Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
#Биласизми

Елканли балиқ – дунёдаги энг тез сузувчи балиқдир. Бир қатор синовлар давомида елканли балиқ 3 секундда 91 метр сузиб кетган. Бу соатига 109 км тезликка тенг.

👉
Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қамчиқ довонида 30 дақиқа оралиғида икки машина хандаққа тушиб кетди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, 23 феврал куни довонга ёғган қор сабаб 30 дақиқа оралиғида иккита машина иштирокида авария содир бўлган. Nexia-1 ва Nexia-3 автомобиллари йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари зудлик билан ҳайдовчиларга ёрдам бериш учун етиб келган. Иккала ҳолатда ҳам қурбонлар аниқланмаган.

Шунингдек, видеода Қамчиқ довонида 24 феврал куни тонгдан тегишли хизматлар томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар, махсус техникалар ёрдамида йўлларнинг тозаланаётганини кўриш мумкин.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Гулжаҳон Йўлдошева иши. Суд тергови якунланди

22 феврал куни Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан кўрилаётган иш бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда судга тақдим этилган ёзма ва бошқа далилий исботлар ўқиб эшиттирилди, видеоматериаллар кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Судда Йўлдошеванинг адвокати янги очилган ҳолатлар бўйича бир неча гувоҳларни қайта сўроқ қилиш учун судга жалб этиш бўйича илтимоснома киритган.

Суд раиси илтимосномани ўрганиб чиқиб, уни асоссиз деб топди ва қаноатлантиришни рад этган. Суд тергов жараёни якунланганини эълон қилган.

Суд тарафлар музокара жараёнига тайёргарлик кўриши учун 1 мартга қадар танаффус эълон қилган.

👉 Тошкент хабарлари
Қуйи Чирчиқ туманида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Қуйи Чирчиқ туманининг Беруний маҳалласида вилоят давлат солиқ бошқармаси ва ички ишлар бош бошқармаси ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ҳудудда аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ярмаркада 36 та корхона ва ташкилот 362 та бўш иш ўрни билан қатнашган.

Ярмарка давомида иштирокчилар ўзлари учун қизиқ бўлган иш ўринлари бўйича маълумотга эга бўлишган. Ишсиз ёшларнинг 92 нафари ва 7 нафар банд бўлмаган аёлга ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилган. Шунингдек, ёшларнинг 4 нафари жамоат ишларига, яна 4 нафари қайта касбга ўқитиш бўйича йўлланма олган бўлса, 11 нафар ишсиз ёшга имтиёзли кредит олиб, ўз бизнесини ташкил этиши бўйича кўрсатмалар берилган.

👉 Тошкент хабарлари
Янги-Ангрен ИЭСда яна бир фавқулодда ҳолат юз бергани ҳақида хабар тарқалди. Энергетика вазирлиги буни рад этиб чиқди

Бугун, 24 феврал куни, ижтимоий тармоқларда Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясида ёнғин юз бергани акс этган видеотасвир тарқалди. Энергетика вазирлиги матбуот хизмати мазкур видеога муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бугун Янги-Ангрен ИЭСда ҳеч қандай ёнғин, авариявий ўчиш ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар юз бермаган ва барча энергия ускуналар соз ҳолатда ишламоқда.
«Видеолавҳа Янги-Ангрен ИЭС қозонхоналарида кўмир кулидан тозалаш ишлари амалга оширилаётганда ёки одатий технологик жараён амалга оширилаётган пайтда олинган бўлиши мумкин.

Ҳозирги кунда мазкур иссиқлик электр станциясидаги энергия блоклар диспетчер томонидан берилган режимга асосан ва соз ҳолатда ишламоқда. Фавқулодда ҳолат мавжуд эмас.

Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ёлғон хабарларни тарқатмаслик ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни сўраб қолади», дейилади вазирлик матбуот хизмати муносабатида.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

25 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 25 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -12... -7, кундузи -7... -2 даража совуқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Омбудсман вакиллари ва журналистлар Зангиотадаги 1-тергов ҳибсхонасини текшириш учун борди

19 февраль куни Омбудсман бошчилигидаги экспертлар гуруҳи ва журналистлар иштирокида Зангиота туманида жойлашган 1-тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Мониторинг ташрифида тергов ҳибсхонасидаги маҳбусларнинг яшаш тарзи, овқатланиш, меҳнат қилиш, тиббий ёрдам олиш шароитлари ва санитария-гигиена талабларига риоя этиш ҳолати ўрганилган. Бу ҳақда мониторингда қатнашган Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

➡️ Батафсил ўқинг

Kun.uz’га интервью берган маҳбуслардан бири, бу ерда шароитлар яхши эканини, ҳибсхона ходимлари томонидан ҳеч қандай жисмоний ва руҳий тазйиқлар бўлмаётганини билдирган. Унинг айтишича, тозалик ва санитария масалалари ҳар битта маҳбуснинг ўзига боғлиқ, чунки тозаликни сақлаш учун маъмурият томонидан керакли тозалаш воситалари ажратилади.

👉 Тошкент хабарлари
Бўстонлиқда Миср компанияси билан фармацевтика заводи қурилади

Тошкент вилоятида ҳудуднинг инвестиция жозибадорлигини ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан янги, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида кўплаб амалий ишларга қўл урилмоқда. Жумладан, пойтахтдаги “Hayat” меҳмонхонасида ўтказилган ҳамкорлик учрашувида Тошкент вилоятида амалга ошириладиган янги лойиҳа истиқболлари муҳокама қилинди.

Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Абдусаломов, Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амани Элетер, “Фармсаноат” агентлиги вакиллари ҳамда “Solyphar” компаниясининг хорижий ҳамкорлари иштирок этган учрашувда янги инвестиция лойиҳасининг ташкилий ишлари муҳокама этилиб, уч томонлама келишув имзоланди. Келишувга кўра, компания томонидан Тошкент вилоятида фаолият юритаётган “Бўстонлиқ-фарм” зонасида умумий қиймати 20 млн долларга тенг фармацевтика заводи бунёд этилади. Маълумот учун, Миср Араб Республикасининг “Solyphar” компанияси фармацевтика саноатида етакчи компаниялардан бири саналади.

Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизматига кўра, Фармацевтика заводи иш бошлагач, унда вирусга қарши ва гормонал қаттиқ таблеткалар, желатинли капсулалар, дори кукунлари, жами 120 турдаги дори-дармонлар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Эътиборлиси, лойиҳа ишга тушгач, 200 та янги иш ўрни яратилиб, унда асосан ёшлар ва аёлларнинг бандлиги таъминланади. Шу билан бирга, тиббиёт соҳасида қўлланиладиган зарур сифатли ва арзон дори-дармонлар маҳаллийлаштирилишига эришилади.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида қурилиш корхоналари сони қанча?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 февраль ҳолатига республикада 41 415 та қурилиш корхонаcи фаолият кўрсатмоқда. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 615 тага кўп.

📈 2021 йил январь ойида 607 та қурилиш корхонаси янги ташкил этилган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари:
🔹Тошкент шаҳри – 8 034 та;
🔹Тошкент вилояти – 3 592 та;
🔹Қашқадарё вилояти – 3 334 та;
🔹Фарғона вилояти – 3 270 та;
🔹Андижон вилояти – 3 121 та;
🔹Самарқанд вилояти – 3 117 та;
🔹Бухоро вилояти – 2 773 та;
🔹Сурхондарё вилояти – 2 517 та;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 2 333 та;
🔹Наманган вилояти – 2 302 та;
🔹Жиззах вилояти – 2 034 та;
🔹Хоразм вилояти – 1 924 та;
🔹Навоий вилояти – 1 571 та;
🔹Сирдарё вилояти – 1 493 та.

👉 Тошкент хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эҳтиёт_бўлинг

📹 Қор ёғиши муносабати билан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБнинг ҳайдовчиларга мурожаати!

Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлларда эҳтиёт бўлинг! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!

👉 Тошкент хабарлари
Даврон Ҳидоятов Юқори Чирчиқ туманидаги IT-парк қурилиши билан танишди

Ҳозирда мазкур қурилиш билан боғлиқ ҳаракатлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Вилоят раҳбари ахборот технологиялари боғи номини олган инновацион ғояларга эга, ноёб иқтидор эгалари учун бунёд этилаётган мазкур паркни кўздан кечирар экан, мутахассисларга очиқ типдаги кутубхона, анжуманлар зали ва Карвинг марказларининг дизайни, жиҳозланиши билан боғлиқ таклиф ва мулоҳазаларини билдирган.

500 нафардан ортиқ ёшларни ўз бағрига олиши режалаштирилган ушбу марказ 2021 йилнинг 20 мартига қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

👉 Тошкент хабарлари
Божхоначилар 112 миллион сўмлик дори воситаларини тўхтатиб қолишди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида пойтахтимиздаги озиқ-овқат дўконларидан бирининг олдида фуқаро М.Ж. ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 112,2 миллион сўмлик 4 номдаги 3 716 қути сифати кафолатланмаган дори воситаларини шартли харидорга 8 200 долларга сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Нима учун мултфилм қаҳрамонлари қўлида 4 та бармоқ бўлади?

🔹Бу иқтисодий сабабларга кўра пайдо бўлган. Беш бармоқли қўлни чизиш, унинг соддалаштирилган версиясидан бироз қийинроқ. Кадрлар бўйича анимация ҳақида гап кетганда, қўшимча бармоқ жуда катта ҳажмдаги аниматор ишини талаб қилган.

🔹Aйнан шу сабабли нафақат аниматор, балки таниқли тадбиркор бўлган Уолт Дисней ўз қаҳрамонлари бармоқларини камайтириб, шу билан кўп пулни тежашга муваффақ бўлди. Ғоя шунчалик яхши бўлиб чиқдики, аксарият мултфилмларда ҳали ҳам тўртта бармоқ бор.

👉 Тошкент хабарлари
Қибрай туманидаги иссиқхона раҳбари газ таъминоти корхонасига 113,6 млн сўмлик зарар етказди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б” хусусий корхонасига қарашли иссиқхона далолатнома асосида газ таъминоти ходимлари томонидан тармоқдан “сварка” тамға орқали ўчирилган бўлсада, корхона раҳбари ва бошқалар табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан қайта уланган. Оқибатда, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 113,6 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбари А.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Бу коронавирусдан баттар» — Шерзод Кудбиев "обналчи"лар ҳақида

24 феврал куни Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев бюджетга тўланадиган солиқ суммаларини камайтириш ва ҚҚС суммаларини ноқонуний қабул қилиш муаммосига дуч келган 50 га яқин тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

ДСҚ раисининг сўзларига кўра, «бир кунлик фирмалар» умри анча қисқарган — эндиликда улар 300−400 млн сўмлик «фиктив» битимларни амалга оширганидан сўнг, ёпилмоқда.

«Кеча битта фирма шунча уряпмиз, 300 млрдга битта счёт-фактура ҳам ёзадими? 300 млрдга, йигитлар. Кимни алдаяпмиз биз? Мен нима қилишим керак, энди мен у фирмани камерал қилишим керакми? Ўзбекистонда нима 300 млрд туради? Сув омбори, самолёт бўлиши мумкин. Билмадим, 3 кун олдин пайдо бўлган фирма унақа нарсалар қилмайдику. Энди бир-биримизни алдамайлик», — деди ДСҚ раиси.

👉 Тошкент хабарлари
«Метан заправка»ларнинг иш соати 05:00 дан 15:00 гача қилиб қўйилди

Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли, табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан «Hududgazta'minot» АЖ табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловларни киритмоқда.

Хусусан, чекловларга кўра, ҳайдовчилар газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида амалга оширишлари белгиланган.

👉 Тошкент хабарлари
Бекободда 187,5 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. “Бекобод” темирйўл чегара божхона пости ва ДХХ тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда олинган тезкор маълумотга асосан Бекобод шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган ва юртимизга кириб келган поезд таркиби ҳаракатланиб ўтган жой ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган.

Натижада, темирйўл изидан тахминан 3-8 метрлар узоқликда ерга улоқтирилган 10 дона қоп борлиги аниқланиб, ушбу қоплар ичида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 187,5 миллион сўмлик 11 500 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

26 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 26 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -12... -7, кундузи -7... -2 даража совуқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Интернет орқали савдо қилувчилар бу ҳақда солиқ органига хабар бериши мажбурий қилиниши мумкин

🔹Янги тақдим этилган лойиҳага кўра, 1 апрелдан бошлаб интернет (ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар) орқали савдо қилувчилар иш бошлагани тўғрисида солиқ органига хабар бериши ва махсус рақамли кодни олиши шарт бўлади. Бу орқали солиқ йиғими 196 млрд сўмга ошиши кутилмоқда.

🔹Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисида, электрон савдосини солиқ органларини хабардор қилмасдан, шунингдек, Интернет тармоғида махсус рақамли коддан фойдаланмасдан амалга оширувчи шахслар тўғрисида хабар берганлар рағбатлантирилади.

👉 Тошкент хабарлари