Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.54K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
⚡️«Дрон шоу» ўтказиладиган жой шамол сабаб ўзгартирилди

Бугун бўлиб ўтадиган «Дронлар шоуси» Нукус шаҳридаги Ғарезсизлик кўчаси, ФҲДЁ биноси олдида ўтказилиши режа қилинганди.

Қорақалпоғистон ер-мулк кадастр бошқармасининг хабар беришича, шамол кучайганлиги туфайли шоу «Туран» стадионига кўчирилган.

Фуқаролар шоуни «Дўстлик» канали бўйида томоша қилиши мумкинлиги қўшимча қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, шоу бугун соат 18:30-19:00 оралиғида бўлиб ўтади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Хабарингиз_борми

➡️ Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 747 300 сўм;
▪️базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
▪️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
▪️ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
▪️болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;
▪️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистонда интерьер дизайнерлар қанча топади?

Нукуслик интерьер дизайнер Aсилбек Сагинбаевнинг айтишича, Қорақалпоғистонда ушбу соҳа мутахассислари бирон компанияда ишласа, ўртача 1,5–2 млн сўм ойлик олади.

Aгар мустақил равишда буюртма олиб ишлашса, 1 метр квадратини 5 доллардан ишлаш мумкин. Бу ўртача битта кичик лойиҳадан 200 доллар топиш мумкин дегани.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

9 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 9 феврал, сешанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −5…0 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⚡️ Кегейлидаги мактабни таъмирлашда 104,8 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги умумтаълим мактаби биносида «Н.» МЧЖ томонидан амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилмаган.

Шунга қарамасдан туман халқ таълими бўлими томонидан 104,8 млн сўм бюджет маблағлари жамият ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, маблағлар растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми, 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
«Тонировка»га рухсатнома олиш онлайн бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

❗️Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:

🔰Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга ошириш имкониятини яратиш;

«Давлат божи тўғрисида»ги қонунга мувофиқ автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланиши.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Дронлар шоуси Ўзбекистон ҳудудлари орасида охирги бўлиб Нукусда ўтказилди

Шоу 18:00 да бошланиши режалаштирилган эди. Номаълум сабабларга кўра, соат 20:00 га яқин бошланди.

Шоуни кўриш учун Дўстлик канали бўйига 15 мингга яқин одам йиғилди. Улар 1-1,5 соат кутиб қолишди.

Ҳаво ҳарорати эса анча совуқ эди. Дронлар шоуси бор-йўғи 8 дақиқа давом этди. Шоу одамларда турлича таассуротлар қолдирди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Мўйноқ ва Қўнғиротда «Судочье-Акпетки» қўриқхонаси ташкил қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикасида «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонасини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Мўйноқ ва Қўнғирот туманларида юридик шахс ташкил қилган ҳолда, умумий майдони 280 507 гектар бўлган давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклидаги «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил қилинади.

▪️«Судочье кўллар тизими» участкасида қирғоқ ландшафтлари, каналлар, коллекторлар ва улардаги сув оқими, сув, сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган балиқлар, йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар;

▪️«Акпетки» участкасида сув ва сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган йиртқич қушлар, сут эмизувчи ҳайвонлар муҳофазага олинадиган асосий объектлар ҳисобланади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, солиқ тўлаши мумкин

▪️Эндиликда норасмий секторда банд бўлган фуқаролар мобил илова («Soliq» иловаси) орқали бепул рўйхатдан ўтиши мумкин. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси маълум қилди.

▫️Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 2021 йил учун 1 базавий ҳисоблаш миқдорини (245 000 сўм) ихтиёрий тўлаганда бир йиллик иш стажига эга бўлади ва пенсия миқдори тайинлашда ҳисобга олинади.

🔺Тўловларни «Click» ва «Payme» мобил иловалар ёки банк кассалари орқали амалга ошириш мумкин.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Агар ота ва онанинг ҳар иккисида семизлик кузатилса, бу болаларга 80 фоиз ҳолларда ўтади. Фақат онадаги семизлик 50 фоиз, отадаги бундай ҳолат эса 38 фоиз эҳтимол билан фарзандларга «мерос» ўтар экан.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🚘 «UzAuto Motors» автосалонлари шартнома беришни тўхтатди

«UzAuto Motors» автосалонлари ва дилерлари томонидан янги автомобил учун харидорларга шартнома бериш тўхтатилди.

Шартномалар фақат харидоргир бўлган «Nexia» ва «Cobalt» русумидаги автомобилларга берилмаяпти. Бошқа русумдаги, жумладан «Damas» автомобиллари учун шартномалар бор.

Компания вакили буни «программа ишламаяпти, 1-2 ҳафтадан кейин ишлаб кетса керак», деб изоҳлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистоннинг шимолий туманларида шўр ювиш ишларининг самараси пастлигича қолмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда шўр ювиш ишларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистонда жами 4,3 млн гектар суғориладиган ер майдони бўлиб, 2020 йил 1 октябр ҳолатига кўра суғориладиган ерларнинг 44,7 фоизи ҳар хил даражада, жумладан, 31 фоизи кучсиз, 11,9 фоизи ўртача, 1,9 фоизи эса кучли шўрлангани айтилади.

➡️ Батафсил ўқинг

«Агрокластерлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўрини ювишда, айниқса, Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида, шунингдек, Бухоро, Навоий, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг кўпчилик туманларида агротехника қоидалари ва муддатлари қўпол равишда бузилиб, сув исрофгарчилигига йўл қўйилмоқда, шўр ювиш ишларининг самараси эса пастлигича қолмоқда», — дейилади ҳужжатда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистон 2020 йилда 6,7 тонна лимон экспорт қилди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2020 йилда қиймати 8,6 млн долларга тенг бўлган 7,1 минг тонна лимон экспорт қилган.

2020 йилда Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:⬇️

🔷 Россия – 3,4 минг тонна;
🔷 Қозоғистон – 2,1 минг тонна;
🔷 Қирғизистон – 1,5 минг тонна;
🔷 Афғонистон – 87,7 тонна;
🔷 Украина – 20,6 тонна.

Ҳудудлар кесимида лимон экспорти ҳажми қуйидагича:⤵️

🔸Фарғона вилояти – 2,0 минг тонна;
🔸Тошкент вилояти – 1,3 минг тонна;
🔸Наманган вилояти – 1,0 минг тонна;
🔸Андижон вилояти – 500,3 тонна;
🔸Хоразм вилояти – 414,8 тонна;
🔸Сурхондарё вилояти – 392,5 тонна;
🔸Сирдарё вилояти – 335,2 тонна;
🔸Тошкент шаҳри – 273,4 тонна;
🔸Навоий вилояти – 238,9 тонна;
🔸Самарқанд вилояти – 202,5 тонна;
🔸Қашқадарё вилояти – 184,9 тонна;
🔸Бухоро вилояти – 127,3 тонна;
🔸Жиззах вилояти – 27,2 тонна;
🔸Қорақалпоғистон Р. – 6,7 тонна.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистонда интерьер, экстерьер дизайнерларга талаб қандай?

Нукуслик интерьер дизайнер Aсилбек Сагинбаевнинг айтишича, Қорақалпоғистонда ушбу соҳа мутахассисларига талаб ўртача.

Бироқ вақтнинг ўтиши билан талаб кучаяди. Ҳозир одамларнинг 50 фоизи уйларни ўзи қуриб, ўзи таъмирласа, қолган 50 фоизи дизайнерларга мурожаат қилади. Йилдан йилга уйларни ўзи қурадиганлар эмас, уларни қуриб берувчи компаниялар кўпаймоқда.

Дизайнерларнинг ютуғи, улар ҳали қурилмаган бинони олдиндан визуал тарзда кўра олади, дейди Aсилбек Сагинбаев.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

10 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 10 феврал, чоршанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️📹 Ўша машҳур «Танка» филмидаги Шамурат Ўтемуратовнинг ҳеч қаерда эълон қилинмаган интервюси

Интервюдан Шамурат отанинг ҳаётда қандай инсонлигини билиб олишингиз мумкин.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Нукусда «Дронлар шоу»си нима учун икки соатга кечиктирилди?

Нукусда 8 феврал куни кечаси Кадастр агентлиги ҳузуридаги «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонаси томонидан «Дронлар шоу»си ўтказилди. Унда 500 та дрон учирилди. 8 дақиқа давом этган шоуда 8 хил кўриниш акс эттирилди.

Дронлар 130–150 метргача кўтарилди. Уларни жойлаштиришда «Геоинновация маркази»дан 10 нафар, Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси «Ермулккадастр» давлат корхонасидан 20 нафар мутахассис иштирок етди.

«Дронлар шоуси» белгиланган вақтдан (соат 18:00) икки соат кечиктирилиб, соат 20:00 да бошланди. Томошага 15–20 минг атрофида одам йиғилди.

Режа бўйича аввал ҳеч жойда намойиш қилинмаган 8 хил кўриниш акс эттирилиши керак эди. Аммо Нукусда 14 январ – Ўзбекистон Қуролли кучлари куни байрамига бағишланган шоу такрорланди. Бунга дастурий таъминотдаги муаммо сабаб бўлган.

Навбатдаги «Дронлар шоуси» 10 феврал куни Хоразм вилоятида ўтказилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Aксар байрамларда дам олиш кунлари камида 3 кун этиб белгиланди

▪️Президент фармони билан Наврўз байрами, Мустақиллик куни, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари ҳамда янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🔴 Ўзбекистон бир қатор давлатлар фуқаролари учун визани бекор қилмоқда

🔹2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Қувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланади.

🔹2021 йил 31 декабрга қадар туроператорлар, турагентлар
ва жойлаштириш воситаларига нисбатан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарималар қўллаш тўхтатилади.

🔹2021 йил 1 мартдан бошлаб Ташқи ишлар вазирлигининг масъул шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ички туризм оқимини ташкил қилиш ва хорижий сайёҳларни жалб қилиш бўйича прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаган тақдирда, уларга Қўмита таклифига мувофиқ мукофот тўланади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари