Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.51K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Нукусдаги «Темир дафтар»га киритилган оилаларга 300 қоп ун бепул тарқатилди

Жўқорғи Кенгес депутати Баходиржон Сидиқов ўз ҳисобидан Нукус шаҳридаги ўзи сайланган ҳудуддаги ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга 300 қоп унни бепул тарқатди.

Ун Нукусдаги «Анасай»,«Саманбай», «Ақ жағис», «Амударё» ва «Жийдели байсин» маҳаллалари аҳлига берилган.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизматининг маълум қилишича, депутат доим ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга кўмак бериб келади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Kun.uz жамоаси «Орамиздаги қаҳрамонлар» акцияси ғолиблари қаторида тақдирланди

5 кун давомида
Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган «Фаол фуқаролар» умуммиллий фестивали 12 феврал куни якунланди. Шу куни Тошкентдаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида якуний тантанали тадбир бўлиб ўтди.

➡️ Мақолани ўқиш

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ўтказилган мазкур фестивалда пандемия даврида ўзининг ташаббускорлиги, фидойилиги билан юртдошларга кўмак берган фаол фуқаролар ҳамда ташкилотлар тақдирланди. Ташкилот томонидан ўтказилган «Орамиздаги қаҳрамонлар» акциясида Kun.uz ва Daryo.uz нашрлари энг фаол онлайн нашрлар деб топилди.

📹 Тўлиқ видеони кўринг

Шунингдек, ёрдамга муҳтож талабаларнинг тўлов контрактлари учун Metsenat.uz лойиҳасини ташкил этган блогер Хушнудбек Худойбердиев ва мактабга эшакда қатнайдиган қорақалпоқ ўқувчиларига жамоат эътиборини қаратган Kun.uz мухбири Шуҳрат Саидаҳмадов ҳам фаоллар қаторида тақдирланишди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Нима учун мултфилм қаҳрамонларининг қўлида 4 та бармоқ бўлади?

▪️Бу иқтисодий сабабларга кўра пайдо бўлган. Беш бармоқли қўлни чизиш, унинг соддалаштирилган версиясидан бироз қийинроқ. Кадрлар бўйича анимация ҳақида гап кетганда, қўшимча бармоқ жуда катта ҳажмдаги аниматор ишини талаб қилган.

▪️Aйнан шу сабабли нафақат аниматор, балки таниқли тадбиркор бўлган Уолт Дисней ўз қаҳрамонлари бармоқларини камайтириб, шу билан кўп пулни тежашга муваффақ бўлди. Ғоя шунчалик яхши бўлиб чиқдики, аксарият мултфилмларда ҳали ҳам тўртта бармоқ бор.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Орол денгизида омон қолган ягона жонзот ҳақида нималарни биласиз?

Олимларнинг таъкидлашича, артемия асосан сентябр-март ойларида овланади. Аслида, артемиянинг ўзи эмас, унинг қўйган тухуми (циста) йиғиб олинади. Артемия тузлилик миқдори 10 гр дан 300 гр гача бўлган шўр сувда яшайди. Лекин, кўрсаткич 300 гр дан ортиб кетса, улар ҳам нобуд бўлади. Айни пайтда Орол денгизи сувида тузлилик 180 гр ни ташкил қилади. Бу артемия учун жуда қулай миқдор.

Тузлилик миқдори 10 гр да ҳам яшай оладиган бўлса, унда нега уни бошқа денгиз ёки кўлларда йиғиш мумкин эмас, деган савол туғилиши мумкин. Бунинг сабаби, денгизларда тузлилик миқдори 70 гр гача балиқлар яшаши мумкин. Артемия – балиқнинг озуқасидир. Орол денгизида барча балиқлар қирилиб кетгандан кейин артемиялар фаол ривожлана бошлаган.

Есимхон Қанаатовнинг ёзишича, ҳозирда Оролдан олинган артемия тухумлари Россия, Хитой, Вьетнам давлатларига экспорт қилинмоқда. Масалан, ушбу давлатларга 2018 йилда 568,6 тонна артемия тухумлари 1 млн 807 минг АҚШ долларига, 2019 йилда 662 тоннаси 2 млн 85 минг АҚШ долларига, 2020 йилда эса 2 минг 148 тоннаси 8 млн 759 минг АҚШ долларига экспорт қилинган. Бу аввалги йилларга нисбатан 4,2 баробарга кўп дегани.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қонликўлда олисдан мактабларга қатнаётган ўқувчиларга велосипедлар берилди

11 феврал куни Қонликўл туманидаги «Ёшлар маркази»да тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидаги кам таъминланган, узоқ қишлоқлардан мактабларга ўқишга қатнаётган 10 та ўқувчи ёшларга велосипедлар топширилди.

Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Қонликўл тумани ва Халқ таълими бўлимлари томонидан велосипедлар тумандаги бошқа олис ҳудуддан ўқишга бораётган ўқувчиларга ҳам бериш режалаштирилмоқда.

Велосипед олганлар ўқувчилардан бири Фарида Шарофатдинова тумандаги 7-сонли мактабда ўқийди. У ўқишга 6 км узоқликдан қатнайди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда 3 та суд бирлаштирилди

13 феврал куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 16-сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сессия кун тартибида Қорақалпоғистон Республикаси судининг раисини сайлаш ҳақидаги масала кўриб чиқилган.

Унга кўра, Қорақалпоғистондаги жиноят, иқтисодий ва фуқаролик судлари бирлаштирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси суди ташкил қилинди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
💼 Қорақалпоғистон Республикаси судига раис сайланди

Қорақалпоғистондаги жиноят, иқтисодий ва фуқаролик судлари бирлаштирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси суди ташкил қилингани ҳақида хабар бергандик.

Жўқорғи Кенгеснинг XVI сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси этиб Гулнара Базарбаева 5 йиллик муддатга сайланди.

Базарбаева бунгача жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

14 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 14 феврал, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⚡️ Нукусда янгидан қурилаётган бинонинг бир қисми қулаб тушгани айтилмоқда

#Нукус_шаҳри'да қурилаётган кўп қаватли бинонинг 3-4-қаватларининг бир қисми қулаб тушганга ўхшайди, дея ёзмоқда маҳаллий сайтларнинг бири. Aйтилишича, уйнинг олд томони ёпиб қўйилган, бетон плиталар «Камаз»га юкланган.

«Агар бино ростдан қулаган бўлса, бу жойда ўзимизга ўхшаган одамлар яшайди, бу бинонинг бошқа жойлари қулаб тушмаслигига ким кафолат бера олади?», — дея қўшимча қилади маҳаллий нашр.

Юқоридаги ҳолат бўйича Қорақалпоғистондаги бирор масъул ташкилот ҳозирча расмий маълумот бермади. Kun.uz мухбирига маълум қилинишича, воқеа юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушмаган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📱100 та уй хўжалигига нечта мобил телефон тўғри келади?

🏢 Давлат статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январ-декабр ҳолатига 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони 287 тани ташкил этди.

📌 Бу кўрсаткич:
▪️2010 йилда — 145 та;
▪️2015 йилда — 234 тани
ташкил этган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
2020 йилда «снослар» бўйича
Қорақалпоғистонда 4 та ноқонуний қарор қабул қилинган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилган.

➡️ Батафсил ўқинг

Ер эгасининг розилиги олинмаган, ижарачи билан келишилмаган, тегишли халқ депутатлари кенгашларининг қарори ёки Ҳукумат қарори чиқарилмаган, Адлия органларининг ижобий хулосаси олинмаган, келишувлар нотариал тасдиқланмаган қарорлар энг кўп Андижон вилоятида қабул қилинган.

Республика бўйича 1 338 та ҳолатда мулк эгаларидан 221,5 млрд сўм қарздорлик юзага келиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига йўл қўйилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⚡️ Қорақалпоғистон тиббиёт институти талабалари ОТМ раҳбариятидан норози бўлмоқда

Ижтимоий тармоқларда институт талабаларидан мурожаатлар пайдо бўлмоқда. Педиатрия факултети гуруҳ сардорлари Telegram гуруҳидан олинган расмларга кўра, факултет декани ҳамда декан муовини томонидан талабаларга якшанба куни имтиҳонга келиш кераклиги таъкидланган. Aйтилишича, Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг барча факултет талабаларига якшанба куни имтиҳон қўйилган.

Kun.uz мухбири вазиятга ойдинлик киритиш учун ОТМ раҳбарияти билан боғланишга ҳаракат қилди. Aммо бунинг иложи бўлмади.

Kun.uz'га келиб тушган маълумотларга қараганда, бугун, 14 феврал куни 1-, 2-, 3-, 4-босқичдаги 9 та гуруҳга имтиҳонлар қўйилган.

Kun.uz юқоридаги ҳолат юзасидан институт талабалари билан телефон орқали суҳбатлашди. Шахсининг сир сақланишини сўраган талабаларнинг сўзларига кўра, имтиҳонлар чиндан ҳам якшанба куни қўйилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Нукус шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 14 феврал ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 45.000 – 65.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 56.000 – 58.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 17.000 – 20.000 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 17.000 – 19.000 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) 16.000 – 18.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 18.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.000 – 8.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) 6000 – 7.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.500 – 2.000 сўм

🥛 Сут (1 л) 5000 – 6.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 9.000 – 12.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 10.000 – 16.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 10.000 – 15.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.500 – 4.500 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.000 – 5.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 3.500 – 4.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 2.500 – 4.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 7.000 – 14.000 сўм

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Баландликдан қулаб тушишдан омон қолиш бўйича рекорд 1972 йилда 9,9 минг метр баландликда портлаган самолётдан йиқилиб қорга тушиб, омон қолган югославиялик стюардесса Весна Вуловичга тегишли.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📈 2020 йилда Қорақалпоғистонда cолиқ тушумларининг сезиларли даражада ўсиши кузатилган

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази январ ойида ҳудудлардаги тадбиркорлик ҳолати бўйича мониторинг ўтказди. Натижалар 1 январдан 31 январгача бўлган даврда солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27,3 фоизга ўсганини кўрсатган.

Солиқ тушумларининг сезиларли даражада ўсиши Жиззах (19,2 фоизга), Хоразм (15,8 фоизга), Сирдарё (9,4 фоизга) вилоятларида ва Қорақалпоғистонда (10,1 фоизга) кузатилган.

Шунингдек, йил бошидан буён товарларни экспорт қилиш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,1 фоизга ошган.

Товарлар экспорти ҳажмининг фаол ўсиши ҳудудлар ўртасида Навоий (4 баравар), Андижон (2,1 баробар), Жиззах (95,5 фоиз), Сирдарё (80,8 фоиз) ва Хоразм (70,9 фоиз) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари