📸 Қорақалпоғистонлик фотожурналистнинг онлайн фотокўргазмаси ўтказилди
Ўзбекистон санъат академияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан қорақалпоғистонлик фотожурналист Мақсет Ҳабийбуллаевнинг ижодий ишларидан иборат «Кумуш қиш» деб номланган онлайн фотокўргазмаси ташкил қилинди.
Унда фотожурналистнинг қиш фаслида олинган манзараларини ўзида жамлаган 40 дан зиёд кадрлар жой олган.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари

🍯 Амударё туманида йилиги 25-30 тонна асал етиштирилмоқда
Ҳудудда 2019 йил ташкил этилган асаларичилик кластери бир мавсумда 30-40 ёшни асаларичилик йўналиши бўйича ўқитиб, ҳар бирига 4 асалари ойласидан бериб келмоқда.
Kластерга Хитойдан қадоқлаш цехлари олиб келинган. Ҳозирда 20 киши иш билан таъминланган.
Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари кенгашининг маълум қилишича, асаларичилик агро кластерини ташкил этиш учун 1 млрд 200 млн сўм имтиёзли маблағ йўналтирилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
📹 Ноодатий архитектура асосида қурилган дунёдаги 15 та бинони кўрганмисиз?
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📹 Ноодатий архитектура асосида қурилган дунёдаги 15 та бинони кўрганмисиз?
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⚡️ Чимбойда ҳокимлик биносининг том қисми учиб кетди
Kun.uz ботига Чимбой тумани ҳокимияти биносининг юқори қисми қулаб тушгани акс этган расм келиб тушди.
Вазият юзасидан Kun.uz мухбири ҳокимлик билан боғланди. Маълум бўлишича, 23 феврал куни об-ҳавонинг ноқулай келиши сабабли ҳокимият биносининг том қисми қулаб тушган. Ҳолатга кучли шамол сабаб бўлгани билдирилди.
Воқеа натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган. Ҳокимлик матбуот котибининг Kun.uz'га айтишича, ҳозирда тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совиди. Вазирлик маслаҳат бермоқда
АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Нигора Хўжаева 24-27 феврал кунлари кутилаётган совуқ об-ҳаво шароитида қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахтларни сақлаш бўйича тавсиялар берди.
Об-ҳавонинг кескин ўзгариши шароитида мевали боғ ва узумзорлар, эртаки картошка ва сабзавот экинларини сақлаб қолиш мақсадида қуйидаги тадбирларни зудлик билан амалга ошириш тавсия этилган:
🔹мевали боғ ва узумзорларнинг қатор ораларидан суғориш ариқлари олиниб, иложи борича кам миқдорда сув оқизиш;
🔹мевали боғ ва узумзорлар қатор ораларига маҳаллий ўғит аралаш ҳашак, похол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш. Бунинг учун мевали боғ ва узумзорларга бир текисда эни 1,25-1,5 м ҳамда баландлиги 0,5-0,75 м.дан тўп-тўп қилиб уйиб қўйиш.
Вазирликнинг батафсил тавсияси билан бу ерда танишишингиз мумкин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Чимбой тумани ҳокими фуқароларни қабул қилмаяптими?
Ижтимоий тармоқларда 23 феврал куни Чимбой тумани ҳокими фуқароларни қабул қилмаётгани акс этган видео тарқалди. Унда фуқароларнинг бири соат 10:00 дан бери ҳокимни кутаётганини айтса, яна бир фуқаро 3 ҳафтадан бери ҳоким қабулига қатнашини айтган.
Вазирлар Кенгаши сайтидаги маълумотга кўра, Чимбой тумани ҳокими Айбек Тажетдинов фуқароларни ҳафтанинг чоршанба куни 10:00 дан 12:00 гача, шанба куни 15:00 дан 17:00 гача қабул қилиши кўрсатилган.
Kun.uz вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Чимбой тумани ахборот хизмати ва ҳоким ёрдамчиси билан боғланди. Ҳоким ёрдамчиси Kun.uz мухбири саволларига ҳеч қандай жавоб бермади.
Чимбой тумани ахборот хизмати раҳбарининг маълум қилишича, Айбек Тажетдинов ҳар сешанба куни соат 09:00 дан 11:00 гача фуқароларни қабул қилмоқда.

💼 #Тайинлов
Қораўзак тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди
Ануарбек Жуманазаров Қораўзак тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жуманазаров тайинловга қадар Қораўзак тумани қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

⛅️ #Об_ҳаво
25 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 25 феврал, пайшанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси −22…−17 даража, кундузи −13…−8 даража совуқ; Устюртда кечаси −25…−20 даража, кундузи −18…−13 даража совуқ бўлади.

🩺 Қорақалпоғистонда сурункали миелолейкоз билан оғриган беморлар тиббий текширувдан ўтказилди
🔬 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош гематологи Ҳамида Казакбаева, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий маркази директори ўринбосари Aзиза Маҳмудова ҳамда соҳа мутахассислари ва фаол волонтёрлар Нукусдаги У.Холмуродов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида даволанаётган беморларни тиббий текширувдан ўтказишди.
💊 Қорақалпоғистондаги 84 нафар сурункали миелолейкоз ташхиси билан оғриган бемор халқаро хайрия йўналишидаги дори-дармонлар билан 100 фоиз таъминланган. Бу дориларнинг афзаллиги шундаки, бемор уларни уй шароитида оиласидан, иш жойидан ажралмаган ҳолатда қабул қилиши мумкин.
🧬 Қорақалпоғистон ССВга кўра, дорини ичиш режимлари бўйича маҳаллий шифокорлар ва беморлар билан 3 кун давомида семинар-тренинглар ўтилади.

❓#Танийсизми
Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирини танийсизми?
Kun.uz Қорақалпоғистондаги масъул раҳбар шахслар билан таништиришда давом этади.
Адилбек Досназаров 1964 йил Нукус шаҳрида туғилган. Нукус давлат университети инженер-механик мутахассислигини тугатган.
У «Туямуюн–Нукус» минтақалар аро сув қувирларидан фойдаланиш бошқармаси директори лавозимигача кўтарилган.
Досназаров ҳозирги лавозимига қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси «Ғарбий» давлат корхонаси директори бўлиб ишлаган.
У 2020 йилдан буён Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири вазифасида фаолият юритмоқда.

🗓 24 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан видеоселектор ўтказилди
🏘 «Ўзбекистон темир йўллари» Шоввозсойдаги дам олиш маскани ҳақида маълумот берди
🛑 «Миллий тикланиш» ва «Адолат» партияси депутатлари таклиф қилаётган янги қонун лойиҳаси журналист ва блогерларда хавотир уйғотмоқда
📣 «Бу эркинликни чеклаш» — Ёшлар парламентида «Миллий тикланиш» ва «Адолат» партиялари ишлаган қонун лойиҳаси танқидга учради
🏡 Эгалик ҳуқуқини тиклашга тўсиқ, ота-боболардан қолган уй ва оширилган солиқ ставкаси: Аҳолини қийнаётган яна бир муаммо
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha

Қорақалпоғистондаги «Ёш китобхон» танловида кимлар республика босқичига йўлланмани қўлга киритди?
🔸 Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган «Ёш китобхон» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи якунланди.
🔹 Танлов натижаларига кўра 10-14 ёш тоифаси бўйича Aйнура Aлимжанова, 15-19 ёш тоифаси бўйича Бийбайим Жолдасбаева ҳамда 20-30 ёш тоифаси бўйича Асқар Ешмурадов ғолибликни қўлга киритди.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🔸 Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган «Ёш китобхон» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи якунланди.
🔹 Танлов натижаларига кўра 10-14 ёш тоифаси бўйича Aйнура Aлимжанова, 15-19 ёш тоифаси бўйича Бийбайим Жолдасбаева ҳамда 20-30 ёш тоифаси бўйича Асқар Ешмурадов ғолибликни қўлга киритди.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов
Ёшлар ишлари агентлиги Нукус шаҳар бўлимига раҳбар тайинланди
Ушбу лавозимда Aрман Илясов иш бошлади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
У тайинловга қадар Нукус шаҳар ҳокимлигининг инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Ёшлар ишлари агентлиги Чимбой тумани бўлимига раҳбари тайинланди
Ушбу лавозимда Ислам Зарликов иш бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
У тайинловга қадар Чимбой тумани ҳокимлигининг девонхона бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ёшлар ишлари агентлиги Чимбой тумани бўлимига раҳбари тайинланди
Ушбу лавозимда Ислам Зарликов иш бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
У тайинловга қадар Чимбой тумани ҳокимлигининг девонхона бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹💥 «Нукус» полигонида артиллериячиларнинг навбатдаги ўқув йиғини ўтказилди
Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг артиллерия бўлинмалари билан «Нукус» дала-ўқув майдонида ўтказилган йиғинда реактив, стволли артиллерия ҳамда миномёт бўлинмалари мутахассисларининг касбий билими оширилиб, амалиётда синовдан ўтказилди.
Ўқув йиғини доирасида Урганч гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмнинг миномёт батареяси билан қўшинлар махсус ҳаракатида миномёт батареяси томонидан батальон тактик гуруҳини оловли қўллаб-қувватлаш мавзусида тактик машғулот ўтказилди.
Тактик машғулот давомида миномётчилар кундузи ва тунда 3000-3500 метр масофада турган нишонларни яксон этди. Тунги вақтда батарея томонидан ёритувчи снарядлар самарали қўлланди.