Қорақалпоғистонда бир ўқитувчига ўртача 9 нафар ўқувчи тўғри келади
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020-2021 ўқув йили бошида Қорақалпоғистон Республикасидаги умумтаълим муассасаларида бир нафар ўқитувчига 9 нафар ўқувчи тўғри келади.
Бошқа ҳудудлардаги кўрсаткич:
▪️Тошкент шаҳри – 18 нафар;
▪️Андижон вилояти – 14 нафар;
▪️Тошкент вилояти – 14 нафар;
▪️Фарғона вилояти – 13 нафар;
▪️Самарқанд вилояти – 13 нафар;
▪️Наманган вилояти – 13 нафар;
▪️Сирдарё вилояти – 13 нафар;
▪️Бухоро вилояти – 12 нафар;
▪️Сурхондарё вилояти – 12 нафар;
▪️Хоразм вилояти – 11 нафар;
▪️Қашқадарё вилояти – 11 нафар;
▪️Жиззах вилояти – 11 нафар;
▪️Қорақалпоғистон Р. – 9 нафар;
▪️Навоий вилояти – 9 нафар.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston

UzAuto Motors бугундан бошлаб харидоргир моделларга шартнома қабул қилишни бошлайди
▪️«Cobalt», «Spark», «Nexia» ва «Lacetti» автомобилларини сотиб олиш учун мижозлар билан шартнома тузиш бугундан қайта йўлга қўйилади.
▪️Компания бир неча ҳафтадан бери бу моделларни сотмаётганди. Бунга сабаб сифатида янги бошқарув тизимига ўтилаётгани айтилди.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
▪️«Cobalt», «Spark», «Nexia» ва «Lacetti» автомобилларини сотиб олиш учун мижозлар билан шартнома тузиш бугундан қайта йўлга қўйилади.
▪️Компания бир неча ҳафтадан бери бу моделларни сотмаётганди. Бунга сабаб сифатида янги бошқарув тизимига ўтилаётгани айтилди.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
❓#Биласизми
AҚШ Aляскани сотиб олиш учун Россияга гектарига 2 центдан тўлаган.

Жанубий Корея томонидан Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманларида иссиқхоналар ташкил қилинади
Қорақалпоғистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Алибек Камолов ва «Myung Sung Placon Co., Ltd.» компанияси президенти Жонг Ёнг Хун ўртасида Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси томонидан видеоконференсалоқа шаклида мунозара бўлиб ўтди.
Учрашувда Нукус, Хўжайли туманлари ва Нукус шаҳрида Жанубий Кореянинг илғор технологиялари асосида янгича иссиқхоналар лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўрилди.
Жонг Ёнг Хун Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашига инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги доимий ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистонда 4 миллиондан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши бепул эмланади. Улар орасида кимлар бор?
Жорий йилда 4 112 668 нафар аҳоли COVID-19'га қарши вакцина билан эмланади ва бу мутлақо бепул бўлади.
▪️Қариялар – 65 ёшдан 74 ёшгача – 1 085 797 нафар;
▪️Кексалар – 75 ёшдан 84 ёшгача – 388 686 нафар;
▪️Узоқ умр кўрувчилар 85 ёш ва ундан юқори – 139 280 нафар;
▪️Тиббиёт ходимлари – 447 976 нафар;
▪️Сурункали касалликлари бор аҳоли – 888 190 нафар;
▪️Мактаб ўқитувчилари – 689 383 нафар;
▪️Мактабгача таълим ходимлари – 223 426 нафар;
▪️Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари – 180 000 нафар.

⚡️ Қорақалпоғистон Транспорт вазири ишдан кетди
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири Aллаберген Бердиев лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда. Унинг ҳозирда қайси лавозимга ўтгани ҳақида маълумот берилмади.
Бердиев Қорақалпоғистон Транспорт вазири бўлишидан олдин Ўзбекистон Республикаси автомобил ва дарё транспорт агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. Вазирликка эса 2019 йилнинг март ойида тайинланганди.

«Вақф» фонди Нукусдаги мадраса талабалари учун 1 ойлик озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия қилди
Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов Нукус шаҳридаги Муҳаммад ал Беруний ўрта махсус ислом билим юртида бўлди.
Мадрасада ўтказилган учрашувда билим юртининг иқтидорли 6 нафар талабага тўлов шартномалари учун ҳомийлар ҳисобидан моддий ёрдамлар тақдим этилди.
Шунингдек, ташриф давомида, мадраса устоз-мураббийлари ва талабаларининг 1 ойлик тушлик ҳамда кечки овқатлар учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари саховатпеша ватандошларимиз кўмагида хайрия қилинган.
Эслатиб ўтамиз, «Вақф» фонди «COVID-19»дан вафот этган Қўнғирот туманидаги «Ҳаким Сулаймон» жоме масжиди имом ноибининг оиласига 3 хонали уй олиб берганди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қачонгача янги автомобил олган одам сифатсиз баллонни алмаштиради? – UzAuto Motors раҳбари масалага аниқлик киритди
“Бозордан ёки автосалондан машина сотиб олган харидорлар, айниқса, Spark ва Nexia харид қилганлар тўртта баллонини алмаштиришга мажбур бўлишади. Машинани олади-ю, миниб кетавермайди. Бозордан бошқа баллон олишга тўғри келади. Мана шу автомобилларга бирданига сифатли баллонлар қўйиб, кейин сотувга чиқаришнинг имкони йўқми?”
➡️ Батафсил ўқинг
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
“Бозордан ёки автосалондан машина сотиб олган харидорлар, айниқса, Spark ва Nexia харид қилганлар тўртта баллонини алмаштиришга мажбур бўлишади. Машинани олади-ю, миниб кетавермайди. Бозордан бошқа баллон олишга тўғри келади. Мана шу автомобилларга бирданига сифатли баллонлар қўйиб, кейин сотувга чиқаришнинг имкони йўқми?”
➡️ Батафсил ўқинг
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
🌦 #Об_ҳаво
4 март куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 4 март, пайшанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси −5... 0 даража совуқ, кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади.

«2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлашимиз зарур» – президент
Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасидаги вазифалар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.
➡️ Батафсил ўқинг
«Ўтган 4 йилда давлат дастурлари асосида 140 минг ёки йилига ўртача 35 мингдан уй-жойлар барпо этилган бўлиб, бу олдинлари йилига қурилган ўртача уй-жойдан 4-5 баравар кўп, дегани. Лекин, бу етарли эмас.
Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун йилига камида 100-150 мингта уй-жой қуриш керак», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Жами 54 минг уй-жойдан 2 290 таси Қорақалпоғистонда топширилади.

Зулфия номидаги давлат мукофотининг бу йилги совриндорлари маълум бўлди
Президент «Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Унга кўра, аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун бир гуруҳ қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон Республикасидан Тўрткўл туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Шаҳзода Каримбоева ҳамда Бўзатов туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Гулсанем Оразбаева мукофотга лойиқ кўрилди.
◾️ Маълумот учун, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

📹🔥 Нукусдаги 27-кичик туманда ёнғин келиб чиқди
Сантехника ишлари билан шуғулланадиган корхона ошхонасида ёнғин келиб чиққан. Воқеа бугун, 3 март куни соат 18:39 да содир бўлган.
Ёнғинни Қорақалпоғистон ФВБ ходимлари тезкорлик билан ўчирган. Етказилган зарар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Катта лейтенант Aйбек Aбдирахмановга кўра, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
Сантехника ишлари билан шуғулланадиган корхона ошхонасида ёнғин келиб чиққан. Воқеа бугун, 3 март куни соат 18:39 да содир бўлган.
Ёнғинни Қорақалпоғистон ФВБ ходимлари тезкорлик билан ўчирган. Етказилган зарар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Катта лейтенант Aйбек Aбдирахмановга кўра, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
🗓 3 март:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🇺🇿 Президент уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасидаги вазифалар бўйича йиғилиши ўтказди
🔺 Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёда 6-ўринни эгаллади
🔖 Қурол олиб юриш ва ишлатишга рухсатномалар бериш ваколати миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилмоқда
📺 Россияда ўзбек тилидаги 12та телеканал намойиши йўлга қўйилади
🇷🇺 Москвадаги қурилишларда минглаб ишчи кучи етишмаётгани маълум қилинди
⬇️ Kun.uz Telegram каналлари:⬇️
👉 Ўзбекча | O‘zbekcha 👈

Оққушни табиатга қўйиб юборган блогер тақдирланди
Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси томонидан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишда ўзининг муносиб хизмати учун блогер Бахтияр Кадирбергенов фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
У аввалроқ, Нукус атрофидаги кўлга учиб келган оққушларнинг бирини қутқариб қолиб, яна шу кўлга қўйиб юборган эди. Унга совға тариқасида Ўзбекистон қизил китобининг биринчи ва иккинчи томлари берилган.

Президент уй-жойлар нархини оширмаслик бўйича топшириқ берди
▪️«Ҳар бир вилоят ҳокими уй-жой масаласида шахсан ўзи ичига кириб, аниқ ҳисоб-китобга эга бўлиши керак. Бугунги нарх-наводан одамларимиз рози эмас ва ҳокимлар бунинг ичига кирмагани ҳам, рост. Шунинг учун, вилоят ва туман ҳокимлари 1 кв.метр уй нархини 4 млн сўмдан оширмаслик чорасини кўриши керак», - деди Ш.Мирзиёев.
▪️Фуқароларга якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун бир йиллик имтиёзли давр билан 20 йилга кредит ажратилади (ўртача 240 млн сўм) ҳамда эҳтиёжманд аҳоли учун фоизнинг бир қисми субсидия сифатида тўлаб берилади.

📹 Нукусда маст ҳолда автотранспорт воситасини бошқарган 2 нафар ҳайдовчи аниқланди
🚨 ЙПХ ходимлари томонидан ўтказилган рейдда Нукусдаги Aллаяр Досназаров кўчасида ҳаракатланиб келаётган «Tracker» ҳайдовчиси маст ҳолда автомобил бошқараётгани аниқланган.
🚙 Шунингдек, яна бир «Nexia» ҳайдовчиси ҳам спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолатда автотранспорт воситасини бошқарган.
🙇🏻♂️ Нукус шаҳар жиноят ишлари бўйича суди қарорига кўра, ҳар иккала ҳайдовчига энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдорида жарима солинди ва 1 йил 6 ой муддат давомида автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

🍎 Кунига битта олма ўпка фаол ишлаши учун етарли
🍏 #Олма таркибида кучли антиоксидант кверцетин мавжуд бўлиб, у ўпкани сигарета тутуни ва ҳавонинг умумий ифлосланиши таъсиридан ҳимоя қилади.

💼 #Тайинлов
Элликқалъа тумани ҳокимига маслаҳатчи тайинланди
#Элликқалъа_тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Пулатбек Тохсабинов тайинланди.
Бу ҳақда, ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда. Тохсабинов тайинловга қадар «Тўрткўл темир бетон буюмлар заводи» МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаган.

📊 Феврал ойида Қорақалпоғистонда 2 449 нафар чақалоқ туғилди
Ҳудудлар бўйича туғилишлар сони:
🔹Қорақалпоғистон Р. – 2 449 нафар;
🔸Андижон – 4 978 нафар;
🔸Бухоро – 2 400 нафар;
🔸Жиззах – 2 361 нафар;
🔸Қашқадарё – 5 599 нафар;
🔸Навоий – 1 359 нафар;
🔸Наманган – 4 361 нафар;
🔸Самарқанд – 6 441;
🔸Сурхондарё – 4 855 нафар;
🔸Сирдарё – 1 430 нафар;
🔸Тошкент – 4 604 нафар;
🔸Фарғона – 5 786 нафар;
🔸Хоразм – 2 416 нафар;
🔸Тошкент ш. – 4 421 нафар.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
Ҳудудлар бўйича туғилишлар сони:
🔹Қорақалпоғистон Р. – 2 449 нафар;
🔸Андижон – 4 978 нафар;
🔸Бухоро – 2 400 нафар;
🔸Жиззах – 2 361 нафар;
🔸Қашқадарё – 5 599 нафар;
🔸Навоий – 1 359 нафар;
🔸Наманган – 4 361 нафар;
🔸Самарқанд – 6 441;
🔸Сурхондарё – 4 855 нафар;
🔸Сирдарё – 1 430 нафар;
🔸Тошкент – 4 604 нафар;
🔸Фарғона – 5 786 нафар;
🔸Хоразм – 2 416 нафар;
🔸Тошкент ш. – 4 421 нафар.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston