Namangan | Kun.uz
1.91K subscribers
5.05K photos
1.05K videos
5.08K links
Kun.uz’ning Namangan viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг наманганлик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

Шавкат Мирзиёев:
— Муқаддас китобларимизда “Аллоҳ гўзалдир ва у гўзалликни севади”, деб айтилганини сизлар яхши биласизлар.

Наманган элининг мана шу илоҳий сўзларга амал қилиб, ўз юртини ҳар томонлама обод ва сўлим масканга, гуллар диёрига айлантириш йўлидаги амалий ҳаракатлари юксак ҳурматга лойиқ.

➡️ Наманган хабарлари
🔵 Усмон Носирнинг 110 йиллиги нишонланади

Шавкат Мирзиёев Наманганнинг фарзанди Усмон Носир ҳақида сўзлади:

«Усмон Носир айни ижодий куч-қувватга тўлган 25 ёшида қамалиб, қатағон қилинди. Чунки мустабид тузум бундай миллатпарвар, ватанпарвар инсонларни ўзининг энг ашаддий душмани, деб ҳисоблар эди.

Келгуси йили Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги муносиб нишонланади.

🔵Наманганда болалар кутубхонасига Ўзбекистоннинг энг биринчи халқ шоири — жадид Муҳаммад Шариф Сўфизода номи берилади — Шавкат Мирзиёев

Бу тараққийпарвар инсон 1913 йили Чуст шаҳрида етим болалар учун жадид усулида мактаб ташкил қилган. Зулм ва зўравонлик, жаҳолатга қарши шеърлар ёзгани учун қувғин ва таъқибларга учраб, она юртидан бош олиб кетишга мажбур бўлади.

➡️ Наманган хабарлари
Наманган болалар кутубхонасига Ўзбекистоннинг энг биринчи халқ шоири- жадид Муҳаммад Шариф Сўфизода номи берилади- Шавкат Мирзиёев

Бу тараққийпарвар инсон 1913 йили Чуст шаҳрида етим болалар учун жадид усулида мактаб ташкил қилади. Зулм ва зўравонлик, жаҳолатга қарши шеърлар ёзгани учун қувғин ва таъқибларга учраб, она юртидан бош олиб кетишга мажбур бўлади.

У Ҳиндистонда муаллим, Афғонистонда маориф вазирининг ўринбосари вазифаларида ишлайди.

Сўнг, Туркистонга қайтиб, миллатимизнинг кўзини очиш, ёшларни илм-маърифатдан баҳраманд қилиш йўлидаги ишларини давом эттирган.

Афсуски, Сўфизода 1937 йили “халқ душмани” деган туҳмат билан 57 ёшида отиб ташланган...

➡️ Наманган хабарлари
«Намангандаги ҳар бир жараённи жуда яхши эслайман» — Шавкат Мирзиёев

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, бошқа ҳудудлардан фарқли равишда Намангандаги учрашув “Мирзиёев–Мирзиёев” деган ҳайқириқлар билан бошланган.

“Намангандаги ҳар бир жараённи жуда яхши эслайман. Бу вилоятда битта уй қуриш учун қанча ҳаракат қилганмиз, лекин на пул, на имконият бор эди. Норин, Поп туманидаги қишлоқ хўжалигидаги муаммолар ечими бўйича ишлаганимиз ҳам ёдимда. Наманганнинг айрим кўчаларига кириш мумкин эмасди. Наманган эътиқоди мустаҳкам инсонлар юрти.

Мен Самарқандда бир воқеани айтиб бердим, лекин у мингтадан биттаси. Наманган эли ўз юртини ҳар томонлама ўрнак қилиш, гуллар диёрига айлантиришга ҳаракат қилиши ҳақиқий ибратдир”, – дея ўз сўзини бошлади президентликка номзод.

👉 https://kun.uz/66080126

➡️ Наманган хабарлари
​​Мирзиёевга кўра, Наманганда биринчи навбатда ҳал этилиши лозим бўлган масалалар:

- 127 мингдан зиёд аҳоли ишсиз бўлиб, ҳар йили меҳнат бозорига қўшимча 42 минг нафар ёшлар кириб келмоқда. 27 минг оила доимий даромад манбаига эга эмас.

- Мингбулоқ, Косонсой, Тўрақўрғон, Поп ва Чустда ичимлик суви таъминоти даражаси жуда паст, 27 та маҳалла эса марказлашган ичимлик суви билан умуман таъминламаган.

- вилоятда уй-жойга эҳтиёж катта. Биргина Наманган шаҳрида келгуси беш йилда аҳоли 1 миллион нафарга етиши ҳисобига, қўшимча 52 мингта уй-жойга эҳтиёж мавжуд.

- Косонсой, Поп, Чуст, Янгиқўрғонда сувсизлик сабабли 19 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ишлатилмаяпти.

- соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларида ҳам, ҳали ечимини кутаётган кўплаб масалалар мавжуд. Вилоятда 709 минг нафар ёки 25 фоиз аҳолининг сурункали касаллиги бор.

- Наманган шаҳри (47 фоиз), Чортоқ (53 фоиз) ва Косонсойда (54 фоиз) мактабгача таълим қамрови жуда паст (вилоятда 68 фоиз). Айниқса, 58 та маҳаллада боғча умуман йўқ.

Вилоятдаги 37 та мактаб қувватига нисбатан 2 баробар кўп юклама билан ишламоқда.

➡️ Наманган хабарлари
Мирзиёев Уйчи туманини "ишсизликдан холи ҳудуд”га айлантириш бўйича режасини айтиб ўтди

Наманганнинг етакчи тармоқларида саноат кластерлари ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали 400 мингта янги иш ўрни яратилиб, аҳоли даромадини камида 2 бараварга ошириш ва камбағалликни ҳам 2 бараварга қисқартириш устувор вазифа бўлади – Шавкат Мирзиёев

Биринчи йўналиш - тадбиркорликни ривожлантириш, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 4,6 триллион сўм кредит ажратиш ҳисобига 164 минг янги иш ўринлари яратилади.

Уйчи тумани ҳокимининг 57 та (ҳар бир маҳаллада) ёрдамчиси бўлади - Шавкат Мирзиёев.

➡️ Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Инсон қадри биринчи бўлади» —Мирзиёев

«Илгари тизим давлат-жамият-инсон эди. Давлат биринчида турарди. Инсон энг охирида эди. Мен шу даргоҳга келганимнинг биринчи куниёқ айтганман — инсон биринчи бўлади. Баралла айтаман, инсон қадри биринчи бўлади!» — Шавкат Мирзиёев.

➡️ Наманган хабарлари
Наманганда аграр университет филиали очилади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Наманганда аграр соҳа салоҳияти ва соҳани ривожлантириш бўйича ўз фикрларини айтди.

"...Янгиқўрғон олмаси, Чуст ва Косонсой ноклари, Чортоқ бодоми ўзига хос миллий брендга айланиб улгурган.
Олмослик деҳқонларни қўшни давлатларда, Россияда ҳам жуда яхши билишади.

Бу тажрибани республикамизнинг барча ҳудудида оммалаштириш мақсадида Тўрақўрғон қишлоқ хўжалиги техникуми негизида Аграр университетнинг Наманган филиали ташкил этилади" – Шавкат Мирзиёев

➡️ Наманган хабарлари
Афғонистон чегарасида бир аскаримиз ҳалок бўлди, у Наманган фарзанди эди – Президент

Шу кунларда наркобарон гуруҳи томонидан давлат чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлган.

👉 https://kun.uz/43837094

➡️ Наманган хабарлари
Наманганда 1,3 миллиард долларлик 45та йирик «мега-лойиҳалар» ишга туширилади

Наманган вилоятида қиймати 1,3 миллиард доллар бўлган 45 та йирик “мега-лойиҳалар” ишга туширилиб, 20 мингта янги иш ўринлари яратилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

👉 https://kun.uz/81037237

➡️ Наманган хабарлари
Наманганда 10 минг ишсиз аҳоли учун ихчам иссиқхоналар қуриб берилади — Шавкат Мирзиёев

Наманган вилоятида томорқалар сув таъминотини яхшилаш орқали 16 минг аҳоли бандлиги таъминланади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

👉 https://kun.uz/67271108

➡️ Наманган хабарлари
Наманган вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун 40 трлн сўм йўналтирилади — Президент

Келгуси беш йилда Наманган вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 40 триллион сўм йўналтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

👉 https://kun.uz/03027746

➡️ Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: “Навбаҳор”нинг ишқибозлари Англия, Италия ва Франция футбол фанатларидан сира қолишмайди"

"Наманган аҳлининг футболга бўлган ашаддий қизиқишини нафақат мамлакатимизда, балки қўшни давлатларда ҳам яхши билишади.

“Навбаҳор”нинг ишқибозлари Англия, Италия ва Франция футбол фанатларидан сира қолишмайди.

Наманганликлар Одил Аҳмедов каби истеъдодли, ватанпарвар футболчини етиштириб бергани билан ҳар қанча фахрланса арзийди. Ўйлайманки, вилоятнинг шаҳар ва қишлоқларида унинг издошлари яна кўплаб топилади.

“Навбаҳор” футбол клуби базасида “Футбол академияси”ни ташкил этиб, Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантирсак, нима дейсизлар?!" — дея таклиф билдирди Шавкат Мирзиёев.

➡️ Наманган хабарлари
Мирзиёев ойнага миллий ва замонавий дизайн асосида ишлов берадиган корхонага борди

Мирзиёев Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги “Юксалиш” саноат шаҳарчасида бўлиб, “Glass еxpo” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Бу ерда ойнага миллий нақшлар ва замонавий дизайн асосида ишлов берилади.

Президент корхонадаги иш жараёни, маҳсулотлар намуналарини кўрди.
Шу ерда тадбиркорлар билан мулоқотда бўлди.

➡️ Наманган хабарлари
«4 қаватли уй қуриб нима қиласан?» – Шавкат Мирзиёев прокуратура тизимини 70 фоиз алмаштирганини айтди

Шавкат Мирзиёев Наманганда сайловчилар билан учрашуви чоғида энди ислоҳотлар асосан маҳаллаларда амалга оширилишини айтиб, эски тизимдаги раҳбарларни танқид қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

👉 https://kun.uz/60160052

➡️ Наманган хабарлари
Наманганда яна 0:0. Мухлислар ўз ишини қойиллатган, жамоалар бунга муносиб жавоб бера олмаган «Навбаҳор» — «Қизилқум» баҳсидан фотогалерея

📸👉 https://tribuna.uz/102153

➡️ Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ставка ортидан кибержиноят оламига кириб қоламан деб ўйламаган эдим" — Россияда хакерлик қилган водийлик йигит

SUBYEKTIV
'нинг навбатдаги сони жамиятга катта хавф солаётган кибер-ҳужум турлари билан бирга, Россияда хакерларга қўшилиб қолиб, кибержиноят оламига кириб қолган водийлик йигит ҳақида сўзлайди. Бу воқеа Ҳолливуд фильмининг сценарийсидан қолишмайди.

📹 Тўлиқ видео
🗓 27 сентябр:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿 «Наманганнинг мевалари ширин, меваларидан ҳам шевалари ширин». Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашди
👉 https://kun.uz/66080126

👨‍🎓 Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди
👉 https://kun.uz/00668170

👨‍🏫 Иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тасдиқланди
👉 https://kun.uz/01985988

🌦 Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво ҳарорати янада пасайиши кутилмоқда
👉 https://kun.uz/79305068

📜 “Тонировка” учун рухсатнома, пастлайдиган цемент нархи. 1 октябрдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?
👉 https://kun.uz/22576920

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha