Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Президент топшириғи билан Жасур Ҳакимовга ер ажратилди

Давлат раҳбарининг Чирчиқ шаҳрига ташрифи чоғида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёш тадбиркор йигитга ер ажратиш бўйича шаҳар ҳокимига берган кўрсатмасига биноан “Ифтихор” МФЙда истиқомат қилувчи Жасурбек Ҳакимовга ер ажратилди.

“Баҳор” МФЙ ҳудудида “Ёшлар меҳнат гузари” ва “Коворкинг маркази”, нон маҳсулотлари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш учун ажратилган ер майдони Жасурбек Ҳакимовга Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони ҳамда Чирчиқ шаҳар ҳокимининг 2021 йил 24 мартда имзоланган “Давлат – хусусий шериклик шартлари асосида ер майдони ажратиш тўғрисида”ги қарорига асосан берилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
26 март куни вилоятда 17 кишида коронавирус аниқланди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси маълумотига кўра, 26 март куни Тошкент вилоятида 17 кишида коронавирус аниқланган.

Касаллик аниқланган фуқаролар туманлар кесимида:
🔹Олмалиқ шаҳрида – 1 нафар;
🔹Чирчиқ шаҳрида – 3 нафар;
🔹Зангиота туманида – 4 нафар;
🔹Тошкент туманида – 5 нафар;
🔹Ўрта Чирчиқ туманида – 1 нафар;
🔹Юқори Чирчиқ туманида – 1 нафар;
🔹Янгийўл туманида – 1 нафар;
🔹Бўстонлиқ туманида – 1 нафар.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини амал қилиш муддати 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилган

🔹Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги бўлим бошлиғи Аброр Мақсудов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

🔹«Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини амал қилиш муддати 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилган. Уларни алмаштириш бўйича Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиш лозим бўлади. Бунинг учун БҲМнинг 70 фоизи миқдорида тўлов ундирилади. Хизмат кўрсатиш муддати 20 дақиқадан ошмайди», — деди Аброр Мақсудов.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Шоир Абдулла Ориповга атаб ёдгорлик лавҳаси ўрнатилди

Қибрай туманида жойлашган “Янги Арғин” маҳалласидаги шоир яшаган хонадонда ёдгорлик лавҳаси ўрнатилди.

👉 https://kun.uz/26576555

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Россияга кирувчи ўзбекистонликлар асос кўрсатиши керак бўлади

🔹Россияга парвоз қиладиган ўзбекистонликлар мамлакатга кириши учун асос кўрсатиши керак бўлади. Маълум қилинишича, мазкур рейсдан Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган ўзбекистонлик ва хорижликлар фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Консуллик бўлими 1 апрелдан тикланаётган мунтазам авиапарвозлар юзасидан берган баёнотида маълум қилди.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Гулжаҳон Йўлдошева иши. Айбланувчилар суддаги сўнгги сўзларини айтди

Суднинг музокара қисми ўз ишини якунлади. 29 март куни ҳукм эълон қилинади.

👉 https://kun.uz/80652517

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади

2021
йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланиши ҳақида аввалроқ хабар қилинганди.

Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, баҳорги таътил 28 мартгача давом этади. 4-чорак 29 март кунидан бошланади.

Хабарда ёзилишича, юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилган. Қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкин.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
🗓 26 март:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿 💸 Ўзбекистон ташқи қарзи 33 миллиард АҚШ долларидан ошди
👉 https://kun.uz/93811054

🚧 Ўзбекистонда қурилиши кўзда тутилган пулли йўлларнинг тахминий нархи ва муддати маълум қилинди
👉 https://kun.uz/60651184

🦠💉 Тошкентга хитой—ўзбек вакцинасидан 1 млн доза олиб келинди
👉 https://kun.uz/89243148

🅿️ Тошкентнинг 10та кўчасида пулли тўхташ жойлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда
👉 https://kun.uz/88506860

🦠 Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 200га яқинлашди
👉 https://kun.uz/20598994

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Биринчи марта Дуккентга борганимда қўрқиб кетдим” - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

Ўзбекистонда уй-жойларга коммунал хизматни такомиллаштириш мақсадида Туркиядан консультантларни жалб этилади. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов Kun.uz мухбирига маълум қилди.

👉 https://kun.uz/ru/99747063

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
🍇 #Нарх_наво

Нурафшон шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 28 март ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 60.000 – 65.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 17.000 – 20.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 15.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.500 – 8.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 5.000 – 6.500 сўм
🥚 Тухум (1 дона) 1.000 – 1.100 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 16.000 – 20.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 17.000 – 20.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.500 – 5.500 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Оҳангаронда хорижий корхонанинг собиқ бош ҳисобчиси 329,4 млн сўм пулни талон-торож қилгани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан «R.T.» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Қайд этилишича, корхонанинг собиқ бош ҳисобчиси М.Д. корхона раҳбарининг хабардорлигисиз, банк клиент дастуридан фойдаланган ҳолда электрон калит орқали корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамидан асоссиз равишда иш ҳақи, кредитларни сўндириш ва бошқа молиявий операцияларни амалга ошириб, жами 329,4 млн сўм маблағни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан М.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
1 апрелдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлади?

🔹Президент фармони билан Халқ таълими вазирлиги тизимидаги методистларнинг иш ҳақи миқдори — олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари услубчи-маслаҳатчиларининг иш ҳақи миқдори — бош ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

👉 https://kun.uz/27469644

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
📊 Тошкент вилояти аҳолисида нечта автотранспорт воситаси бор?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада жисмоний шахсларга тегишли бўлган 2 955 295 та автотранспорт воситаси бор.

🚙 Тошкент вилоятида – 273 943 та автотранспорт воситаси бор.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Республикадаги илк рақамли божхона пости қандай ишлайди?

Янтарб ускунаси, интерфаол монитор ва инсон аъзоларини сканер қилувчи қурилма. Давлат божхона қўмитаси ОАВ вакиллари учун республикадаги энг йирик божхона постларидан бири бўлган «Яллама» чегара божхона постига пресс тур ташкил этди.

👉 https://kun.uz/58444896

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Коронавирус: Тошкент вилоятида бир кунда 14 кишида касаллик аниқланди

«2021 йил 28 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82 536 (+196) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

👉 https://kun.uz/57514407

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Тиббий-ижтимоий соҳадаги тиббиёт ходимлари ойлик маоши оширилди

🔹ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб, «Саховат» ҳамда «Мурувват» интернат уйлари, шунингдек, Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг раҳбар ҳамда шифокорларининг ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга; ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ойлик лавозим маоши 2 баробарга; бошқа барча ходимларнинг ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга оширилади.

👉 https://kun.uz/52800024

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Тошкент вилояти ХТБ бошлиғи ўзгарди

👉 https://kun.uz/96689498

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Бўстонлиқда Корея давлати билан ҳамкорликда янги тиббиёт клиникаси иш бошлади

Бўстонлиқ туманининг "Марказий" МФЙ ҳудудида "Barakali sintes premium" МЧЖ томонидан хусусий тиббий клиника шохобчаси ташкил этилди.

Мазкур замонавий хусусий клиника Корея давлати ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, унга кореялик мутахассислар томонидан ишлаб чиқарилган энг сўнгги технологияларга асосланган МРТ, РЕНТГЕН, ЛОР-комбайн, МСКТ, ЭНДОСКОП ва ЭКГ аппаратлари олиб келиб ўрнатилган. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 1 млн 30 минг доллар бўлиб, барчаси тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш ҳисобига амалга оширилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Ўрта Чирчиқдаги мактаб қурилишида 384,2 млн сўм «еб кетилгани» маълум бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўрта Чирчиқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Қайд этилишича, “С.” МЧЖ раҳбари С.К. ва бошқалар тумандаги умумий ўрта таълим мактабини капитал таъмирлаш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, амалда 384,2 млн сўмлик қурилиш-монтаж ишларини бажармасдан бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
🗓 29 март:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🦠💉 Ўзбекистонда COVID-19’га қарши эмлаш жараёни уч босқичда ўтказилади
👉 https://kun.uz/99179274

🎓 2021/2022 ўқув йилида ОТМга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланади
👉 https://kun.uz/85594118

🛑 «Либос кийдирилган» демократия ва «шўрпешона» маънавият. Жамиятни безовта қилаётган сўнгги воқеалар ҳақида
👉 https://kun.uz/36940873

🚙 «Avto oltmish oy» МЧЖ иши бўйича суд ҳукми ўқилди
👉 https://kun.uz/30210919

🚢 Сувайш каналининг саёз жойига ботиб йўлни тўсиб қўйган «Эвер Гивен» контейнер ташувчиси қўзғатилди
👉 https://kun.uz/91430483

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha