Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.48K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
✈️ Орол денгизининг қуриган майдонига самолётда сепилаётган уруғлар ўсиб чиқадими?

Орол денгизининг қуриган майдонига экилаётган саксовуллар уруғда ва кўчатда экиляпти. Кўчатда экилгани ўсиши мумкин, аммо самолётда экилгани-чи? Самодан сепилган уруғлар шамол билан учиб, битта чуқур жойга йиғилиб қолмайдими?

Саволга Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси Айбек Аминов жавоб берди:

– Йўқ, учиб кетмайди. Уруғлар қумликка сепилади. Эътибор берган бўлсангиз, саксовул, қандим, юлғун каби чўл ўсимликлари уруғларининг шапалоғи бўлади. Шу шапалоқлар ерга тушгандан кейин қумга ёпишиб қолади. Шамол бўлса аксинча уруғнинг устига қум босилиб, унинг ўсиб-ривожланишига яхши имконият яратилади.

Саҳроликларда саксовуллар қандай қилиб ўсиб туради дейсиз, уларни бирон киши ерни қазиб уруғни кўмиб экмаган. Уруғи табиий равишда ерга тушиб қумга ёпишиб қолган ва ривожланган.

Ҳозир Қорақалпоғистон ҳудудида Устюрт, Қизилқум, Қорақумдан бошқа Оролқум деган саҳролик ҳам пайдо бўлди. Оролқум айнан Орол денгизининг қуриган майдонида шаклланди. Оролқумдаги самолётда экилган уруғлар аллақачон бўй чўзиб кетган.

Самолёт 20-30 метргача кўтарилиб, уруғ сочиб юборилган пайтда уруғлар 150-200 метр масофада ерга ёйилиб тушади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Дарёга оқиб кетган понтон кўприк ишга тушди

#Aмударё_туманидаги Қипчоқ понтон кўприги ишга тушди. У икки кун олдин катта муз бўлаги келиши натижасида дарёга оқиб кетганди.

Кўприк 27 феврал куни соат 15:00 да ишга тушди. Дарёнинг нариги томонида қолган машина ва одамлар ундан ўтишмоқда.

Катта машиналар ўтиши сабаб кўприкнинг яна очилиш хавфи бор. Ҳаво бироз илиб, дарёдаги муз бўлаклари эрий бошлади. Понтон кўприк ёнида янги кўприк қурилиши бошланган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
⛅️ #Об_ҳаво

28 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 28 феврал, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −5…0 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ; Устюртда кечаси −8…−3 даража, кундузи −5…0 даража совуқ бўлади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
💼 #Тайинлов

Қорақалпоғистон Республикаси Автомобил йўллари ҳудудий бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинланди

Ушбу лавозимда Бахадир Балтабаев иш бошлади. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши хабар бермоқда.

Тайинловга қадар Балтабаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида сектор бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётганди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Битта магазинга кирсам: «Терминал ишламаяпти, Click'дан ўтказворинг», дейди... Қачонгача бир-биримизни алдаймиз?ДСҚ раиси

«Агар тўловни терминал орқали қабул қилса, у оборотга ёзилади. Карточкадан карточкага пул ташлаб қўйса эса ҳисоби йўқ бўлади. Биз кимни алдаяпмиз?» – деди Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев «обнал» масаласи юзасидан тадбиркорлар билан кечган учрашувда.

📹 Тўлиқ видеони томоша қилинг

⬇️ Kun.uz Telegram каналлари:⬇️
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Германия Орол денгизини тиклаш учун 8 млн евро ажратади

Германия Орол денгизини тиклаш ва муаммони бартараф этиш учун Ўзбекистонга 8 млн евро ажратади.

Қишлоқ хўжалиги вазири ва Германиянинг Халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) лойиҳа менежери Пол Шумахер «Орол денгизи минтақасида экологик йўналтирилган минтақавий ривожланиш» лойиҳасини амалга оширишда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматларини қўллаб-қувватлашга қаратилган битимни имзолади.

«Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг қишлоқ аҳолиси Орол ҳалокати оқибатларидан азият чекмоқда. Шунинг учун, Орол денгизи минтақасида экологик йўналтирилган минтақавий ривожланиш биз учун жуда муҳим.

Янги лойиҳанинг асосий таркибий қисмлари:

🔹консалтинг хизматларини кўрсатиш,
🔹рақамлаштириш,
🔹географик ахборот тизими,
🔹масофадан туриб зондлаш,
🔹трансчегаравий ҳамкорлик ва бошқалар.

Шунингдек, биз Қозоғистондаги қўшниларимиз билан маълумот алмашиш учун очиқмиз. Ишончим комилки, ушбу лойиҳа ва ўзимизнинг ривожланиш режаларимиз барчамизга юқори натижаларга эришишга имкон беради», — деди Жамшид Хўжаев.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🍇 #Нарх_наво

Нукус шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 28 феврал ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 45.000 – 65.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 56.000 – 58.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 17.000 – 20.000 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 17.000 – 19.000 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) 16.000 – 18.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 18.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.000 – 8.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) 6000 – 7.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.500 – 2.000 сўм

🥛 Сут (1 л) 5000 – 7.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 8.000 – 12.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 10.000 – 16.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 10.000 – 15.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 3.000 – 5.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.000 – 5.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 3.000 – 5.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 3.000 – 4.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 7.000 – 14.000 сўм

❗️Ушбу нархлар бозор ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркасидаги нархлардан фарқ қилиши мумкин.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️#Бу_қизиқ

📹 АҚШлик инженер музлама йўлда сирпаниб кетмасликнинг антиқа усулини ўйлаб топди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@kunuzqoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистонда танк кўринишидаги навбатдаги машина яратилди

Нукуслик Турсинбек «Spark», «Жигули» ва мотоцикл қолдиқларидан яратилган танк кўринишидаги машинани яратди. Ихтирочи унга «Турон» деб ном берган. Устанинг айтишича, у икки ойда тайёр бўлган.

Машина 6 та «Spark» ғилдиракларида юради. Aввалроқ Беруний туманидаги «Spark» ғилдираклари, «Toyota» мотори билан ҳаракатланадиган «инновацион танк» ҳақида хабар берган эдик. «Турон» ундан ҳажм жиҳатдан фарқ қилади. Aммо ташқи кўриниши ва йиғилиш услуби жуда ўхшаш.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛅️ #Об_ҳаво

📹 1 март куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот


Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 1 март, душанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0...−5 даража совуқ, кундузи +8…+13 даража илиқ бўлади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Facebook»да ишлайдиган қорақалпоғистонлик Aзиз Муртазаев Марк Цукерберг билан учрашганми?

«Facebook»
компаниясида ишлаётган нукуслик Aзиз Муртазаев иш жойида компания асосчиси Марк Цукерберг билан учрашгани ҳақида айтиб берди.

Муртазаевнинг айтишича, Цукерберг «Facebook»нинг Калифорниядаги штаб квартирасида ишлайди. У алоҳида хонада ўтирмайди. Ходимлар билан бирга очиқ офисда ишлайди.

Ҳар жума куни савол-жавоб сессиялари бўлиб ўтади. Ходимлар ва бошқа компания ишчилари шу вақтда унга савол билан мурожаат қилишлари мумкин. Aзиз 2016 йилда Марк билан учрашган.

Маълумот учун, Aзиз Муртазаев «Facebook» компаниясининг Лондондаги офисида мобил дастурлаш соҳасида ишлаб келмоқда.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@kunuzqoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Нукусдаги энг катта кўчаларнинг бирида яна светофор ишламай қолди

🚦 Нукусдаги A. Дўсназаров кўчасининг 2 та чорраҳасидаги светофорлар яна ишламай қолди. Одатдагидек бу ерда ЙҲХБ ходимлари кўринмайди. Ҳайдовчи ва пиёдалар ўз билганича ҳаракатланишга мажбур бўлишмоқда.

❗️Кадрлардан Нукусдаги энг катта кўчанинг назоратсиз қолгани, ҳаракат иштирокчиларига хавф туғдираётганини кўриш мумкин. Бу ҳолат биринчи марта эмас.

⁉️ Олдин ҳам бундай ҳолат бир неча бор такрорланган. Чорраҳа ҚҚДУ ёнида жойлашган бўлиб, пиёдалар кўп ҳаракатланадиган ҳудуд ҳисобланади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🗓 28 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🏕 Ички саёҳатларга субсидиялар бериш тартиби ва маҳаллий туристик йиғим миқдори тасдиқланди

💡 Интеллект учун 1,7 млрд сўмга яқин мукофот – «Заковат» клубининг илк кастинги бўлиб ўтди

⚖️ «Ҳуқуқларимиз қўпол равишда бузилмоқда»Жиззахдаги адвокатлар муаммолари

✉️ Сафарбарлик чақируви резерви хизматига мажбуран олиб борилмайди — Мудофаа вазирлиги

🦠 Коронавирус: Чехия президенти Путиндан вакцина сўради, Англияда ота-оналар текширилади

⬇️ Kun.uz Telegram каналлари:⬇️
👉 Ўзбекча | O‘zbekcha 👈
📺 Қачон қайси дарс бўлади?

1-6 март кунлари учун Қорақалпоғистонда эфирга узатиладиган ТВ-дарслар жадвали эълон қилинди.

ТВ-дарслар ҳар куни соат 8:15 дан бошлаб «Қарақалпақстан» телеканали орқали эфирга узатилади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
📊Янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича Қорақалпоғистон 11-ўринда

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 феврал ҳолатига республикамизда (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами 8 722 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 108 тага кўп.

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:
▪️Тошкент шаҳри – 1 609 та;
▪️Қашқадарё вилояти – 1 215 та;
▪️Тошкент вилояти – 794 та;
▪️Фарғона вилояти – 690 та;
▪️Самарқанд вилояти – 683 та;
▪️Наманган вилояти – 575 та;
▪️Андижон вилояти – 521 та;
▪️Бухоро вилояти – 503 та;
▪️Сурхондарё вилояти – 466 та;
▪️Хоразм вилояти – 428 та;
◾️Қорақалпоғистон Р. – 344 та;
▪️Жиззах вилояти – 322 та;
▪️Навоий вилояти – 312 та;
▪️Сирдарё вилояти – 260 та;

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston