Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Ишчи ёки ходимнинг ёзма розилигисиз қайси маблағларни ушлаб қолиш мумкин?

➡️ Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра:

🔹Ойлик маошдан ушлаб қолинадиган 12 фоиз даромад солиғи;
🔹Мол-мулк, ер ёки бошқа солиқлардан суднинг ижро ҳужжатлари мавжуд бўлганда;
🔹Иш ҳақи ёки хизмат сафари учун ортиқча тўланган аванс;
🔹Ишланмаган давр учун тўланган меҳнат таътили пули;
🔹Интизомий жазолар ва ходим томонидан иш берувчига етказилган зарар суммалари (етказилган зарар миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса) ходимнинг розилигисиз ушлаб қолинади.

❗️Турли жамиятларга тўлов, взнос, ажратма ходимнинг ёзма розилигисиз ёки уларнинг мажбурлаб ушлаб қолиниши мумкин эмас.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
🌤 #Об_ҳаво

4 март куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 4 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0... +5, кундузи +12... +17 даража илиқ бўлади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
«2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлашимиз зарур» – президент

Ўзбекистонда аҳолининг эҳтиёжини қондириш учун йилига камида 100–150 мингта уй-жой қуриш талаб этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасидаги вазифалар бўйича видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

«Ўтган 4 йилда давлат дастурлари асосида 140 минг ёки йилига ўртача 35 мингдан уй-жойлар барпо этилган бўлиб, бу олдинлари йилига қурилган ўртача уй-жойдан 4–5 баравар кўп, дегани. Лекин бу етарли эмас.

Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун йилига камида 100–150 мингта уй-жой қуриш керак»,
– дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Қибрайда икки гектар ерни 1 млн долларга сотишга уринган тадбиркор қўлга олинди

ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилояти бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қибрай туманидаги «Тузель» массивида жойлашган 2 гектар ерни 1 миллион долларга сотмоқчи бўлган хусусий тадбиркор қўлга олинди.

Терговга қадар текширув давомида ушбу тадбиркор мунтазам равишда ноқонуний ер олди-сотдиси билан шуғулланиб келгани аниқланган. Фирибгар келишилган пулнинг 10 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қачонгача янги автомобил олган одам сифатсиз баллонни алмаштиради? – UzAuto Motors раҳбари масалага аниқлик киритди

“Бозордан ёки автосалондан машина сотиб олган харидорлар, айниқса, Spark ва Nexia харид қилганлар тўртта баллонини алмаштиришга мажбур бўлишади. Машинани олади-ю, миниб кетавермайди. Бозордан бошқа баллон олишга тўғри келади. Мана шу автомобилларга бирданига сифатли баллонлар қўйиб, кейин сотувга чиқаришнинг имкони йўқми?”

➡️ Батафсил ўқинг

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Зулфия номидаги давлат мукофотининг бу йилги совриндорлари маълум бўлди

Президент «Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун бир гуруҳ қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

🔹Тошкент вилоятидан Ўзбекистон давлат консерваториясининг 2-босқич талабаси Деҳқонова Мадинабону Дилшод қизи ҳамда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари Назарова Зилола Эргашбой қизи мукофотга лойиқ кўрилди.

🔹 Маълумот учун, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Янгийўлда ўзганинг ерини 12 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тезкор тадбир давомида ўзганинг ерига қалбаки ҳужжат тайёрлаб берган Янгийўл тумани кадастр бўлими собиқ ходими ҳам ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Аниқланишича, фуқаро А.У. бошқа бир шахсга Янгийўл туманида жойлашган аслида ўзиники бўлмаган 8 сотих ерни ўзига тегишли эканлигини айтиб, 12 минг долларга сотмоқчи бўлган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда А.У. 12 минг долларни олган вақтида ушланган. Унинг кўрсатмаси асосида тезкор тадбир давом эттирилиб, Янгийўл тумани кадастр бўлими собиқ ходими А.А. «Ер томорқасини бириктириш тўғрисида»ги қалбаки ҳужжатни А.У.га бериб, эвазига 2300 доллар олган вақтда қўлга олинган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган Туябўғиз сув омбори атрофида дам олиш маскани бунёд этилади

Вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг Хитой Халқ Республикасининг “Linyi investment group” компанияси раҳбари Чен Мин Чи билан бўлиб ўтган учрашувида учта лойиҳа муҳокама қилинган.

Дастлаб, вилоят ҳокими Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган “Тошкент денгизи” деб аталувчи Туябўғиз сув омборида ташкил этилиши кўзда тутилган дам олиш маскани лойиҳаси билан танишган. Етти гектар майдонда бунёд этилиши кўзда тутилган масканда маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун барча замонавий қулайликлар яратилиши белгиланган. Мазкур лойиҳанинг биринчи босқичида 2,5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши кўзда тутилган бўлиб, 100 га яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Шунингдек, вилоят раҳбари мазкур учрашув давомида Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларида амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар билан ҳам танишган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
#Биласизми

🍎 Кунига битта олма ўпканинг фаол ишлаши учун фойдали

🍏 Олма таркибида кучли антиоксидант кверцетин мавжуд бўлиб, у ўпкани сигарета тутуни ва ҳавонинг умумий ифлосланиши таъсиридан ҳимоя қилади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
2021 йилда Тошкент вилоятида 4 046 та уй-жой қуриб битказилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 март куни уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш мўлжалланмоқда. Жумладан, давлат ипотека дастури доирасида жами 45 мингта уй қурилади.

▪️Ҳудудлар миқёсида қуриб битказиладиган уй-жойлар сони:
🔹
Қорақалпоғистонда – 2290 та,
🔹Андижонда – 4665 та,
🔹Бухорода – 3220 та,
🔹Жиззахда – 1670 та,
🔹Қашқадарёда – 3710 та,
🔹Навоийда – 1836 та,
🔹Наманганда – 4025 та,
🔹Самарқандда – 4479 та,
🔹Сурхондарёда – 3989 та,
🔹Сирдарёда – 1414 та,
🔹Тошкент вилоятида – 4046 та,
🔹Фарғонада – 4530 та,
🔹Хоразмда – 3016 та,
🔹Тошкент шаҳрида – 7556 та.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Зангиотада «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси раҳбарлари 400 миллион сўм маблағни ўзлаштириб юборди

Зангиота тумани «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси собиқ бош ҳисобчиси катта миқдорда пул маблағларини ўзлаштиргани аниқланди.

Маълум бўлишича, Зангиота тумани «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси собиқ бош ҳисобчиси А.У. ўзининг таъсисчилигидаги оилавий корхонасига турмуш ўртоғини раҳбар этиб тайинлаб, «Ёшлар – келажагимиз» туман жамғармаси раҳбари ва «Халқ банки» Зангиота филиали мансабдор шахслари билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктирган.

Маълумотларга кўра, собиқ ҳисобчи 1 дона Isuzu, 1 дона Damas автомашинасини олиш учун 320 миллион сўм ҳамда 1 дона Damas ва қолипли нон пишириш печкаларини сотиб олиш учун 80 миллион сўм, жами 400 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини олишга эришиб, 11 нафар ёшни иш билан таъминламасдан, кредит маблағларини талон-торож қилган.

Бундан ташқари, туман «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси раҳбари А.Т. танишлари номига оилавий корхоналар ташкил қилиб, уларнинг ҳар бирига паррандачилик учун 20 миллион сўмдан кредит маблағлари ажратилишига эришиб, гўёки товуқлар ўлганлигини рўкач қилиб, кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
🌤 #Об_ҳаво

5 март куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 5 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0... +5, кундузи +10... +15 даража илиқ бўлади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қурол олиб юриш ва ишлатишга рухсатнома бериш ваколати миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилмоқда

🔹Ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромовнинг маълум қилишича, охирги вақтларда ўқотар бўлмаган қуролларга эгалик қилиш билан боғлиқ 2 174 та ҳолат аниқланган. Аммо уларни олиб юрган шахсларни жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқий асос йўқ. Бундай ҳолатлар айниқса ёшлар ўртасида жуда кўп.

➡️ Батафсил ўқинг

🔹«Ҳозир қурол олиб юриш ва ишлатишга рухсатномалар миллий гвардия томонидан берилади. Уларни назорат қилиш ва чора кўриш эса ички ишлар тизимига юклатилган. Эндиликда эса бу вазифалар бир органга юклатиляпти» - деди ИИВ бўлим бошлиғи Даврон Қосимов.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
#Тезкор_маълумот

ЙҲХББ: Қамчиқ довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра, Қамчиқ довонида айни пайтда қор ёғмоқда. Кучли шамол ҳамда қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкинлиги сабаб турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Қамчиқ довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Тошкент вилоятидан 7 нафар хотин-қиз давлат мукофоти билан тақдирланди

Президент фармонига мувофиқ, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Улар орасида Тошкент вилояти хотин-қизлари ҳам бор.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
🏅Саломова Дилобат Очиловна
– «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг электрда пўлат эритиш цехи оператори.

«Дўстлик» ордени билан:
🏅Тимергалина Нина Юрьевна
– «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг 2-мис бойитиш фабрикаси участка машинисти.

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:
🏅Мирзомуротова Угулжон Бекмирзоевна
– Бекобод шаҳридаги «Sweet bubble» хусусий мактабгача таълим муассасаси раҳбари.

«Келажак бунёдкори» медали билан:
🏅Ахмадова Шахноза Дилмуродовна
– Янгийўл шаҳридаги «New-Action Textile» масъулияти чекланган жамияти раҳбари.

«Шуҳрат» медали билан:
🏅Мадиярова Шохиста Азизматовна
– Тошкент вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари.

🏅Мирзаназарова Махсуда Юлдашовна – «Uzauto Motors Powertrain» акциядорлик жамиятининг қуйиш цехи устаси.

🏅Нишанова Ханифахон Собировна – Янгийўл тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Прокурор Гулжаҳон Йўлдошевага 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини сўради

4 март куни Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан кўрилаётган иш бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан прокурорлар томонидан қўйилаётган айблов ўқиб эшиттирилган.

Aйбловга кўра, Йўлдошевага Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми «а» банди (мансабга совуққонлик билан қараш одам ўлишига сабаб бўлиши), 209-моддаси 2-қисми «а» банди (такроран содир этилган мансаб сохтакорлиги) ва 167-моддаси 3-қисми «а» бандида кўрсатилган (жуда кўп миқдордаги маблағни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноятларни содир этган деб топиб, жиноятлар мажмуйи бўйича узил-кесил 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳамда 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлаш сўралган.

Суд 15 мартга қадар танаффус эълон қилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
🆕 Ҳудудлардан хабарлар

🔹
#Юқори_Чирчиқ_тумани’да 40 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Корея Республикаси Энергетика агентлигининг беғараз маблағлари ҳисобига тумандаги “Нури замин” МФЙ ҳудудида кичик қуёш электр станцияси қурилиши бошланган эди. 5 март куни Ўзбекистон ва Корея Республикаси ҳамкорлиги доирасида барпо этилган 40 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилди.

Қайд этилишича, ушбу станция бир йил давомида тахминан 100 минг кВт соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

🔹#Бўка_тумани. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов ва мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Бўка туманига борди. Ташриф давомида вазирлар "Маданият" маҳалласида меҳнат вазирлиги бошчилигида барпо этилаётган 3-сонли ДМТМ ва "Хўжақўрғон" маҳалласида фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган 18-ДМТМ да бўлишди.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Бўстонлиқ туманида 33 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаро А.Х. ва бошқалар фуқаро У.нинг ишончига кириб, бошқа фуқарога тегишли бўлган, “Сижжак” қишлоғида жойлашган 15 сотих бўш ерни унинг номига Бўстонлиқ тумани кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 33 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан А.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil