Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.45K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
📺 Қачон қайси дарс бўлади?

22–27 феврал кунлари учун Қорақалпоғистонда эфирга узатиладиган ТВ-дарслар жадвали эълон қилинди.

ТВ-дарслар ҳар куни соат 8:15 дан бошлаб «Қарақалпақстан» телеканали орқали эфирга узатилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Амударёда топилган Оқ қуш табиат қўйнига қўйиб юборилди

#Амударё_тумани «Қиличбой» ОФЙ ҳудудида фуқаролар томонидан Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган оқ қуш топилган эди.

🦆 Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Амударё тумани инспекцияси инспекторлари ноёб оқ қушни туманда жойлашган «Сай кўл»га - табиат қўйнига қўйиб юборди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📊 Январ ойида Қорақалпоғистонда нечта янги саноат корхоналари ташкил этилди?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ ойида республикамизда 1 438 та янги саноат корхоналари ташкил этилди.

2021 йил январ ойида ҳудудлар кесимида ташкил этилган янги саноат корхоналари сони:⬇️

🔹Тошкент шаҳри – 215 та;
🔹Фарғона вилояти – 153 та;
🔹Самарқанд вилояти – 143 та;
🔹Наманган вилояти – 143 та;
🔹Андижон вилояти – 133 та;
🔹Тошкент вилояти – 125 та;
🔹Қашқадарё вилояти – 102 та;
🔹Хоразм вилояти – 85 та;
🔹Бухоро вилояти – 84 та;
🔹Сурхондарё вилояти – 71 та;
🔹Навоий вилояти – 59 та;
🔹Жиззах вилояти – 47 та;
🔸Қорақалпоғистон Р. – 46 та;
🔹Сирдарё вилояти – 32 та.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ

🏢 Баъзи бинолар ер қимирлашига қандай бардош беради?

Сейсмик изоляция қилинган бинонинг пойдевори бир нечта эластик бўлган цилиндрик резиналар устига ётқизилади.

Улар автомобил амортизаторлари каби ишлайди ва кескин силкинишларни енгил тебранишларга айлантириб беради.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлайди

Нутқни бугун соат 13:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “MY 5” (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube'даги саҳифалари

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Элликқалъада героин сотаётганлар қўлга олинди

16 феврал куни Элликқалъа тумани ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда Тўрткўл тумани Ўзбекистон овули ҳудудида А.К. ва А.Е. исмли шахслар махсус харидорга 1 млн 200 минг сўм пул эвазига гиёҳванд модда сотаётганда ушланган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Cуд кимёвий экспертиза хулосасига кўра, бу модда героин гиёҳванд моддаси бўлиб чиққан. Ҳолат юзасидан Элликқалъа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодекснинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида оғуфурушларга нисбатан айблов эълон қилиниб «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🦠 Нукусда коронавирусга қарши эмлаш мавзусида ОАВ ходимлари учун семинар-тренинг ўтказилди

📝Тадбир Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан ҳамкорликда UNESCO томонидан ташкил этилди.

🩺 Семинарда иммунизация ва коронавирус ҳақида тарқалаётган афсоналар, янглиш фикрлар, COVID-19 ва унга қарши вакциналар ҳақида афсона ва фактлар, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни ҳақидаги мавзулар муҳокама қилинди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Тахиатош ИЭСда иккинчи буғ-газ қурилмаси тўлиқ қувватга чиқарилди

Тахиатош иссиқлик электр станциясида ҳар бирининг қуввати 280 МВт бўлган 2 та буғ-газ қурилмасини қуриш инвестицион лойиҳасининг амалга оширилиши доирасида иккинчи буғ-газ қурилмаси тўлиқ қувватга чиқарилди.

Энергетика вазирлигининг хабар қилишича, ҳозирда функционал синаш ишлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, станция Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисини электр энергияси билан таъминлайди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

23 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 23 феврал, сешанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0…−5 даража совуқ, кундузи −2… +3 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов

Хўжайли тумани ҳокимга ўринбосар тайинланди

Азамат Ниетуллаев
Хўжайли тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинанди. Бу ҳақда Хўжайли тумани ҳокимлиги хабар бермоқда.

Ниетуллаев тайинловга қадар ДСҚ ёнидаги кадастр палатаси Хўжайли тумани филиали бошлиғи лавозимида ишлаган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Устюртдаги Белеули карвон саройи ҳақида нималарни биласиз?

🛕 Ушбу архитектура мажмуаси Устюрт текислигида жойлашган бўлиб Х-ХI асрларга тегишли.

⌛️ Карвон сарой ХIII- ХIV асрларда ҳам кенг фойдаланилган ва Хоразмшоҳлар давлатини Волга бўйи халқлари билан боғлаб турувчи савдо йўлида жойлашган.

🏛 Бугунги кунда Устюрт текисликларида карвон саройни эслатувчи фақат асосий дарвозанинг харобалари сақланиб қолган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистоннинг 12 та туманида янги эркин иқтисодий зона ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Амударё, Бўзатов, Кегейли, Қонликўл, Қўнғирот, Мўйноқ, Нукус, Тахиатош, Тўрткўл, Хўжайли, Шуманай ва Элликқалъа туманларида жами 875,4 га ер майдонида «Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилмоқда.

«Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ фаолиятини бошқариш «Нукус» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасига юклатилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Француз компанияси Қорақалпоғистонда мактабларни ичимлик суви билан таъминлайди

20 феврал куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ва Франциянинг Suez компанияси вице-президенти Эрик Гебали учрашув ўтказди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, учрашувда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш ва ривожлантириш юзасидан лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Бундан ташқари, Франция томони Ўзбекистонда бир қатор ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш бўйича режалари ҳақида маълумот берди.

Хусусан, улардан бири Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси ҳисобланади. Лойиҳа компания томонидан грант асосида ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистондан 253 киши ишлаш учун Қозоғистонга жўнаб кетди

Қорақалпоғистондан 253 нафар фуқаро «Довуд ота» чегара пости орқали йирик қурилиш объектларида белгиланган эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда ишлаш учун Қозоғистоннинг Aқтау шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграсияси агентлиги хабар бермоқда.

Aгентлик томонидан вақтинча ишлаш учун Қозоғистонга ишга кетаётган фуқароларга хорижда ишлаш даврида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган вақтда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тарқатма материаллар тарқатилган.

Эслатиб ўтамиз, Пандемия даврида Ташқи меҳнат миграсияси агентлиги ва Қозоғистон иш берувчилари ўртасида ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📹 Тишларни қандай қилиб тўғри ювиш мумкин?

🦷 Чўткани горизонтал ҳаракатлантиришни унутинг. Бу билан тиш эмалидаги овқат қолдиқларини тозалай олмайсиз.

Уни тиш орасидаги бўшлиқларга ўтказиб юборган бўласиз. Кўп ҳолларда кариес шундай бошланади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Нукус ташқарисидаги чиқиндихона полигони қандай ҳолатда?

Чиқиндихона полигони Нукусдан 2 км узоқликда жойлашган. Полигон 2 йилдан бери чиқиндиларни қабул қилмайди. У ёпилганига қарамасдан, чиқиндилар тўлиқ йўқотилмаган.

Чиқиндилар орасида чиримайдиган каучук ва синиқ шишалар ҳам бор. Кун исиши билан ҳавода жуда қўланса ҳид пайдо бўлади. Шунга қарамай полигондан пул топиш мумкин.

Чиқинди йиғувчининг айтишича, кунига 20-30 минг сўм топса бўлади. У асосан баклашка ва темир буюмларни йиғади. Полигон ҳудуди 2-3 гектарни ташкил қилади.

Ҳозирда Нукуснинг маиший чиқиндилари бошқа полигонга олиб борилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари