Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
💼 Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Нажмиддинхўжа Шарипов Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У шу вақтга қадар Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

👉 https://kun.uz/64008700

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Автомобиль йўллари қўмитаси «Амирсой» йўли бўйича расмий изоҳ берди

Автомобиль йўллари қўмитасига кўра, жорий йилнинг март ойида “Амирсой” тоғ-чанғи курорти ҳудудида кўп миқдорда қор ва ёғингарчилик кузатилиб, намгарчилик меъёридан ортиши сабабли ҳудуддаги грунт ва тоғ жинсларида геологик силжиш содир бўлган.

👉 https://kun.uz/76918433

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
🗓 25 март:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿✈️🇷🇺 Россия Ўзбекистон билан авиақатновларни тикламоқда
👉 https://kun.uz/42414145

💉 Ўзбекистонда ҳомиладорлар ва эмизикли аёллар COVID-19’га қарши эмланмайди
👉 https://kun.uz/23340130

💧 Дунёда муқобили бўлмаган ягона ресурс. Марказий Осиёдаги сув тақчиллиги муаммоси
👉 https://kun.uz/27729167

🧮 2021 йилда Ўзбекистон бюджети тақчиллиги 37,5 триллион сўм бўлиши прогноз қилинди
👉 https://kun.uz/57406080

💶 2020 йилда Ўзбекистондаги сиёсий партияларнинг харажатлари 100 миллиард сўмдан ортиқ бўлган
👉 https://kun.uz/52855109

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Зангиота туманида пора олишдан бош тортган кадастр ходимига 10 млн сўм мукофот берилди

Тумандаги “Э.” МЧЖ раҳбари ўринбосари жамиятга тегишли иссиқхона қурилиши учун ажратилган ер майдонининг топографик фотосуратини тасдиқлаш эвазига “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Зангиота туман филиали бўлими бошлиғига 1 000 доллар пора берган вақтида ушланган.

➡️ https://kun.uz/28507198

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Хорижга чиқиш паспортини пропискадан қатъи назар, исталган ҳудуддан олиш мумкин бўлади

🔹 Президент фармонига асосан, 2021 йил 1 июндан бошлаб, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш Ўзбекистон ичида экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

🔹2020 йилда 540 мингдан ортиқ ўзбекистонлик «загранпаспорт» олган. Хорижга чиқиш паспортини олиш учун бож миқдори – 294 минг сўм (16 ёшга тўлмаганлар учун 196 минг сўм).

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Чирчиқ Давлат педагогика институти кафедра мудири пора олаётганда қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Тошкент вилояти ИИББ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Чирчиқ Давлат педагогика институти кафедра мудири А.Н. фуқаро У.ни ушбу институтнинг Жисмоний тарбия факультети сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг доллар талаб қилиб, шундан 2 минг долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан А.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Forwarded from SUBYEKTIV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Киракашликдан зирҳли машиналаргача. SUBYEKTIV'да – Дубайдаги ўзбек миллионери Улуғбекхон Максумов

Дубайга сафаримиздан навбатдаги кўрсатувимизни бу ерда зирҳли техникалар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ҳамюртимиз Улуғбекхон Максумов билан суратга олдик.

Ҳамюртимизга бошқалар сўрамаган саволларни беришга ҳаракат қилдик.

📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

🤝 Кўрсатув ҳамкори: Оши Амири
Вилоятда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов ҳамда Италиянинг “ENERGY from WASTE” компанияси вакиллари иштирокида музокара ўтказилди.

Мулоқот чоғида вилоят ҳудудида мазкур компания томонидан маиший чиқиндиларни қайта ишлаш технологияси асосида электр энергияси, иссиқлик таъминоти ишлаб чиқарувчи корхона бунёд этиш учун ер майдони ажратиш хусусида сўз борган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 412 миллион еврога тенг бўлиб, бино қурилиши 14 гектар майдонни эгаллайди. Чиқиндини қайта ишлаш натижасида соатига 40 МВт қувватли электр энергияси, 80 МВт қувватли иссиқлик таъминоти аҳолига етказиб берилади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Отвёртка қачондан хавфли буюм бўлиб қолди? Зангиотада отвёртка учун ҳайдовчига далолатнома тузилди

ИИБ ходимлари ҳайдовчининг автомобилидаги отвёрткани совуқ қурол деб топди ва уни олиб қўйди. Аммо отвёртка автомобилда ҳавасга ёки ҳайдовчи ўзини ўзи ҳимоя қилиш учун олиб юрадиган қурол эмас.

👉 https://kun.uz/06937060

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
🗓 26 март:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🦠 Коронавирус: Ўзбекистонда касалланиш бўйича кунлик антирекорд яна янгиланди.
👉 https://kun.uz/79342697

🔖 Дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган хорижий ОТМларнинг 2021 йил учун рўйхати тасдиқланди
👉 https://kun.uz/08913117

⛳️ Барча турдаги ер участкалари хатловдан ўтказилади. Уларга қизил ва сариқ ҳисобга олиш карточкалари берилади
👉 https://kun.uz/27805947

🚘 Қашқадарёда тўй куни келинни гўзаллик салонига олиб бораётган машина ЙТҲга учради. 4 киши ҳалок бўлди
👉 https://kun.uz/90106888

🇰🇬 Қирғизистон баҳсли ҳудудлар бўйича келишув ҳақида маълум қилди. Ўзбекистон томони бу ҳали «ишчи гуруҳ келишувлари» эканини айтмоқда
👉 https://kun.uz/59935129

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Президент топшириғи билан Жасур Ҳакимовга ер ажратилди

Давлат раҳбарининг Чирчиқ шаҳрига ташрифи чоғида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёш тадбиркор йигитга ер ажратиш бўйича шаҳар ҳокимига берган кўрсатмасига биноан “Ифтихор” МФЙда истиқомат қилувчи Жасурбек Ҳакимовга ер ажратилди.

“Баҳор” МФЙ ҳудудида “Ёшлар меҳнат гузари” ва “Коворкинг маркази”, нон маҳсулотлари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш учун ажратилган ер майдони Жасурбек Ҳакимовга Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони ҳамда Чирчиқ шаҳар ҳокимининг 2021 йил 24 мартда имзоланган “Давлат – хусусий шериклик шартлари асосида ер майдони ажратиш тўғрисида”ги қарорига асосан берилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
26 март куни вилоятда 17 кишида коронавирус аниқланди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси маълумотига кўра, 26 март куни Тошкент вилоятида 17 кишида коронавирус аниқланган.

Касаллик аниқланган фуқаролар туманлар кесимида:
🔹Олмалиқ шаҳрида – 1 нафар;
🔹Чирчиқ шаҳрида – 3 нафар;
🔹Зангиота туманида – 4 нафар;
🔹Тошкент туманида – 5 нафар;
🔹Ўрта Чирчиқ туманида – 1 нафар;
🔹Юқори Чирчиқ туманида – 1 нафар;
🔹Янгийўл туманида – 1 нафар;
🔹Бўстонлиқ туманида – 1 нафар.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини амал қилиш муддати 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилган

🔹Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги бўлим бошлиғи Аброр Мақсудов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

🔹«Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини амал қилиш муддати 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилган. Уларни алмаштириш бўйича Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиш лозим бўлади. Бунинг учун БҲМнинг 70 фоизи миқдорида тўлов ундирилади. Хизмат кўрсатиш муддати 20 дақиқадан ошмайди», — деди Аброр Мақсудов.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Шоир Абдулла Ориповга атаб ёдгорлик лавҳаси ўрнатилди

Қибрай туманида жойлашган “Янги Арғин” маҳалласидаги шоир яшаган хонадонда ёдгорлик лавҳаси ўрнатилди.

👉 https://kun.uz/26576555

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Россияга кирувчи ўзбекистонликлар асос кўрсатиши керак бўлади

🔹Россияга парвоз қиладиган ўзбекистонликлар мамлакатга кириши учун асос кўрсатиши керак бўлади. Маълум қилинишича, мазкур рейсдан Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган ўзбекистонлик ва хорижликлар фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Консуллик бўлими 1 апрелдан тикланаётган мунтазам авиапарвозлар юзасидан берган баёнотида маълум қилди.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Гулжаҳон Йўлдошева иши. Айбланувчилар суддаги сўнгги сўзларини айтди

Суднинг музокара қисми ўз ишини якунлади. 29 март куни ҳукм эълон қилинади.

👉 https://kun.uz/80652517

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади

2021
йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланиши ҳақида аввалроқ хабар қилинганди.

Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, баҳорги таътил 28 мартгача давом этади. 4-чорак 29 март кунидан бошланади.

Хабарда ёзилишича, юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилган. Қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкин.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
🗓 26 март:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿 💸 Ўзбекистон ташқи қарзи 33 миллиард АҚШ долларидан ошди
👉 https://kun.uz/93811054

🚧 Ўзбекистонда қурилиши кўзда тутилган пулли йўлларнинг тахминий нархи ва муддати маълум қилинди
👉 https://kun.uz/60651184

🦠💉 Тошкентга хитой—ўзбек вакцинасидан 1 млн доза олиб келинди
👉 https://kun.uz/89243148

🅿️ Тошкентнинг 10та кўчасида пулли тўхташ жойлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда
👉 https://kun.uz/88506860

🦠 Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 200га яқинлашди
👉 https://kun.uz/20598994

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Биринчи марта Дуккентга борганимда қўрқиб кетдим” - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

Ўзбекистонда уй-жойларга коммунал хизматни такомиллаштириш мақсадида Туркиядан консультантларни жалб этилади. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов Kun.uz мухбирига маълум қилди.

👉 https://kun.uz/ru/99747063

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
🍇 #Нарх_наво

Нурафшон шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 28 март ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 60.000 – 65.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 17.000 – 20.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 15.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.500 – 8.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 5.000 – 6.500 сўм
🥚 Тухум (1 дона) 1.000 – 1.100 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 16.000 – 20.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 17.000 – 20.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.500 – 5.500 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Оҳангаронда хорижий корхонанинг собиқ бош ҳисобчиси 329,4 млн сўм пулни талон-торож қилгани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан «R.T.» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Қайд этилишича, корхонанинг собиқ бош ҳисобчиси М.Д. корхона раҳбарининг хабардорлигисиз, банк клиент дастуридан фойдаланган ҳолда электрон калит орқали корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамидан асоссиз равишда иш ҳақи, кредитларни сўндириш ва бошқа молиявий операцияларни амалга ошириб, жами 329,4 млн сўм маблағни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан М.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil