Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.72K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
⚡️ Хўжайлида уч киши девор остида қолиб вафот этди

28 феврал куни соат 12:30ларда Хўжайли тумани «Маденият» МФЙ ҳудудида яшовчи А.А.нинг эски уйини бузаётган Б.Қ., С.Л. ва Ж.Т.лар устига девор қулаб тушган.

Натижада учала фуқаро ҳам девор тагида қолиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Хўжайли тумани ИИБга шу куни 13:00ларда хабар келиб тушган.

Ҳолат бўйича Хўжайли тумани ИИБ тергов бўлими Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-бўлими «а» банди билан жиноят ишини қўзғатган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Нукусда қурилишига 30 млрд сўм ажратилган «Темурбеклар мактаби» очилди

1 март куни Ички ишлар вазирлиги Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов, Ички ишлар вазирининг ўринбосари Баходир Мирзарахимов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Айтбай Темирханов ва қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг вакиллари иштирок этди.

Академик лицейга умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаган номзодлар ўқишга қабул қилинади. 2 йил давомида умумтаълим фанлар, чуқурлаштирилган фанлар ва касбий фанлар ўқитилади.

Жорий 2020/2021 ўқув йилида 416 нафар номзоддан 100 нафари ўқишга қабул қилинган. Уларга 22 нафар махсус танловлардан сараланган тажрибали фан ўқитувчилари дарс бермоқда.

Маълумот учун, Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейининг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 30 млрд сўмга яқин маблағ ажратилган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қорақалпоғистонда 4 кун оммавий қабул ўтказади

Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи жорий йилнинг 3-6 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасида иш олиб боради.

Оммавий қабуллар 🔽

▪️3 март куни – Нукус шаҳри ва Нукус туманида;
▪️4 март куни – Aмударё, Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа туманларида;
▪️5 март куни – Қўнғирот, Мўйноқ, Қонликўл, Хўжайли, Тахиатош, Шуманай туманларида;
▪️6 март куни – Чимбой, Тахтакўпир, Қораўзак, Кегейли, Бўзатов туманларида бўлиб ўтади.

Шунингдек, Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи 4-6 март кунлари Хоразм вилоятида иш олиб бориши режалаштирилган.

Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан юқорида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Қонликўлда ёлғиз кетаётган йўловчиларга ҳужум қилган шахс ушланди

3-6 феврал оралиғида номаълум шахс Қонликўл туманида ёлғиз кетаётган йўловчиларга нисбатан талончилик содир этган. У 40 ёшли П.К.га тегишли нархи 1,5 млн сўмлик, 39 ёшли А.Р.га тегишли нархи 1 млн 200 минг сўмлик ҳамда 36 ёшли К.К.га тегишли нархи 1 млн 200 минг сўмлик уяли телефонларни очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Қонликўл тумани Наврўз маҳалласида яшовчи 32 ёшли Ж.Д. содир этганлиги аниқланган. У 2 та телефон сотиб юборган бўлса, 1 тасини сотиш мақсадида олиб юрган вақтида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Қонликўл туман ИИБ ТГ томонидан Ж.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📗Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, тартибга солувчининг қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади.

Олд ва орқа томонидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
💼 #Тайинлов

Нукус шаҳри ҳокимига маслаҳатчи тайинланди

#Нукус_шаҳри ҳокимининг ҳуқуқ маслаҳатчиси лавозимига Ойбек Бабанов тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бабанов 2019 йилдан тайинловга қадар, Шуманай тумани Маданият бўлими юрисконсульти лавозимида фаолият юритган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
💦 Бўзатовда соатига 500 литр сувни қайта ишлаб чиқарадиган ускуна ўрнатилди

#Бўзатов_тумани'даги «Қовоқ» ҳамда «Ботирлар овули» аҳоли пунктларида соатига 500 литр сувни қайта ишлаб чиқарадиган ускуна ўрнатилди.

Маҳалла аҳлининг айтишича, ўтган йилнинг охирида овул табиий газ билан таъминланган. Шу кунга қадар ичимлик суви муаммо бўлган. Бу ускунанинг топширилиши билан ичимлик суви масаласи ҳам ижобий ҳал этилди.

Бўзатовда шу кунгача сувни қайта ишлаб чиқарадиган 4 та ускуна фойдаланишга топширилган бўлса, яна 6 тасини қуриш режалаштирилмоқда.

Яқин кунларда «Кўксув» ОФЙда соатига 6 кубометр бўлган дренаж сувини чучуклаштириш ва тозалашга мўлжалланган ускуна ишга туширилади. Мутахассисларга кўра, ушбу тизим билан 10 гектаргача ерни томчилатиб суғориш мумкин. Натижада 20 нафар ишсиз аёлнинг бандлиги таъминланади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
💼 #Тайинлов

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига раис тайинланди

Ушбу лавозимда Жўқорғи Кенгес Президиумининг қарори билан Абдирахман Сапаров иш бошлади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси экология қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.

Абдирахман Данабаевич шу кунга қадар Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти кимё-биология факультети декани лавозимида фаолият юритган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчиларга устама тўлаш тартиби белгиланди

Президент қарорига асосан, 2021 йил 1 мартдан бошлаб:

▪️Вилоят доирасида бошқа туман ва шаҳардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
▪️Бошқа вилоятдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

➡️ Батафсил ўқинг

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар билан ish.uzedu.uz сайти орқали танишиш мумкин.


⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
💼 #Тайинлов

Қорақалпоғистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирига ўринбосар тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг Кексалар ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари лавозимига Турсинбай Aбдижаббаров тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлиги маълум қилди.

Aбдижаббаров шу кунга қадар Нукус тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
⚽️ Про-Лига 22 март куни старт олади

2021 йилги Про-Лига мавсуми 22 март куни старт олади. Дастлабки тур ўйинлари 22-23-24 март кунлари, 2-тур баҳслари 27-28-29 март кунлари ўтказилади.

Қуръа ташлаш маросими 12 март куни бўлиб ўтади ва Futbol TV орқали жонли эфирда намойиш этилади.

2021 йилда Про-Лигада 10 та клуб иштирок этади:
▪️«БУХОРО» (Бухоро)
▪️«НЕФТЧИ» (Фарғона)
▪️«ДИНАМО» (Самарқанд)
▪️«ИСТИҚЛОЛ» (Фарғона)
▪️«ШЎРТАН» (Ғузор)
▪️«ОҚТЕПА» (Тошкент)
▪️«ХОРАЗМ» (Урганч)
▪️«ЯНГИЕР» (Янгиер)
◾️«ОРОЛ» (Нукус)
▪️«ОЛИМПИК» (Тошкент)

Регламентга кўра, Про-Лигада 1- ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар Суперлигага чиқади. Шунингдек, Про-Лиганинг 3-жамоаси Суперлигада 12-ўринни эгаллаган жамоа билан ўтиш баҳсида иштирок этади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston