This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугун «Мендирман Жалолиддин» сериали бошланади
Бугун соат 20:30 да «Миллий» телеканалида узоқ кутилган премьера - «Мендирман Жалолиддин» сериалини ўтказиб юборманг. Сериал ҳар якшанба соат 20:30 да эфирга узатилади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари

🗓 14 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
💵 Ички ишлар органлари фаолиятидаги коррупцион омиллар ўрганилади — Аксилкоррупция агентлиги
🎓 «Илм олиш ва университетда ўқишнинг фарқи бор» — 300 минг доллар грант ютган ўзбек талабаси
🏗 Фарғона шаҳрида кўп қаватли уйлар ўртасида барча қурилишлар тўхтатилади
🇬🇳🦠 Гвинеяда Эбола безгаги эпидемияси бошлангани эълон қилинди
🇺🇸 АҚШ сенати Доналд Трампни импичмент иши бўйича оқлади
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha

📺 Қачон қайси дарс бўлади?
15–20 феврал кунлари учун Қорақалпоғистонда эфирга узатиладиган ТВ-дарслар жадвали эълон қилинди.
ТВ-дарслар ҳар куни соат 8:15 дан бошлаб «Қарақалпақстан» телеканали орқали эфирга узатилади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
15–20 феврал кунлари учун Қорақалпоғистонда эфирга узатиладиган ТВ-дарслар жадвали эълон қилинди.
ТВ-дарслар ҳар куни соат 8:15 дан бошлаб «Қарақалпақстан» телеканали орқали эфирга узатилади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Нукусда камчилиги аниқланган уйнинг девори бузиб ташланди
#Нукус_шаҳри Татибаев кўчаси бўйида қурилаётган кўп қаватли турар жой биносида камчиликлар аниқланиб, бинонинг деворлари қайта тиклаш учун бузиб ташланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур объектнинг лойиҳа ҳужжатлари «Арх энерго проект» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган, қурувчи эса «Нукус Шахзода Афруз» МЧЖ. Қурилаётган 5 қаватли турар жой биносининг қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси аниқлаган.
«Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида бинода олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилиб, турар жой биносининг деворлари қайта тиклаш учун бузилмоқда», – дейилади вазирлик матбуоти хабарида.
Аввалроқ маҳаллий интернет нашрларда ва ижтимоий тармоқларда Нукусда янгидан қурилаётган бинонинг бир қисми қулаб тушгани айтилаётганди.

Устюртда кунлик 1 млн куб метр ҳажмдаги табиий газ оқими олинадиган қудуқ очилди
Маълумотларга кўра, янги очилган «Ғарбий Қуйи Сургил» кони майдонидаги 1-сонли қудуқ 4111 метр чуқурликкача бурғиланган ва табиий газ оқими аниқланган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати янги қудуқдан кунлик 1 млн куб метр ҳажмдаги табиий газ оқими олинаётганини маълум қилди. Ушбу коннинг дастлабки углеводород захиралари 7,5 млрд куб метр табиий газ ҳамда 265 минг тонна газ конденсати миқдорида баҳоланмоқда.
Хабарда айтилишича, аксарият қудуқлардан кунлик 100–250 минг метр куб табиий газ оқими олинмоқда.
Бу рақамлар Устюртда катта газ захираси борлигини кўрсатмоқда, сабаби бундан сал аввалроқ кунлик 900 минг куб метр табиий газ олинадиган бошқа бир қудуқ очилганди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев Устюрдаги янги очилган газ конденсат кони ҳолатини ўрганган.

❓#Биласизми
Йилнинг энг яхши илмий фотосуратлари эълон қилинди
▪️Суратларда микроскопик кузатувлардан то иқлим ўзгаришларигача бўлган воқеалар акс этган.

🔥 Қорақалпоғистон 2020 йилги ёнғинларда қанча зарар кўргани маълум бўлди
Қорақалпоғистон Республикаси ФВБда ўтган йили амалга оширилган ишларнинг якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда 2020 йил мобайнида Қорақалпоғистонда 633 та ёнғин содир бўлганлиги маълум қилинди. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан эса ёнғинлар 11,5 фоизга камайган.
Аммо юз берган ёнғинлар оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 5 нафари тан жароҳати олган бўлса, 2 нафари заҳарланган. Ёнғин натижасида келтирилган зарар 6 млрд 342,9 млн сўмни ташкил этади.
Ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаби таҳлил қилинганда, қасддан ва ўзига ўзи ўт қўйиш, электр қурилмалари, иситиш қозонларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, очиқ оловдан фойдаланишдаги эътиборсизлик, болаларнинг олов билан ўйнаши, технологик ҳодисалар сабаб бўлгани аниқланди.
Шунингдек, 10 таси ишлаб чиқариш цехида, 5 таси омборхонада, 6 таси савдо-сотиқ корхонаси, 4 таси қишлоқ хўжалиги учун ажратилган бинода, 2 таси ёнғин объекти ва қурилмасида, 64 таси очиқ ҳавода сақланаётган қишлоқ хўжалиги мулкларида, 40 таси транспорт воситасида, 496 таси фуқароларнинг шахсий турар жойида юз берган.

📹 Тўрткўлда «Epica» уриб юборган велосипед ҳайдовчиси шифохонада вафот этди
12 феврал куни тунги соат 21:45 да Тўрткўл тумани «Уллубоғ» ОФЙ ҳудудида «Epica» йўлнинг четида велосипедда ҳаракатланиб келаётган фуқарони уриб юборади. Натижада, велoсипед ҳайдовчиси тан-жароҳати олиб шифохонага олиб борилган.
Мутасаддиларнинг сўзларига кўра, «Уллубоғ» ОФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлнинг айрим бузилган қисми мавжуд. Aсфалтга тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмаганлиги айтилмоқда.
Kun.uz мухбирига Қорақалпоғистон Республикаси ЙҲХБнинг маълум қилишича, велосипед ҳайдовчиси шифохонада оламдан ўтган.
Ҳозирда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
12 феврал куни тунги соат 21:45 да Тўрткўл тумани «Уллубоғ» ОФЙ ҳудудида «Epica» йўлнинг четида велосипедда ҳаракатланиб келаётган фуқарони уриб юборади. Натижада, велoсипед ҳайдовчиси тан-жароҳати олиб шифохонага олиб борилган.
Мутасаддиларнинг сўзларига кўра, «Уллубоғ» ОФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлнинг айрим бузилган қисми мавжуд. Aсфалтга тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмаганлиги айтилмоқда.
Kun.uz мухбирига Қорақалпоғистон Республикаси ЙҲХБнинг маълум қилишича, велосипед ҳайдовчиси шифохонада оламдан ўтган.
Ҳозирда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥📹 Нукусда ёнғин келиб чиқди
Маҳаллий нашрнинг хабар беришича, бугун Нукус шаҳри марказида ёнғин келиб чиққан. Видеодаги тутундан ёнғиннинг анча катталигини кўриш мумкин.
Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади. Kun.uz воқеа юзасидан масъул ташкилотлардан изоҳ кутиб қолади.

🌤 #Об_ҳаво
16 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 16 феврал, сешанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади.