Toshkent viloyati | Kun.uz
1.47K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Қибрайда 155 ва 270 гектарлик иккита парк қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни Тошкент вилоятида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Расмий релизга кўра, лойиҳалардан бири – Тошкент вилоятининг Қибрай туманида, «Тошкент-Шарқий» аэродроми яқинида 155 гектарлик боғ барпо этиш лойиҳаси.

«Уни ишлаб чиқишда дунё мегаполисларидаги машҳур паркларнинг ландшафти, қулайликлари ўрганилган. Бу боғ фақат дарахтзор, бута ва гуллардан иборат ўзига хос дендропарк бўлиши кўзда тутилган. Бу пойтахтимиз экологиясига катта таъсир кўрсатадиган, аҳоли ва меҳмонлар сайр қиладиган «яшил ҳудуд» бўлади», – дейилади хабарда.

➡️ Батафсил ўқинг

Мазкур боғнинг ёнида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилмоқда. Маълумки, Осиё Олимпия кенгашининг қарорига кўра, 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари Тошкентда ўтказилади. Унда қитъанинг 45 та мамлакати ёшлари 20 га яқин спорт тури бўйича беллашади.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ўзбекистонда чет элга чиқишга тақиқ мавжудлигини текширишнинг оддий тизими пайдо бўлди

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг mib.uz сайтида интерактив хизматлар йўлга қўйилди. Ушбу сайт орқали қарздор фуқаролар Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқишига чеклов мавжуд ёки мавжуд эмаслигини онлайн аниқлаш имконияти яратилган.

Бу хизматдан фойдаланиш учун сайт орқали паспорт серияси ва рақами киритилади. Натижада, ушбу паспорт эгасига нисбатан чеклов ўрнатилган ёки ўрнатилмагани тўғрисида маълумотлар экранда ҳосил бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Барча аёлларга ҳам жамиятда ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиб берилмаган – президент хотин-қизлар муаммолари ҳақида

«Халқимизнинг қарийб ярмини, яъни 17 миллионга яқин аҳолини хотин-қизлар ташкил этмоқда. Лекин барча аёлларга ҳам жамиятда ўрнини топиши учун муносиб шароит, имконият яратиб бера оляпмизми? Афсуски, йўқ.

Ўтган икки йилда 116 мингга яқин аёллар ўз тадбиркорлик фаолиятини тўхтатган. Қишлоқ жойларида, олис ва чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган хотин-қизларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати талаб даражасида эмас. Масалан, мамлакатимизда ҳар йили 3,5 мингдан ортиқ аёллар кўкрак бези саратони, 1,5 мингга яқин хотин-қизлар, аёлларга хос касалликлардан вафот этмоқда»,
— деди президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланган видеоселекторда.

👉 Тошкент хабарлари
⚡️Ангрендаги бозорда ўғрилик содир этган аёл 20 дақиқада қўлга тушди

Ангрен шаҳрида ўтказилаётган «зарбдор ойлиги» доирасида марказий бозорда содир этилган ўғрилик тезкорлик билан фош этилган.

25 феврал куни Ангрен деҳқон бозорида хизмат олиб бораётган 2-минтақавий марказ ППХ ходимларига бозорда савдо қилувчи тадбиркор аёл мурожаат қилиб, номаълум аёл дўконидан бир нечта турдаги (аёллар буюмларини) косметика воситаларини яширинча олиб, кетиб қолганини айтиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Шу вақтнинг ўзида ППХ ходимлари томонидан дўкондаги кузатув камералари ўрганилган ва кўрилган чоралар натижасида гумонланган аёл 20 дақиқада қўлга олинган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉@kunuzToshvil
⚡️Пскентда 1,3 млрд сўмлик имтиёзли кредитни талон-торож қилган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Пскент туманида «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури доирасида ажратилган кредит маблағини талон-торож қилган фермер хўжалиги раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Департаментнинг Пскент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, «Т» фермер хўжалиги раҳбари Т.Д. ва акаси Т.И. «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олиш мақсадида «М» МЧЖни ташкил этган. Фермер хўжалиги ва ушбу жамият ўртасида наслли қўйларни харид қилиш бўйича шартнома тузилиб, 1,3 миллиард сўм кредит маблағи фермер хўжалигига ўтказиш орқали нақдлаштирилиб, бюджетдан ажратилган жуда кўп миқдордаги имтиёзли кредит маблағи ўзлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉@kunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📹 Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, тартибга солувчининг қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади. Олд ва орқа томонидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @kunuzToshvil
Йўл ҳаракати хавфсизлигига қарши содир этилган жиноят учун жазони кучайтириш таклиф этилди

🔹Янги таҳрирдаги Жиноят кодексига кўра, 5 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган эҳтиётсизлик сабаб содир бўлган жиноятларни оғир жиноятлар тоифасига киритиш таклиф этилмоқда. Бунда жазонинг миқдори жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги даражасига кўра белгиланади.

🔹Шунингдек, инсон ўлими ва бошқа оғир оқибатларни юзага келтирган эҳтиётсизлик орқали содир бўлган жиноятларни оғир жиноятлар тоифасига ўтказиш таклиф этилди.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉@kunuzToshvil
Даврон Ҳидоятов сайловчилар билан учрашди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига кўрсатилган номзодлар жойларда сайловолди ташвиқотини олиб бормоқда.

Хусусан, 47-“Нурафшон” сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзод Даврон Ҳидоятов Нурафшон шаҳрида сайловчилар билан учрашиб, ўз сайловолди дастури юзасидан маълумот берган.

Жумладан, номзод сайловолди дастурида одамлар талабидан келиб чиқиб, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш билан бирга, Нурафшон ва Тошкент шаҳри ўртасида тезюрар автобус қатнови йўлга қўйилиши, университет, Президент мактаби, боғчалар қурилиши кўзда тутилганини таъкидлаган.

Бу борада амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар хусусида сайловчиларга атрофлича маълумот берилган. Шунингдек, ички йўлларни таъмирлаш, канализация тизимидаги ишларни охирига етказиш, аҳоли тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида қилинаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉@kunuzToshvil
🏥 Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида нечта янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг январ ойида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 139 та янги корхона ва ташкилот ташкил этилган.

2021 йилнинг 1 феврал ҳолатига кўра, ушбу соҳада жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 9 262 тани ташкил этмоқда.

2021 йил январ ойида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида энг кўп янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларга эга бўлган ҳудудлар:
🔷Тошкент шаҳри – 28 та;
🔷Андижон вилояти – 11 та;
🔷Фарғона вилояти – 17 та;
🔷Тошкент вилояти – 14 та.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @kunuzToshvil
🌤 #Об_ҳаво

28 февраль куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 28 февраль куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –8... –3 даража совуқ, кундузи +7... +12 даража илиқ бўлади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉@kunuzToshvil
Бекободда 200 млн сўмга гиёҳванд модда сотишни режа қилган шахс ушланди

Жорий йилнинг 23 февраль куни Бекобод тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган (илгари Жиноят кодексининг 276-моддаси билан айбли деб топилган) Абдурашид Т. Бекобод тумани “Истиқбол” МФЙ ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Фуқарони кўздан кечириш давомида қўлида бўлган сумкасида скотч билан ўралган ҳолда тўқ яшил рангли, вазни 1 кг.га тенг гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ўтказилган суҳбат давомида Абдурашид Т. гашиш гиёҳвандлик воситасини Тожикистондан чегара айланма йўллар орқали яширин тарзда олиб ўтганини ва уни Тошкент шаҳрига 200 миллион сўмга сотиш мақсадида олиб кетаётганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @kunuzToshvil
Қуйи Чирчиқда тикувчиликни ўргатиш учун ажратилган 282,4 млн сўм талон-торож қилингани аниқланди

Туманда фуқароларни махсус курсда ўқитиш учун ажратилган маблағни ўзлаштирган жамият раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Қайд этилишича, тумандаги 81 нафар фуқарони тикувчилик фаолияти бўйича махсус курсда ўқитиш учун хусусий фирмага 282,4 млн сўм ажратилади. Бироқ бу пуллар хотин-қизларнинг ҳунар ўрганиши учун йўналтирилмайди. Жамият раҳбари ва Қуйи Чирчиқ тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, бюджет маблағларини талон-торож қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 228-моддаси 1- ва 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @kunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Битта магазинга кирсам: «Терминал ишламаяпти, Click'дан ўтказворинг», дейди... Қачонгача бир-биримизни алдаймиз?ДСҚ раиси

«Агар тўловни терминал орқали қабул қилса, у оборотга ёзилади. Карточкадан карточкага пул ташлаб қўйса эса ҳисоби йўқ бўлади. Биз кимни алдаяпмиз?» – деди Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев «обнал» масаласи юзасидан тадбиркорлар билан кечган учрашувда.

📹 Тўлиқ видеони томоша қилинг

⬇️ Kun.uz Telegram каналлари:⬇️
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
💉 Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлашда 2 та вакцинадан фойдаланади

Ўзбекистонда оммавий вакцинация учун Россиянинг «Спутник V» ва Хитой билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Дастлаб хавф гуруҳига кирувчи фуқаролар эмланади: кексалар, тиббиёт ва таълим соҳаси, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари. Шундан сўнг қолган фуқаролар ҳам эмланади.

Эмланиши зарур бўлган шахсларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, 3 138 та эмлаш пункти, 862 та ҳаракатдаги ва мобил бригада фаолиятини йўлга қўйиш ишлари олиб бориляпти. 1 та марказий, 14 та ҳудудий ҳамда 206 та туман (шаҳар) вакцина сақлаш жойи мавжуд бўлиб, уларда 457 та совиткич, 148 та электр генератори, 121 та термосумка ва термоконтейнер шай ҳолатга келтирилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Тошкент ва Янгийўл туманларида табиий газ таъминоти автоматик тарзда ўчиб қолиш сабаби маълум қилинди

Жорий йилнинг 23-24 феврал кунлари Тошкент ва Янгийўл туманларида истеъмолчилар табиий газ таъминотидан узиб қўйилгани ҳамда электрон газ ҳисоблагич ўрнатилган хонадонларда газ автоматик тарзда ўчиб қолиш ҳолатлари кузатилган. Шунингдек, тўлов мавжуд бўлганига қарамай, тармоққа қайта уланишда муаммолар бўлган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг маълум қилишича, электрон газ ҳисоблагичларнинг автоматик тарзда ўчиб қолишига газ ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнида далолатномалар нотўғри расмийлаштирилгани ва мазкур далолатнома асосида «CSV» базасига маълумотлар нотўғри киритилгани сабаб бўлган.

Бунинг оқибатида бир неча хонадондаги ҳисоблагичлар бўйича серия рақами базага бир хил киритилган бўлиб, бу ҳолат битта қарздор абонент билан бир қаторда, бошқа ҳақдор абонентларнинг ҳам тармоқдан ўчирилишига олиб келган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @kunuzToshvil
🍇 #Нарх_наво

Нурафшон шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 28 февраль ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 55.000 – 60.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 55.000 – 70.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 12.000 – 30.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 16.000 – 17.000 сўм
🌱 Пахта мойи (1 л) 15.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 15.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 8.000 – 8.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) 5.000 – 6.600 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.600 сўм

🥛 Сут (1 л) 4.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 10.000 – 11.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 18.000 – 20.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 17.000 – 18.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.500 – 5.500 сўм
🥬 Карам (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 2.500 – 2.500 сўм
🍏 Олма (1 кг) 5.000 – 15.000 сўм

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
#Биласизми

Хитойда пандаларни ўлдириш ўлим жазосига маҳкум бўлишга сабаб бўлади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @kunuzToshvil
Ўзбекистонликлар март ойида 4 кун дам олади

Президент фармонига биноан ўзбек халқи Наврўз байрамида кетма-кет 3 кун дам олади:

👉 20 март - шанба (қўшимча ишламайдиган кун);
👉 21 март - якшанба (дам олиш куни);
👉 22 март - душанба (27 мартдаги дам олиш куни кўчирилган).

8 март байрами душанба кунига тўғри келишини ҳисобга олинса, март ойида умумий 4 кун дам оладилар.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil