🤖 Қорақалпоғистондаги боғчаларга 5 та ақлли робот тақдим этилади
Мактабгача таълим вазирлиги боғча тарбияланувчиларида алгоритмик фикрлашни ривожлантириш бўйича лойиҳа йўлга қўймоқда.
◾️ Лойиҳа Жанубий Кореянинг робот саноатини ривожлантириш институти (KIRIA), Корея ўқитувчилар уюшмаси, шунингдек, FRG Korea, Dazzle Edu, Genie Robot ва SK Telecom компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
◾️ Кореялик ҳамкорлар лойиҳанинг пилот босқичи учун 275 та робот ва 350 та ўқув қўлланмаси тақдим этган. 12 вилоят, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида жами 55 та боғча танланиб, уларга 5 тадан робот тақсимланади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари

🇺🇿🇺🇸 Америкалик ўқитувчилар Қорақалпоғистонда дарс беради
Ўзбекистондаги таълим муассасаларида инглиз тилидан дарс бериш учун АҚШдан 27 нафар ўқитувчи келди.
«Ўзбекистон президенти парламентга қилган мурожаатида чет тилларини ўрганишни бу йилги устувор вазифалардан бири деб таъкидлади. Шу боис, жойларда инглиз тилини ўргатишни янада яхшилашга кўмаклашиши учун биз АҚШдан мутахассисларни таклиф этдик. Бу бизга юқори мақсадларга эга «English speaking Nation» лойиҳамизни амалга оширишда яқиндан ёрдам беради», деди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.
Ўқитувчиларнинг аксари маҳаллий ўқитувчилар даврасига қўшилиб, синфхоналардаги дарсларда бевосита иштирок этади.
Мутахассислар Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Жиззах, Навоий вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб бориши режалаштирилган.

🌤 #Об_ҳаво
11 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 11 феврал, чоршанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси −5…0 даража совуқ, кундузи +8…+13 даража илиқ бўлади.

📊 Қорақалпоғистонда аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми қанча?
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йилда республикамизда жами асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар таркибида аҳоли маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар улуши 8,9 фоизни ташкил этган. Ушбу кўрсаткичда Андижон ва Хоразм вилоятлари етакчи бўлиб турибди.
Ҳудудлар кесимида аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар улуши қуйидагича: ⤵️
🔸Қорақалпоғистон Р. – 10,2 фоиз;
🔸Андижон – 17,1 фоиз;
🔸Бухоро – 14,2 фоиз;
🔸Жиззах – 5,5 фоиз;
🔸Қашқадарё – 8,6 фоиз;
🔸Навоий – 8,6 фоиз;
🔸Наманган – 13,3 фоиз;
🔸Самарқанд – 12,9 фоиз;
🔸Сурхондарё – 12,9 фоиз;
🔸Сирдарё – 2,9 фоиз;
🔸Тошкент – 9,4 фоиз;
🔸Фарғона – 12,2 фоиз;
🔸Хоразм – 17,1 фоиз;
🔸Тошкент ш. – 2,7 фоиз.

📱 Ўзбекистон алоқа бозорида Россиянинг МегаФон компанияси иш бошлайди
«ЮэСэМ Телеком» ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда янги қўшма корхона – Digital Holding’ни ташкил этишди.
Янги қўшма корхона таркибига Ucell компанияси ҳам киради.
Битим доирасидаги жараёнлар 2021 йил давомида якунига етиши кутилмоқда.
➡️ Батафсил ўқиш

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ноёб гул Қорақалпоғистонда 30 йил деганда гуллади
#Беруний_тумани'даги иссиқхонада Кариб оролларида ўсадиган Aгава гули бор. Иссиқхона эгаси уни 30 йилдан бери парвариш қилмоқда.
Aгава 30 йил деганда биринчи марта гуллади. Унинг узунлиги Марказий Aмерикада 15-20 метргача етади.
Қорақалпоғистонда эса гул 2-3 метргача ўсган. Aгава умри давомида фақат бир марта гуллайди. У уруғидан ва пояларидан кўпайтирилади.

🗓 10 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарур
🏘 Ҳокимларга 1 сентябргача янги боғча ва мактаблар қуриш бўйича топшириқ берилди
📱 Ўзбекистон алоқа бозорида Россиянинг МегаФон компанияси иш бошлайди
🏐 Азиз Абдуҳакимовга спорт вазири вазифалари ҳам юклатилади
🇬🇧🦠 Буюк Британияда коронавируснинг яна иккита янги мутацияси аниқланди
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha

2021 йилда Қорақалпоғистонда 33 нафар меҳрибонлик уйи битирувчиси уй-жой билан таъминланади
Вилоят ҳокимлари Қўчқоров, Мусаев, Шерматов билан бирга жорий йил 1 сентябрга қадар меҳрибонлик уйларининг муҳтож бўлган битирувчиларини уй-жой билан таъминлайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Давлат дастури ижросини ташкил этиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида вилоят раҳбарларига топшириқ берди.
Жумладан:
▪️Мурат Камалов – 33 нафар;
▪️Шуҳратбек Абдураҳмонов – 30 нафар;
▪️Ботир Зарипов – 26 нафар;
▪️Эргаш Солиев – 17 нафар;
▪️Зойир Мирзаев – 16 нафар;
▪️Қобил Турсунов – 91нафар;
▪️Шавкат Абдураззоқов – 44 нафар;
▪️Эркинжон Турдимов – 59 нафар;
▪️Тўра Боболов – 13 нафар;
▪️Ғофуржон Мирзаев – 39 нафар;
▪️Даврон Ҳидоятов – 100 нафар;
▪️Ҳайрулла Бозоров – 26 нафар;
▪️Фарход Эрманов – 50 нафар;
▪️Жаҳонгир Ортиқхўжаев – 173 нафар меҳрибонлик уйи битирувчиларини уй-жой билан таъминлайди.

⚽️ «Орол» клубининг Про-лигадаги рақиблари маълум бўлди
ПФЛ 2021 йилда Про-лигада 10 та клуб иштирок этишини тасдиқлади.
Нукуснинг «Орол» клуби спорт тамойилларига истисно тариқасида Биринчи лигадан Про-лигага ўтказилди. Шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси қошида ташкил этилган «Олимпик» клуби ҳам мусобақада қатнашадиган бўлди.
Мусобақа март ойининг охирида бошланади.
Про-лига 2021 иштирокчилари:⬇️
«Бухоро» (Бухоро);
«Нефтчи» (Фарғона);
«Динамо» (Самарқанд);
«Истиқлол» (Фарғона);
«Шўртан» (Ғузор);
«Оқтепа» (Тошкент);
«Хоразм» (Урганч);
«Янгиер» (Янгиер);
«Орол» (Нукус);
«Олимпик» (Тошкент).

Манғит–Урганч йўлидаги кўприкдан ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилди
Амударё тумани ҳудудидаги Манғит шаҳри – Урганч шаҳри катта трасса йўлининг 62,5 км қисмидаги Куюк кўпир овулидан Хитой овулига олиб борувчи йўлнинг 2-километридаги кўприк носоз аҳволга келиб қолганлиги учун таъмирлаш ишлари олиб бориляпти.
Шу сабабли йўлда вақтинча ҳаракатланиш тўхтатилиши маълум қилинмоқда.
Аҳоли ва автотранспорт воситалари эгаларидан Хитой овулига бориш учун Тор ёп маҳалласи (собиқ Ҳамза номли аҳоли пункти) орқали ушбу йўлни айланиб ўтишларини сўраймиз, дейилади Амударё тумани «Йўллардан фойдаланиш» УК хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жумуртов саноат шаҳарчасидаги одамлар йўлнинг абгор ҳолатидан мурожаат қилишганди.

❓#Биласизми
📹 Швейцариядаги дунёга машҳур «Glacier Express» Алп тоғларида Санкт-Мориц ва Церматт темир йўл станциялари бўйлаб ҳаракатланади. Бу поезд дунёдаги энг секин юрадиган поезд сифатида танилган. Унинг сафари 7,5 соат давом этади ҳамда 91 та туннел ва 291 та кўприкдан ўтади.

📺 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?
🏢 Давлат статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январ-декабр ҳолатига 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони 162 тани ташкил этди.
📌 Бу кўрсаткич:
▪️2010 йилда – 132 та;
▪️2015 йилда – 152 тани ташкил этган.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🏢 Давлат статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январ-декабр ҳолатига 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони 162 тани ташкил этди.
📌 Бу кўрсаткич:
▪️2010 йилда – 132 та;
▪️2015 йилда – 152 тани ташкил этган.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 2021 йил якунига қадар аҳолининг 20 фоизи коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилган
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов:
«Жорий йилнинг март ойидан йил якунига қадар республика аҳолисининг 20 фоизи коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилган.
Биздаги аниқ маълумотларга кўра, жорий йилнинг март ойида коронавирусга қарши вакцина келтирилади. Бунда биринчи навбатда 85 ёшдан ошганлар, ундан кейин 75 ёшдан 84 ёшгача бўлганлар, кейинги босқичда эса 65 ёшдан 75 ёшгача бўлганлар эмланади.
Шу тариқа, эмлаш жараёни босқичма-босқич ёшариб бораверади. Биринчи бўлиб вакцина оладиган яна бир тоифа – тиббиёт ходимлари, чунки улар касаллик билан юзма-юз келишади» – деди Ботир Қурбонов.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов:
«Жорий йилнинг март ойидан йил якунига қадар республика аҳолисининг 20 фоизи коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилган.
Биздаги аниқ маълумотларга кўра, жорий йилнинг март ойида коронавирусга қарши вакцина келтирилади. Бунда биринчи навбатда 85 ёшдан ошганлар, ундан кейин 75 ёшдан 84 ёшгача бўлганлар, кейинги босқичда эса 65 ёшдан 75 ёшгача бўлганлар эмланади.
Шу тариқа, эмлаш жараёни босқичма-босқич ёшариб бораверади. Биринчи бўлиб вакцина оладиган яна бир тоифа – тиббиёт ходимлари, чунки улар касаллик билан юзма-юз келишади» – деди Ботир Қурбонов.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Пенсия тайинлаш тартибида ўзгариш бўлади
Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб, пенсия тайинлашда 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажини шахснинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш тартиби жорий этилади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб, пенсия тайинлашда 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажини шахснинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш тартиби жорий этилади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда навбатдаги қурилиш соҳасида бюджет маблағларини талон-тoрож қилиш ҳолати қайд этилди
«Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» ДУК Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ва «Оржап қувир қурилис» МЧЖ томонидан Нукус шаҳри маҳаллалари ичимлик сув тармоқлари ва «Қизкеткен» сув тақсимлаш иншоотига етказиб берувчи қувурлари қурилиши ва реконструкцияси учун 2020 йил 8 феврал куни пудрат шартномаси тузилган.
Шартномага асосан, жамият томонидан қиймати 117 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилмаган бўлишига қарамасдан, бажарилганлиги ҳақида расмий ҳужжат ҳисобланган ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар киритилиб, жами 117 млн сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тoрож қилинганлиги аниқланган.
Ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси масъул ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари Нукус шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

12 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 12 феврал, жума куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси −3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

📉 Қорақалпоғистондан бюджетга тушган тушумлар миқдори камайди
Давлат солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида бюджетга тушган солиқ тушумлари миқдори камайган.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 2020 йилда бюджет тушумлари 1 824 млрд сўмни ташкил қилган. 2019 йилда бундай тушумлар миқдори 3 182 млрд сўмга тенг бўлган. Камайиш 1 358 млрд сўмни ташкил қилган.

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар муаммолари, тақво ва исломдаги бағрикенглик. Мубашшир Аҳмад билан суҳбат
Олим суҳбат давомида замонавий мусулмон ёшлари, ислом халқларининг илм-фанда ортда қолиши, қалбнинг ислоҳ бўлиши, тақво ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
👉 Мақолани ўқиш
📹 Тўлиқ видеони кўриш
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

🗓 11 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🇺🇿 Президент ички ишлар тизимини ислоҳ қилиш бўйича йиғилиш ўтказади
📗 Янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси лойиҳаси эълон қилинди
🆖 Иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади
🆑 Лотин ёзувидаги ўзбек алифбоси ҳам ислоҳ қилинади
✅ Ўзбекистонда сайловлар октябрга кўчирилганига изоҳ берилди
💉🦠 Ўзбекистон Sputnik V вакцинасини рўйхатдан ўтказишга рухсат берди

Берунийда салкам 500 тонна минерал ўғит талон-торож қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан «Қорақалпоқагрокимёҳимоя» АЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда жамиятнинг Беруний тумани филиали мансабдор шахслари мансаб мавқейини суиистеъмол қилгани аниқланган.
«Марказий» минерал ўғитлари тарқатиш шохобчасига кирим қилиниб, ўзларига ишониб топширилган, қиймати 872,4 млн сўмлик 446,9 тонна минерал ўғитларини ўз манфаатларига ишлатиб, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Судочье-Акпетки» қўриқхонаси ташкил қилинганидан кейин Экология қўмитасига бир неча вазифа юклатилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Мўйноқ ва Қўнғиротдаги 280 507 гектар ерда «Судочье-Акпетки» қўриқхонаси ташкил қилинганди.
Қарорга кўра, Давлат экология қўмитасига қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:
▪️ буюртма қўриқхонаси тўғрисидаги низом, унинг штатлар жадвали тасдиқланишини ва малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминлаш;
▪️ 2021 йил якунига қадар Судочье кўлини халқаро аҳамиятга (Рамсар конвенцияси) эга бўлган сувли-ботқоқ жойлар рўйхатига киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Экоқўмга кўра, ҳозирда 6 та давлат буюртма қўриқхонаси ва 1 та мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси, 6 та табиат боғи ва 1 та миллий боғ, 11 та табиатга бағишланган ҳайкаллар, 2 та биосфера резервати, 12 та буюртма қўриқхона, 1 та ихтисослаштирилган «Жайрон» питомниги мавжуд.
«Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилиши натижасида уларнинг умумий майдони 3,521 млн гектардан 3,801 млн гектаргача, ёки мамлакат ҳудудининг 7,84 фоизидан 8,46 фоизгача ошди.