Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.46K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Болалар боғчалари ноябр ойи охиригача очилади

Мактабгача таълим муассасаларининг аксарияти 2020 йил ноябр ойининг охирига қадар очилади.

Мактабгача таълим вазирлиги хабарига кўра, иш фаолиятини бошлаш ва болаларни қабул қилиш ҳуқуқи фақат СЭОМдан рухсат олган боғчаларга берилади.

Шунингдек, қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётган, ходимлари орасида коронавирус аниқланган боғчалар фаолияти тикланмайди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

21 ноябр куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 21 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −15…−10 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Танийсизми

Беруний тумани ҳокимини танийсизми?

Kun.uz Қорақалпоғистондаги масъул раҳбар шахслар билан таништиришда давом этади.

Атабек Сапарбаев 1975 йил Беруний туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган.

Фаолиятини 1996 йилда Беруний тумани давлат солиқ инспекцияси инспектори лавозимидан бошлаган.

Фаолияти давомида Беруний тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи, Нукус шаҳри давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Қорақалпоғистон Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимигача кўтарилган.

Сапарбаев ҳозирги лавозимига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

У 2018 йилдан буён Беруний тумани ҳокими ҳисобланади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Хабарингиз_борми

📖 Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, транспорт воситасида ҳаракатланиб бораётганда ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақиб олиши шарт.

Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

👨‍👧автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;

👨🏻‍💼транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

🤰ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;

🙎‍♂️орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;

🏘 аҳоли пунктларида ҳаракатланишда — йўналишли такси ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;

🚓 аҳоли пунктларида ташқи қисмига махсус рангли график чизмалар чизилган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.

🚴 Мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🚘 Ўзбекистонда электромобиллар сони ошмоқда

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга хориждан 87 та электромобил импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 58 тага кўп.

📌 Бу йил Хитойдан – 54 та, Жанубий Кореядан – 12 та, Грузиядан – 7 та ҳамда Германия, АҚШ, БАА, Россия ва Чехиядан 14 та электромобил импорт қилинган.

Ўзбекистон октябр ойида хориждан 5 та электромобил сотиб олди.

Импорт қилинган электромобиллар учун 2,2 млн доллар сарфланган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда шароити оғир 45та маҳалла ва овулдаги тадбиркорларга 6 йиллик солиқ имтиёзлари берилди

2020–2023 йилларда
Қорақалпоғистонни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Унга кўра, шароити оғир 45та маҳалла ва овулда янгидан ташкил этиладиган хизмат кўрсатиш йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига 2026 йил 1 январга қадар:

🔹 фойда, ер, мол-мулк солиғи, кичик корхоналар айланмасидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғини тўлашдан озод қилиш имтиёзи қўлланилади;

🔹 бизнес-лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида миллий валютада олинадиган банк кредитлари фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун МБ асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация берилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Нукуслик ота алимент ўрнига уч фарзанди учун уй ҳадя қилди

Нукус туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судининг 2018 йил 28 июлдаги ижро ҳужжатида қарздор М.У. дан даъвогар Г.Ж.нинг фойдасига 3 фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги даромадининг ярми миқдорида алимент нафақасини ундириш белгиланган.

Қарздор ота алимент нафақасини қасддан тўламай келган ва оқибатда 2018-2019 йиллар оралиғидаги давр учун қарздорлик 18 млн 149,9 минг сўмни ташкил қилган.

Нукус шаҳар маъмурий суди қарздор отага 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинлайди.

Ота алимент нафақасини тўлашдан бўйин товлаб келгани учун шу йилнинг октябр ойи ҳолатига қарздорлик 33 млн 151,4 минг сўмдан ошиб кетади.

Натижада, собиқ эр-хотин ўзаро келишувга келиб, алиментчи ота Нукусда жойлашган уй ҳовлисини собиқ турмуш ўртоғи номига расмийлаштириб берган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистондаги 3 та туманга солиқ имтиёзлари берилди

2020–2023 йилларда
Қорақалпоғистонни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Унга кўра, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланиш даражаси паст бўлган Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида ташкил этилиши кўзланаётган саноат йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари 2024 йил 1 январга қадар:

ер солиғи, мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, қатъий миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинади;

фойда солиғи ва сув солиғи тўловини амалдаги белгиланган солиқ ставкаларининг 50 фоизи миқдорида амалга оширади;

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва фақат ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуна, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Шотландия аҳолисига 16 ёшга тўлмаган болаларни тарбиялаш мақсадида жисмоний жазолаш тақиқланди. Мамлакат парламенти томонидан маъқулланган янги қонун жорий йил 7 ноябрдан кучга кирди.

Болаларни жисмоний жазолаш илк маротаба шведлар томонидан 1979 йилда тақиқланган. Шотландия эса ушбу қонунни қабул қилган 57 мамлакатга айланди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Элликқалъада мудҳиш ЙТҲ рўй берди: 3 нафар одам оламдан ўтган

#Элликқалъа тумани Пахтачи ОФЙ ҳудудидан ўтувчи A-380 йўлида йўл транспорти ҳодисаси рўй берди.

«Matiz» ва катта юк машинаси тўқнашиб кетган. «Matiz» ҳайдовчиси тунда ҳаракатланаётганда ухлаб қолади. Натижада, у йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, юк машинасига урилади.

Воқеа содир бўлган вақтнинг ўзида «Matiz» ҳайдовчиси ва 1 нафар йўловчиси ҳалок бўлган. Яна бир йўловчи шифохонада ўзига келмасдан оламдан ўтган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
30 ноябрдан бошлаб ўқувчилар электрон «Kundalik»га обуна бўлиши керак

Электрон «Kundalik» платформаси билан ишлаш учун ажратилган синов муддати тугагани муносабати билан, электрон кундалик платформасининг бошқа функцияларидан фойдаланиш учун обуна бўлиш лозим бўлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилган.

➡️ Батафсил ўқинг

Обуна нархи қоғоз кундаликнинг ўртача нархига тенг – 9 200 сўм. Уч ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар учун 10 фоизлик чегирма мавжуд. Ушбу миқдорни тўлаб, ота-она ва ўқувчининг истаган бошқа яқин қариндошлари бир календар йил давомида боланинг мактаб ҳаётини кузатиш имконига эга бўлади.

Электрон тўловнинг икки йўли мавжуд: пластик карта ҳамда CLICK тўлов тизими орқали. Тўловни амалга ошириш йўриқномаси билан бу ерда танишиш мумкин.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистон учун Солиқ кодексига ва бошқа қонунларга тузатишлар киритилади

2020–2023 йилларда
Қорақалпоғистонни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Унга кўра, Солиқ кодексига ва бошқа қонунларга тузатишлар киритилади. Шунингдек, қуйидагилар учун имтиёзлар назарда тутилади:

➡️ аҳолига ўз хонадонларида интенсив усулда балиқ етиштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуна, материал ва товарлар етказиб берувчи балиқчилик кластерлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларига;

➡️ сув чиқариш учун қудуқ бурғилаш ва ишга тушириш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, улар томонидан олиб кириладиган бурғилаш ускуналари ва махсус транспорт воситаларига;

➡️ Қорақалпоғистоннинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, энг долзарб иқтисодий фаолият йўналишларидаги тадбиркорлик субъектларига.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Бўзатов тумани ҳокимлигига матбуот котиб тайинланди

Наубахар Дауенова
Бўзатов тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дауенова шу кунгача «Кегейли турмысы» газетаси маъсул ходими вазифасида ишлаб келаётган эди. Бу лавозимда энди ким фаолият юритиши ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Бўзатов тумани ҳокими матбуот котиби бўлиб ишлаган Aзамат Aжимуратов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Матбуот хизмати раҳбари этиб тайинланганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Тахиатош ИЭСдаги авария сабаби маълум қилинди

Кеча «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тахиатош ИЕСнинг авария ҳолатида ўчгани ҳақида маълум қилганди. 20 ноябр куни Қорақалпоғистоннинг барча шаҳар ва туманларида соат 11:00 дан бошлаб, турли вақт оралиғида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилганди.

Kun.uz мухбири Тахиатош ИЕС раҳбарияти билан боғланди. Маълум бўлишича, Тахиатош ИЕСда техник носозлик ҳолати кузатилган. 18 ноябр куни 23:22 вақти билан 1-буғ-газ қурилмасидаги техник носозлик туфайли ИЕС ишдан тўхтатилди. 20 ноябр куни 16:35 вақти билан нуқсонлар бартараф қилиниб, қурилма ишга туширилди, дейди Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган ИЕС масъул ходими.

Ҳозирда станция 250 мВ қувват билан ишламоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бу қўрқинчли – 2020 йилнинг тўққиз ойида 367 нафар бедарак йўқолган фуқаро топилмаган

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Фарҳод Боқиевнинг маълум қилишича:

🔹«2019 ва 2020 йилнинг тўққиз ойи давомида 720 та оғир, 207 та ўта оғир турдаги жиноят фош этилмасдан қолган.

🔹2020 йилнинг тўққиз ойида 367 нафар бедарак йўқолган фуқаро топилмаган».

❗️Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисидан.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🚘 10 ойда енгил автомобил экспорти 66,8 фоизга ошган

Мамлакатимиздан 2020 йилнинг 10 ойида чет элга 127,2 млн доллар қийматдаги 13 310 дона енгил автомобил экспорт қилинган.

📌 Енгил автомобил экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50,9 млн долларга, яъни 66,8 фоизга ошган. Ўзбекистон енгил автомобиллари, асосан, Қозоғистонга (11 048 дона) экспорт қилинган.

Ўзбекистон енгил автомобил экспорт қилган давлатлар:
🔹 Қозоғистон – 109,8 млн доллар;
🔹 Украина – 6,4 млн доллар;
🔹 Озарбoйжон – 6,2 млн доллар;
🔹 Россия – 2,2 млн доллар;
🔹 Тожикистон – 1,2 млн доллар;
🔹 Бошқа давлатлар – 1,4 млн доллар.

❗️Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 10 ойида мамлакатимизга 392,8 млн доллар қийматдаги 22 228 дона енгил автомобил импорт қилинган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Свет ва газ таъминотидан қониқмаяпсизми? Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилинг

Юртимизнинг турли вилоят ва шаҳарларида газ босимининг пастлиги ёки йўқлиги, электр энергиясининг тез-тез ўчиши билан боғлиқ мурожаатлар кўпайиб бормоқда.

Агар сиз ҳам ана шу каби муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат этишингизни сўраймиз.

☎️ Телефонлар: (71) 207 48 00.
Қисқа рақам: 11-59
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси: (61) 222-30-11

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Тўрткўлда «Captiva» ва мотоцикл тўқнашиб кетиши натижасида бир киши вафот этди

Тўрткўл тумани Келсенлер ОФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлида ЙТҲ рўй берди.

«Captiva» катта тезликда йўлнинг қарама-қаршисига ўтиб, ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган «ИЖ Планета» мотоцикли билан тўқнашув содир қилади. Натижада, мотоцикл ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этган.

Ҳодисага йўлнинг носоз ҳолати ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

«Captiva» ҳайдовчиси воқеа қандай содир бўлганини гапириб берди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Нукусда ижарада яшаётган 4 нафар талаба ис газидан заҳарланди

Қорақалпоғистон марказидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ижарада яшаб келаётган Нукус давлат педагогика институтининг тўрт нафар талабаси (ҳаммаси қизлар) хонадонда ўрнатилган иситиш қозонхонаси қувуридан сизиб чиққан ис газидан заҳарланишган.

Xabar.uz'нинг ёзишича, воқелик 20 ноябр куни эрталаб маълум бўлган.

Нукус давлат педагогика институти матбуот хизмати тез орада Kun.uz мухбирига ҳолат юзасидан расмий муносабат билдиришини маълум қилди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари