Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.45K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
💵 Нукусда принтердан қалбаки пул чиқариб, муомалага киритган шахс ушланди

Нукус шаҳрида тадбиркор сифатида фаолият олиб бораётган Т.Ж. дўконида савдодан тушган пулларни ҳисоб-китоб қилаётганда кассадаги ҳали бели букилмаган бир дона 100 минг сўмлик купюра шубҳа уйғотади.

У ҳолат юзасидан ички ишлар органларига хабар берган. Натижада, мазкур пулнинг қалбаки эканлиги маълум бўлган. Уни муомалага киритган шахс Нукус шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган И.Н. исмли фуқаро дарҳол қўлга олинади.

Терговга қадар текширув ишлари давомида И.Н. пулни ўзининг яшаш манзилида «Canon» рангли принтерида чоп этгани аниқланиб, уйидан яна 4 дона ана шундай купюра топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Хитойда ўқитувчилар ўқувчилар дарсни яхшироқ ўзлаштириши учун 20 дақиқа ухлаб олишга рухсат беради.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Тайинлов

💼 Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмасига раҳбар тайинланди

Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига Хуршид Атаниязов тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бунга қадар Атаниязов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🏗 Қурилиш ишлари ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори?

🏢 Давлат статистика қўмитаси малумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига республика бўйича 87,8 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш сурати 109,1 фоизга тенг.

Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши:

🔷Тошкент шаҳри – 21,4 фоиз
🔷Тошкент вилояти – 7,9 фоиз
🔷Самарқанд вилояти – 6,5 фоиз
🔷Бухоро вилояти – 6,1 фоиз
🔷Фарғона вилояти – 5,8 фоиз
🔷Қашқадарё вилояти – 5,6 фоиз
🔷Сурхондарё вилояти – 5,3 фоиз
🔷Андижон вилояти – 5,1 фоиз
🔷Наманган вилояти – 5,1 фоиз
🔷Навоий вилояти – 5,0 фоиз
🔷Қорақалпоғистон Р. – 4,3 фоиз
🔷Хоразм вилояти – 3,5 фоиз
🔷Жиззах вилояти – 3,2 фоиз
🔷Сирдарё вилояти – 2,5 фоиз

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌧 #Об_ҳаво

22 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 22 январ, жума куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –15…–10, кундузи –8…–3 даража совуқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⚡️Нукусда «Дамас»лар тўхтатилди. 3 та автовокзал вақтинча ёпилди

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли Нукус шаҳри ичида йўловчи ташувчи таксилар – «Дамас»ларнинг ҳаракатланиши вақинча тўхтатилади.

Қорақалпоғистон транспорт вазирлигининг қўшимча қилишича, бугун Нукус автовокзали, Нукус шимоли-ғарбий транс автовокзали ва Жийдели Байсин (Саранча) автовокзали об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида номаълум муддатга ёпилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⚡️ Берунийда қор ёғиб, йўл музлаши натижасида ЙТҲ юз берди. 5 киши ҳалок бўлган

Бугун соат 16:50 чамасида Беpуний тумани ҳудудида инсонларнинг ҳалок бўлиши билан боғлиқ ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, авария натижасида жами 5 киши оламдан ўтган. Уларнинг 4 таси аёл киши.

Қорақалпоғистон ФВБ шу муносабат билан фуқаролардан автомобилларни бошқаришни вақтинча тўхтатиб туришларини сўрамоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда беморларга бепул хизмат кўрсатадиган гемодиализ марказлари қурилади

Ҳиндистоннинг «Нефроплюс» компанияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида жами 4 та гемодиализ маркази қурилади.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизовнинг таъкидлашича, Ҳиндистоннинг «Нефроплюс» компанияси беморларга гемодиализ муолажасини кўрсатиш соҳасида фаолият олиб боради.

Давлат-хусусий шерикчилик асосида амалга ошириладиган 9,8 млн долларлик лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида жами 4 та гемодиализ маркази қурилади ва у зарур замонавий тиббий жиҳозлар ҳамда малакали мутахассислар билан таъминланади. Лойиҳа доирасида 10 йил давомида ушбу ҳудудларда гемодиализга муҳтож 1 100 нафар беморга бепул тиббий хизмат кўрсатилади.

Янги гемодиализ марказлари 2022 йилнинг феврал ойида ишга туширилади. Лойиҳанинг иккинчи босқичида бошқа ҳудудларда ҳам худди шу жараёнларни давом эттириш режалаштирилган.

ДХШнинг шартларига кўра, қурилган гемодиализ марказлари тиббий ускуна ва яратилган шароитлари билан биргаликда 10 йилдан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Сенат раиси Қорақалпоғистонга келди

Кеча, 21 январ куни Сенат раиси Танзила Нoрбoева Қорақалпоғистон Республикасида бўлди. У дастлаб Жўқорғи Кенгесда Президентнинг «2020–2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросига бағишланган мажлисда иштирок этди.

Танзила Норбоева бир неча кун давомида Қорақалпоғистоннинг турли ҳудудларига бориши режалаштирилган. Жумладан, бугун, 22 январ куни Мўйноқ туманидаги; эртага, 23 январ куни Беруний ва Тўрткўл туманларидаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат билан танишилади.

Сенат раиси айни пайтда Мўйноқ туманида бўлиб турибди. У ерда «Оқ кема» болалар оромгоҳи фаолияти ҳамда болаларга яратилган шароитлар билан танишмоқда. Шундан кейин Орол денгизининг қуриган тубидаги ўрмончилар штабига бориш кўзда тутилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🚙 2020 йилда энг кўп «Cobalt» ишлаб чиқарилди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда 280 минг 80 та енгил автомобил ичида «Cobalt» машинаси энг кўп ишлаб чиқарилган.

Ўтган йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар сони қуйидагича:⬇️

▪️ «Cobalt» – 79 908 дона;
▪️ «Nexia T-250» – 66 402 дона;
▪️ «Damas» – 51 692 дона;
▪️ «Lacetti–Gentra» – 50 052 дона;
▪️ «Spark» – 23 003 дона;
▪️ «Labo» – 9 023 дона.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

🌵 Дунёдаги энг қиммат гул Кадупул деб аталади. Қанчалик ғалати эшитилса-да бу гулга айнан нарх белгиланмаган.

Гул бебаҳо ҳисобланади. Сабаби у ер юзида кам ва йиғиб олинмайди. Кадупул аслида кактус бўлиб, фақат тунда гуллайди. У гуллаганда ўзидан тинчлантирувчи, ёқимли ҳид таратади. Кадупул гуллаганидан кейин бир неча соат яшайди, холос. Шунинг учун бу экзотик ва ноёб гулни сотиш мумкин эмас.

Гулнинг нархини тасаввур қилиш осон бўлиши учун қуйидаги мисолни келтириб ўтамиз. Қимматлиги жиҳатидан дунёдаги 2-ўринда турувчи «Juliet Rose» номли атиргулнинг нархи – 15,8 млн доллар.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🔥 Нукусдаги маҳалла аҳолисига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

#Нукус_шаҳри «Қоскўл–4» 31-сон «Жанга базар» МФЙ аҳолисини табиий газ билан таъминлайдиган ер усти Д-76 мм газ тароғига «Камаз» урилганлиги сабабли газ тароғига авария таъмирлаш зарурати сезилмоқда.

«Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти матбуот хизматининг маълум қилишича, шу сабабдан 22 январ куни саот 10:00 дан 16:00 гача ушбу ҳудуд аҳолисига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган.

Таъмирлаш ишлари вақтида аҳолидан техник хавфсизлик қоидаларига амал қилишини сўраймиз, дейилади «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» хабарида.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Пандемия даврида Қорақалпоғистонда қанча оила ажрашган?

2020 йилнинг январ-декабр ойларида Қорақалпоғистон Республикасида ФҲДЁ органлари томонидан 1028 та ажрашиш қайд этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 215 тага кам.

Ажрашиш буйича энг юқори кўрсаткич Нукус шаҳрига (227 та), энг паст кўрсаткич эса Мўйноқ туманига (9 та) тўғри келмоқда.

Aжрашиш ҳолати ҳудудлар кесимида қуйидагича қайд этилган:

🔹 Нукус шаҳри – 227 та;
🔹 Беруний тумани – 89 та;
🔹 Қўнғирот тумани – 79 та;
🔹 Хўжайли тумани – 79 та;
🔹 Тўрткўл тумани – 85 та.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шахс гувоҳномаси: ID-карта ҳақида асосий маълумотлар

▪️ID-картани неча ёшдан олиш мумкин?
▫️ID-карта олиш мажбурийми?
▫️Тўлов қанча?

➡️ Xpress.uz – Сиз кутган формат
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Беруний бозорида аёллар нимага калтакланмоқда?

Тармоқда Беруний туманидаги бозорда аёллар бир неча киши томонидан калтаклаб кетилгани акс этган видеолавҳалар тарқалди.

Маълум бўлишича, Беруний тумани Бунёдкор МФЙ, Абай кўчасида (Беруний туманидаги хафталик бозорнинг орқа томони) доимий истиқомат қилувчи фуқаро М.В. нинг уйи олдига ноқонуний равишда дўкон қуриб олган фуқаро С.Д. билан 2020 йилнинг 16–17 декабр кунлари ўзаро жанжал келиб чиққан.

Натижада фуқаро М.В. га тан жароҳати етказилган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан 2020 йил 30 декабр куни жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар бўйича қўшимча маълумот бериб борамиз, дейилади туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌧 #Об_ҳаво

23 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 23 январ, шанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –15…–10 даража, кундузи 0…–5 даража совуқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари