This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев – ислом дини ҳақида
Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирида меҳмон бўлган президент хонадон аҳли билан мулоқот қилаётган чоғда шу яқин атрофдаги масжидда азон янгради.
«Худога шукр, олдинлари азонни эшитармидик? Қандай қулоққа ёқимли!» – таъкидлади давлат раҳбари.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари

🗓 18 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
⛽️ «Қора олтин» эффекти. У Ўзбекистонда бензин нархи ошишига таъсир қилмоқдами?
🧮 «Обналчилар» можароси. Солиқ қўмитаси масала юзасидан позициясини билдирди
🖥 Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактаблари махсус интернет тарифига уланмоқда
🇺🇿🇰🇬 Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро ер алмашади — Қирғизистон давлат МХҚ бошлиғи
👟2021 йили «Nike» ва «Adidas» бренди билан Ўзбекистонда оёқ кийимлар ишлаб чиқарилади
⛺️ Ўзбекистон фуқаролари 1000 сўм туристик йиғим тўлайди. Бу нимани англатади?
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha

📸 Нукусда қор ёғди
Кеча, 18 феврал куни куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистоннинг турли ҳудудларида ёмғир ёға бошлаганди.
19 февралга ўтар кечаси эса ёмғир қорга айланди. Ҳозирда Нукус қор билан қопланган.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Кеча, 18 феврал куни куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистоннинг турли ҳудудларида ёмғир ёға бошлаганди.
19 февралга ўтар кечаси эса ёмғир қорга айланди. Ҳозирда Нукус қор билан қопланган.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Покистонлик тадбиркорлар Қонликўлда картошка ва «басмати» навли гуруч етиштиради
Покистон Ислом Республикасининг «AKD Group», «Tahir Asad Industries» ҳамда «Farm Dynamics Pakistan» компаниялари вакиллари Қонликўл туманида бўлди.
Дастлаб туман ҳокими Абу-Бакир Ибрагимов билан учрашув ташкил этилди.
Ташриф буюрган меҳмонларга туманнинг инвестицион салоҳияти, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар тўғрисида батафсил маълумот берилган.
Покистонлик тадбиркорлар «Қонликўл» ОФЙ ҳудудидаги фермерларнинг фаолияти билан танишди. Музокаралардан сўнг ҳудудда картошка ва «басмати» навли гуруч етиштириш бўйича келишувларга эришилди, дейилади туман ахборот хизмати хабарида.

Ўзбекистон фуқароларининг Россияга кириши тақиқланган ёки йўқлигини қандай билиши мумкин?
Ўзбекистон фуқаролари ўзларига Россияга киришга тақиқ қўйилган-қўйилмаганини текшириб кўришлари мумкин.
Бу учун Россия ИИВ веб-сайтида махсус ташкил этилган саҳифага кириб, белгиланган жойларни тўлдириш лозим бўлади.
➡️ Бу ердан текшириб кўришингиз мумкин
Шу саҳифани хатосиз тўлдирсангиз экранда сизда Россияга кириш учун тақиқ борлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот пайдо бўлади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистон фуқаролари ўзларига Россияга киришга тақиқ қўйилган-қўйилмаганини текшириб кўришлари мумкин.
Бу учун Россия ИИВ веб-сайтида махсус ташкил этилган саҳифага кириб, белгиланган жойларни тўлдириш лозим бўлади.
➡️ Бу ердан текшириб кўришингиз мумкин
Шу саҳифани хатосиз тўлдирсангиз экранда сизда Россияга кириш учун тақиқ борлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот пайдо бўлади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
📹 Ушбу филм атиги 4 дақиқа давом этади. У 30 дақиқада суратга олинган ва «Оскар» мукофотини қўлга киритган.

Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактаблари махсус интернет тарифига уланмоқда
Ҳозирда Ўзбекистондаги 10 минг 8 та мактабдан 5 мингга яқин умумтаълим мактаблари «O‘zbektelekom» томонидан махсус ишлаб чиқилган «Education» тариф режасига уланди. Кенг полосали интернет тармоғига уланиши имконияти бўлган қолган мактабларни ҳам ушбу тарифга ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz'га Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.
Тариф бўйича қуввати 500 ўқувчи ўрнидан кам бўлган мактаблар учун интернет тармоғига уланиш тезлиги 10 мбит/с, 501 дан 1000 гача – 40 мбит/с, 1000 ва ундан юқори ўқувчи ўринли мактаблар, информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаблар – 100 мбит/с тезликда уланиши кўзда тутилган. «Tas-IX» тармоқларига уланиш тезлиги барча «Eduсation» тарифларида 100 мбит/сни ташкил этади.

Хўжайлидаги «Меҳрибонлик уйи»га 57 млн сўмдан зиёд маблағ ажратилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг махсус қарорига мувофиқ Республика 1-сонли «Меҳрибонлик уйи»га 57 млн сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу маблағлар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат «Тонг ғунчалари» рақс ансамблини саҳна кийимлари билан таъминлаш ҳамда бу ерда тарбияланиб чиққан истеъдодли ёшларни моддий рағбатлантириш мақсадида ажратилган.

🌤 #Об_ҳаво
20 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 20 феврал, шанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси −8…−3 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
20 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 20 феврал, шанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси −8…−3 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистонда сўйилган 55 та эшак гўшти қўшни вилоятларга чиқиб кетгани айтилмоқда
Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа ва Беруний туманларида 55 та эшак сўйиб кетилгани ҳақида олдин хабар бергандик.
Kun.uz мухбири вазиятга янада ойдинлик киритиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси билан боғланди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосарининг айтишича, Қорақалпоғистондаги барча гўшт расталари ва колбаса ишлаб чиқарувчи корхоналарда текширув ишлари олиб борилган.
Маҳмуд Шамшетовнинг қўшимча қилишича, дастлабки маълумотларга кўра сўйилган эшак гўшти қўшни вилоятларга чиқиб кетган. Ҳозирча ҳодисани содир қилган шахслар аниқланмаган.

⚡️ Қорақалпоғистонлик дзюдочи Исроилдаги турнирда чорак финалга чиқди
🇮🇱Исроилнинг Тел-Авив шаҳрида дзюдо бўйича «Катта Дубулға» туркумига кирувчи йирик мусобақанинг иккинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтмоқда.
🥋Ҳозиргина -81 кг вазн тоифасида Шарофиддин Болтабоев мусобақадаги иккинчи учрашувини ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Болтабоев нимчорак финал баҳсида германиялик Александр Вичерзакка қарши татамига чиқди ва тажрибали рақибини қўшимча бўлимдаги балл ҳисобига мағлубиятга учратди.
Энди Шарофиддин чорак финалда британиялик Стюарт Макваттга қарши баҳс олиб боради.

🗓 19 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: Қирғизистон билан Сўх ва бошқа чегаралар масалаларини муҳокама қиляпмиз
‼️ Кутилмаганда Намангандаги маҳаллага борган президент шаҳар ҳокими ва прокурорга танбеҳ берди
🚙 ЙҲХББ: Рухсатсиз «тонировка» учун жарима миқдорини камайтириш масаласи кўрилмоқда
✅ Сенат бир кўзидан ажралган китоблик бола ишини назоратга олди
🇺🇿 🇨🇳 🇮🇳 2021 йилда Хитой ва Ҳиндистон раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифи кутиляпти

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💥📹 Қорақалпоғистонлик дзюдочи халқаро турнирда чемпион бўлди
🇮🇱 Кеча қорақалпоғистонлик дзюдочи Исроилдаги турнирда чорак финалга чиққани ҳақида хабар бергандик.
🥋 -81 кг вазн тоифасида Шарофиддин Болтабоев финал учрашувини ғалаба билан якунлади. Дзюдочимиз олтин медал учун кечган беллашувда анча номдор рақиб, асли эронлик, ҳозирда Мўғулистон шарафини ҳимоя қилаётган Саид Муллаига қарши татамига чиқди.
🥇Муросасиз кечган баҳсда Шарофиддин 2018 йилги жаҳон чемпиони, 2017 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби устидан ишончли тарзда ғалаба қозониб, Тел-Авив «Катта Дубулға» турнири чемпионига айланди. Шунингдек, қорақалпоқ ўғлони Токио Олимпиадаси йўлидаги жуда ҳам қимматли бўлган 1000 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди.

🕌 Мўйноқнинг олис ҳудудида жоме масжид очилди
Мўйноқ туманининг йироқ «Қазақдаря» ОФЙ ҳудудида «Қарақум ийшан» жоме масжиди ўз ишини бошлади, дея хабар берди Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти.
Маҳаллий ҳокимият томонидан масжид қурилиши учун «Қазақдаря» ОФЙ ҳудудидан масжид учун жой ажратилган эди. Ўтган бир йил давомида маҳаллий аҳоли ва ишбилармонларнинг кўмаги билан барча қўлайликларга эга масжид қуриб битказилди.
Масжидга ўз даврининг маънавият-маърифат маркази бўлган «Қарақум ийшан» мадрасаси номи берилди. Тадбирдан сўнг масжидда жума намози ўқилди ва «Қарақум ийшан» мадрасасига асос солган Қутли хожа бобо ва шу масжид-мадрасада фаолият юритган, таълим олган барча уламолар ҳақига Қуръон хатм қилинди.

Президент ислоҳотларга тўсиқ бўлаётган ҳолатларни санаб ўтди
Шавкат Мирзиёев Kun.uz мухбирининг: «Барча тадбирларда, вилоятларга ташрифларда катта-катта ислоҳотлар мўлжалланади, янги режалар тузилади. Фикрингизча, мана шу ислоҳотлар халқимизни рози қиладиган, сизнинг кўнглингиз тўладиган даражада амалга ошишига нималар тўсқинлик қиляпти?» деган саволига жавобан учта долзарб муаммони санаб ўтди.
1️⃣ Вазирларни тез ўзгартиряпман, сабаби шу – аравани торта олмаяпти. Демак, биринчи масала бу – кадрлар.
2️⃣ Бизнинг оёғимизга кишан бўлаётган иккинчи муаммо – бу коррупция. Мунтазам кураш олиб боряпмиз. Лекин барибир ҳали қиладиган ишларимиз кўп.
3️⃣ Учинчи масала бу — жойлардаги раҳбарларнинг ислоҳотлар моҳиятини тушуниб етмаётгани.
➡️ Видео шаклида кўринг

📹 Кореяда кўп қаватли уйлар деразасига ўрнатилган панжара фавқулодда ҳолатда зинага айланади
Жанубий Кореяда кўп қаватли уйларда ёнғин чиққанда аҳолини эвакуация қилишнинг янги усули яратилган. Кўп қаватли уйда фавқулодда ҳолат содир бўлса, дераза панжаралари дастакни тортиш орқали зиналарга айланади.
Аҳоли шу зина орқали хавфсиз ҳудудга ўтиши ва фалокатдан қутулиб қолиш имкониятига эга бўлади. Ҳозирча бу каби курилма Кореядаги бир нечта уйларга синов тариқасида ўрнатилган.

📹 Эшак гўштини истеъмол қилиш мумкинми?
Саволга Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Маҳмуд Шамшетов жавоб берди.
Унинг шахсий фикрича, эшакнинг гўштини эътиқод нуқтаи назаридан истеъмол қилиш мумкин эмас. Таркиби жиҳатидан эса эшак гўштининг фойдали хусусиятлари йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Шамшетов Қорақалпоғистонда сўйилган 55 та эшак гўшти қаерга олиб кетилганлиги ҳақида ҳам айтиб ўтганди.