Toshkent viloyati | Kun.uz
1.39K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
⚡️Ангрен бозорида яна бир ўғрилик содир этилди

11 феврал куни Ангрен шаҳар ИИБга деҳқон бозори ҳудудидаги маккажўхори сотиш растасидан бир дона, тахминий нархи бир миллион сўмга тенг қўл телефони ҳамда 200 минг сўм миқдоридаги пул ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Вилоят ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу ўғрилик жинояти бозор ҳудудида хизмат қилаётган 2-минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходимлари томонидан фош этилган. Ходимлар гумонланувчи сифатида 2000 йилда туғилган Л.В.ни қўлга олишган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб бориляпти.

Аввалроқ ППХ ходимлари Ангрен шаҳар бозорида ўғрилик қилган яна бир шахсни аниқлагани ҳақида хабар берган эдик.

👉 Тошкент хабарлари
Ангренда хорижий капитал иштирокидаги янги корхона иш бошлади

Ангрен шаҳар Давлат хизматлари марказида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаси билан ҳамкорликда «ANGREN XO‘JAND GROUP» масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтди.

Мазкур қўшма корхона «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида ишлаб чиқаришга юқори технологияларни фаол татбиқ этиб, ички бозорни бойитадиган ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтиришда ёрдам берадиган қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир» – Бекободдаги масжид қурилишига ҳисса қўшинг

Аллоҳнинг ер юзидаги уйи ҳисобланган масжидлар қурилиши билан танишиш мақсадида бу сафар Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ташриф буюрдик.

Бекобод туманининг Исфара маҳалласида жойлашган «Мулла Абдуғаффор» жоме масжиди ҳозирги биноси анчагина эскириб қолган. 450 нафар намозхонга мўлжаллаб барпо этилаётган янги масжид 2020 йил март ойида қурилиши бошланган. Иншоот Бекобод туманидаги Исфара ва унинг атрофидаги бошқа маҳаллаларга ҳам хизмат қилади.

➡️ Батафсил ўқинг

Айни дамда ҳашар йўли билан халқнинг кўмаги ёрдамида қурилаётган масжиднинг деворлари кўтарилмоқда. Масжид имом-ноиби Акмал Абдураҳмоновнинг айтишича, туманнинг энг чекка қисмида жойлашган масжид қурилиши жуда сустлашиб қолган.

👉 Тошкент хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Нурафшон шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 14 феврал ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 60.000 – 65.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 65.000 – 70.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 18.000 – 28.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 16.000 – 19.000 сўм
🌱 Пахта мойи (1 л) 15.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 15.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.000 – 8.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 5.000 – 6.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.650 сўм

🥛 Сут (1 л) 6.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 11.000 – 12.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 8.000 – 15.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 15.000 – 20.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.500 – 5.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 2.500 – 3.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 6.000 – 18.000 сўм

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

🔹 Турли ранглардаги бешта ҳалқали олимпия байроғидан биринчи марта 1920 йилда Бельгияда, Aнтверпендаги Олимпия ўйинларида фойдаланилган. Шундан буён байроқ Олимпиаданинг асосий рамзига айланган. У Олимпия ўйинлари очилишида кўтарилади.

🔹 Беш хил рангдаги ҳалқа Пьер де Кубертен томонидан ўйлаб топилган Олимпия рамзидир. Беш хил ранг – бу дунёнинг беш қитъаси: кўк – Европа, қизил – Aмерика, сариқ – Осиё, қора – Aфрика, яшил – Aвстралия.

👉 Тошкент хабарлари
Бўстонлиқда “Чимган Челленж” эко сайёҳлик спорт фестивали бошланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан 12-14 феврал кунлари Бўстонлиқ туманининг Чимён қишлоғида анъанавий “Чимган Челленж” экосайёҳлик спорт фестивали бошланди.

Ушбу фестивалда вазирликлар, идоралар ҳамда йирик корхона-ташкилотларнинг спорт тарғиботчилари баскетбол, волейбол, бадминтон, мини-футбол, тоғ чанғиси ҳамда сноуборд бўйича ўзаро мусобақалашади.

Ушбу фестивалга қарийб 200 нафар спорт тарғиботчиси ҳамда 25 нафар оммавий ахборот воситалари ходими жалб этилган. Фестивалда ОАВ вакиллари ҳам бевосита иштирок этишмоқда. Яъни улар мусобақа жараёнларини кенг ёритиш билан бирга ўзлари ҳам юқоридаги спорт турлари бўйича мусобақаларда омадини синаб кўради.

👉 Тошкент хабарлари
Олмалиқда вояга етмаган ўсмирлар машина олиб қочди

7 феврал куни соат тунги 1:30 ларда номаълум шахс Олмалиқ шаҳри Ғ.Ғулом маҳалласи А.Темур кўчасидаги кўп қаватли уйнинг олдида турган 23 ёшли Оятуллоҳ М.га тегишли “Nexia 1” автомашинаси калити ўт олдириш жойида қолдирилганидан фойдаланиб, олиб қочган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида машина Пскент тумани “Кўл-ота” МФЙ ҳудудидан топилган. Маълум бўлишича, ушбу жиноятни вояга етмаган 14 ёшли Самир Т. ва 15 ёшли Достон Х. содир этгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

15 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 15 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси +3...+8, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Бўстонлиқ туманида меҳнат ярмаркаси уюштирилди

Туман ҳокимлиги ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳамда ёшлар ва хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда тумандаги 22 та корхона ва ташкилот 1000 дан ортиқ бўш иш ўрни билан иштирок этган. Шунингдек, ярмарка давомида «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган аҳоли вакиллари ўзлари учун маъқул бўлган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишишган. Бундан ташқари, туманга ёндош ҳудудлардаги корхоналар ҳам ярмаркада бўш иш ўринлари билан қатнашган.

