Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.45K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Чимбойда «Ёшлар меҳнат гузари» очилди

Ёш тадбиркор Жанибек Пирниязов «Ёшлар – келажагимиз» жамғармасидан 500 млн сўм имтиёзли кредит олиш орқали «Ёшлар меҳнат гузари» комплекси қурилишини бошлаган эди.

Чимбой_туманидаги «Кўкчи қалъа» маҳалласида қад кўтарган мазкур комплекснинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Мазкур комплексда 7 нафар ёш иш билан таъминланди. Меҳнат гузарида яқин кунларда чет тилларини ўргатишга йўналтирилган ўқув мaркази иш бошлаши режалаштирилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🍾 Нукусда «Қаратау» ишлаб чиқарувчи яширин цех фаолияти фош этилди

«Нукус вино заводи»
AЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда яширин цехда қўлбола усулда спиртли ичимликлар ишлаб чиқарилаётгани маълум бўлди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ўтказган тадбирда ноқонуний фаолият олиб бораётган «тадбиркор»нинг сири очилди.

С.Х. ва Қ.Д. қалбаки акциз маркалар билан елимланган, 0,5 литр сиғимдаги 300 дона қўлбола усулда қадоқланган «Қаратау» ёрлиқли алкогол маҳсулотини харидорга 4,6 млн сўмга сотаётган вақтида ушланган.

Маҳсулотлар Қ.Д.нинг уйида ташкил этилган «яширин цех»да тайёрлангани аниқланди. Унинг яшаш манзилидан яна 107 дона қўлбола усулда тайёрланган алкогол маҳсулоти ва бошқа товарлар ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Х. ва Қ.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📈 Январ ойидаги халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ошган

2021 йилнинг январ ойида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 427 млн долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 27 млн долларга ёки 7 фоизга ошган. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълум қилди.

▪️Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 101 млн долларга етган.

▪️Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 326 млн долларга етган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

18 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 18 феврал, пайшанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси +7…+12 даража, кундузи +13…+18 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Махсус синовдан ўтганларга бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови учун 50 фоиз чегирма берилади

2021 йилда Ўзбекистонда аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи «Жисмоний тайёргарлик даражаси» синовлари жорий этилади.

Нормативларни бажарган ва ғолиб бўлганларга қуйидаги имтиёзлар берилади: ⬇️

▪️тегишли спорт разрядлари ва унвонлари;
▪️СЧР хизмати учун тўловларга 50 фоиз чегирма;
▪️муддатли ҳарбий хизматга юборилишида юқори устунликка эга бўлиш;
▪️«Темурбеклар мактаби»га имтиёзли кириш;
▪️ОТМ талабаларини амалдаги стипендия миқдорида бир марта рағбатлантириш;
▪️республика миқёсида ишга ёки ўқишга қабул қилинишида жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган барча ижодий имтиҳонлардан озод бўлиш.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини қўллашга рухсат берилди

Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари натижалари асосида Ўзбекистонда сертификатлаштирилган ҳолда оммавий қўллаш жараёнига рухсат этилди.

Қайд этилишича, вакцина учинчи босқич синовларидан кейин маъқулланган. Бугунги кунда ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Элликқалъадаги эшаклар қабристони ҳақида расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Элликқалъа тумани ҳудудида эшаклар қабристони борлиги, бир неча эшак сўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳокимлик матбуот хизмати Kun.uz'га ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этди.

Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига кўра, воқеа 9-12 феврал кунлари Элликқалъадаги «Тоза-боғ», «Қирққизобод» ОФЙ худудида содир бўлган.

Бу бўйича туман СЕО ва ЖСБнинг мутахассислари тумандаги барча гўшт дўконларида, туман аҳолиси орасида эшак сотиб олишни сўраган ҳамда эшак сотиб олган фуқаролар тўғрисида сўров ва суриштириш ишларини бошланган.

Қўшимча қилинишича, қорамоллар асосан, «Элликқалъа» ОФЙ ҳудудида жойлашган қушхонада сўйилади. Мутахассислар томонидан қушхона ва тумандаги гўшт дўконларида қорамол, қўйларнинг уларни сўйишдан олдинги соғлиги тўғрисидаги ҳамда сўйилгандан кейин ветеринария врачининг гўштга берган маълумотномаси мавжудлиги ўрганилмоқда.

Гўшт дўконларида сотилаётган гўштлар эса лабораторияда мунтазам текширувдан ўтказилмоқда.

Ҳозирча ҳолат сабабчилари аниқланмаган. Туман СЕО ва ЖСБ эшакларни сўйиб кетган фуқароларни топиш учун туман ҳокимлиги, прокуратураси ва ички ишлар бўлимига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Масала бўйича суриштириш ишлари якуни бўйича яна қўшимча маълумот берилади, дейилади расмий хабарда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистонлик Aзиз Муртазаев Facebook'га ишга киришда қандай тайёрлангани ҳақида айтди

Facebook
компаниясида мобил дастурлаш соҳасида ишлаётган нукуслик Aзиз Муртазаев ишга киришда қандай тайёргарлик кўргани ҳақида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Муртазаев Facebook'дан аввал Жанубий Кореянинг «Samsung electronics» компаниясида ишлаган. Facebook учун мустақил равишда тайёргарлик олиб борган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонлик 3 нафар талаба «Йил талабаси-2020» танловида совриндор бўлди

Самарқанддаги «Ёшлар маркази»да талабалар ўртасида анъанавий ўтказиладиган «Йил талабаси-2020» танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда қорақалпоғистонлик 3 нафар талаба совриндорлар сафида эътироф этилди: ⤵️

1️⃣ ҚҚДУ талабаси Клара Дарменбайева «Йилнинг энг фаол спортчи талабаси» номинациясида 1-ўринни;
2️⃣ Ўз ДСМИ талабаси Азизбек Алламуратов «Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси» номинациясида 3-ўринни;
3️⃣ ҚҚДУ талабаси Адилбек Латипов «Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси» номинациясида 3-ўринни қўлга киритди.

Маълумот учун, танловда 7 мингдан ортиқ талаба қатнашиб, 427 та ҳужжат саралаб олинди. Ундан 21 нафар талаба ғолиб ва совриндор бўлган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Тана тинч турган ҳолатда қоннинг юракдан ўпкага бориб қайтиши учун 6 сония, мияга бориб келиши учун 8 сония, бармоқларга етиб бориб, юракка қайтиши учун тўлиқ 16 сония вақт кетади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🚴🏻 Эртага Нукусда велотур ўтказилади

Нукус шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, 19 феврал куни Нукусда Ёшлар-велотур ҳоким кубоги ўтказилади.

Веломарафон эртага соат 8:30 да бошланиши режалаштирилган.

Унда: ⤵️

▪️ 14-30 ёш орасидаги болалар ва аёл-қизлар;
▪️ 30-40 ёш орасидаги эркак ва аёл-қизлар қатнашишлари мумкин.

Иштирокчилар шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келиши зарур.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олиш мумкин:

☎️ 91 305 59 69;
☎️ 97 308 00 35.

👉
Қорақалпоғистон хабарлари
Мурат Камалов Тўрткўлдаги қиймати салкам 10 млн долларлик Боғёп-1 каналини қайта тиклаш лойиҳаси билан танишди

Президент қарори асосида Жаҳон банки иштирокида «Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш» лойиҳаси таркибидаги Боғёп-1 каналини қайта тиклаш лойиҳасининг умумий қиймати 9,951 млн долларни ташкил қилади.

Бош пудратчи «China Railway 20th Bureau Group Co. Ltd.» (Хитой). Боғёп-1 каналини қайта тиклаш лойиҳасида 1 108 минг куб метр тупроқ ва 14,2 минг кубометр бетон ишларини амалга ошириш белгиланган.

Каналнинг узунлиги 18,4 км бўлиб, секундига 35 куб метр сув ўтказиш қобилиятига эга.

Тўрткўл тумани ва унга яқин бўлган ҳудудларда ер ости сувларининг кўтарилиши натижасида келиб чиқадиган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида каналнинг 5,7 км қисми бетон билан қопланди.

Kаналда 4 та сув тўсувчи гидротехник иншоот, 17 та сув олиш иншооти, 2 та автомобил йўли кўприги ва 2 та пиёдалар кўприги қурилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📲 IMEI кодни рўйхатдан ўтказиш текин қилинадими?

Бундан 1 йил аввал, 2020 йил 17 февралда «Менинг фикрим» порталида IMEI кодларни рўйхатга олишдаги тўловни бекор қилиш ҳақида петиция эълон қилинган эди. Петиция 3 соат ичида керакли миқдорда (10 минг) овоз тўплаганди. Ҳозирда тўпланган овозлар сони 25 мингга яқинлашиб қолган.

«IMEI кодлaрини рўйхaтгa олишда тўловлар бекор қилинишини сўрaймaн», — дея таъкидланган жамоавий мурожаатда.

➡️ Батафсил ўқинг

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

19 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 19 феврал, жума куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланиши мумкин).

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Нукусда «Тасаввурда чегара бўлмас» кўргазмаси ўтказилди

И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейида таниқли дизайнер Айзада Нурумбетованинг кўргазмаси ташкил қилинди. «Тасаввурда чегара бўлмас» номи остида ўтказилган кўргазмада дизайнернинг амалий санъатни тарғиб қилувчи ижодий ишлари жамланган. Кўргазмада қорақалпоқ аёлларининг миллий либослари, кичкина қизлар учун замонавий кийимлар жамланмаси ҳам намойиш қилинди.

Маълумот ўрнида, кўргазмада намойиш қилинган миллий кийимлар муаллиф томонидан музейда сақланаётган асл нусхалари асосида қайта тикланган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари