоғистонда 2 449 нафар чақалоқ туғилди
Ҳудудлар бўйича туғилишлар сони:
🔹Қорақалпоғистон Р. – 2 449 нафар;
🔸Андижон – 4 978 нафар;
🔸Бухоро – 2 400 нафар;
🔸Жиззах – 2 361 нафар;
🔸Қашқадарё – 5 599 нафар;
🔸Навоий – 1 359 нафар;
🔸Наманган – 4 361 нафар;
🔸Самарқанд – 6 441;
🔸Сурхондарё – 4 855 нафар;
🔸Сирдарё – 1 430 нафар;
🔸Тошкент – 4 604 нафар;
🔸Фарғона – 5 786 нафар;
🔸Хоразм – 2 416 нафар;
🔸Тошкент ш. – 4 421 нафар.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
Ҳудудлар бўйича туғилишлар сони:
🔹Қорақалпоғистон Р. – 2 449 нафар;
🔸Андижон – 4 978 нафар;
🔸Бухоро – 2 400 нафар;
🔸Жиззах – 2 361 нафар;
🔸Қашқадарё – 5 599 нафар;
🔸Навоий – 1 359 нафар;
🔸Наманган – 4 361 нафар;
🔸Самарқанд – 6 441;
🔸Сурхондарё – 4 855 нафар;
🔸Сирдарё – 1 430 нафар;
🔸Тошкент – 4 604 нафар;
🔸Фарғона – 5 786 нафар;
🔸Хоразм – 2 416 нафар;
🔸Тошкент ш. – 4 421 нафар.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
#Тайинлов
💼 Қорақалпоғистон Транспорт вазири тайинланди
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири Aллаберген Бердиев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Вазирлик матбуот котибининг Kun.uz'га маълум қилишича, бугун Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири лавозимига Сапаров Султанбай тайинланган.
Сапаров тайинловга қадар Нукус шаҳар «Aвтосозлаш-Нукус» МЧЖ менежери бўлиб ишлаган.
Собиқ вазир Aллаберген Бердиев қайси лавозимга ўтгани ҳақида маълумот берилмади.

⚡️ Қорақалпоғистонда яна бир вазир ишдан кетиб, ўрнига янги вазир тайинланди
Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Умар Сабуров лавозимидан озод қилинган.
Вазирлар Кенгашининг хабар беришича, бугун Қорақалпоғистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига Юлдаш Алимов тайинланган.
Алимов тайинловга қадар Элликқалъа тумани ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бироз олдин Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири этиб Сапаров Султанбай тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

🏢 Қорақалпоғистонда 2 мингдан ортиқ уй-жой қурилади
Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасидаги вазифалар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Давлат раҳбари томонидан қуйидаги таклиф ва топшириқлар берилди:
🎙 Аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун йилига камида 100-150 мингта уй-жой қуриш керак. Бу борада янги фармон тайёрланмоқда;
☝️ 2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш зарур;
👉 Давлат ипотека дастури доирасида жами 45 мингта хонадонли ёки ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўп уй-жойлар қурилади;
🏡 Оғир турмуш шароитига тушиб, бошпанасиз қолган 1 мингта оила, айниқса аёлларга «ижтимоий уй-жойлар» ижара асосида ажратилади;
🏗 Қорақалпоғистон Республикасида 2 290 та хонадонли уй-жой қурилади.

5 март куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 5 март, жума куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси −5... 0 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

Элликқалъадаги мактаб масъуллари қарийб 0,5 млрд сўмни талон-торож қилди
Қорақалпоғистонда бюджет маблағларини талон-торож қилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Элликқалъа туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби масъул ва моддий жавобгар шахслари 2018—2020 йилларда мактабнинг мураббий ва ходимларига жами 491,4 млн сўм хизмат сафари харажатлари ҳамда иш ҳақларини нақд пул шаклида ажратиб, тўлов қайдномалардаги имзоларни сохталаштириб келгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⚡️ 9 нафар қорақалпоғистонлик хотин-қиз давлат мукофоти билан тақдирланди
Президент фармонига мувофиқ, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Улар орасида қорақалпоғистонликлар ҳам бор.
🏅«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан:
🔸 Атаниязова Орал Аминовна — Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.
🏅«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
🔸 Алламбергенова Гулнара Юсупбаевна — Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси «Мухаллес» дуторчилар ансамбли бахши-созандаси.
🏅«Дўстлик» ордени билан:
🔸 Досимбетова Тамара Жумабаевна — Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти хотин-қизлар масалалари бўйича қози ёрдамчиси, бош отинойиси.
🔸 Нурлепесова Гулнара Жугинисовна — эркин ижодкор, шоира.
🏅II даражали «Саломатлик» ордени билан:
🔸 Бекатова Зумрад Рахимбаевна —Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси.
🏅«Соғлом турмуш» медали билан:
🔸 Палванова Нигора Бекбергеновна — Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийи.
🏅«Келажак бунёдкори» медали билан:
🔸 Досанова Гулмира Сарсенбаевна — Мўйноқ давлат ўрмон хўжалигининг хўжалик ишлари мудири.
🏅«Шуҳрат» медали билан:
🔸 Бекмуратова Венера Джолдасбаевна — Нукус шаҳридаги Президент мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси.
🔸 Турекеева Ариухан Аимуратовна — «Қарақалпақстан жаслары» газетаси масъул котиби.

🗓 4 март:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев ИҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш ташаббусини илгари сурди
👨👩👦👦 Ўзбекистонда 2030 йилга бориб камбағаллик даражасини икки баробарга қисқартириш вазифаси қўйилмоқда
🎓 Талабалар турар жойи муаммоси: Туркияда бу масала қандай ҳал қилинган?
🚕 Такси ҳайдовчиларига лицензия талаби бекор бўладими? Қачондан?
🏠 Кам даромадли аҳолига уй-жой олишда қўшимча имтиёзлар берилади — Тимур Ишметов

🔥 Бугун Чимбойдаги 3 та ОФЙ, Тахтакўпирда эса 1 578 та хонадонда газ ўчади
#Тахтакўпир_тумани'даги «Айланба жол» бўйлаб жойлашган юқори босимдаги ер ости газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли, 5 март куни соат 10:00 дан 18:00 гача:
🔸 «Қараой» ОФЙдаги 269 та хонадон,
🔸 «Айдинжол» МФЙдаги 366 та хонадон,
🔸 «Даўир» МФЙдаги 386 та хонадон,
🔸 «Тахтакўпир» ОФЙдаги 549 та хонадонларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Шунингдек, #Чимбой_тумани'даги «Кенгес», «Қостерек», «Тазажол» ОФЙлардаги хонадонлар ҳам соат 9:00 дан 17:00 гача табиий газдан вақтинчалик узилади.