Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.45K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
ССВ: Ўзбекистонда коронавируснинг «британча штамми» қайд этилди

▪️Ўзбекистонда коронавируснинг «британча штамми» илк бор қайд этилди. ССВ матбуот хизмати хабар беришича, янги штамм 2021 йилнинг 23 январ куни БААдан Тошкентга оила аъзолари билан қайтган 10 ёшли қизда аниқланган. Шифохонада ўша куннинг ўзида функционал-клиник текширувлардан ўтказилган ва унга касалликнинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилган.

➡️ Батафсил ўқинг

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қўнғиротда мол ва қўйларни ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Қўнғиротда ўғрилик жиноятларини содир этиб келаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Маълум бўлишича, жиноий гуруҳ 7 кишидан иборат бўлиб, ўтган йилнинг 30 декабр куни туманнинг «Мийнетабад» ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Қ.С. исмли фуқаронинг 1 бош қора молини, шунингдек, жорий йилнинг 4 январ куни «Қипчоқ» ОФЙда яшовчи Н.А.нинг 4 бош қўйини ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирувда жиноятда гумон қилинган 7 нафар шахс қўлга олинди. Шунингдек, ўғирланган йирик ва майда шохли молларни ўз уйларига яшириб қўйган 3 нафар фуқаро ҳам аниқланди.

Бундан ташқари, гуруҳ аъзолари жиноят қуроли сифатида фойдаланиб келган 2 та «Damas» ва 1 та «Lacetti» машиналари Қўнғирот тумани ИИБга олиб келинган.

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Нукусда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ юз берди

Ижтимоий тармоқларда кеча, 30 январ куни Нукусдаги pеспублика ДЙҲХБ биноси олдида ЙТҲ юз бергани акс этган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, ҳодисада 5 та автомобил иштирок этган. Зарар етган машиналарнинг бири ЙПХ ходимларига тегишли эканлигини кўриш мумкин.

Воқеа юзасидан Қорақалпоғистон ИИВ ҳозирча расмий маълумот бермади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Нукус шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 31 январ ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 45.000 – 65.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 56.000 – 58.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 17.000 – 20.000 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 16.000 – 17.000 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) 15.000 – 18.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 18.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.000 – 8.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) 6000 – 7.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.250 – 2.000 сўм

🥛 Сут (1 л) 5000 – 6.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 9.000 – 11.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 14.000 – 20.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 12.000 – 18.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.500 – 4.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.000 – 5.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 3.000 – 4.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 2.500 – 4.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 6.000 – 15.000 сўм
🍊 Мандарин (1кг) 18.000 – 45.000 сўм

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

🇮🇳 Ҳиндистонда йилига 800 тадан 1 000 тагача бадиий филм суратга олинар экан. Бу Голливудда суратга олинадиган филмлардан икки баравар кўп дегани.

2009 йил Ҳиндистонда 24 та тилда 1 288 та филм тақдим этилган. Ушбу кўрсаткич туфайли Ҳиндистон киносаноати Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистондаги педагог кадрлар аттестациясида энг юқори ва энг паст натижа кўрсатган туманлар маълум бўлди

Таълим инспекцияси ишчи гуруҳи қайд этишича, 2020 йилда ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида Қорақалпоғистон Республикасидан жами 6 459 нафар педагог иштирок этган.

Aттестация натижаларига кўра, Республикадаги умумтаълим мактаблари педагогларига 159 та олий, 575 та биринчи, 1 132 та иккинчи, жами 1 866 та малака тоифаси сертификатлари тарқатилган.

Жорий йилда педагоглар томонидан малака тест синовларида қайд этилган ўртача баллар бўйича энг юқори натижа Aмударё тумани (54,4 балл) педагоглари томонидан, энг паст натижа (45,7 балл) эса Шуманай тумани ўқитувчилари томонидан қайд этилди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

1 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 1 феврал, душанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −7…−2 даража совуқ, кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Нукусда маст ҳайдовчи тўхтаб турган 5 та автомобилни урди

Нукусдаги pеспублика ДЙҲХБ биноси олдида 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ юз бергани ҳақида хабар берган эдик. ИИВ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

30 январ куни соат 16:00 ларда Нукус шаҳар ҳудудидан ўтган А-380 «Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу» автомобил йўлининг 771-километрида 1971 йилда туғилган У.Р. «Nexia-3» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган 2 та «Lacetti», «Damas», «Spark» ҳамда «Cobalt» русумли автомобилларга урилган.

Натижада, «Nexia-3» русумли автомобил ҳайдовчиси, 50 ёшли У.Р. га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Транспорт воситалари техник шикастланган. Суриштирув ишлари давомида ҳайдовчи У.Р. маст ҳолда автомобил бошқарганлиги маълум бўлган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
‼️ #Эслатма

Бугун, 31 январ — ойнинг сўнгги куни.

Эртага, 1 феврал санасидан пул ўтказиш хизматлари айрим жойларда ишламаслиги мумкин.

Шу сабабли интернет, мобил алоқа телефон ва онлайн телевидение хизматлари учун тўловларни амалга оширишни унутманг!

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📊 2020 йилда Қорақалпоғистонда қанча узум етиштирилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил давомида республикамизда 1,6 млн тонна узум етиштирилган. Бу ўтган йилга нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 102,2 фоизга тенг.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган узум ҳажми қуйидагича: ⤵️

🔸Қорақалпоғистон Р. – 10,2 минг
🔸Андижон – 88,2 минг
🔸Бухоро – 208,3 минг
🔸Жиззах – 28,0 минг
🔸Қашқадарё – 93,8 минг
🔸Навоий – 78,9 минг
🔸Наманган – 130,9 минг
🔸Самарқанд – 555,0 минг
🔸Сурхондарё – 95,5 минг
🔸Сирдарё – 13,1 минг
🔸Тошкент – 115,3 минг
🔸Фарғона – 177,0 минг
🔸Хоразм – 45,0 минг тонна

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Жўқорғи Кенгес раисига маслаҳатчи тайинланди

Тармоқда Жўқорғи Кенгес раисига маслаҳатчи тайинлангани ҳақида маълумотлар тарқалди. Kun.uz мухбири вазиятга ойдинлик киритиш учун якшанба куни Жўқорғи Кенгес билан боғланди.

Ишончли манбага кўра, Муратбай Абдиров Жўқорғи Кенгес раисининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган.

Маълумот учун, Абдиров 2016 йил октябридан 2020 йил декабригача Кегейли тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Бугундан иш ҳақлари 10 фоизга ошди

Президент қарорига асосан бугундан бошлаб:

▪️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (аввал 679 330 сўм);

▪️
базавий ҳисоблаш миқдори – 245 минг сўм (аввал 223 минг сўм);

▪️ Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа – 434 минг сўм (аввал ҳам шунча, яъни ошмайди);

▪️ Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам – 326 мингдан 653 минг сўмгача (аввал ҳам шунча, яъни ошмайди);

▪️14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:

а) битта болали оилаларга – 144 100 сўм (амалда 131 минг сўм);
б) иккита болали оилаларга – 238 700 сўм (аввал 217 минг сўм);
в) учта ва ундан ортиқ болали оилаларга – 334 400 сўм (амалда 304 минг сўм);

▪️
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам – 434 мингдан 1 085 минг сўм (аввал ҳам шунча, яъни ошмайди) этиб белгиланган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Нима учун Мерcедес-Бенц логотипи учун уч қиррали юлдуз танланган?

▪️1909 йилда ишлаб чиқарилган Мерcедес-Бенц логотипидаги уч қиррали юлдуз бренднинг қуруқликдаги, сувдаги ва ҳаводаги муваффақиятини рамзий маънода англатади. Бу бренд эгаси Даймлер компанияси, автомобиллардан ташқари денгиз ва самолёт двигателларини ишлаб чиқарганлиги билан боғлиқ.

▪️Ушбу брендга 1926 йили Карл Бенц, Готлиб Даймлер ва Вилгелм Майбах томонидан асос солинган. Компания штаб-квартираси Германиянинг Штутгарт шаҳрида жойлашган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманларида нечта бўш иш ўрни бор?

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Қорақалпоғистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин:

▪️Нукус шаҳрида 104 та;
▪️Aмударё туманида 65 та;
▪️Беруний туманида 36 та;
▪️Элликқалъа туманида 143 та;
▪️Қонликўл туманида 113 та;
▪️Қораўзак туманида 92 та;
▪️Кегейли туманида 60 та;
▪️Қўнғирот туманида 138 та;
▪️Мўйноқ туманида 11 та;
▪️Нукус туманида 41 та;
▪️Тахтакўпир туманида 14 та;
▪️Тўрткўл туманда 198 та;
▪️Хўжайли туманида 52 та;
▪️Чимбой туманида 43 та;
▪️Шуманай туманида 68 та;
▪️Тахиатош туманида 76 та;
▪️Бўзатов туманида 81 та бўш иш ўрни бор.

Вазирлик сайтидаги ушбу маълумотга таянсак, Қорақалпоғистонда жами 1335 та бўш иш ўрни мавжуд.

Уларнинг кўпчилиги Нукус шаҳри, Aмударё, Элликқалъа, Қонликўл, Қўнғирот, Қораўзак, Тўрткўл туманларига тўғри келмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🔥 Нукуснинг айрим ҳудудларида газ ўчади

Газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Нукусдаги 22-кичик туманнинг 2-Б, 3-Б, 4-Б, 5-Б, 6-Б кўп қаватли уйларида бугун соат 14:00 дан 18:00 гача газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Бу ҳақда «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар бермоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўсишда давом этди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 2 феврал кунидан кучга киради.

▪️ Унга кўра, долларнинг расмий курси 21,45 сўмга ошган ва бир доллар 10 540,44 сўмни ташкил қилган.

▪️ Евро курси 6,58 сўмга тушиб, 12 791,88 сўмга тенг бўлди.

▪️ Рубл курси эса 0,3 сўмга арзонлаган ва 1 рубл 139,19 сўмни ташкил этган.

❗️Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 15 февралдан бошлаб, валюта курсидаги ўзгаришни ҳар куни эълон қилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Нукусдаги Президент мактабининг яна икки нафар битирувчиcи AҚШдаги ОТМга ўқишга кирди

Нукус шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Шамсуддин Камалов 20 минг долларлик грант асосида Иллинойс технология институтига ўқишга қабул қилинган.

Шунингдек, ушбу мактабнинг яна бир 11-синф ўқувчиси Мирас Досчанов ҳам AҚШнинг Аризона университетида таҳсил олиш учун грантни қўлга киритиб, ўқишга қабул қилинган.

Олдинроқ қорақалпоғистонлик Бийбимарям Жолдасбаева ҳамда Зийнет Жийенбаева AҚШ ва Буюк Британиядаги нуфузли ОТМларга ўқишга қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Нукусда канал ўртасидаги муз бўлагида икки кун қолиб кетган ит қутқарилди

Нукус шаҳрининг «Жийдели-Байсун» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Каттагар канали ўртасидаги муз бўлагида 2 кун қолиб кетган ит қутқарилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, фуқаро У.Е. итни қутақаришда амалий ёрдам сўраб, шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига мурожаат қилган.

Мурожаат юзасидан Махсус вазифаларни бажарувчи Минтақавий қутқарув отряди сувда-қутқарув гуруҳи қутқарувчилари тезкорлик билан воқеа жойига етиб бориб, канал ўртасидаги итни олиб чиққан.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари