Toshkent viloyati | Kun.uz
1.47K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🌤 #Об_ҳаво

11 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

⛅️ Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 11 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

🍁 Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

⭐️ Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Дўрмон киноижодкорлар уйи” қачон таъмирланади? Қарорнинг ижро этилмаган банди ҳақида сўралди

6 октябрь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган Сенат кенгашининг сайёр мажлисида бир неча муаммолар қаторида якунланиши кечикаётган лойиҳалар хусусида ҳам сўз борган.

Хусусан, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев мутасаддиларга юзланиб 2018 йилдаги “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорининг бандларидан бири ҳануз бажарилмай келаётганини айтган.

Маълум қилинишича, қарорда 2018 йил 1 ноябрга қадар "Дўрмон киноижодкорлар уйи” ДУКни капитал таъмирлаш ва уни жиҳозлаш масаласи қўйилган, аммо Тошкент вилояти ҳокимлиги, инвестиция ва молия вазирликлари томонидан қарорнинг мазкур банди шу кунгача бажарилмаган.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
395 млрд сўм давлат маблағидан самарасиз фойдаланилгани аниқланган

6 октябрь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида Сенат кенгашининг сайёр мажлиси ўтказилди. Унда бир неча муаммолар қаторида давлат маблағларини ноқонуний ўзлаштириш, ҳисоботга пулларни қўшиб ёзиш ҳолатлари бўйича ҳам муҳокамалар бўлган.

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида манзилли дастурларга йўналтирилган 395 млрд сўм давлат маблағидан самарасиз фойдаланилгани аниқланган. Бўстонлиқ туманидаги Амфитеатрнинг ўзида 547 миллион сўмлик бажарилмаган ишлар қўшиб ёзилган. Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарларида ҳам 10,8 миллиард сўмлик давлат маблағларини қўшиб ёзиш, ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари қайд этилган.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Aнгрен» кўмир конидан репортаж: сифатли кўмир қандай қазиб олинади?

«Aнгрен» кўмир ҳавзасига оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиа-тур ташкил этилди. Унда қатнашган Kun.uz мухбири кўмир қазиб олиш жараёнидан репортаж тайёрлади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда қазиб олинадиган кўмирнинг 85 фоизи «Ангрен» очиқ кони ҳиссасига тўғри келади. Мазкур конда республика бюджет ташкилотлари учун шу йилнинг 1 ноябригача 405,4 минг тонна, аҳоли эҳтиёжлари учун 1 декабргача 600 минг тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат аҳолиси эҳтиёжи учун йилига 6 миллион тонна кўмир керак бўлади. Шундан 3 млн 700 минг тоннасини «Ангрен» кони етказиб беради.

➡️ Батафсил ўқинг

👉 Тошкент хабарлари
Яна бир хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган фуқароларнинг пулларини қайтариш бошланди

«Profelite IMP xususiy bandlik agentligi»
томонидан фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юбориш деган алдов билан пул маблағларини ўзлаштирганлиги ҳолати юзасидан ушбу жамият аъзоларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Кўпчиликни ушбу жамиятдан жабр кўрган фуқароларнинг пул маблағлари нима бўлади, деган савол қизиқтирмоқда.

👉 Батафсил

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқовнинг сўзларига кўра, фуқароларга етказилган зарар тўлиқ қопланади. Зарарнинг қўшимча қисми Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали тўлаб берилади.

👉 Тошкент хабарлари
Нурафшонда татаристонлик инвесторлар «Индустриал парк» қуриши учун 100 гектар ер ажратилди

🤝 Вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов Татаристон Республикасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Айдар Ахтареев бошчилигидаги делегация билан учрашди.

📃 2018 йил 28 майда вилоят ҳокимлиги ва Татаристон Республикаси Президенти Р. Миниханов ўртасида имзоланган битимга асосан, Тошкент вилояти ҳамда «Казанский Гипрониивиапром» АЖ ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш белгиланган. Унга кўра, компания 2019 йилнинг январь ойида Нурафшон шаҳрида ўз филиалини рўйхатдан ўтказган. Бугунга қадар «Қўшма инжиниринг компанияси»ни яратиш борасида бир қанча музокаралар олиб борилган.

📝 Ҳамкорлик доирасида 2019 йилда Нурафшон шаҳар ҳокимининг қарори билан «ХИМГРАД» технополис корхонасига «Индустриал парк» ташкил қилиш учун «Деҳқонобод» МФЙ ҳудудидан 100 гектар ер майдони ажратилган.

👉 Тошкент хабарлари
Ангренда мижозларнинг 8,1 млрд сўм пулини «еб юборган»лар тергови тамомланди

Тергов ҳаракатлари «Avto-Ideal-Xizmati» МЧЖ мансабдор шахсларининг жиноят иши юзасидан олиб борилган.

Аниқланишича, айбланувчилар фоиз эвазига мижозларга
автомашина етказиб бериш билан шуғулланган. Улар тўловларни машина турига қараб 10 млн сўмдан 80 млн сўмгача олдиндан қабул қилган. 1831 нафар фуқаро билан 148,4 млрд сўмлик автомобилни етказиб бериш ҳақида шартномалар тузган. Натижада жами 34,7 млрд сўм пул маблағлари жамият ҳисоб рақамига тушган.

Олинган пуллардан 24,6 млрд сўми транспорт воситалари учун тўлов сифатида ўтказилган. 8,1 млрд сўм пул маблағлари эса ноқонуний равишда ўзлаштирилган.

17 март куни Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан мазкур ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 1 июнь куни суднинг ажрими билан улар қамоққа олинган.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Миллионлаб дарахтлар олмахонларнинг хотираси чатоқлиги сабабли ўсиб чиқади. Уруғларни қаерга кўмишгани уларнинг ёдидан кўтарилиб кетади.

👉 Тошкент хабарлари
#Нарх_наво

Паркент деҳқон бозорида бугунги (11 октябрь) нархлар:

🥩 Мол гўшти (кг) – 45 000–60 000 сўм;
🥩 Қўй гушти (кг) – 50 000–70 000 сўм;
🍗 Товуқ гўшти (кг) – 17 000–19 000;
🐟 Балиқ (кг) – 10 000–24 000 сўм;
🍚 Ун (кг) – 4800–5000 сўм;
🌻 Кунгабоқар ёғи (л) – 12 000–15 000 сўм;
🌱 Пахта ёғи (л) – 11 000–13 000 сўм;
🍚 Гуруч (кг) – 6000–15 000 сўм;
🍚 Шакар (кг) – 7500–7800 сўм;
🥚 Тухум (1 дона) – 1100–1400 сўм;
🥛 Сут (л) – 4000–4500 сўм;
🍞 Буханка нон (1 дона) – 1500 сўм;

🍅 Помидор (кг) – 1000–5500 сўм;
🥒 Бодринг (кг) – 3500–5800 сўм;
🧅 Пиёз (кг) – 1400–1800 сўм;
🥔 Картошка (кг) – 3400–4000 сўм;
🥬 Карам (кг) – 1800–2400 сўм;
🧄 Саримсоқ (кг) – 18 000–24 000 сўм;
🥕 Сабзи (кг) – 1500–2800 сўм;
🌶 Булғор қалампири (кг) – 1400–2500 сўм;
🍆 Бақлажон (кг) – 1200–2200 сўм;
🍇 Узум (кг) – 6000–15 000 сўм;
🍎 Олма (кг) – 4000–12000 сўм;
🍐 Нок (кг) – 15 000–25 000 сўм;
🍌 Банан (кг) – 22 000–25 000 сўм.

👉 Тошкент хабарлари
«Recruit Consulting Work хусусий бандлик агентлиги» фуқароларни 6,2 млрд сўмга чув туширган

«Recruit Consulting Work хусусий бандлик агентлиги» МЧЖ томонидан 2019 йилнинг январь ойидан ноябрь ойига қадар фуқароларга хорижда иш топиб бериш ва ишга жойлаштиришни ваъда қилган ҳолда уларни алдаб, жуда кўп миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан эгаллаган.

Жиноят иши бўйича 4 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 211-моддаси 3-қисми “б” банди, 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари ва 184-моддаси 3-қисми билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, мазкур хусусий бандлик агентлиги томонидан 1087 нафар фуқароларга жами 6,2 млрд сўм миқдорида зарар етказилган. Етказилган зарарнинг 272 млн сўми нақд пул кўринишида қопланган, 48,7 млн сўмлик товар-моддий бойликлари ҳамда 505,6 млн сўмлик пул маблағлари хатланган.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
28 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилди

Чирчиқ шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан назорат- рейд тадбири ўтказилди.

Маълум қилинишича, тадбир давомида йўл қоидаларига амал қилмаётган, ҳужжатсиз машина ҳайдаётган ҳайдовчиларга чора кўрилган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.

Хусусан, 100га яқин ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. 28та транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган.

👉 Тошкент хабарлари
«Бу ердан кўчиш ҳақида бизни ҳеч ким огоҳлантирмаганди» — Жигаристон фожиаси хотиралари

Тошкент вилояти Ангрен шаҳри яқинида Жигаристон қишлоғи бор. Бу қишлоқ тарихини ҳамма ҳам билмаса керак. Катта ёшли юртдошларимиз орасида 1991 йилда содир бўлган мудҳиш воқеадан хабардорлар талайгина.

Мустақил бўлмасимиздан аввал, ўша йил май ойида табиий-техноген офат натижасида ана шу қишлоқнинг бир қисмини кўчки босиб қолади. Бутун бошли оилалар ер остида қолади.

➡️ Батафсил ўқинг

🎬 Видеони кўринг

👉 Тошкент хабарлари
Учта ҳудудда ўтказилган «Қорадори–2020» тадбирида салкам 1 кг марихуана топилди

🚓 Вилоят ҳудудида «Қорадори–2020» тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилган. Унда Юқори Чирчиқ тумани Чумчуқжар маҳалласида яшовчи Т.Х. нинг ҳовлисидан 3 туп наша ўсимлиги ва 438 гр марихуана топилган.

🏠 Нурафшон шаҳри Ёшлик маҳалласида яшовчи С.Д. гумонланиб кўздан кечирилганда, қўлидаги қопда 413 гр марихуана ҳамда 31,7 гр ёғда қовурилган марихуана борлиги маълум бўлган. Бундан ташқари, Тошкент тумани Сабзавот маҳалласида яшовчи Н.С. хонадонида 3 туп каннабис ўсимлигини етиштириб келаётганлиги аниқланган.

📝 Ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

12 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

⛅️ Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 12 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

🍁 Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

⭐️ Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи эса +17...+22 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Мамлакатда мажбурий меҳнатдан азият чеккан 652 нафардан ортиқ фуқаро аниқланди

Жорий йил пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш мақсадида давлат меҳнат инспекцияси томонидан жойларда мониторинг ва ўрганиш ишлари олиб борилган.

2020 йил 10 октябрь ҳолатига кўра, республиканинг 138 дан ортиқ ҳудудида 726 дан зиёд мониторинг ҳамда ижтимоий тармоқда тарқалган 60 дан ортиқ хабар юзасидан ўрганишлар ўтказилган. Мониторинг жараёнида мажбурий меҳнатдан азият чеккан 652 нафардан ортиқ фуқаро аниқланиб, 18 нафар мансабдорга нисбатан мажбурий меҳнатга жалб қилганлиги учун 205 млн 160 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.

👉 Тошкент хабарлари