Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🕹 Маҳаллаларда кузатув видеокамералари ўрнатилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон кузатув масканлари» фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа билан фуқаролар йиғинларида тинчлик, осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар мулкига бўлган тажовузларнинг олдини олиш мақсадида маҳалла фуқаролик йиғинларида фаолияти тугатилган «Жамоатчилик назорати масканлари»ни эксперимент тариқасида видеокамералар ўрнатиш шарти билан, тадбиркорлик субъектларига ижарага бериб, улар негизида фуқаролар йиғинларининг «Электрон кузатув маскан»ларини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Ҳужжатда таъкидланишича, қарор лойиҳасининг тасдиқланиши маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида фуқаролар фаоллигини ошириш, ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларни тизимли ташкил этишга хизмат қилади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
#Тайинлов

💼 Тошкент вилоят суди раисига ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармойишига мувофиқ:

🔹Умиджон Ўринбоевич Расулбердиев судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар У.Расулбердиев Хоразм вилоят маъмурий судининг раиси лавозимида ишлаган.

🔹Олимжон Хамитович Исмоилов судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар О.Исмоилов фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

🔹Анвар Хамидович Шукуруллаев судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Шукуруллаев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида ишлаган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
ССВ: Тез тиббий ёрдам хизмати босқичма-босқич рақамлаштирилмоқда

➡️ Янги тизим ишга туширилиши билан:

🔹Чақириқ манзилига энг яқин бўш турган тез тиббий ёрдам бригадасига хабар узатиш;
🔹Тез тиббий ёрдам машиналари ҳаракатини онлайн кузатиб бориш ва маълумотларни онлайн олиш;
🔹Шифокор овозини автомат шаклда матнга ўгириш;
🔹Касалликларнинг кунлик, ойлик ва йиллик динамикаларини кузатиб бориш мумкин бўлади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
🌤 #Об_ҳаво

2 март куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 2 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0... +5, кундузи +10... +15 даража илиқ бўлади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
#Тайинлов

💼 Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш дирекциясига раҳбар тайинланди

Сарвар Қодиров
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ташкил этилган “Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент вилояти маъмурий марказини қуриш дирекцияси” Давлат унитар корхонасига раҳбар этиб тайинланган.

С. Қодиров ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Вазирлар Маҳкамасида етакчи мутахассис, “Ўзавтосаноат” АЖ ҳамда унинг тизимидаги корхоналарда бошқарув лавозимларида фаолият олиб борган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Ҳудудларда саломатлик акцияси давом этмоқда. Вазирлик гуруҳи Тошкент вилоятига борди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкиллаштирилган «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остидаги саломатлик акцияси 1 мартдан Тошкент вилоятида давом этмоқда.

Акция давомидаги тадбирлар маҳаллабай кесимда ўтказилиб, «темир дафтар»га киритилган фуқаролар шифокорлар томонидан ўз уйларида кўрикдан ўтказилади, керакли даво чораларини олади ҳамда зарур ҳолларда тиббиёт муассасаларига етказилиб, уларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари амалга оширилади.

➡️ Батафсил ўқинг

Ногиронлиги бўлган ва бошқа муҳтож шахслар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминланади», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида. Акция давомида Тошкент вилоятининг 2,9 миллион нафар аҳолисига 245та даволаш-профилактика ва ёрдамчи муассасалар томонидан тиббий хизмат кўрсатилади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарингиз_борми

📹 Бугундан субсидия олиш учун аризалар қабул қилиш бошланди

Бугун, 1 мартдан бошлаб, даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлар ажратиш учун аризалар қабул қилинади.

Аризани овора бўлиб, давлат хизматлари марказига келмасдан, электрон кўринишда жўнатиш имконияти ҳам бор. Бунинг учун видео лавҳадаги амалларни бажаришингиз зарур.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Божхоначилар 91,6 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни «тўхтатиб» қолди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постида пиёда кириб келаётган қўшни давлат фуқароси М.М.нинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Натижада, юклар орасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган бир жуфт сирға ва занжирдан иборат тақинчоқ тўплами борлиги маълум бўлган.

Оғирлиги тахминан 212 граммни ташкил қилувчи мазкур тақинчоқларнинг умумий қиймати 91,6 млн сўмни ташкил қилар экан.

Ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Метан «заправка»лар иш вақти 15:00 гача фаолият юритади. Чеклов қачон бекор қилиниши номаълум

Маълумки, 25 февралдан Ўзбекистондаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларининг газ узатиш графигига вақтинчалик чеклов қайта ўрнатилганди. Ўзбекистонда эса ҳаво исишни бошлади.

Kun.uz мухбири бундай шароитда метан «заправка»лари фаолияти қачон изига тушиши бўйича маълумот олиш учун Энергетика вазирлиги матбуот котиби Элмира Бекмуродова билан боғланди:

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)нинг газ тўлдириш ишлари эрталабки 05:00 дан – 15:00 гача бўлган вақт оралиғида белгилангани бўйича чеклов ҳозирча амалда. Ҳаво ҳароратининг барқарор юқори бўлиши билан бу чеклов бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда албатта расман хабар берилади», – деди вазирликнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📹 Сиз хавфсизлик камарини тақмасангиз нима бўлади?

☝🏻Хавфсизлик камари – йўл-транспорт ҳодисаси пайтида ҳайдовчи ва йўловчилар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради.

⬇️
Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Оҳангарон шаҳрида энг намунали маҳалла раисларига Тож-Маҳалга саёҳат йўлланмаси берилади

Оҳангарон шаҳрида энг намунали учта маҳалла раисларига Ҳиндистоннинг Агра шаҳрига саёҳат, жумладан, Тож-Маҳалга йўлланма берилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Акрам Эшонқулов маълум қилган.

Унга кўра, конкурс доирасида жорий 1 мартдан бошлаб уч ой давомида маҳаллаларнинг ободонлик даражаси, маданий-маърифий фаоллиги, жиноятчиликка қарши кураш борасидаги тадбирлар, ёшлар ва аёллар билан ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш каби қатор кўрсаткичлар бўйича баҳоланади.

«Биз давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ислоҳотлар маҳалладан бошланади, деган тамойил асосида ишимизни тубдан қайта кўриб чиқяпмиз. Шаҳримиздаги 21 та маҳалла кесимида мавжуд муаммоларни ўрганиб, таҳлил қилиб, тегишли дастур ишлаб чиқамиз. Бунда бизга Тошкентдан келган ишчи гуруҳ – Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва «Ипотека» банки вакиллари яқиндан ёрдам бермоқда», – дея таъкидлаган ҳоким. Шунингдек, Акрам Эшонқулов конкурс ҳақида изоҳ берган.

«Биз ўз олдимизга қўйган мақсадга эришиш учун фақат талаб қилиш эмас, балки рағбатлантириш тамойилларига ҳам амал қиляпмиз. Шу мақсадда энг намунали маҳаллалар раисларини аниқлаш учун конкурс эълон қилдик. Конкурсда биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни олган ғолибларга Ҳиндистоннинг Агра шаҳридаги машҳур тарихий обида – дунёнинг етти мўъжизасидан бири ҳисобланган Тож-Маҳал зиёрати учун йўлланма берилади», – деган у.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Қибрай туманида Фармацевтика техник университети ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Norma’нинг ёзишича, ҳужжатда президентнинг «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Фармацевтика техник университети ҳамда инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган ишлаб чиқариш майдонларидан иборат саноат зонаси ташкил этиш белгиланган.

➡️ Батафсил ўқинг

Қарорга кўра, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида кластер Дирекцияси ташкил этилади. Ҳужжат билан давлат муассасаси тузилмаси, ходимлари сони тасдиқланган. Дирекция лойиҳанинг ижро этувчи органи, шунингдек қурилаётган объектлар бўйича асбоб-ускуналар, товарлар, ишлар ва хизматларни қабул қилиб олиш учун масъул ҳисобланади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчиларга устама тўлаш тартиби белгиланди

Президент қарорига асосан, 2021 йил 1 мартдан бошлаб:

🔹Вилоят доирасида бошқа туман ва шаҳардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
🔹Бошқа вилоятдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

➡️ Батафсил ўқинг

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар билан ish.uzedu.uz сайти орқали танишиш мумкин.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
🌤 #Об_ҳаво

3 март куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 3 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0... +5, кундузи +10... +15 даража илиқ бўлади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Тошкент вилояти мактабларида битта ўқитувчига ўртача 14 нафар ўқувчи тўғри келади

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020-2021-ўқув йили бошига умумтаълим муассасаларида битта ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчилар сони:

🔹Тошкент шаҳри – 18 нафар;
🔹Андижон вилояти – 14 т нафар;
🔹Тошкент вилояти – 14 нафар;
🔹Фарғона вилояти – 13 нафар;
🔹Самарқанд вилояти – 13 нафар;
🔹Наманган вилояти – 13 нафар;
🔹Сирдарё вилояти – 13 нафар;
🔹Бухоро вилояти – 12 нафар;
🔹Сурхондарё вилояти – 12 нафар;
🔹Хоразм вилояти – 11 нафар;
🔹Қашқадарё вилояти – 11 нафар;
🔹Жиззах вилояти – 11 нафар;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 9 нафар;
🔹Навоий вилояти – 9 нафар.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
💉 Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди

«Zhifei Longcom» компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ушбу янги вакцинани ZF-UZ-VAC 2001 номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланишга келишилгани билдирилди. 1 март куни ZF-UZ-VAC2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди», дейилади ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Вакциналар амалиётда қўлланилишига давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
UzAuto Motors харидоргир автомобиллар учун шартнома беришни 3 мартдан қайта тиклайди

Ўзбекистонда 3 мартдан Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш учун шартнома бериш жараёни қайта тикланади. Бу ҳақда Асакадаги автозаводга уюштирилган пресс-тур давомида UzAuto Motors масъуллари томонидан маълум қилинди.

«UzAuto Motors 3 мартдан бошлаб мижозларга компаниянинг энг харидоргир моделлари ҳисобланган Cobalt, Spark, Nexia ва Lacetti автомобилларини сотиб олиш бўйича шартнома тузиш жараёнини қайта бошлайди», дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Шу йилнинг феврал ойи бошида Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш учун шартномалар бериш вақтинча тўхтатилгани маълум бўлганди. Бу UzAuto Motors дилерлари шартномалар ва автомобилларни етказиб бериш бўйича янги бошқарув тизимига ўтаётгани билан изоҳланганди.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Ўзбекистонда Chevrolet Onix автомобилини ишлаб чиқариш 2022 йил охирида бошланиши кутилмоқда

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Onix русумли янги автомобилларини 9 мингдан 12 минг АҚШ долларигача баҳода сотувга чиқаради.

Ўзбекистонда 2022 йилнинг кузида Chevrolet Onix автомобилларини ишлаб чиқариш бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда UzAuto Motors компанияси директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабовга асосланиб Kun.uz мухбири хабар берди. Маълум қилинишича, ушбу русумдаги автомобилни ишлаб чиқариш учун ускуналар ўрнатилади ва машинани ишлаб чиқариш 2022 йилнинг тўртинчи чораги якунида локализация қилинади.

Феврал ойида Ўзбекистонга синов учун Chevrolet Onix’нинг бир неча намунаси олиб келингани ҳақида хабар берилганди. «Ушбу намуналар маҳаллий иқлим шароитларида синаш ва салоҳиятли харидорларнинг фикрини ўрганиш мақсадида харид қилинган», дейилганди компания баёнотида.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil