This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Битта магазинга кирсам: «Терминал ишламаяпти, Click'дан ўтказворинг», дейди... Қачонгача бир-биримизни алдаймиз? — ДСҚ раиси
«Агар тўловни терминал орқали қабул қилса, у оборотга ёзилади. Карточкадан карточкага пул ташлаб қўйса эса ҳисоби йўқ бўлади. Биз кимни алдаяпмиз?» – деди Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев «обнал» масаласи юзасидан тадбиркорлар билан кечган учрашувда.
📹 Тўлиқ видеони томоша қилинг
⬇️ Kun.uz Telegram каналлари:⬇️
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha

💉 Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлашда 2 та вакцинадан фойдаланади
Ўзбекистонда оммавий вакцинация учун Россиянинг «Спутник V» ва Хитой билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Дастлаб хавф гуруҳига кирувчи фуқаролар эмланади: кексалар, тиббиёт ва таълим соҳаси, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари. Шундан сўнг қолган фуқаролар ҳам эмланади.
Эмланиши зарур бўлган шахсларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, 3 138 та эмлаш пункти, 862 та ҳаракатдаги ва мобил бригада фаолиятини йўлга қўйиш ишлари олиб бориляпти. 1 та марказий, 14 та ҳудудий ҳамда 206 та туман (шаҳар) вакцина сақлаш жойи мавжуд бўлиб, уларда 457 та совиткич, 148 та электр генератори, 121 та термосумка ва термоконтейнер шай ҳолатга келтирилган.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil

🗓 27 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🎓 Олийгоҳларда «Президент гранти» стипендияси ва «Қизлар учун махсус стипендия» жорий этилади
📦 «Халқ сайлашга тайёр, сайлашга рухсат берадиганлар тайёр эмас» — депутат Расул Кушербаев ҳокимларни сайлаш ҳақида
📺 «Ҳукумат журналистга шундай қиласан, бундай қиласан дейиши нотўғри» — Сенат раиси Танзила Норбоева
🏗 1 мартдан эътиборан икки қаватдан юқори бўлган уйларни экспертизасиз қуриш тақиқланади
🛎 Шахсий манфаат билан давлат манфаатини аралаштириш: Давлат органлари нега монополия тараф?
⬇️ Kun.uz Telegram каналлари:⬇️
👉 Ўзбекча | O‘zbekcha 👈

Тошкент ва Янгийўл туманларида табиий газ таъминоти автоматик тарзда ўчиб қолиш сабаби маълум қилинди
Жорий йилнинг 23-24 феврал кунлари Тошкент ва Янгийўл туманларида истеъмолчилар табиий газ таъминотидан узиб қўйилгани ҳамда электрон газ ҳисоблагич ўрнатилган хонадонларда газ автоматик тарзда ўчиб қолиш ҳолатлари кузатилган. Шунингдек, тўлов мавжуд бўлганига қарамай, тармоққа қайта уланишда муаммолар бўлган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг маълум қилишича, электрон газ ҳисоблагичларнинг автоматик тарзда ўчиб қолишига газ ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнида далолатномалар нотўғри расмийлаштирилгани ва мазкур далолатнома асосида «CSV» базасига маълумотлар нотўғри киритилгани сабаб бўлган.
Бунинг оқибатида бир неча хонадондаги ҳисоблагичлар бўйича серия рақами базага бир хил киритилган бўлиб, бу ҳолат битта қарздор абонент билан бир қаторда, бошқа ҳақдор абонентларнинг ҳам тармоқдан ўчирилишига олиб келган.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @kunuzToshvil

🍇 #Нарх_наво
Нурафшон шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар
🗓 28 февраль ҳолатига
🥩 Мол гўшти (1 кг) ➖ 55.000 – 60.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) ➖ 55.000 – 70.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) ➖ 12.000 – 30.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) ➖ 16.000 – 17.000 сўм
🌱 Пахта мойи (1 л) ➖ 15.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) ➖ 8.000 – 15.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) ➖ 8.000 – 8.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) ➖ 5.000 – 6.600 сўм
🍞 Нон (буханка) ➖ 1.600 сўм
🥛 Сут (1 л) ➖ 4.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) ➖ 10.000 – 11.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) ➖ 18.000 – 20.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) ➖ 17.000 – 18.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) ➖ 2.000 – 2.500 сўм
🥔 Картошка (1 кг) ➖ 4.500 – 5.500 сўм
🥬 Карам (1 кг) ➖ 2.000 – 2.500 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) ➖ 2.500 – 2.500 сўм
🍏 Олма (1 кг) ➖ 5.000 – 15.000 сўм

❓#Биласизми
Хитойда пандаларни ўлдириш ўлим жазосига маҳкум бўлишга сабаб бўлади.

Ўзбекистонликлар март ойида 4 кун дам олади
Президент фармонига биноан ўзбек халқи Наврўз байрамида кетма-кет 3 кун дам олади:
👉 20 март - шанба (қўшимча ишламайдиган кун);
👉 21 март - якшанба (дам олиш куни);
👉 22 март - душанба (27 мартдаги дам олиш куни кўчирилган).
8 март байрами душанба кунига тўғри келишини ҳисобга олинса, март ойида умумий 4 кун дам оладилар.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Президент фармонига биноан ўзбек халқи Наврўз байрамида кетма-кет 3 кун дам олади:
👉 20 март - шанба (қўшимча ишламайдиган кун);
👉 21 март - якшанба (дам олиш куни);
👉 22 март - душанба (27 мартдаги дам олиш куни кўчирилган).
8 март байрами душанба кунига тўғри келишини ҳисобга олинса, март ойида умумий 4 кун дам оладилар.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Қидирувдаги «фирибгар» Тошкент туманида қўлга олинди
Бугунги кунда Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида «Зарбдор» тезкор-профилактик ойлиги юзасидан бир қатор белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ойлик доирасида Тошкент тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида қидирувдаги шахс ушланган.
25 феврал куни туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув-қидирув ишлари давомида Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган – Тошкент шаҳрида яшовчи 1963 йилда туғилган фуқаро З.М. қўлга олинган.

🌤 #Об_ҳаво
1 март куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 1 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 0... +5, кундузи +10... +15 даража илиқ бўлади.

#Хабарингиз_борми
1 мартдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Икки қаватдан юқори ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш тартиби ўзгаради.
Президент фармонига мувофиқ икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда объектнинг Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилади.

🗓 28 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🏕 Ички саёҳатларга субсидиялар бериш тартиби ва маҳаллий туристик йиғим миқдори тасдиқланди
💡 Интеллект учун 1,7 млрд сўмга яқин мукофот – «Заковат» клубининг илк кастинги бўлиб ўтди
⚖️ «Ҳуқуқларимиз қўпол равишда бузилмоқда» — Жиззахдаги адвокатлар муаммолари
✉️ Сафарбарлик чақируви резерви хизматига мажбуран олиб борилмайди — Мудофаа вазирлиги
🦠 Коронавирус: Чехия президенти Путиндан вакцина сўради, Англияда ота-оналар текширилади

Вилоят ҳокими Қуйи Чирчиқ туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишди
Даврон Ҳидоятов Қуйи Чирчиқ туманида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишган. Хусусан, «Беруний» МФЙ Маданият саройи, пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси, 17-сонли мактабгача таълим ташкилоти, «Ёшлар инновацион маркази»га бориб, иш жараёнларини кўздан кечирган.
Шунингдек, «Беруний» МФЙ ҳудудидаги Маданият саройида туман ҳокими А.Холмуродов томонидан Даврон Ҳидоятов туман паспорти ва тадбиркорлик йўналишларидаги янги лойиҳалар тақдимот билан таништирилган.
Шундан сўнг вилоят ҳокими «Отажонов» МФЙ ҳудудидаги «Коҳинур» санаторийсига ҳам бориб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишган.

Тошкент вилоятида янги ташкил этилган корхоналар сони қанча?
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг 1 февраль ҳолатига республикада 2021 йил январь ойида (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 8 722 та корхона ва ташкилот янги ташкил этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 108 тага кўп.
Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар:
🔹Тошкент шаҳри – 1 609 та;
🔹Қашқадарё вилояти – 1 215 та;
🔹Тошкент вилояти – 794 та;
🔹Фарғона вилояти – 690 та;
🔹Самарқанд вилояти – 683 та;
🔹Наманган вилояти – 575 та;
🔹Андижон вилояти – 521 та;
🔹Бухоро вилояти – 503 та;
🔹Сурхондарё вилояти – 466 та;
🔹Хоразм вилояти – 428 та;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 344 та;
🔹Жиззах вилояти – 322 та;
🔹Навоий вилояти – 312 та;
🔹Сирдарё вилояти – 260 та.

📘 Японияда китобсеварлар учун «китобли» чой пакетлари ишлаб чиқарилади. Бундай чой пакетларида турли янги асарлардан парчалар бўлади. Чой ичаётган одам уларни ўқиши, агар асарни тўлиқ ўқишни истовчилар бўлса, телефони орқали чой пакетидаги QR кодни сканерлаб, асарни тугатиб қўйиши мумкин.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
📘 Японияда китобсеварлар учун «китобли» чой пакетлари ишлаб чиқарилади. Бундай чой пакетларида турли янги асарлардан парчалар бўлади. Чой ичаётган одам уларни ўқиши, агар асарни тўлиқ ўқишни истовчилар бўлса, телефони орқали чой пакетидаги QR кодни сканерлаб, асарни тугатиб қўйиши мумкин.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугундан тадбиркорларга автомобиль йўлларига назорат камералари ўрнатиш ҳуқуқи берилди
🔹Президент қарори билан 1 мартдан тадбиркорлар автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиши мумкин.
Техникалар ўрнатиладиган жойларни тадбиркорлар электрон аукцион орқали чекланмаган муддатга олиши мумкин.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
🔹Президент қарори билан 1 мартдан тадбиркорлар автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиши мумкин.
Техникалар ўрнатиладиган жойларни тадбиркорлар электрон аукцион орқали чекланмаган муддатга олиши мумкин.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Нурафшон шаҳрида вилоят ёшларини бирлаштирувчи “Ёшлар кундалиги” медиа-лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди
Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида Тошкент вилоятида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича тақдимот тадбири ўтказилди.
Ушбу тадбирда журналист ва блогерларга ахборот хуружларидан ёшларни ҳимоя қилиш, уларни бирлаштириш, ташаббус ва мурожаатлар билан онлайн тарзда ишлаш бўйича янги тажрибалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Ташкил этилган “Ёшлар кундалиги” медиа-лойиҳасининг асосий вазифаси ижтимоий тармоқлар орқали ҳудуд ёшлари мурожаатлари билан ишлаш, жисмоний ва интеллектуал салоҳиятларини юзага чиқаришга кўмаклашишга қаратилган.
Таъкидлаш жоиз, “Ёшлар кундалиги” лойиҳаси доирасида ёшлар билан тизимли ва самарали ишлаш учун махсус телеграм бот ишга туширилиб, вилоят ёшлари билан тўғридан тўғри мулоқот йўлга қўйилган.

🕹 Маҳаллаларда кузатув видеокамералари ўрнатилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон кузатув масканлари» фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа билан фуқаролар йиғинларида тинчлик, осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар мулкига бўлган тажовузларнинг олдини олиш мақсадида маҳалла фуқаролик йиғинларида фаолияти тугатилган «Жамоатчилик назорати масканлари»ни эксперимент тариқасида видеокамералар ўрнатиш шарти билан, тадбиркорлик субъектларига ижарага бериб, улар негизида фуқаролар йиғинларининг «Электрон кузатув маскан»ларини ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатда таъкидланишича, қарор лойиҳасининг тасдиқланиши маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида фуқаролар фаоллигини ошириш, ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларни тизимли ташкил этишга хизмат қилади.

#Тайинлов
💼 Тошкент вилоят суди раисига ўринбосарлар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармойишига мувофиқ:
🔹Умиджон Ўринбоевич Расулбердиев судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар У.Расулбердиев Хоразм вилоят маъмурий судининг раиси лавозимида ишлаган.
🔹Олимжон Хамитович Исмоилов судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар О.Исмоилов фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.
🔹Анвар Хамидович Шукуруллаев судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар А.Шукуруллаев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида ишлаган.

ССВ: Тез тиббий ёрдам хизмати босқичма-босқич рақамлаштирилмоқда
➡️ Янги тизим ишга туширилиши билан:
🔹Чақириқ манзилига энг яқин бўш турган тез тиббий ёрдам бригадасига хабар узатиш;
🔹Тез тиббий ёрдам машиналари ҳаракатини онлайн кузатиб бориш ва маълумотларни онлайн олиш;
🔹Шифокор овозини автомат шаклда матнга ўгириш;
🔹Касалликларнинг кунлик, ойлик ва йиллик динамикаларини кузатиб бориш мумкин бўлади.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
➡️ Янги тизим ишга туширилиши билан:
🔹Чақириқ манзилига энг яқин бўш турган тез тиббий ёрдам бригадасига хабар узатиш;
🔹Тез тиббий ёрдам машиналари ҳаракатини онлайн кузатиб бориш ва маълумотларни онлайн олиш;
🔹Шифокор овозини автомат шаклда матнга ўгириш;
🔹Касалликларнинг кунлик, ойлик ва йиллик динамикаларини кузатиб бориш мумкин бўлади.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
🌤 #Об_ҳаво
2 март куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 2 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.