Нукусдаги Президент мактабида «Ted talk Nukus» лойиҳаси ишга тушди
Нукус шаҳридаги Президент мактабида 25 феврал куни «Ted talk Nukus» лойиҳаси ишга туширилди. Бу ҳақда мактаб маъмурияти Kun.uz мухбирига хабабр берди.
Таъкидланишича, лойиҳа инглиз тили фани ўқитувчиси Венера Бекмуратова ва чет эллик ўқитувчилар тарафидан ташкиллаштирилган. «Ted talk Nukus PM» лойиҳасида мактаб ўқувчилари билан тажрибали инсонлар бир мавзу атрофида ўз фикрлари билан ўртоқлашишади.
«Ted talk»нинг илк сонини мактабнинг 9-синф ўқувчилари «Honesty and Integrity» мавзусида ўтказишган.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари

1 мартдан кўчабоши ва уйбошиларга ҳар ойда компенсациялар тўланади
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, 1 мартдан маҳалла фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи (122 минг 500 сўм) миқдорида ҳар ойда компенсация тўланиши белгиланмоқда.
Бунда кўчабоши ва уйбоши фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткич орқали баҳоланади. Улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатгани инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда пул тўланади.
Компенсация пул тўлови тўланиши кўчабоши ва уйбоши маҳалла фаолиятида фаол иштирок этмаса муддатидан олдин тўхтатилади. Бунга маблағлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилади. Уни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги назорат қилади.

Қорақалпоғистонда «ТОП-500»ликка кирган ОТМнинг филиали очилиши мумкин
Aжиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Абай номидаги Қозоқ Миллий педагогика университети маркетинг бўлими бошлиғи Aсел Қаламбаева билан учрашув бўлиб ўтган.
Хорижий ОТМ меҳмонларини институт проректорлари Мирзамурат Жумамуратов ва Полатбек Калханов қабул қилган.
НДПИ матбуот котибининг маълум қилишича, учрашувда Қорақалпоғистонда Қозоқ Миллий педагогика университети филиалини очиш борасида сўз борган. Иккала олийгоҳ ўртасида ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоланган.
Маълумот учун, мазкур хорожий ОТМ «ТОП-500»лик рейтингдан ўрин олган. Қозоғистонда педагогик соҳада биринчи ўринда туради.

🕯 Қорақалпоғистондаги 6 та ҳудудда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлади
«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабарига кўра, профилактика ишлари ўтказилиши сабабли 26 феврал куни қуйидаги ҳудудларда турли вақт оралиғида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин:
🔸 Шуманай тумани: «Ақжап», «Бирлешик» ОФЙ;
🔸 Беруний тумани: «Жуманиязов», «Бирлик» ОФЙ;
🔸 Қонликўл тумани: «Қосжап», «Дослиқ» ОФЙ;
🔸 Тахтакўпир тумани: «Айдинжол» ОФЙ;
🔸 Хўжайли тумани: «Саманкўл» ОФЙ;
🔸 Тўрткўл тумани: «Ўзбекистон», «Ақбошли», «Шурахон», «Мискин» ОФЙ.

❓#Биласизми
Сэр Нилс Олаф ҳақида биласизми?
У Норвегия Қироллик гвардиясидаги қироллик пингвини. У полковник унвонига эга. Шунингдек, 2008 йилда рыцар бўлган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 COVID-19'га қарши вакцина ҳақида нималарни билишимиз лозим?
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Ахборот хизмати бу ҳақда мазкур видеороликни тақдим этди.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Ахборот хизмати бу ҳақда мазкур видеороликни тақдим этди.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Aмударёга оқиб кетган кўприк қайта тикланмоқда. Қорақалпоғистондаги 3 та кўприк фаолияти вақтинча тўхтатилди
Куни кеча Амударё туманидаги Жумуртов Понтон кўпригини муз бўлаклари оқизиб кетганлиги ҳақида хабар бергандик.
Бу ҳолат тегишли мутасаддилар томонидан ўрганилди. Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида ушбу кўприк фаолияти вақтинча тўхтатилди. Қалин муз оқизиб кетган кўприк бўлаклари шу куни 13:00 да ўз ўрнига қайтарилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати ноқулай об-ҳаво натижасида республика ҳудудидаги Қипчоқ, Жумуртов ва Тўрткўл Понтон кўприклари ҳаракати вақтинча тўхталишини хабар қилди.

Қорақалпоғистонда ташқи савдо айланмаси қанча?
Статистика қўмитасининг маълум қилишича, январ ойида Қорақалпоғистоннинг ташқи савдо айланмаси 53,9 млн доллар бўлган:
🔹 экспорт – 34,1 млн АҚШ доллари;
🔸 импорт – 19,8 млн АҚШ доллари.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Статистика қўмитасининг маълум қилишича, январ ойида Қорақалпоғистоннинг ташқи савдо айланмаси 53,9 млн доллар бўлган:
🔹 экспорт – 34,1 млн АҚШ доллари;
🔸 импорт – 19,8 млн АҚШ доллари.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⛅️ #Об_ҳаво
27 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 27 феврал, шанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси −10…−5 даража, кундузи −3…+2 даража; Устюртда кечаси −15…−10 даража, кундузи −5…0 даража совуқ бўлади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💼 Ўзбекистонда чет элга чиқишга тақиқ мавжудлигини текширишнинг оддий тизими пайдо бўлди
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида мажбурий ижро бюросининг mib.uz сайтида интерактив хизматлар йўлга қўйилди. Ушбу сайт орқали қарздор фуқаролар Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқишига чеклов мавжуд ёки мавжуд эмаслигини онлайн аниқлаш имконияти яратилган.
Бу хизматдан фойдаланиш учун сайт орқали паспорт серияси ва рақами киритилади. Натижада, ушбу паспорт эгасига нисбатан чеклов ўрнатилган ёки ўрнатилмаганлиги тўғрисида маълумотлар экранда ҳосил бўлади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида мажбурий ижро бюросининг mib.uz сайтида интерактив хизматлар йўлга қўйилди. Ушбу сайт орқали қарздор фуқаролар Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқишига чеклов мавжуд ёки мавжуд эмаслигини онлайн аниқлаш имконияти яратилган.
Бу хизматдан фойдаланиш учун сайт орқали паспорт серияси ва рақами киритилади. Натижада, ушбу паспорт эгасига нисбатан чеклов ўрнатилган ёки ўрнатилмаганлиги тўғрисида маълумотлар экранда ҳосил бўлади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Дарёга оқиб кетган понтон кўприкдан одамлар қандай ўтишмоқда?
Қорақалпоғистондаги Қипчоқ понтон кўприги дарёда оқиб кетди. У Aмударё туманида жойлашган.
25 феврал куни катта муз бўлаги понтон кўприкни оқизиб кетганди. Шундан бери кўприкда ҳаракатланиш тўхтатилган.
Aммо дарёда ҳаракат тўхтамади. Катта муз бўлаклари ҳали ҳам келишда давом этяпти. Машина ва одамлар дарёни тиркама қайиқларда кечиб ўтмоқда.
Кунига ўртача 300-400 та машина қайиқларда ўтади. Тиркамалар билан дарёдан ўтиш пуллик. Машиналар учун 25-30 минг сўм, оддий йўловчилардан 2-5 минг сўмдан олинмоқда.
Уларда дарёни кечиб ўтиш жуда хавфли. Хавфсизлик талаб даражасида эмас. Кўприк Қорақалпоғистон ва Хоразмни бир-бири билан боғлайди.

🗓 26 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🇺🇳 Дунёда коронавирус қурбонлари сони 2,5 миллиондан ошди
✅ Махсус комиссия халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берди
📝 1 мартдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?
🏣 Ширин шаҳар ҳокимининг уйини таъмирлаган усталар ҳақини ким беради?
🇺🇦🇺🇸 «Қрим — бу Украина». Жо Байден АҚШ Қрим Россияга қўшилганини ҳеч қачон тан олмаслигини айтди
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha

Қорақалпоғистонда 39 минг нафар ҳомиладор аёл қатъий назоратга олинади
Ўзбекистонда аёллар ўртасида нафас олиш, ҳазм қилиш аъзолари, юрак-қон томир тизими касалликлари юқорилигича қолмоқда. 2020 йили 207 нафар аёлда ҳомилада туғма нуқсон аниқланган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Тадбирда таъкидланишича, Қорақалпоғистонда 39 минг нафар ҳомиладор аёл қатъий назоратга олинади. Хотин-қизлар орасида онкологик касалликларни камайтириш мақсадида Элмира Боситхонова 2021 йилда 323 минг нафар қизларни одам папилломаси вирусига қарши эмлашни ташкиллаштиради.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston

📑 Қорақалпоғистондаги ОТМ талаба-қизлари ўртасида математика фанидан олимпиада ўтказилади
Математика институти ва Қорақалпоқ давлат университети ҳамкорликда 2021 йилнинг 4-5 март кунлари соат 14:00 да Нукусда жойлашган ОТМ талаба-қизлари ўртасида математика фанидан фан олимпиадаси ўтказилади.
Олимпиада Қорақалпоқ давлат университетининг Математика факултетида бўлиб ўтади.
Олимпиада ғолиблари бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади:
1️⃣ ўрин учун – 1 млн сўм;
2️⃣ ўрин учун – 750 минг сўм;
3️⃣ ўрин учун – 500 минг сўм.
Талабалар 28 февралга қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
Математика институти ва Қорақалпоқ давлат университети ҳамкорликда 2021 йилнинг 4-5 март кунлари соат 14:00 да Нукусда жойлашган ОТМ талаба-қизлари ўртасида математика фанидан фан олимпиадаси ўтказилади.
Олимпиада Қорақалпоқ давлат университетининг Математика факултетида бўлиб ўтади.
Олимпиада ғолиблари бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади:
1️⃣ ўрин учун – 1 млн сўм;
2️⃣ ўрин учун – 750 минг сўм;
3️⃣ ўрин учун – 500 минг сўм.
Талабалар 28 февралга қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.
⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉 @KunuzQoraqalpogiston
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Машинадан номаълум ҳайвон гўшти топилди. Салкам ярим тонналик гўшт Қорақалпоғистонда сўйилган бўлиши мумкин
Хоразм вилоятидан Тошкент шаҳрига келаётган автомашинадан 480 кглик номаълум ҳайвон гўшти топилди.
Олдин Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа ва Беруний туманларида 55 та эшак сўйиб кетилгани ҳақида хабар бергандик.
Таъкидланишича, номаълум ҳайвон гўшти мусодара қилиниб, ёқиб юборилган. Унинг сифати ва қаерда сўйилгани ҳақида ҳеч қандай ҳужжат топилмаган. Aммо гўштлар мутлақо суяксиз ҳолатда қопларга солинган.
Aввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Маҳмуд Шамшетов дастлабки маълумотларга таяниб, сўйилган эшак гўшти қўшни вилоятларга чиқиб кетганини айтганди.
Шундай қилиб, Қорақалпоғистондаги «эшаклар қабристони» воқеаси ҳалиям очиқлигича қолмоқда.