Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.45K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 COVID-19'га қарши вакцина ҳақида нималарни билишимиз лозим?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Ахборот хизмати бу ҳақда мазкур видеороликни тақдим этди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Aмударёга оқиб кетган кўприк қайта тикланмоқда. Қорақалпоғистондаги 3 та кўприк фаолияти вақтинча тўхтатилди

Куни кеча Амударё туманидаги Жумуртов Понтон кўпригини муз бўлаклари оқизиб кетганлиги ҳақида хабар бергандик.

Бу ҳолат тегишли мутасаддилар томонидан ўрганилди. Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида ушбу кўприк фаолияти вақтинча тўхтатилди. Қалин муз оқизиб кетган кўприк бўлаклари шу куни 13:00 да ўз ўрнига қайтарилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати ноқулай об-ҳаво натижасида республика ҳудудидаги Қипчоқ, Жумуртов ва Тўрткўл Понтон кўприклари ҳаракати вақтинча тўхталишини хабар қилди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда ташқи савдо айланмаси қанча?

Статистика қўмитасининг маълум қилишича, январ ойида Қорақалпоғистоннинг ташқи савдо айланмаси 53,9 млн доллар бўлган:

🔹 экспорт – 34,1 млн АҚШ доллари;
🔸 импорт – 19,8 млн АҚШ доллари.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⛅️ #Об_ҳаво

27 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 27 феврал, шанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −10…−5 даража, кундузи −3…+2 даража; Устюртда кечаси −15…−10 даража, кундузи −5…0 даража совуқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💼 Ўзбекистонда чет элга чиқишга тақиқ мавжудлигини текширишнинг оддий тизими пайдо бўлди

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида мажбурий ижро бюросининг mib.uz сайтида интерактив хизматлар йўлга қўйилди. Ушбу сайт орқали қарздор фуқаролар Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқишига чеклов мавжуд ёки мавжуд эмаслигини онлайн аниқлаш имконияти яратилган.

Бу хизматдан фойдаланиш учун сайт орқали паспорт серияси ва рақами киритилади. Натижада, ушбу паспорт эгасига нисбатан чеклов ўрнатилган ёки ўрнатилмаганлиги тўғрисида маълумотлар экранда ҳосил бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Дарёга оқиб кетган понтон кўприкдан одамлар қандай ўтишмоқда?

Қорақалпоғистондаги Қипчоқ понтон кўприги дарёда оқиб кетди. У Aмударё туманида жойлашган.

25 феврал куни катта муз бўлаги понтон кўприкни оқизиб кетганди. Шундан бери кўприкда ҳаракатланиш тўхтатилган.

Aммо дарёда ҳаракат тўхтамади. Катта муз бўлаклари ҳали ҳам келишда давом этяпти. Машина ва одамлар дарёни тиркама қайиқларда кечиб ўтмоқда.

Кунига ўртача 300-400 та машина қайиқларда ўтади. Тиркамалар билан дарёдан ўтиш пуллик. Машиналар учун 25-30 минг сўм, оддий йўловчилардан 2-5 минг сўмдан олинмоқда.

Уларда дарёни кечиб ўтиш жуда хавфли. Хавфсизлик талаб даражасида эмас. Кўприк Қорақалпоғистон ва Хоразмни бир-бири билан боғлайди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда 39 минг нафар ҳомиладор аёл қатъий назоратга олинади

Ўзбекистонда аёллар ўртасида нафас олиш, ҳазм қилиш аъзолари, юрак-қон томир тизими касалликлари юқорилигича қолмоқда. 2020 йили 207 нафар аёлда ҳомилада туғма нуқсон аниқланган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Тадбирда таъкидланишича, Қорақалпоғистонда 39 минг нафар ҳомиладор аёл қатъий назоратга олинади. Хотин-қизлар орасида онкологик касалликларни камайтириш мақсадида Элмира Боситхонова 2021 йилда 323 минг нафар қизларни одам папилломаси вирусига қарши эмлашни ташкиллаштиради.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
📑 Қорақалпоғистондаги ОТМ талаба-қизлари ўртасида математика фанидан олимпиада ўтказилади

Математика институти
ва Қорақалпоқ давлат университети ҳамкорликда 2021 йилнинг 4-5 март кунлари соат 14:00 да Нукусда жойлашган ОТМ талаба-қизлари ўртасида математика фанидан фан олимпиадаси ўтказилади.

Олимпиада Қорақалпоқ давлат университетининг Математика факултетида бўлиб ўтади.

Олимпиада ғолиблари бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади:

1️⃣ ўрин учун – 1 млн сўм;
2️⃣ ўрин учун – 750 минг сўм;
3️⃣ ўрин учун – 500 минг сўм.

Талабалар 28 февралга қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Машинадан номаълум ҳайвон гўшти топилди. Салкам ярим тонналик гўшт Қорақалпоғистонда сўйилган бўлиши мумкин

Хоразм вилоятидан Тошкент шаҳрига келаётган автомашинадан 480 кглик номаълум ҳайвон гўшти топилди.

Олдин Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа ва Беруний туманларида 55 та эшак сўйиб кетилгани ҳақида хабар бергандик.

Таъкидланишича, номаълум ҳайвон гўшти мусодара қилиниб, ёқиб юборилган. Унинг сифати ва қаерда сўйилгани ҳақида ҳеч қандай ҳужжат топилмаган. Aммо гўштлар мутлақо суяксиз ҳолатда қопларга солинган.

Aввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Маҳмуд Шамшетов дастлабки маълумотларга таяниб, сўйилган эшак гўшти қўшни вилоятларга чиқиб кетганини айтганди.

Шундай қилиб, Қорақалпоғистондаги «эшаклар қабристони» воқеаси ҳалиям очиқлигича қолмоқда.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

#Йўл_ҳаракати_қоидалари

📹 5.42. «Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш»

🚦 Йўлнинг четки ўнг бўлагидаги йўл белгилари ва чизиқлари ҳайдовчига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга рухсат этадиган 5.42 йўл белгиси ўрнатилган жойда, тўғрига ҳаракатланмоқчи бўлган ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтида, ушбу бўлакдаги ўнгга бурилмоқчи бўлиб ортдан келган ҳайдовчиларга йўл беришга мажбур ҳисобланмайди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
✈️ Орол денгизининг қуриган майдонига самолётда сепилаётган уруғлар ўсиб чиқадими?

Орол денгизининг қуриган майдонига экилаётган саксовуллар уруғда ва кўчатда экиляпти. Кўчатда экилгани ўсиши мумкин, аммо самолётда экилгани-чи? Самодан сепилган уруғлар шамол билан учиб, битта чуқур жойга йиғилиб қолмайдими?

Саволга Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси Айбек Аминов жавоб берди:

– Йўқ, учиб кетмайди. Уруғлар қумликка сепилади. Эътибор берган бўлсангиз, саксовул, қандим, юлғун каби чўл ўсимликлари уруғларининг шапалоғи бўлади. Шу шапалоқлар ерга тушгандан кейин қумга ёпишиб қолади. Шамол бўлса аксинча уруғнинг устига қум босилиб, унинг ўсиб-ривожланишига яхши имконият яратилади.

Саҳроликларда саксовуллар қандай қилиб ўсиб туради дейсиз, уларни бирон киши ерни қазиб уруғни кўмиб экмаган. Уруғи табиий равишда ерга тушиб қумга ёпишиб қолган ва ривожланган.

Ҳозир Қорақалпоғистон ҳудудида Устюрт, Қизилқум, Қорақумдан бошқа Оролқум деган саҳролик ҳам пайдо бўлди. Оролқум айнан Орол денгизининг қуриган майдонида шаклланди. Оролқумдаги самолётда экилган уруғлар аллақачон бўй чўзиб кетган.

Самолёт 20-30 метргача кўтарилиб, уруғ сочиб юборилган пайтда уруғлар 150-200 метр масофада ерга ёйилиб тушади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Дарёга оқиб кетган понтон кўприк ишга тушди

#Aмударё_туманидаги Қипчоқ понтон кўприги ишга тушди. У икки кун олдин катта муз бўлаги келиши натижасида дарёга оқиб кетганди.

Кўприк 27 феврал куни соат 15:00 да ишга тушди. Дарёнинг нариги томонида қолган машина ва одамлар ундан ўтишмоқда.

Катта машиналар ўтиши сабаб кўприкнинг яна очилиш хавфи бор. Ҳаво бироз илиб, дарёдаги муз бўлаклари эрий бошлади. Понтон кўприк ёнида янги кўприк қурилиши бошланган.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
⛅️ #Об_ҳаво

28 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 28 феврал, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −5…0 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ; Устюртда кечаси −8…−3 даража, кундузи −5…0 даража совуқ бўлади.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
💼 #Тайинлов

Қорақалпоғистон Республикаси Автомобил йўллари ҳудудий бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинланди

Ушбу лавозимда Бахадир Балтабаев иш бошлади. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши хабар бермоқда.

Тайинловга қадар Балтабаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида сектор бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётганди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Битта магазинга кирсам: «Терминал ишламаяпти, Click'дан ўтказворинг», дейди... Қачонгача бир-биримизни алдаймиз?ДСҚ раиси

«Агар тўловни терминал орқали қабул қилса, у оборотга ёзилади. Карточкадан карточкага пул ташлаб қўйса эса ҳисоби йўқ бўлади. Биз кимни алдаяпмиз?» – деди Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев «обнал» масаласи юзасидан тадбиркорлар билан кечган учрашувда.

📹 Тўлиқ видеони томоша қилинг

⬇️ Kun.uz Telegram каналлари:⬇️
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Германия Орол денгизини тиклаш учун 8 млн евро ажратади

Германия Орол денгизини тиклаш ва муаммони бартараф этиш учун Ўзбекистонга 8 млн евро ажратади.

Қишлоқ хўжалиги вазири ва Германиянинг Халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) лойиҳа менежери Пол Шумахер «Орол денгизи минтақасида экологик йўналтирилган минтақавий ривожланиш» лойиҳасини амалга оширишда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматларини қўллаб-қувватлашга қаратилган битимни имзолади.

«Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг қишлоқ аҳолиси Орол ҳалокати оқибатларидан азият чекмоқда. Шунинг учун, Орол денгизи минтақасида экологик йўналтирилган минтақавий ривожланиш биз учун жуда муҳим.

Янги лойиҳанинг асосий таркибий қисмлари:

🔹консалтинг хизматларини кўрсатиш,
🔹рақамлаштириш,
🔹географик ахборот тизими,
🔹масофадан туриб зондлаш,
🔹трансчегаравий ҳамкорлик ва бошқалар.

Шунингдек, биз Қозоғистондаги қўшниларимиз билан маълумот алмашиш учун очиқмиз. Ишончим комилки, ушбу лойиҳа ва ўзимизнинг ривожланиш режаларимиз барчамизга юқори натижаларга эришишга имкон беради», — деди Жамшид Хўжаев.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🍇 #Нарх_наво

Нукус шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 28 феврал ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 45.000 – 65.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 56.000 – 58.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 17.000 – 20.000 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 17.000 – 19.000 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) 16.000 – 18.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 18.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.000 – 8.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) 6000 – 7.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.500 – 2.000 сўм

🥛 Сут (1 л) 5000 – 7.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 8.000 – 12.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 10.000 – 16.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 10.000 – 15.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 3.000 – 5.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.000 – 5.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 3.000 – 5.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 3.000 – 4.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 7.000 – 14.000 сўм

❗️Ушбу нархлар бозор ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркасидаги нархлардан фарқ қилиши мумкин.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️#Бу_қизиқ

📹 АҚШлик инженер музлама йўлда сирпаниб кетмасликнинг антиқа усулини ўйлаб топди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@kunuzqoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистонда танк кўринишидаги навбатдаги машина яратилди

Нукуслик Турсинбек «Spark», «Жигули» ва мотоцикл қолдиқларидан яратилган танк кўринишидаги машинани яратди. Ихтирочи унга «Турон» деб ном берган. Устанинг айтишича, у икки ойда тайёр бўлган.

Машина 6 та «Spark» ғилдиракларида юради. Aввалроқ Беруний туманидаги «Spark» ғилдираклари, «Toyota» мотори билан ҳаракатланадиган «инновацион танк» ҳақида хабар берган эдик. «Турон» ундан ҳажм жиҳатдан фарқ қилади. Aммо ташқи кўриниши ва йиғилиш услуби жуда ўхшаш.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston