Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бўстонлиқ туманида 20 нафар ёшга ер ажратилди
Бўстонлиқ тумани 1-сектор ҳудудидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган 20 нафар ёшга 25 сотихдан ер ажратилди. Энди ёшлар ердан унумли фойдаланиб, мўл ҳосил олиш йўлида астойдил меҳнат қилишади.
Эътиборли жиҳати шундаки, бу каби хайрли тадбирлар туманнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
👉 Тошкент хабарлари

Тошкент вилоятида Россия Федерациясида қидирувда бўлган 2 та транспорт воситаси аниқланди
Россия Федерациясида бири 20 йил, иккинчиси 10 йил мобайнида қидирувда бўлган транспорт воситалари Қибрай ва Тошкент туманларида сақлаб келинаётгани маълум бўлди.
Вилоят ИИББ ЙҲХБга Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ғ.С. мурожаат қилиб, узоқ йиллар транспорт воситасини уйида сақлаб, илгари фуқаролиги бўлмагани, шу сабаб фуқаролиги йўқ шахсларга бериладиган давлат рақам белгисини олганини, ҳозирда эса Ўзбекистон фуқаролигини олиб, тегишли тартибда паспорт олгани сабаб транспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномасини алмаштириб, бошқа давлат рақам белгиси беришни сўраган.
Ушбу транспорт воситасига тегишли маълумотлар ва транспорт воситасини агрегат рақамлари ИИВнинг “Ягона автоматлаштирилган ҳисоб тизими”дан текширилганида автомобил 2000 йил 12 март куни Россия Федерациясининг Оренбург шаҳридан олиб қочилгани ҳамда қидирувдалиги аниқланган.
Худди шунга ўхшаш воқеа Тошкент туманида яшовчи фуқаро И.А. билан ҳам содир бўлган. У яхши ниятлар билан “ГАЗ-330202” русумли транспорт воситасини сотиб олган. Расмийлаштириш учун ДЙҲХХга олиб келганида эса унинг агрегат рақамлари ИИВнинг “Ягона автоматлаштирилган ҳисоб тизими”дан текширилади. Текширув ушбу транспорт воситаси 2011 йилдан буён қидирувда эканлиги, уни номаълум шахслар Россия Федерациядан олиб қочгани маълум бўлган.
Ҳозирги кунда ҳар иккала ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар тегишли хулоса қилиш учун тергов идораларига топширилган.

🌤 #Об_ҳаво
18 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 18 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 м/с гача кучаяди.
Ҳарорат кечаси +7...+12 даража илиқ, кундузи +23...+28 даража иссиқ бўлади.

Маҳалла раисини фаолиятига оид бўлмаган мажлисга чақирган мансабдор жаримага тортилади
Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид қатор моддалар киритилмоқда.
▪️Фуқаролар йиғини ходимини унинг вазифаси ва фаолият йўналиши билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва бошқа тадбирга жалб қилиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш, улардан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган маълумотнома, таҳлилий материал ва статистик маълумотни тақдим этишини талаб қилиш ҳамда МФЙ балансида бўлган бинони бошқа шахсга бириктириш ёки асоссиз равишда олиб қўйиш БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
▪️Ҳудди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини қўллашга рухсат берилди
Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари натижалари асосида Ўзбекистонда сертификатлаштирилган ҳолда оммавий қўллаш жараёнига рухсат этилди.
Қайд этилишича, вакцина учинчи босқич синовларидан кейин маъқулланган. Бугунги кунда ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.

🗓 17 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
📲 Яна UzIMEI ҳақида. Ўзбекистон парламенти ўз қарорини 1 йилдан бери ижро қилолмаяпти
🎍«Истиқлол» стеласининг жойлашув макети тақдим этилди
🛑 «Ўзбекистон учун ёпиқ бўлиш зарарли». Давлат харидларидаги чеклов қандай натижаларга олиб келади?
⚠️ 2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган мансабдорлар сони очиқланди
💉 Вакцина паспортлари. Янги даврда янги ҳужжат пайдо бўладими?
💸 «Обналчилар» туфайли ҳисобрақамга қўйилган инкассо вақтинча қайтариб олинди — ДСҚ
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha

Тошкент вилояти ва пойтахт ҳудудида 30 га яқин автомобилни талон-торож қилган гуруҳ фош этилди
20 январ куни Тошкент тумани «Кўҳинур» маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Акбаров туман ИИБга мурожаат қилиб, 19 январдан 20 январга ўтар кечаси ўзи яшаётган уй олдида қолдирган «Сhangan» автомашинасининг эшиги номаълум шахслар томонидан очилиб, бир миллион сўмлик «антирадар», 250 минг сўмлик «аудио магнитoфон» ва 300 минг сўм нақд пул талон-торож қилиб кетилганини баён қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Туман ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида 5 феврал куни ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинган бир гуруҳ шахс қўлга олинган.
Шунингдек, ушбу уюшган гуруҳ Тошкент вилояти ва пойтахт ҳудудидан 30 га яқин турли хилдаги автотранспорт воситаларини ғайриқонуний очиб, пул ва қимматбаҳо буюмларни талон-торож қилиб келгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Оилада ёлғиз ўғил фарзанд бўлганларга туғилиб ўсган ҳудудида хизмат қилиш ҳуқуқи берилди
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси бошлиғи Шермуҳаммад Саидаҳмадов маълум қилди.
➡️ Шунингдек, янги киритилган ўзгаришларга кўра:
🔹Ҳозирда беш йил ўқиганлар навбатдаги ҳарбий унвонни бир йилда олиши мумкин;
🔹Ижобий тавсияга эга, вакант лавозими йўқлиги сабабли берилган ҳарбий унвонида хизмат муддатини камида иккитасини ўтаган офицерларга лавозим бўйича бир поғона юқори турувчи ҳарбий унвон берилади;
🔹Ҳар йили ҳарбий хизматчиларнинг навбатдаги таътилига, хизмат йилининг календар ҳисобига кўра қўшимча тарзда 5, 10, 15 сутка таътил берилади;
🔹Ҳозирда офицерларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган тақдирда ва суд қарори билан офицерлик унвони бекор қилинса, уларга оддий аскар унвонида пенсия тайинланади.

❓#Биласизми
Меваларни қуритиш улардаги 30 фоиз витаминлар йўқолишига сабаб бўлади.
👉 Тошкент хабарлари
Меваларни қуритиш улардаги 30 фоиз витаминлар йўқолишига сабаб бўлади.
👉 Тошкент хабарлари
Даврон Ҳидоятов Оҳангарон шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди
Дастлаб, вилоят ҳокими Оҳангарон шаҳар “Нўғойқўрғон” МФЙда бунёд этилган вилоят Ёшлар технопаркининг очилиш маросимида иштирок этди. Бугунги кунда у ерда 80 нафардан зиёд ёшлар дастурлаш, компьютер ва веб-дизайнерлик йўналишларида таълим олишмоқда.
Вилоят ҳокими “Янгилик” МФЙ ҳудудида 6 нафар чин етим, Осиё ва жаҳон чемпиони Санжар Турсунов, бир нафар имконияти чекланган фуқаро ҳамда “Оҳангарон-Қоракўл” мактаби ўқитувчисига янги хонадонларни топшириш маросимида ҳам иштирок этиб, уй эгаларини самимий табриклади.
Бундан ташқари, вилоят раҳбари 6-умумтаълим мактабида Финляндия таълим тизими асосида ташкил этилган инновацион синфларни бориб кўрди.
Шунингдек, “Нўғойқўрғон” МФЙда 600 млн сўм маблағ ҳисобига яқинда барпо этилган замонавий “Экобозор”, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари (сартарошхона, пойабзал таъмирлаш устахонаси, мини маркет)ни ҳам кўздан кечирди.

Маҳалла, туман ва шаҳарлар криминоген вазиятдан келиб чиқиб, «қизил», «сариқ», «яшил» ҳудудларга бўлинади – ИИВ
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда маҳалла, туман ва шаҳарлар криминоген вазиятдан келиб чиқиб, уч тоифага, яъни, «қизил», «сариқ», «яшил»га бўлиниши, маҳалладаги жиноят ўчоқлари аниқланиб, уларни келтириб чиқарувчи омиллар таҳлил қилиниб, шу йўналишда аниқ ва мақсадли ишлар олиб борилиши таъкидланди.
Шунингдек, энг кўп жиноят содир этилган маҳаллаларда қўшимча профилактика инспекторлари, тезкор вакил, патрул-пост ва йўл-патрул хизмати ходимларидан иборат алоҳида ички ишлар бўлинмалари ташкил этилиши, криминоген вазият мураккаб маҳаллаларга куч-воситалар қайта тақсимланиб, бевосита «жиноятлар ўчоқ»лари бартараф этиб борилиши белгилаб олинди.

📹 Тошкент вилоятида беш гектар ерни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Тошкент вилояти Паркент туманида акасининг боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига тегишли 5 гектар ер майдонини бошқа бир фуқарога 1 миллион АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
«Ўзбекистон 24» телеканалида маълум қилинишича, бунинг учун у аввал мазкур ер майдонини фермер хўжалиги ихтиёридан чиқариб, туман ҳокимлиги захирасига қайтаришни, сўнгра эса ҳокимликдаги танишлари орқали харидор фуқаронинг номига расмийлаштириб беришни режалаштирган.
ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ходимларининг вилоят прокуратураси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида фирибгар шахс сўралган пулдан 100 минг долларни аванс сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

19 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 19 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси +10...+15 даража илиқ, кундузи +18...+23 даража иссиқ бўлади.

⚡️Феврал охири ва март бошларида Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари бошланади
Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Нурмат Отабеков маълум қилди:
«Коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари республикамизга ушбу вакциналарнинг етиб келиш муддати билан боғлиқ, ҳозирча бу муддат феврал ойининг охири ва март ойининг бошлари деб белгиланмоқда».
Унга кўра, Ўзбекистонда бир кунда ҳар бир пунктда 70 киши коронавирусга қарши эмланади.
👉 Тошкент хабарлари
Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Нурмат Отабеков маълум қилди:
«Коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари республикамизга ушбу вакциналарнинг етиб келиш муддати билан боғлиқ, ҳозирча бу муддат феврал ойининг охири ва март ойининг бошлари деб белгиланмоқда».
Унга кўра, Ўзбекистонда бир кунда ҳар бир пунктда 70 киши коронавирусга қарши эмланади.
👉 Тошкент хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Даврон Ҳидоятов: «Бундай технопарклар ҳали кўп очилади...»
Аввал хабар қилинганидек, вилоят ҳокими Оҳангарон шаҳрида бир қатор ижтимоий объектларнинг очилишида иштирок этди.
👉 Тошкент хабарлари
Аввал хабар қилинганидек, вилоят ҳокими Оҳангарон шаҳрида бир қатор ижтимоий объектларнинг очилишида иштирок этди.
👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев – ислом дини ҳақида
Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирида меҳмон бўлган президент хонадон аҳли билан мулоқот қилаётган чоғда шу яқин атрофдаги масжидда азон янгради.
«Худога шукр, олдинлари азонни эшитармидик? Қандай қулоққа ёқимли!» – таъкидлади давлат раҳбари.

🗓 18 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
⛽️ «Қора олтин» эффекти. У Ўзбекистонда бензин нархи ошишига таъсир қилмоқдами?
🧮 «Обналчилар» можароси. Солиқ қўмитаси масала юзасидан позициясини билдирди
🖥 Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактаблари махсус интернет тарифига уланмоқда
🇺🇿🇰🇬 Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро ер алмашади — Қирғизистон давлат МХҚ бошлиғи
👟2021 йили «Nike» ва «Adidas» бренди билан Ўзбекистонда оёқ кийимлар ишлаб чиқарилади
⛺️ Ўзбекистон фуқаролари 1000 сўм туристик йиғим тўлайди. Бу нимани англатади?

«SFI Management Group» «Ўзметкомбинат», «ОКМК» ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» компанияларидаги ишончли бошқарувини тўхтатди
Швейцария компанияси таъсисчилигида ташкил этилган «SFI Management Group» ўзининг ишончли бошқарувида бўлган «Олмалиқ КМК», «Ўзметкомбинат» ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» компанияларидан воз кечди.
17 февралдан «SFI Management Group» ва Ўзбекистон ҳукумати «Ўзметкомбинат», «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ва «Ўзиккиламчиранглиметалл»ни ишончли бошқариш тўғрисидаги шартномани бекор қилди.
Компания хабарига кўра, устав фондида давлат улушига эга юқоридаги акциядорлик жамиятлари эркин бозор шароитида ишлашга тайёр ва белгиланган иш режаси бўйича юкламаларни тўлиқ бажармоқда.
Таъкидланишича, компания бундан кейин катта эътиборини «SFI Management Group» назоратида бўлган Тошкент металлургия заводи равнақига қаратади.