Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.45K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Тўрткўлда «Epica» уриб юборган велосипед ҳайдовчиси шифохонада вафот этди

12 феврал куни тунги соат 21:45 да Тўрткўл тумани «Уллубоғ» ОФЙ ҳудудида «Epica» йўлнинг четида велосипедда ҳаракатланиб келаётган фуқарони уриб юборади. Натижада, велoсипед ҳайдовчиси тан-жароҳати олиб шифохонага олиб борилган.

Мутасаддиларнинг сўзларига кўра, «Уллубоғ» ОФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлнинг айрим бузилган қисми мавжуд. Aсфалтга тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмаганлиги айтилмоқда.

Kun.uz мухбирига Қорақалпоғистон Республикаси ЙҲХБнинг маълум қилишича, велосипед ҳайдовчиси шифохонада оламдан ўтган.

Ҳозирда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥📹 Нукусда ёнғин келиб чиқди

Маҳаллий нашрнинг хабар беришича, бугун Нукус шаҳри марказида ёнғин келиб чиққан. Видеодаги тутундан ёнғиннинг анча катталигини кўриш мумкин.

Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади. Kun.uz воқеа юзасидан масъул ташкилотлардан изоҳ кутиб қолади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

16 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 16 феврал, сешанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Нукусдаги ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Бироз олдин Нукус шаҳрида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар бергандик. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, 15 феврал куни соат 15:45 да Нукусдаги М.Жуманазаров кўчасида жойлашган «KARDAR» эшик ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида зудлик билан 8 та ёнғин ўчириш бўлинмаси сафарбар этилиб, улар воқеа жойига соат 15:49 да етиб борган. Ёнғин соат 16:39 да ўраб олиниб, 17:10 да тўлиқ бартараф этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан цехнинг 1500 метр² майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ хабарида.

Ёнғин оқибатида ишлаб чиқариш цехининг 200 метр² майдони ёнган. Ҳодисанинг келиб чиқишига сабаб қуритиш цехида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши деб тахмин қилинмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов

Кегейли тумани ҳокимига 2 та ўринбосар тайинланди

Ислом Aбилбаев туман ҳокимининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида иш бошлади.

Aхмет Ўтемуратов эса туман ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникасиялар ва коммунал масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Aбилбаев тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ўрмонлардан қўшимча фойдаланиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Ўтемуратов эса бунгача Қораўзак тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникасиялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабр ойида туманга кўп йиллар Қораўзак тумани ҳокими лавозимида ишлаган Давлетбай Утемуратов ҳоким этиб тайинланганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 🔥 Нукусдаги ёнғин ҳақида қўшимча маълумотлар берилди

15 феврал куни Нукус шаҳрида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар бергандик. «Қарақалпақстан» телеканалига кўра, ёнғин катталиги боис Нукусдаги ёнғин ўчириш экипажларидан ташқари яна Хўжайли, Тахиатош, Халқабатдан ҳам экипажлар чақирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ бўлим бошлиғи, катта лейтенант Aйбек Aбдирахмановнинг сўзларига кўра, ёнғин дастлаб эшик ишлаб чиқариш цехининг бўёқларни сақлаш хонасида келиб чиққан. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин электр токи билан ишловчи бўёқларни қуритиш қурилмасидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат натижасида тан-жароҳатини олган, вафот этганлар қайд этилмаган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов

Ёшлар иттифоқи Элликқалъа туман кенгаши раиси тайинланди

Ушбу лавозимда Эргаш Аллабергенов иш бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Аллабергенов тайинловга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Элликқалъа туман бўлими мутахассиси лавозимида ишлаб келаётганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда суд раислари, прокурор ва ички ишлар вазири 3 та туманда онлайн қабул ўтказади

Президент Халқ қабулхоналарида Қорақалпоғистон Республикаси судлари раислари, республика прокурори ва ички ишлар вазири иштирокида жисмоний ҳамда юридик шахслар учун онлайн қабуллар ўтказиш жадвали эълон қилинди.

Унга кўра, феврал-март ойларида қабул жараёнлари Қораўзак, Қўнғирот ва Нукус туманларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📹 Орол денгизининг 54 йиллик қуриши 14 секундда

Орол денгизининг майдони 1950 йилларда 68 минг км²ни ташкил қилган. Бугунги кунга келиб эса унинг юзаси 7300–8300 км² атрофида ўзгариб туради.

Юқорида Оролнинг 1960 йилдан 2014 йилгача қуриш ҳолатини кўришингиз мумкин.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Нукусда 4500 долларга фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Kun.uz'га хабар берилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, А.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида А.К.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали ички ишлар органлари тизимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 4500 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони қанча?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 феврал ҳолатига республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 11 919 тани ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесимида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар: ⬇️

🔹Тошкент шаҳри – 7 017 та;
🔹Тошкент вилояти – 1 319 та;
🔹Самарқанд вилояти – 590 та;
🔹Фарғона вилояти – 460 та;
🔹Сурхондарё вилояти – 430 та;
🔹Андижон вилояти – 348 та;
🔹Бухоро вилояти – 298 та;
🔹Наманган вилояти – 263 та;
🔹Навоий вилояти – 240 та;
🔹Қашқадарё вилояти – 220 та;
🔹Жиззах вилояти – 206 та;
🔹Сирдарё вилояти – 186 та;
🔹Хоразм вилояти – 177 та;
🔸Қорақалпоғистон Р. – 165 та.

👉
Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов

Қораўзак тумани тиббиёт бирлашмасига раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимда Бердибай Айтмуратов иш бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтмуратов тайинловга қадар О.Халмуратов номидаги республика кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси шифокори бўлиб ишлаётганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🏥 Болалар миллий тиббиёт марказида йилига 1,5 мингдан зиёд мураккаб амалиётни бажариш мумкин

Ота-оналарни энг ташвишга соладигани болалардаги гематологик ва онкологик касалликлардир. Бугунги кунда 12 мингдан зиёд фуқаролар оққон ва оғир ирсий гематологик касалликдан азият чекмоқда.

➡️ Батафсил ўқиш

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

17 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 17 феврал, чоршанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди.

Ҳарорат кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи +19…+24 даража иссиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Одам савдоси жиноятлари тўғрисидаги маълумотларни ягона ахборот базасидан олиш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг «Одам савдосига қарши курашишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа билан ИИВ, Бош прокуратура, ДХХ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ССВ ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидаги имкониятларни ўз ичига олувчи одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини жорий этиши белгиланмоқда:

🔹ягона марказлаштирилган ахборот тизимига маълумотлар онлайн режимида киритилиши;

🔹одам савдосига қарши курашиш соҳасида зарур ахборот олиш учун электрон тартибда масофадан туриб фойдаланиш амалиёти йўлга қўйилиши;

🔹ягона марказлаштирилган ахборот тизимини электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда идентификациялаш тизими орқали юритилиши.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🗓 16 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

💸 Қуролли кучлар таркибидаги сержантларнинг иш ҳақи оширилиши кутилмоқда

🧮 «Емаган сомсага пул тўлаш керакми?» Тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози

📂 Адлия вазири: «Яқин кунларда 2 мингта ҳукумат ҳужжати бекор қилинади»

🚧 Абгор йўллар буюк келажакка олиб бормайди

🦠💉 Коронавирусга қарши эмлаш: бу бўйича ким пешқадам (инфографика)

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Сирдарёлик икки йигит Андижондан Мўйноқга пиёда йўлга чиқди

Сайхунобод туманида истиқомат қилувчи Элдорбек Жўраев ва Тўлқин Усмонов Ўзбекистон бўйлаб пиёда юришга отланишди. Улар Андижондан Мўйноққача бўлган масофани пиёда босиб ўтишни мақсад қилишган.

15 феврал куни Андижондан юришни бошлаган Элдорбек ва Тўлқин бугун Фарғона вилояти марказига етиб келиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ самарқандлик сайёҳ Соҳиб Ражабов Ўзбекистоннинг шарқий қисмидан ғарбий қисмигача бўлган 2200 километрлик масофани пиёда босиб ўтганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда 6,5 млрд сўмга реконструкция қилинган Эндокринология диспансери фойдаланишга топширилди

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Республика эндокринология диспансери янги иморати фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ССВ хабар бермоқда.

Мазкур диспансернинг реконструкция ишларига жами 6,860 млрд сўм маблағ ажратилган бўлиб, замонавий асбоб-ускуналар ва инвентар билан таъминланган.

Бинонинг 1-қаватида диспансер поликлиникаси фаолият кўрсатиб, сифатли тиббий текширувларни амалга ошириш учун ҳар бир мутахассисга тўлиқ қулайликлар яратилган. Шунингдек, иморатнинг 2-, 3-қаватида эндокрин касалликлар билан оғриган беморларни стационар шароитда даволаш учун бир, икки ва уч кишилик палаталар ажратилган.

Қўшимча қилинишича, диспансерда беморлар ва тиббиёт ходимлари учун лифт ишга туширилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари