Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.45K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ

📹 Кореяда кўп қаватли уйлар деразасига ўрнатилган панжара фавқулодда ҳолатда зинага айланади

Жанубий Кореяда
кўп қаватли уйларда ёнғин чиққанда аҳолини эвакуация қилишнинг янги усули яратилган. Кўп қаватли уйда фавқулодда ҳолат содир бўлса, дераза панжаралари дастакни тортиш орқали зиналарга айланади.

Аҳоли шу зина орқали хавфсиз ҳудудга ўтиши ва фалокатдан қутулиб қолиш имкониятига эга бўлади. Ҳозирча бу каби курилма Кореядаги бир нечта уйларга синов тариқасида ўрнатилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Эшак гўштини истеъмол қилиш мумкинми?

Саволга Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Маҳмуд Шамшетов жавоб берди.

Унинг шахсий фикрича, эшакнинг гўштини эътиқод нуқтаи назаридан истеъмол қилиш мумкин эмас. Таркиби жиҳатидан эса эшак гўштининг фойдали хусусиятлари йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Шамшетов Қорақалпоғистонда сўйилган 55 та эшак гўшти қаерга олиб кетилганлиги ҳақида ҳам айтиб ўтганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Шарофиддин Болтабоев ғалабадан кейин интервю берди. Унинг шарафига Исроилда давлат мадҳияси янгради

Қорақалпоғистонлик дзюдочи Исроилдаги халқаро турнирда чемпион бўлгани ҳақида олдин хабар бериб ўтган эдик. -81 кг вазн тоифасида Шарофиддин Болтабоев финалда анча номдор рақиб, Мўғулистон шарафини ҳимоя қилаётган Саид Муллаини иппон баҳоси билан енган эди.

Ғалабадан кейин дзюдочи Тел-Авив шаҳри мезбонлик қилаётган «Катта Дубулға» турнири ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, бу ғалабаси терма жамоанинг бошқа аъзолари учун ҳам мотивация бўлиши керак.

Шарофиддин ғалабаси шарафига Ўзбекистон байроғи юқори кўтарилиб, давлат мадҳияси янгради.

Маълумот учун, Болтабоев финалга қадар Дорин Готоноага (Молдова), Александр Вичерзак (Германия), Стюарт Макватт (Буюк Британия) ва Фран Де Вит (Нидерландия) устидан ғалабага эришган эди.

Эслатиб ўтамиз, у 1995 йили Aмударё туманида туғилган. 5 йилдан бери дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида юқорилади

2021 йил январ ойи натижаларига кўра, Ўзбекистонда симли ва мобил интернет тезлиги бўйича ўсиш қайд этилди.

▪️Симли интернет тезлиги бўйича икки ўринга юқорилаб, 94-поғонани эгаллади. Юклаш бўйича тезлиги 34,6 Мбит/с.ни ташкил этди.

▪️Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам икки поғонага кўтарилиб, 128-ўринни эгаллаган. Мобил интернет тезлиги ҳозирда 12,9 Мбит/с.ни ташкил этмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

21 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 21 феврал, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −8…−3 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📊 Қорақалпоғистонда оилавий корхоналар сони қанча?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 феврал ҳолатига республикамизда жами 46 956 та оилавий корхона рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 43 853 таси фаолият юритмоқда.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган оилавий корхоналарнинг сони:⬇️

🔹 Самарқанд вилояти – 6 874 та;
🔹 Фарғона вилояти – 5 149 та;
🔹 Сурхондарё вилояти – 4 831 та;
🔹 Тошкент вилояти – 3 880 та;
🔹 Навоий вилояти – 3 694 та;
🔹 Хоразм вилояти – 3 663 та;
🔹 Тошкент шаҳри – 3 360 та;
🔹 Бухоро вилояти – 2 891 та;
🔹 Андижон вилояти – 2 649 та;
🔹 Қашқадарё вилояти – 2 554 та;
🔸 Қорақалпоғистон Р. – 1 632 та;
🔹 Жиззах вилояти – 1 355 та;
🔹 Наманган вилояти – 990 та;
🔹 Сирдарё вилояти – 331 та.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: «Вакцинанинг энг маъқулини, пулидан қатъи назар, халқимизга керакли миқдорда олиб келамиз»

«3 триллион пулни захира қилиб қўйганмиз. Вакцинанинг энг маъқулини топамиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

👉 https://kun.uz/58947076

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Навоий вилояти ҳайвонот боғи Қорақалпоғистонга келди

🎪🦁 Навоий вилояти ҳайвонот боғи Нукус темир йўл вокзали ёнидаги майдонда Сайёр ҳайвонот боғи ва Мото циркини ташкил этди. Бу ҳақда Нукус шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

🗺 Маълум қилинишича, турли минтақалардан келтирилган 16 турдан зиёд ҳайвонлар ва мото-трюкларни шаҳар аҳли ҳар куни соат 10:00 дан 18:00 гача томоша қилишлари мумкин.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Нукус шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 21 феврал ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 45.000 – 65.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 56.000 – 58.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 17.000 – 20.000 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 17.000 – 19.000 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) 16.000 – 18.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 18.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.000 – 8.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) 6000 – 7.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.500 – 2.000 сўм

🥛 Сут (1 л) 5000 – 7.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 9.000 – 13.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 10.000 – 16.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 10.000 – 15.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 3.000 – 4.500 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.000 – 5.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 3.500 – 4.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 3.000 – 4.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 7.000 – 14.000 сўм

❗️Ушбу нархлар бозор ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркасидаги нархлардан фарқ қилиши мумкин.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Орол денгизининг қуриши жуда катта ҳудуддаги ер майдонларининг шўрланишига олиб келди

Жумладан, Қозоғистонда 140,3 млн гектар, Россияда 57,3 млн гектар, Туркманистонда 17,3 млн гектар, Ўзбекистонда 15,6 млн гектар ер майдонлари турли даражада шўрланган.

Орол тузлари Озарбойжон, Арманистон, Грузия, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Украина ерларигача етиб борган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📊2020 йилда Қорақалпоғистон мебел маҳсулотлари экспортида «оқсаган»

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда мебел маҳсулотлари экспортининг ҳудудлар тақсимида кўрсаткичлари (АҚШ долларида):

🔸 Тошкент шаҳри – 1,3 млн;
🔸 Тошкент вилояти – 1,2 млн;
🔸 Андижон вилояти – 361,6 минг;
🔸 Фарғона вилояти – 139,3 минг;
🔸 Наманган вилояти – 138,9 минг;
🔸 Бухоро вилояти – 132,1 минг;
🔸 Хоразм вилояти – 89,3 минг;
🔸 Жиззах вилояти – 37,5 минг;
🔸 Сурхондарё вилояти – 37,1 минг;
🔸 Самарқанд вилояти – 33,1 минг;
🔸 Навоий вилояти – 11 минг;
🔸 Қашқадарё вилояти – 10,3 минг;
🔸 Сирдарё вилояти – 4,3 минг;
🔹 Қорақалпоғистон Р. – 0,6 минг.

👉
Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

22 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 22 феврал, душанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −11…−6 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🚔 2020 йилда Ўзбекистонда 2 мингга яқин киши автоҳалокат қурбони бўлди

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълумотига кўра, ўтган йили йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 1 962 киши ҳалок бўлган. 2019 йилга нисбатан, қурбонлар сони (2 094) 6,3 фоизга камайган.

2020 йилда Ўзбекистонда жами 6 982 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу 1 йил олдинги кўрсаткичдан (8 092) 13,7 фоизга кам.

Ўлим билан тугаган автоҳалокатлар сони 12,9 фоизга (1 940 тадан 1 689 тага), йўл-транспорт ҳодисасида жароҳатланганлар сони 16,8 фоизга (7 923 нафардан 6 591 нафарга) камайган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🗓 21 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

📚 30 йил олдинги хатоларни такрорламайликшоир Фахриёр давлат тили ҳақида

🌨 Онлайн об-ҳаво хизматлари Ўзбекистонда ҳаво кескин совишини башорат қилмоқда

🎳 «Ўзбекмисан?!»: Муаммоларни ошкор қилиш — миллатни шарманда қилишми?

😷 Кунига миллиардлаб ишлатилган ниқоббу чиқиндими ёхуд фойдали ашё?

🇲🇲 Мянмадаги давлат тўнтариши. Полиция жанговар қурол қўлламоқда, дастлабки қурбонлар бор

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
📺 Қачон қайси дарс бўлади?

22–27 феврал кунлари учун Қорақалпоғистонда эфирга узатиладиган ТВ-дарслар жадвали эълон қилинди.

ТВ-дарслар ҳар куни соат 8:15 дан бошлаб «Қарақалпақстан» телеканали орқали эфирга узатилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари