Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
29 минг долларни яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги ҳолат фош қилинди.

Вилоят божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга ўтиш учун кириб келган фуқаро Қ.И. бошқарувидаги “Volvo” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Текширув давомида кабинадаги овоз мосламалари орқасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 29 минг доллар қийматидаги нақд хорижий валюта борлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

17 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 17 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 м/с гача кучаяди.

Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +19...+24 даража иссиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони қанча?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 феврал ҳолатига республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 11 919 тани ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесимида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар:
🔹Тошкент шаҳри – 7 017 та;
🔹Тошкент вилояти – 1 319 та;
🔹Самарқанд вилояти – 590 та;
🔹Фарғона вилояти – 460 та;
🔹Сурхондарё вилояти – 430 та;
🔹Андижон вилояти – 348 та;
🔹Бухоро вилояти – 298 та;
🔹Наманган вилояти – 263 та;
🔹Навоий вилояти – 240 та;
🔹Қашқадарё вилояти – 220 та;
🔹Жиззах вилояти – 206 та;
🔹Сирдарё вилояти – 186 та;
🔹Хоразм вилояти – 177 та;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 165 та.

👉 Тошкент хабарлари
Юқори Чирчиқ туманида ЙПХ инспекторига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи ушланди

11 феврал куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р6 “Тошкент-Чорбоғ” йўлида хизмат олиб бораётган Махсус отряд катта инспектори лейтенант М.Туропов тахминан соат 11:20 ларда Бўстонлиқ тумани йўналишидан ҳаракатланиб келаётган Қашқадарё вилоятида рўйхатда турувчи 1992 йилда туғилган фуқаро Р.А. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли машинани тўхтатган.

Шу пайтда у ҳайдовчининг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди анқиб турганини гумон қилиб, уни тиббий кўрикка таклиф қилган. Натижада, ҳайдовчи спиртли ичимлик ичганини тан олган. Машинаси эса жарима майдонига жойлаштирилган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи баённомани бекор қилиб, машинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига ЙПХ ходимига пора таклиф қилган. Ходимнинг билдиргиси асосида ўтказилган тезкор тадбирда ҳайдовчи ЙПХ ходимига 1 500 минг сўм пулни берган вақтда ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
⚡️Болалар миллий тиббиёт марказида йилига 1500 дан зиёд мураккаб амалиётни бажариш мумкин

Болалар саломатлиги – Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг энг устувор йўналиши. Бунинг учун ихтисослашган тиббиёт марказлари, замонавий клиникалар ташкил этилиб, оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифати оширилмоқда.

Ўтган йили Тошкент шаҳрида очилган Болалар миллий тиббиёт марказида йилига 1500 дан зиёд мураккаб амалиётни бажариш имконияти яратилган. Бу шифохона онкологик касалликларни бир неча йил олдин аниқлайдиган энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган.

➡️ Батафсил ўқинг

Ушбу марказда йирик бўғимларни эндопротезлаш, қорин парда орти гигант ўсмаларини олиб ташлаш, ён аъзоларга ўсган ўсмаларда симультант, ўсмаларни лапароскопик олиб ташлаш амалиётлари, буйрак резекциялари, умуртқа поғонаси ўсмаларида реконструктив амалиётлар, суяк аутопластик амалиётлари бажарилади. Бундай амалиётлар Марказий Осиёда фақатгина мамлакатимизда амалга оширилади.

👉 Тошкент хабарлари
🗓 16 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

💸 Қуролли кучлар таркибидаги сержантларнинг иш ҳақи оширилиши кутилмоқда

🧮 «Емаган сомсага пул тўлаш керакми?» Тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози

📂 Адлия вазири: «Яқин кунларда 2 мингта ҳукумат ҳужжати бекор қилинади»

🚧 Абгор йўллар буюк келажакка олиб бормайди

🦠💉 Коронавирусга қарши эмлаш: бу бўйича ким пешқадам (инфографика)

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
⚡️Янгийўл шаҳрида босқинчилик содир этилди

▪️13 феврал куни соат 03:00 ларда номаълум шахслар Янгийўл шаҳар Файзли маҳалласи Маърифат кўчасида жойлашган 20 ёшли Нозима Ю.нинг яшаш хонадонига девордан ошиш йўли билан кирган.

Улар юзларига ниқоб ва қўлларига резина қўлқоп кийган ҳолда Нозима Ю.ни ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб, юз қисмига бир маротаба уриб, оғзини скотч ёрдамида беркитиб, қўшни ётоқхонада ухлаб ётган ҳомиладор, 25 ёшли Юлдуз Д.нинг қўлларини скотч ёрдамида боғлаб, Нозима Ю. ва Юлдуз Д.га тегишли жами 1 320 доллар қийматидаги қимматбаҳо буюмларни босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Зангиота тумани Зангиота ва Ўртаовул маҳаллаларида яшовчи 26 ёшли Қодирбек Т., 33 ёшли Лутфилла Ф., 24 ёшли Ҳусан С., 24 ёшли Дониёр Т. ва 23 ёшли Абдукарим А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

🔺Ҳозирда тергов давом этмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
⚡️Ўзбекистонда 2021 йилда 4,5 трлн сўм маблағ эвазига йўллар таъмирланади

Автомобил йўллари қўмитасининг Kun.uz'га маълум қилишича, 2021 йилда 4,5 трлн сўм маблағ эвазига Ўзбекистонда 3,9 минг км автомобил йўлларини қайта қуриш ва таъмирлаш кўзда тутилгани айтилган.

Таъмирланадиган 3 935 км автомобил йўллари учун маблағлар қуйидагича тақсимланган:

🔹 инвестиция дастури доирасида 2 трлн 165 млрд сўм ўзлаштирилиб, 95,8 км автомобил йўллари қайта қурилади;

🔹 капитал таъмирлаш дастури доирасида 355 млрд сўм ўзлаштирилиб, 100 км автомобил йўли капитал таъмирланади;

🔹 умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш бўйича 1 трлн 801 млрд сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 2 540 км автомобил йўллари таъмирланади;

🔹 255,6 млрд сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 1 200 км ички йўллар таъмирланади.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

🔹Дунёдаги энг катта кино экрани Сиднейнинг Panasonic IMAX кинотеатрида жойлашган. Унинг кенглиги 35,72 метр, баландлиги 29,57 метр. Унда фильмлар IMAX 3D форматида намойиш этилади.

👉 Тошкент хабарлари
Одам савдоси жиноятлари тўғрисидаги маълумотларни ягона ахборот базасидан олиш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг «Одам савдосига қарши курашишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа билан ИИВ, Бош прокуратура, ДХХ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ССВ ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидаги имкониятларни ўз ичига олувчи одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини жорий этиши белгиланмоқда:

🔹ягона марказлаштирилган ахборот тизимига маълумотлар онлайн режимида киритилиши;

🔹одам савдосига қарши курашиш соҳасида зарур ахборот олиш учун электрон тартибда масофадан туриб фойдаланиш амалиёти йўлга қўйилиши;

🔹ягона марказлаштирилган ахборот тизимини электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда идентификациялаш тизими орқали юритилиши.

👉 Тошкент хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бўстонлиқ туманида 20 нафар ёшга ер ажратилди

Бўстонлиқ тумани 1-сектор ҳудудидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган 20 нафар ёшга 25 сотихдан ер ажратилди. Энди ёшлар ердан унумли фойдаланиб, мўл ҳосил олиш йўлида астойдил меҳнат қилишади.

Эътиборли жиҳати шундаки, бу каби хайрли тадбирлар туманнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида Россия Федерациясида қидирувда бўлган 2 та транспорт воситаси аниқланди

Россия Федерациясида бири 20 йил, иккинчиси 10 йил мобайнида қидирувда бўлган транспорт воситалари Қибрай ва Тошкент туманларида сақлаб келинаётгани маълум бўлди.

Вилоят ИИББ ЙҲХБга Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ғ.С. мурожаат қилиб, узоқ йиллар транспорт воситасини уйида сақлаб, илгари фуқаролиги бўлмагани, шу сабаб фуқаролиги йўқ шахсларга бериладиган давлат рақам белгисини олганини, ҳозирда эса Ўзбекистон фуқаролигини олиб, тегишли тартибда паспорт олгани сабаб транспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномасини алмаштириб, бошқа давлат рақам белгиси беришни сўраган.

Ушбу транспорт воситасига тегишли маълумотлар ва транспорт воситасини агрегат рақамлари ИИВнинг “Ягона автоматлаштирилган ҳисоб тизими”дан текширилганида автомобил 2000 йил 12 март куни Россия Федерациясининг Оренбург шаҳридан олиб қочилгани ҳамда қидирувдалиги аниқланган.

Худди шунга ўхшаш воқеа Тошкент туманида яшовчи фуқаро И.А. билан ҳам содир бўлган. У яхши ниятлар билан “ГАЗ-330202” русумли транспорт воситасини сотиб олган. Расмийлаштириш учун ДЙҲХХга олиб келганида эса унинг агрегат рақамлари ИИВнинг “Ягона автоматлаштирилган ҳисоб тизими”дан текширилади. Текширув ушбу транспорт воситаси 2011 йилдан буён қидирувда эканлиги, уни номаълум шахслар Россия Федерациядан олиб қочгани маълум бўлган.

Ҳозирги кунда ҳар иккала ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар тегишли хулоса қилиш учун тергов идораларига топширилган.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

18 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 18 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 м/с гача кучаяди.

Ҳарорат кечаси +7...+12 даража илиқ, кундузи +23...+28 даража иссиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Маҳалла раисини фаолиятига оид бўлмаган мажлисга чақирган мансабдор жаримага тортилади

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид қатор моддалар киритилмоқда.

▪️Фуқаролар йиғини ходимини унинг вазифаси ва фаолият йўналиши билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва бошқа тадбирга жалб қилиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш, улардан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган маълумотнома, таҳлилий материал ва статистик маълумотни тақдим этишини талаб қилиш ҳамда МФЙ балансида бўлган бинони бошқа шахсга бириктириш ёки асоссиз равишда олиб қўйиш БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

▪️Ҳудди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини қўллашга рухсат берилди

Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари натижалари асосида Ўзбекистонда сертификатлаштирилган ҳолда оммавий қўллаш жараёнига рухсат этилди.

Қайд этилишича, вакцина учинчи босқич синовларидан кейин маъқулланган. Бугунги кунда ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилояти ва пойтахт ҳудудида 30 га яқин автомобилни талон-торож қилган гуруҳ фош этилди

20 январ куни Тошкент тумани «Кўҳинур» маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Акбаров туман ИИБга мурожаат қилиб, 19 январдан 20 январга ўтар кечаси ўзи яшаётган уй олдида қолдирган «Сhangan» автомашинасининг эшиги номаълум шахслар томонидан очилиб, бир миллион сўмлик «антирадар», 250 минг сўмлик «аудио магнитoфон» ва 300 минг сўм нақд пул талон-торож қилиб кетилганини баён қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Туман ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида 5 феврал куни ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинган бир гуруҳ шахс қўлга олинган.

Шунингдек, ушбу уюшган гуруҳ Тошкент вилояти ва пойтахт ҳудудидан 30 га яқин турли хилдаги автотранспорт воситаларини ғайриқонуний очиб, пул ва қимматбаҳо буюмларни талон-торож қилиб келгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Оилада ёлғиз ўғил фарзанд бўлганларга туғилиб ўсган ҳудудида хизмат қилиш ҳуқуқи берилди

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси бошлиғи Шермуҳаммад Саидаҳмадов маълум қилди.

➡️ Шунингдек, янги киритилган ўзгаришларга кўра:

🔹Ҳозирда беш йил ўқиганлар навбатдаги ҳарбий унвонни бир йилда олиши мумкин;

🔹Ижобий тавсияга эга, вакант лавозими йўқлиги сабабли берилган ҳарбий унвонида хизмат муддатини камида иккитасини ўтаган офицерларга лавозим бўйича бир поғона юқори турувчи ҳарбий унвон берилади;

🔹Ҳар йили ҳарбий хизматчиларнинг навбатдаги таътилига, хизмат йилининг календар ҳисобига кўра қўшимча тарзда 5, 10, 15 сутка таътил берилади;

🔹Ҳозирда офицерларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган тақдирда ва суд қарори билан офицерлик унвони бекор қилинса, уларга оддий аскар унвонида пенсия тайинланади.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Меваларни қуритиш улардаги 30 фоиз витаминлар йўқолишига сабаб бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Даврон Ҳидоятов Оҳангарон шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди

Дастлаб, вилоят ҳокими Оҳангарон шаҳар “Нўғойқўрғон” МФЙда бунёд этилган вилоят Ёшлар технопаркининг очилиш маросимида иштирок этди. Бугунги кунда у ерда 80 нафардан зиёд ёшлар дастурлаш, компьютер ва веб-дизайнерлик йўналишларида таълим олишмоқда.

Вилоят ҳокими “Янгилик” МФЙ ҳудудида 6 нафар чин етим, Осиё ва жаҳон чемпиони Санжар Турсунов, бир нафар имконияти чекланган фуқаро ҳамда “Оҳангарон-Қоракўл” мактаби ўқитувчисига янги хонадонларни топшириш маросимида ҳам иштирок этиб, уй эгаларини самимий табриклади.

Бундан ташқари, вилоят раҳбари 6-умумтаълим мактабида Финляндия таълим тизими асосида ташкил этилган инновацион синфларни бориб кўрди.

Шунингдек, “Нўғойқўрғон” МФЙда 600 млн сўм маблағ ҳисобига яқинда барпо этилган замонавий “Экобозор”, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари (сартарошхона, пойабзал таъмирлаш устахонаси, мини маркет)ни ҳам кўздан кечирди.

👉 Тошкент хабарлари