Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
📊 Тошкент вилоятида оилавий корхоналар сони қанча?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 феврал ҳолатига республикамизда жами 46 956 та оилавий корхона рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 43 853 таси фаолият юритмоқда.

◾️Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган оилавий корхоналарнинг сони:

🔹Самарқанд вилояти – 6 874 та;
🔹Фарғона вилояти – 5 149 та;
🔹Сурхондарё вилояти – 4 831 та;
🔹Тошкент вилояти – 3 880 та;
🔹Навоий вилояти – 3 694 та;
🔹Хоразм вилояти – 3 663 та;
🔹Тошкент шаҳри – 3 360 та;
🔹Бухоро вилояти – 2 891 та;
🔹Андижон вилояти – 2 649 та;
🔹Қашқадарё вилояти – 2 554 та;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 1 632 та;
🔹Жиззах вилояти – 1 355 та;
🔹Наманган вилояти – 990 та;
🔹Сирдарё вилояти – 331 та.

👉 Тошкент хабарлари
Ҳоким қарорини сохталаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан гуруҳ аъзолари жиноят устида, далилий ашёлар билан қўлга олинди.

2021 йил 17 феврал куни вилоят ИИББга Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Т. ариза билан мурожаат қилган. У мурожаатида «Дилнура», «Нодира» ва «Азиз» исмли шахслар Нурафшон шаҳрида жойлашган (аслида ҳеч қаерда рўйхатда бўлмаган) 3 та ҳовлининг кадастр ҳужжатларини қалбакилаштириб, 100 минг долларга сотмоқчи бўлаётганини маълум қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу аризага асосан, 19 феврал куни Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари ва соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Нурафшон шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган Дилнура А. (ҳозирда фирибгарлик ва пора бериш жиноятлари билан тергов остида бўлган), танишлари 1997 йилда туғилган Азиз Ғ. (2019 йилда фирибгарлик жинояти билан судланган) ва 1997 йилда туғилган Нодира И. ариза муаллифидан талаб қилинган пулларнинг 30 минг долларини олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Ушланган шахслардан 30 минг доллар миқдоридаги нақд пул, Нодира И. ва Гулнора А. номига расмийлаштирилган Нурафшон шаҳар «Наврўз» МФЙда жойлашган «18-А» ва «18-Б» рақамли ва Дилнура А. номига расмийлаштирилган «Истиқлол» МФЙда жойлашган 10-рақамли уйнинг қалбакилаштирилган (ҳоким қарори ва бошқалар) кадастр ҳужжатлари холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
⚡️Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келади. Мамлакат шимолида ҳарорат 22 даража совуқ бўлиши кутиляпти

▪️23-26 февралда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Ҳаво ҳарорати 24 февралда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади, 25-26 февралда ҳарорат кечалари 7-12 даража совуққача, кундуз кунлари 2-7 даража совуққача пасаяди.

🔺Қорақалпоғистонда ҳарорат кечалари 17-22 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража совуққача, Хоразм вилоятида кечалари 12-17 даража совуққача, кундуз кунлари 5-10 даража совуққача пасаяди.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Автомашинани кимлар ишончномасиз бошқариши мумкин?

Транспорт воситаси эгасининг қуйидаги қариндошлари транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкин:
🔹 ота-онаси;
🔹 эри (хотини);
🔹 болалари;
🔹 ака-укалари;
🔹 опа-сингиллари.

Ушбу яқин қариндошлар ҳақида маълумот (фамилияси, исми, отасининг исми, қариндошлик даражаси) транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.

👉 Тошкент хабарлари
💼 Тошкент вилоятида суд тизимида янги тайинлов амалга оширилди

Судьялар олий кенгашининг тегишли қарорига кўра:

▪️Феруза Иномжоновна Жалолова – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

👉 Тошкент хабарлари
Қибрай туманида Фармацевтика техник университети очилади

Ушбу университет «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери доирасида ташкил этилади.

Университет дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, косметология, тармоқ ва бизнесни бошқариш соҳаларида халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлайди.

Бундан ташқари, кластер ўз ичига қуйидаги вазифаларни олади:

💊 инновацион ечимларни жорий этиш орқали фармацевтика саноатини ривожлантириш;

📊 ихтисослаштирилган таълим инфратузилмасини яратиш;

🔬инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш;

🌐 халқаро стандартларга мувофиқ дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқариш;

🏫 хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасалари ва илмий марказлари билан алоқаларни ривожлантириш.

👉 Тошкент хабарлари
Январ ойида Тошкент вилоятида нечта янги саноат корхоналари ташкил этилди?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ ойида республикада 1438 та янги саноат корхонаси ташкил этилган. Уларнинг 125 таси Тошкент вилоятида фаолият бошлаган.

2021 йил январ ойида ҳудудлар кесимида ташкил этилган янги саноат корхоналари сони:
🔹Тошкент шаҳри – 215 та;
🔹Фарғона вилояти – 153 та;
🔹Самарқанд вилояти – 143 та;
🔹Наманган вилояти – 143 та;
🔹Андижон вилояти – 133 та;
🔹Тошкент вилояти – 125 та;
🔹Қашқадарё вилояти – 102 та;
🔹Хоразм вилояти – 85 та;
🔹Бухоро вилояти – 84 та;
🔹Сурхондарё вилояти – 71 та;
🔹Навоий вилояти – 59 та;
🔹Жиззах вилояти – 47 та;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 46 та;
🔹Сирдарё вилояти – 32 та.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

23 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 23 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25–28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Қуйи Чирчиқда фуқаронинг дала ҳовлисидан 1 килограммдан ортиқ марихуана топилди

2021 йил 4 феврал куни Қуйи Чирчиқ тумани «Кушек» МФЙ ҳудудида гиёҳванд моддалари айланмасига қарши кураш юзасидан ўтказилган тадбир давомида 1977 йилда туғилган фуқаро Д.У.нинг дала ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Фуқаро хонадонида гиёҳванд воситаларни ёғда қовургани, модда юқи бўлган идишлар борлиги ва қуруқ ҳолатда оғирлиги 1 282 грамм (экспертиза хулосаси) бўлган марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилган.

👉 Тошкент хабарлари
Кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг куртаклари ва гулларига зарар етказади – «Ўзгидромет»

25-27 февралда кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади. Қайд этилишича, феврал ойининг иккинчи ўн кунлигида ғайритабиий юқори ҳаво ҳарорати ҳисобига мевали дарахтлар, тут ва токнинг баҳорги вегетацияси ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 2,5 - 3 ҳафта эрта бошланди.

«Ўн кунликнинг биринчи ярмида республика ҳудудининг катта қисмида мевали дарахтларда ялпи куртакларнинг бўртиши ва очилиши бошланди, ўн кунликнинг охирига келиб эса эрта гуллайдиган мевали дарахтларни гуллаши бошланди. Республика жанубида эрта гуллайдиган мевали дарахтларнинг гуллаши феврал ойининг биринчи ўн кунлигида бошланди. Иккинчи ўн кунликнинг охирига келиб гуллаш ялпи бўлди», – дейилади маълумотда.

Маълум қилинишича, 25-27 февралда кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади.

👉 Тошкент хабарлари
Кўзойнак тақувчи кишилар камроқ коронавирусга чалиниши маълум қилинди

Ҳиндистонлик олимлар коронавирус пандемияси пайтида кўзойнак тақадиган одамлар тақмайдиган кишиларга қараганда кўпроқ ҳимояланган бўлади деган хулосага келишди, деб ёзади The Sunday Telegraph.

Тадқиқотчилар COVID-19 билан касалланган 304 бемор ўртасида сўров ўтказди ва уларнинг 19 фоизи асосан кўзойнак тақиб юришини аниқлашди. Олимларнинг таъкидлашича, бундай аксессуарларни кунига саккиз соат давомида олиб юрадиганлар коронавирус инфекциясини камроқ юқтиришади, шу билан бирга улар юз ва кўзларга камдан кам қўл билан тегишади.

Шунингдек, улар кўзойнаклар шиллиқ қават орқали COVID-19 инфекцияси олдини олувчи ҳимоя омил бўлиши мумкинлигини исботлашди.

👉 Тошкент хабарлари
Қурилиш вазирлиги Тошкент вилоятида ноқонуний қурилаётган объектлар ҳақида маълумот берди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманларида учта кўп қаватли уй, савдо мажмуаси ва божхона терминали ноқонуний равишда қурилаётгани аниқланди.

Жумладан, Бўстонлиқ тумани «Дўстлик» МФЙ ҳудудида амалга оширилаётган мониторинглар жараёнида «ENERGO TEHNIKA GRANT» МЧЖ томонидан тегишли шаҳарсозлик ҳужжатларини расмийлаштирмасдан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарорлари талабини бузиб, ҳудудий инспекцияни хабардор қилмасдан учта 4 қаватли турар жой биносида ўзбошимчалик билан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётгани аниқланган.

➡️ Батафсил ўқинг

Шунингдек, Қуйи Чирчиқ тумани «Ойдинобод» МФЙ ҳудудида амалга оширилган мониторинг жараёнида «RUS BEK» МЧЖ томонидан тегишли шаҳарсозлик ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, ҳудудий инспекцияни хабардор қилмасдан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплексида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётгани маълум бўлган.

👉 Тошкент хабарлари
⚡️Вилоятда “Ёшлар ҳафталиги” фестивали бошланди

Тошкент вилоятида “Ватан равнақи йўлида бирлашайлик!” шиори остида «Ёшлар ҳафталиги» фестивалига старт берилди.

Тадбир 22–27 февраль кунлари Нурафшон шаҳри ҳамда турли шаҳар ва туманларда бўлиб ўтади. Ҳафталик доирасида «Ўзбекистон илм-фани ёшлар нигоҳида» мавзусида ёш олимлар ва педагогларнинг I Форуми, “Мутахассислик сенинг келажагинг” шиори остида касблар кўргазмаси, “Ёш фермерлар – Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг ёрқин келажаги” Форуми ҳамда Зулфия таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан жойларда шоир ва ёзувчиларни жалб этган ҳолда “Баҳор келди сени сўроқлаб” каби ижодий кечалар уюштирилади.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Саудия Арабистонидаги қирол Фаҳд фаввораси дунёдаги энг баланд фаввора ҳисобланади. Ундан сув 375 км/соат тезликда отилиб чиқади.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Тошкентда вакцина ташийдиган махсус транспорт машиналари ЙТҲга учради

CОVID-19га қарши эмлашни амалга оширишга тайёргарлик кўраётгани сабабли, бугун ЮНИСЕФ пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та Miniven-Labo автомобилларини топширган эди.

Машиналарнинг умумий қиймати 2 млн долларни ташкил этади. Ушбу маблағ Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянси (ГАВИ) томонидан соғлиқни сақлаш тизимини мукамаллаштириш доирасида ажратилган.

Ижтимоий тармоқларда ушбу транспорт воситаларидан бир нечтаси ЙТҲга учрагани акс этган видеотасвирлар тарқалди.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилояти истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича учинчи ўринда

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг январ ойида истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,7 трлн сўмни ташкил этган. Бу жами саноат маҳсулотлари улушида 25,2 фоизга тенг.

▪️2021 йил январ ойида ҳудудлар кесимида истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми:
🔹Тошкент ш. – 1 122,8 млрд сўм;
🔹Самарқанд – 899,5 млрд сўм;
🔹Тошкент – 897,9 млрд сўм;
🔹Бухоро – 503,5 млрд сўм;
🔹Фарғона – 502,0 млрд сўм;
🔹Андижон – 477,4 млрд сўм;
🔹Хоразм – 459,9 млрд сўм;
🔹Наманган – 394,6 млрд сўм;
🔹Қашқадарё – 314,4 млрд сўм;
🔹Навоий – 255,9 млрд сўм;
🔹Сирдарё – 205,3 млрд сўм;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 175,4 млрд сўм;
🔹Жиззах – 155,1 млрд сўм;
🔹Сурхондарё – 120,3 млрд сўм.

👉 Тошкент хабарлари
1 мартдан бошқа ҳудудлардан келиб дарс берувчи педагогларга устама тўланади

🏫 Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади.

🔰 Бунда:

🔹 бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

🔹 бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

24 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 24 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси ва кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилмаслиги учун эмлаш пунктларига департамент ходимлари бириктирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида коронавирусга қарши эмлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича ҳукумат вакилларининг ҳисоботи эшитилди. Унда вакцина сотиб олиш учун давлат бюджетидан ажратилган 3 трлн маблағнинг мақсадли сарфланиши масалалари муҳокама қилинди. Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровнинг маълум қилишича, ажратилган маблағлардан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир эмлаш пунктларига давлат молия назорати департаменти ходимларидан вакил бириктирилади.

Маълум қилинишича, республикада битта миллий вакцина сақлаш омборхонаси, 14 та ҳудудий вакцина сақлаш омборхоналари, 206 та туман (шаҳар) вакцина сақлаш омборхоналари мавжуд бўлиб, вакциналарни ташиш учун 17 та авторефрижератор, 206 та мини-авторефрижератор, 457 та совуткич, 148 та генератор, 10 минг 121 та термосумка ва термоконтейнер шай ҳолатга келтирилган.

👉 Тошкент хабарлари