Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Бўстонлиқдаги корхонада 6 турдаги дори воситалари ишлаб чиқариляпти

“Бўстонлиқ-Фарм” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “Best Care” МЧЖ биологик қўшимчалар ва дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳасининг ишга туширилганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Ушбу ҳудудий инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 5 миллиард 880 миллион сўм бўлиб, тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилган.

Вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур лойиҳа учун ҳудуддан 1 гектар ер майдони ажратилган. Бугунги кунда корхонада асаб тизими, қон босими хасталиклари ҳамда қон айланиш тизимини яхшилашда қўлланиладиган 6 турдан ортиқ дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда. Лойиҳа ишга тушгач, у ерда 24 та иш ўрни яратилган. Корхона келгусида ўз фаолиятини кенгайтиргач, яна қўшимча иш ўринлари яратилиши белгиланган.

👉 Тошкент хабарлари
Ангренлик эркак икки ярим ёшли қизчанинг бошига уриб, унинг умрига зомин бўлди

Тошкент вилоятида бир неча ойдан буён таниши билан никоҳсиз яшаб келган эркак унинг 2,5 ёшли қизини ўлдириб қўйган. Маълумотларга кўра, мазкур жиноят 2021 йил 14 январ куни содир этилган. А.Р. исмли фуқаро бир неча ой давомида З. исмли аёл ҳамда унинг қизи билан Ангрен шаҳрида жойлашган ижарадаги уйида яшаб келган.

«14 январ куни З. қизини уйда қолдириб, дўконга чиқиб кетган. Шу вақтда бола йиғлаб, хархаша қилгани учун уни тинчлантириш мақсадида А.Р. боланинг бош қисмига урган ва шу билан қизалоқ жим бўлиб қолган», – дейилади хабарда. Ҳолат юзасидан тайинланган экспертиза хулосасига кўра, қизалоқ олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этгани тасдиқланган.

👉 Тошкент хабарлари
Чирчиқ шаҳри прокурори Бош прокуратурага ишга ўтди. У Гулжаҳон Йўлдошева ишида айбсизлик презумпциясига риоя қилмаганди

Чирчиқ шаҳри прокурори Бахтиёр Иброҳимов Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу маълумотни Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсиддинов Kun.uz’га тасдиқлаган.

➡️ Батафсил ўқинг

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлари шифохонаси бош шифокори – Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева август ойида Kun.uz сайтига интервью бериб, пандемия шароитида у бошчилик қилган касалхонага керакли тиббий ускуналар ажратилмаётгани ва раҳбарлиги остида коронавирусга чалинган беморларни ўзи ва оиласи ҳаётини хавф остига қўйиб даволаган тиббиёт ходимларининг меҳнати муносиб рағбатлантирилмаётгани, оғир вазиятларда Тошкент вилояти тиббиёт бошқармаси томонидан керакли ёрдам берилмаганини айтган эди.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида юзлаб ёшлар ҳарбий полигонга олиб кетилди. ИИББ ҳолатга изоҳ берди

Кеча, 27 январ куни Тошкент вилояти Қибрай туманидаги профилактика инспекторлари ўз ҳудудларидаги муқаддам жиноий жавобгарликка тортилгани учун ИИБ рўйхатида турувчи, шунингдек, бекор юрган йигитларни эрталабки соат 6:00 да Қибрай туман ИИБга «йиғилиш бўлади» деб, олиб кетган.

➡️ Батафсил ўқинг

Шундан сўнг, йигитлар автобусда Чирчиқдаги ҳарбий дала полигонига олиб борилган ва уларга 10 кун давомида ҳарбийча ҳаёт кечиришлари айтилган. Фарзандлари қаерга олиб кетилганидан бехабар кўпчилик ота-оналар ва уларнинг яқинлари ҳарбий полигонга келиб, олиб келинган йигитларни қайтариб олиб кетиш учун рухсат сўрашган. Лекин масъуллар фақат маҳалла инспекторларининг рухсати билангина йигитлар қўйиб юборилишини маълум қилишган.

👉 Тошкент хабарлари
Нурафшонда 3 ёшли ўғлини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга тушди. У бундан олдин ҳам 5 ёшли ўғлини сотиб юборган экан

Нурафшон шаҳрида 3 ёшли ўғлини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ва унга мазкур жиноий ишда шериклик қилган шахс қўлга олинган.

Маълум бўлишича, Қўқон шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган М.Қ. 1978 йилда туғилган З.Қ. исмли таниши билан Нурафшон шаҳрига келиб, М.Қ.нинг 2018 йилда туғилган ўғлини шартли харидорга 4 минг доллар эвазига сотаётган вақтида ушланган. Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида М.Қ. аввал ҳам шу каби ҳолатни содир этиб, учинчи фарзанди – 2016 йилда туғилган ўғлини моддий манфаат эвазига бериб юборганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаролар М.Қ. ва З.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

29 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 29 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ +3 даража илиқ, кундузи +10... +15 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?

Меҳнат стажи етарли бўлмаганда ҳам пенсия тайинланиши мумкин. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар:
🔹ёшга доир пенсиялар учун – ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан;
🔹I гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари учун – ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан;
🔹II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари учун – ёшга доир энг кам пенсиянинг 75 фоизидан;
🔹оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун – ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан;
🔹ҳам отаси, ҳам онасидан жудо бўлган (чин етим) ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ДХХ давлат чегарасидан дрон ёрдамида ўтказилган «Макаров» тўппончасини мусодара қилди

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Қозоғистон чегарасидан мамлакат ҳудудига дрон ёрдамида ўқотар қуролни ўтказишга уринган шахсларни қўлга олди.

➡️ Батафсил ўқинг

Маълум қилинишича, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг республика ҳудудига контрабанда йўли билан олиб кирилишига қарши курашиш доирасида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган. Тадбир давомида кузатувга олинган Тошкент шаҳрида яшовчи икки нафар фуқаро пойтахт вилоятининг Тошкент туманидан ўтувчи ўзбек-қозоқ давлат чегараси яқинига келиб, Қозоғистон Республикаси ҳудудидан ноқонуний йўл билан ўтказилган ўқотар қуролни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

👉 Тошкент хабарлари
Халқаро аҳамиятдаги автомобил йўлларида орқага қайрилиб олиш жойлари ер остидан ёки ер устидан ўтказилади

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021 йилда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида амалга оширилиши кўзланган истиқболли режалар тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, халқаро аҳамиятдаги автомобил йўлларида орқага қайрилиб олиш жойларини ўрганиб чиқиш мўлжалланмоқда. Маълум қилинишича, ўрганиш натижасига кўра, лозим деб топилган қайрилиб олиш жойларини ер остидан ёки ер устидан ўтказиш бўйича таклиф тайёрлаш ва зарурий чораларни кўриш режалаштирилган.

Аввалроқ, ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориши тизимидан босқичма-босқич воз кечилиши хабар қилинганди. Бунда ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патрул автомобилларида хизмат олиб боришини йўлга қўйиш режалаштирилган.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бекобод шаҳрида 500 грамм опий сотаётган 21 ёшли фуқаро ушланди

Бекобод шаҳрида яшовчи 21 ёшли Озод исмли шахс таниши Илҳомнинг «Ваз-011» автомашинасида шаҳарнинг Ғофур Ғулом кўчасидан ҳаракатланиб келаётган вақтида ИИББ ходимлари томонидан гумонланиб, тўхтатилган.

Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан автомашина ва фуқаролар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, Озод Д.нинг эгнидаги кийими чўнтагида вазни 500 грамм опий гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган. Гумонланувчи билан ўтказилган суҳбат давомида ушбу гиёҳвандлик воситасини Тожикистон Республикасидан чегаранинг айланма йўллар орқали сотиш мақсадида олиб ўтганлигини ва опийнинг бирламчи нархи 5 минг доллар эканлигини маълум қилган. Шунингдек, унинг таниши 1998 йилда туғилган Илҳом Қ. ушбу ҳолатдан бехабарлиги ва алоқадор эмаслиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Озод Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Пскентда 200 турдан зиёд пластмасса қувурлари тайёрланмоқда

Пскент туманида экинларни суғоришда илғор усуллар, жумладан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш борасида тизимли ишлар амалга ошириляпти.

Бугунги кунда туманда 21 минг 697 гектар суғориладиган ер майдони бўлиб, йиллик сув сарфи 160,2 миллион куб метрни ташкил этади. 2021 йилда замонавий суғориш технологияларини жорий этиш орқали 40 миллион куб метр сувни иқтисод қилиш режалаштирилган. Хусусан, 505 гектар пахта, 95 гектар боғ, 200 гектар ғалла ва 85 гектар сабзавот экиладиган майдонларда томчилатиб, ёмғирлатиб ва кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғориш жорий этилиши режалаштирилган.

Корхонада айни пайтда 200 турдан ортиқ пластик қувурлар тайёрланмоқда. Йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми эса 750 минг тоннани ташкил этади.

👉 Тошкент хабарлари
Тадбиркорлар мулкига тажовуз қилиш бўйича Тошкент вилояти республикада етакчи

Бизнес-омбудсманга 2020 йилда жами 5 минг 31 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 1 минг 67 таси тадбиркорлик субъектлари мулк ҳуқуқларини бузиш билан боғлиқ.

Шулардан 395 таси ер ва бино ажратиш, 511 таси ер ва бинонинг олиб қўйилиши ҳамда бузилиши, 161 таси эса давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олинган ер майдонлари учун компенсация тўловлари амалга оширилмаётгани масаласидаги мурожаатлар сирасига киради.

▪️Тадбиркорлик субъектлари мулк ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ мурожаатлар сони ҳудудлар кесимида:
🔹Тошкент вилояти - 157 та;
🔹Тошкент шаҳри - 121 та;
🔹Сурхондарё вилояти - 103 та;
🔹Қорақалпоғистон Р. - 96;
🔹Фарғона вилояти - 83 та;
🔹Самарқанд вилояти - 83 та;
🔹Жиззах вилояти - 77 та
🔹Андижон вилояти - 60 та;
🔹Хоразм вилояти - 59 та;
🔹Бухоро вилояти - 56 та;
🔹Сирдарё вилояти - 56 та;
🔹Наманган вилояти - 42 та;
🔹Навоий вилояти - 39 та;
🔹Қашқадарё вилояти - 35 та.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Қуйидаги фуқароларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ой 50 минг сўм миқдорида компенсация тўланади:

1️⃣ Ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа олувчилар;
2️⃣ болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахслар;
3️⃣ 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар;
4️⃣ 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;
5️⃣ белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчилар;
6️⃣ 2 ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа олувчилар;
7️⃣ моддий ёрдам олувчи оилалар;
8️⃣ 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилалар;
9️⃣ белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар;
🔟 боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага) олувчилар.

👉 Тошкент хабарлари
27 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар манзилига етиб бормади

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро М.И. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган. Натижада, автомашинада умумий қиймати 27 миллион сўмлик елим товарлари борлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
“Яллама” постида 28,3 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар тўхтатиб қолинди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро С.Б. бошқарувидаги “Yutong” русумли автобус инспекцион кўрик мажмуасидан ўтказилган. Натижада, автобусда умумий қиймати 28,3 миллион сўмлик ҳар хил турдаги автоуловларга мўжалланган эҳтиёт қисмлар борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Ўзбекистонда 1 апрелдан боғча пули ўртача 15 фоизга ошиши мумкин

▪️Вазирлар Маҳкамасининг “2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

▫️Қарор лойиҳасида давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини 2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўртача 15 фоиз ошириш кўзда тутилган.

👉 Тошкент хабарлари
2020 йилда Тошкент вилоятида қанча балиқ овланган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда республикада 144,1 минг тонна балиқ овланган. Бу ўтган йилга нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 118,4 фоизга тенг.

Ҳудудлар кесимида овланган балиқ ҳажми:
🔹Қорақалпоғистон Р. – 14,3 минг тонна;
🔹Андижон – 12,8 минг тонна;
🔹Бухоро – 7,2 минг тонна;
🔹Жиззах – 10,4 минг тонна;
🔹Қашқадарё – 6,4 минг тонна;
🔹Навоий – 12,1 минг тонна;
🔹Наманган – 8,7 минг тонна;
🔹Самарқанд – 11,6 минг тонна;
🔹Сурхондарё – 4,4 минг тонна;
🔹Сирдарё – 9,0 минг тонна;
🔹Тошкент – 9,3 минг тонна;
🔹Фарғона – 12,2 минг тонна;
🔹Хоразм – 25,7 минг тонна.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

30 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 30 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ +3 даража илиқ, кундузи +10... +15 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️#Тезкор

📹 Чирчиқ шаҳридаги автосервисда ёнғин содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқдаги машиналарга хизмат кўрсатувчи сервисда ёнғин келиб чиққанлиги айтилган видеолавҳа тарқалди.

Шунингдек, сервиснинг ичидаги машина ҳам ёниб кетганлиги айтилмоқда. Жароҳатланганлар тўғрисида маълумот йўқ. Ҳозирча ҳодиса ҳақида расмий маълумот берилмади.

👉 Тошкент хабарлари