Ярмарка якунида 56 нафар фуқарога ўзини ўзи банд қилиш учун томорқадан самарали фойдаланиш ва касбга ўқитиш бўйича маслаҳат ва меҳнат қонунчилиги бўйича тушунтиришлар берилган.

👉 Тошкент хабарлари
Юк поездидан темир қувурларни ўғирлаган шахслар қўлга тушди

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси маълумотига кўра, 12 феврал куни «Кучлик» темирйўл бекатининг 3-йўлида турган «Чуқурсой-Оҳангарон» йўналишидаги юк поездининг усти ярим очиқ вагонидан узунлиги 6 метр бўлган 5 дона темир қувур туширилгани маълум бўлган.

Суриштирув ишлари натижасида, ушбу қувурларни Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 1994 йилда туғилган Ш.А., 1998 йилда туғилган А.У. ҳамда 1985 йилда туғилган А.Ш. 11 феврал куни соат 23:50 ларда юк поездининг вагонидан ўғирлагани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Даврон Ҳидоятов Ангрен ва Оҳангарон шаҳрида амалга оширилиши мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишди

Вилоят раҳбари Даврон Ҳидоятов Ангрен ва Оҳангарон шаҳарларида бўлди.

Ҳудудлардаги ўрганишлар давомида жойларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар, тўпланиб қолган муаммолар, уларни ижобий ҳал этиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар мутасаддилар, лойиҳа ташаббускорлари иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинган.

Масалан, Оҳангарон шаҳридаги металл арматуралар ишлаб чиқаришга мўлжалланган қўшма корхона айни пайтда логистика, божхона, электр энергияси билан боғлиқ муаммолар гирдобида қолган. Инвестор билан мулоқот қилган вилоят ҳокими кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берган. Қолаверса, вилоят раҳбари, сарфланган энергия учун тўловлар, божхона билан боғлиқ муаммолар фақат ва фақат қонун доирасида ҳал этиладиган масала эканига алоҳида тўхталган.

Даврон Ҳидоятов, шунингдек, 13 феврал куни Оҳангарон шаҳрида жорий йили амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар билан ҳам танишган.

👉 Тошкент хабарлари
ИИВ Оҳангарондаги колонияда маҳкум қийноққа солинганини рад этди. Унинг телефонидан диний материаллар топилган

ИИВ Оҳангарондаги 48-сонли манзил-колонияда маҳкум Файзулло Маюнусов қийноққа солинганини рад этди. Вазирликнинг Kun.uz'га маълум қилишича, бирламчи тиббиёт текшируви натижасига кўра, унинг баданида бирор-бир тан жароҳати излари аниқланмаган.

➡️ Батафсил ўқинг

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ўтказган ўрганиш натижаларига кўра, маҳкум Ф.Маюнусовга манзил-колонияда жазони ўташ шартлари, маҳкумларнинг ҳуқуқ-мажбуриятлари, муассаса маъмуриятининг қонуний талабларини бажариш ва интернет тармоғига уланувчи, видео ва овоз ёзишга мўлжалланган уяли алоқа воситасидан фойдаланиш мумкин эмаслиги тушунтирилган бўлса-да, у ички тартиб-қоидаларга амал қилмасдан, «Samsung Galaxy Note 5» телефонидан фойдалангани аниқланган.

Аввалроқ Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати маҳкумга нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланганини маълум қилган эди.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

🇯🇵 Япония дунёдаги лайлак овлаш тақиқланган ягона мамлакатдир.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

Абдуҳалим Холмаҳматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири вазифасига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойишига асосан, Абдуҳалим Холмаҳматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.

Фаолияти давомида А.Холмаҳматов прокуратура ва суд-ҳуқуқ тизимида бир қатор лавозимларда фаолият юритган. Лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов иштирок этди.

👉 Тошкент хабарлари
Оҳангарон тумани ҳудуди кенгайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг «Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри, Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасида Ангрен шаҳри ҳудудидаги 143,16 гектар («Нуробод» қўрғони) ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидаги 3278,92 гектар («Бахт» МФЙ ҳудудидан 130,46 гектар, «Тош ДАУ» МФЙ ҳудудидан 1518,5 гектар, «А.Навоий» МФЙ ҳудудидан 264,5 гектар ва «Ўртасарой» МФЙ ҳудудидан 1250,2 гектар) ер майдони Оҳангарон тумани таркибига ўтказилиши белгиланмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Бекободдаги хонадонларнинг бирида ёнғин юз берди

Бекобод шаҳар Ўзбекистон маҳалласи Металлург кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин юз берди. Ёнғин ҳақидаги хабар фавқулодда вазиятлар бўлимига 14 феврал кунига ўтар кечаси келиб тушган. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва ёнғин соат 00:46 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида хонадон ошхонасининг 15 квадрат метр майдони ва ошхона жиҳозлари ёниб, зарарланган. Ёнғин вақтида уй эгаси, фуқаро А.В. хонадоннинг тутун билан қопланган хонасида қолиб кетгани аниқланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро ҳаёти сақлаб қолиниб, тез-тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Жабрланувчи соғлиғига ҳеч қандай зарар етмагани, ўзини яхши ҳис қилгани сабабли уйига жўнатилган.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори ўрганилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

16 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 16 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +19...+24 даража иссиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида янги университет ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “International School of Finance and Technology (ISFT) университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда “International School of Finance Technology and Science” масъулияти чекланган жамиятининг International School of Finance and Technology (ISFT) университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Университет Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Салор” шаҳарча фуқаролар йиғини, Олийгоҳ кўчаси, 2-уй манзилида ташкил этилади.

👉 Тошкент хабарлари