Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
💉 Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди

«Zhifei Longcom» компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ушбу янги вакцинани ZF-UZ-VAC 2001 номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланишга келишилгани билдирилди. 1 март куни ZF-UZ-VAC2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди», дейилади ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Вакциналар амалиётда қўлланилишига давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
UzAuto Motors харидоргир автомобиллар учун шартнома беришни 3 мартдан қайта тиклайди

Ўзбекистонда 3 мартдан Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш учун шартнома бериш жараёни қайта тикланади. Бу ҳақда Асакадаги автозаводга уюштирилган пресс-тур давомида UzAuto Motors масъуллари томонидан маълум қилинди.

«UzAuto Motors 3 мартдан бошлаб мижозларга компаниянинг энг харидоргир моделлари ҳисобланган Cobalt, Spark, Nexia ва Lacetti автомобилларини сотиб олиш бўйича шартнома тузиш жараёнини қайта бошлайди», дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Шу йилнинг феврал ойи бошида Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш учун шартномалар бериш вақтинча тўхтатилгани маълум бўлганди. Бу UzAuto Motors дилерлари шартномалар ва автомобилларни етказиб бериш бўйича янги бошқарув тизимига ўтаётгани билан изоҳланганди.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Ўзбекистонда Chevrolet Onix автомобилини ишлаб чиқариш 2022 йил охирида бошланиши кутилмоқда

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Onix русумли янги автомобилларини 9 мингдан 12 минг АҚШ долларигача баҳода сотувга чиқаради.

Ўзбекистонда 2022 йилнинг кузида Chevrolet Onix автомобилларини ишлаб чиқариш бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда UzAuto Motors компанияси директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабовга асосланиб Kun.uz мухбири хабар берди. Маълум қилинишича, ушбу русумдаги автомобилни ишлаб чиқариш учун ускуналар ўрнатилади ва машинани ишлаб чиқариш 2022 йилнинг тўртинчи чораги якунида локализация қилинади.

Феврал ойида Ўзбекистонга синов учун Chevrolet Onix’нинг бир неча намунаси олиб келингани ҳақида хабар берилганди. «Ушбу намуналар маҳаллий иқлим шароитларида синаш ва салоҳиятли харидорларнинг фикрини ўрганиш мақсадида харид қилинган», дейилганди компания баёнотида.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Тошкент вилоятида жорий йилда 13 минг кишининг бандлиги таъминланади

Вилоятда 2021 йилда 355 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши мўлжалланган. Умумий қиймати 1 миллиард 624 миллион АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳаларнинг 198 таси саноат, 81 таси хизмат кўрсатиш, 76 таси қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилади.

Бунинг натижасида қарийб 35 миллиард сўмлик ишлаб чиқариш қуввати яратилиб, 13 минг кишининг бандлиги таъминланиши белгиланган. Шунингдек, вилоятда жорий йил давомида 48 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи ва 42 миллион АҚШ долларилик экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Даврон Ҳидоятов Қибрай туманидаги Хўжақўрғон маҳалласида бўлди

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов маҳаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди. Вилоят раҳбари ўрганишлар жараёнида маҳалладаги хонадонларга кириб, аҳолининг турмуш тарзи ва яшаш шароитлари билан ҳам қизиққан.

Шунингдек, Д.Ҳидоятов ўрганиш давомида тумандаги 1-сектор штабида ҳам бўлиб, у ерда яратилган шароитлар юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
#Биласизми

✏️ Бир дона қалам билан 64 820 метр узунликда чизиқ чизиш ёки 50 000 та сўз ёзиш мумкин экан.

⬇️
Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Ўзбекистонда 4 миллиондан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши бепул эмланади. Улар орасида кимлар бор?

Жорий йилда 4 112 668 нафар аҳоли COVID-19'га қарши вакцина билан эмланади ва бу мутлақо бепул бўлади.

🔹Қариялар – 65 ёшдан 74 ёшгача – 1 085 797 нафар;
🔹Кексалар – 75 ёшдан 84 ёшгача – 388 686 нафар;
🔹Узоқ умр кўрувчилар 85 ёш ва ундан юқори – 139 280 нафар;
🔹Тиббиёт ходимлари – 447 976 нафар;
🔹Сурункали касалликлари бор аҳоли – 888 190 нафар;
🔹Мактаб ўқитувчилари – 689 383 нафар;
🔹Мактабгача таълим ходимлари – 223 426 нафар;
🔹Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари – 180 000 нафар.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
2021 йили Ўзбекистонда ўтадиган футбол учрашувларида VAR тизимидан фойдаланилади

Ўзбекистондаги футбол майдонларида 2021 йилги мавсум учрашувларида VAR тизимидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда ФИФA мутахассисларининг ўзаро музокаралари ижобий якун топди.

ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, тизимдан фойдаланиш бўйича ФИФA VAR платформасига зарур меъёрий ҳужжатлар ўз вақтида юкланган. Шунингдек, видео ёрдамчи ҳакамлар бригадасининг 2020 йилги футбол ўйинларида қайд этган натижалари ҳисоботи ФИФA томонидан қабул қилинган.

Шу сабабли, ФИФA 2021 йилги мавсум давомида ЎФA ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган футбол учрашувларида VAR тизимини қўллашга рухсат берган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Ишчи ёки ходимнинг ёзма розилигисиз қайси маблағларни ушлаб қолиш мумкин?

➡️ Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра:

🔹Ойлик маошдан ушлаб қолинадиган 12 фоиз даромад солиғи;
🔹Мол-мулк, ер ёки бошқа солиқлардан суднинг ижро ҳужжатлари мавжуд бўлганда;
🔹Иш ҳақи ёки хизмат сафари учун ортиқча тўланган аванс;
🔹Ишланмаган давр учун тўланган меҳнат таътили пули;
🔹Интизомий жазолар ва ходим томонидан иш берувчига етказилган зарар суммалари (етказилган зарар миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса) ходимнинг розилигисиз ушлаб қолинади.

❗️Турли жамиятларга тўлов, взнос, ажратма ходимнинг ёзма розилигисиз ёки уларнинг мажбурлаб ушлаб қолиниши мумкин эмас.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
🌤 #Об_ҳаво

4 март куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 4 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0... +5, кундузи +12... +17 даража илиқ бўлади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
«2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлашимиз зарур» – президент

Ўзбекистонда аҳолининг эҳтиёжини қондириш учун йилига камида 100–150 мингта уй-жой қуриш талаб этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасидаги вазифалар бўйича видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

«Ўтган 4 йилда давлат дастурлари асосида 140 минг ёки йилига ўртача 35 мингдан уй-жойлар барпо этилган бўлиб, бу олдинлари йилига қурилган ўртача уй-жойдан 4–5 баравар кўп, дегани. Лекин бу етарли эмас.

Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун йилига камида 100–150 мингта уй-жой қуриш керак»,
– дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Қибрайда икки гектар ерни 1 млн долларга сотишга уринган тадбиркор қўлга олинди

ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилояти бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қибрай туманидаги «Тузель» массивида жойлашган 2 гектар ерни 1 миллион долларга сотмоқчи бўлган хусусий тадбиркор қўлга олинди.

Терговга қадар текширув давомида ушбу тадбиркор мунтазам равишда ноқонуний ер олди-сотдиси билан шуғулланиб келгани аниқланган. Фирибгар келишилган пулнинг 10 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қачонгача янги автомобил олган одам сифатсиз баллонни алмаштиради? – UzAuto Motors раҳбари масалага аниқлик киритди

“Бозордан ёки автосалондан машина сотиб олган харидорлар, айниқса, Spark ва Nexia харид қилганлар тўртта баллонини алмаштиришга мажбур бўлишади. Машинани олади-ю, миниб кетавермайди. Бозордан бошқа баллон олишга тўғри келади. Мана шу автомобилларга бирданига сифатли баллонлар қўйиб, кейин сотувга чиқаришнинг имкони йўқми?”

➡️ Батафсил ўқинг

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Зулфия номидаги давлат мукофотининг бу йилги совриндорлари маълум бўлди

Президент «Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун бир гуруҳ қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

🔹Тошкент вилоятидан Ўзбекистон давлат консерваториясининг 2-босқич талабаси Деҳқонова Мадинабону Дилшод қизи ҳамда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак раҳбари Назарова Зилола Эргашбой қизи мукофотга лойиқ кўрилди.

🔹 Маълумот учун, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Янгийўлда ўзганинг ерини 12 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тезкор тадбир давомида ўзганинг ерига қалбаки ҳужжат тайёрлаб берган Янгийўл тумани кадастр бўлими собиқ ходими ҳам ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Аниқланишича, фуқаро А.У. бошқа бир шахсга Янгийўл туманида жойлашган аслида ўзиники бўлмаган 8 сотих ерни ўзига тегишли эканлигини айтиб, 12 минг долларга сотмоқчи бўлган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда А.У. 12 минг долларни олган вақтида ушланган. Унинг кўрсатмаси асосида тезкор тадбир давом эттирилиб, Янгийўл тумани кадастр бўлими собиқ ходими А.А. «Ер томорқасини бириктириш тўғрисида»ги қалбаки ҳужжатни А.У.га бериб, эвазига 2300 доллар олган вақтда қўлга олинган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган Туябўғиз сув омбори атрофида дам олиш маскани бунёд этилади

Вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг Хитой Халқ Республикасининг “Linyi investment group” компанияси раҳбари Чен Мин Чи билан бўлиб ўтган учрашувида учта лойиҳа муҳокама қилинган.

Дастлаб, вилоят ҳокими Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган “Тошкент денгизи” деб аталувчи Туябўғиз сув омборида ташкил этилиши кўзда тутилган дам олиш маскани лойиҳаси билан танишган. Етти гектар майдонда бунёд этилиши кўзда тутилган масканда маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун барча замонавий қулайликлар яратилиши белгиланган. Мазкур лойиҳанинг биринчи босқичида 2,5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши кўзда тутилган бўлиб, 100 га яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Шунингдек, вилоят раҳбари мазкур учрашув давомида Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларида амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар билан ҳам танишган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
#Биласизми

🍎 Кунига битта олма ўпканинг фаол ишлаши учун фойдали

🍏 Олма таркибида кучли антиоксидант кверцетин мавжуд бўлиб, у ўпкани сигарета тутуни ва ҳавонинг умумий ифлосланиши таъсиридан ҳимоя қилади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
2021 йилда Тошкент вилоятида 4 046 та уй-жой қуриб битказилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 март куни уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш мўлжалланмоқда. Жумладан, давлат ипотека дастури доирасида жами 45 мингта уй қурилади.

▪️Ҳудудлар миқёсида қуриб битказиладиган уй-жойлар сони:
🔹
Қорақалпоғистонда – 2290 та,
🔹Андижонда – 4665 та,
🔹Бухорода – 3220 та,
🔹Жиззахда – 1670 та,
🔹Қашқадарёда – 3710 та,
🔹Навоийда – 1836 та,
🔹Наманганда – 4025 та,
🔹Самарқандда – 4479 та,
🔹Сурхондарёда – 3989 та,
🔹Сирдарёда – 1414 та,
🔹Тошкент вилоятида – 4046 та,
🔹Фарғонада – 4530 та,
🔹Хоразмда – 3016 та,
🔹Тошкент шаҳрида – 7556 та.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Зангиотада «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси раҳбарлари 400 миллион сўм маблағни ўзлаштириб юборди

Зангиота тумани «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси собиқ бош ҳисобчиси катта миқдорда пул маблағларини ўзлаштиргани аниқланди.

Маълум бўлишича, Зангиота тумани «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси собиқ бош ҳисобчиси А.У. ўзининг таъсисчилигидаги оилавий корхонасига турмуш ўртоғини раҳбар этиб тайинлаб, «Ёшлар – келажагимиз» туман жамғармаси раҳбари ва «Халқ банки» Зангиота филиали мансабдор шахслари билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктирган.

Маълумотларга кўра, собиқ ҳисобчи 1 дона Isuzu, 1 дона Damas автомашинасини олиш учун 320 миллион сўм ҳамда 1 дона Damas ва қолипли нон пишириш печкаларини сотиб олиш учун 80 миллион сўм, жами 400 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини олишга эришиб, 11 нафар ёшни иш билан таъминламасдан, кредит маблағларини талон-торож қилган.

Бундан ташқари, туман «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси раҳбари А.Т. танишлари номига оилавий корхоналар ташкил қилиб, уларнинг ҳар бирига паррандачилик учун 20 миллион сўмдан кредит маблағлари ажратилишига эришиб, гўёки товуқлар ўлганлигини рўкач қилиб, кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil