Бекободда 187,5 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. “Бекобод” темирйўл чегара божхона пости ва ДХХ тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда олинган тезкор маълумотга асосан Бекобод шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган ва юртимизга кириб келган поезд таркиби ҳаракатланиб ўтган жой ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган.
Натижада, темирйўл изидан тахминан 3-8 метрлар узоқликда ерга улоқтирилган 10 дона қоп борлиги аниқланиб, ушбу қоплар ичида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 187,5 миллион сўмлик 11 500 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
👉 Тошкент хабарлари

🌤 #Об_ҳаво
26 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 26 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси -12... -7, кундузи -7... -2 даража совуқ бўлади.

Интернет орқали савдо қилувчилар бу ҳақда солиқ органига хабар бериши мажбурий қилиниши мумкин
🔹Янги тақдим этилган лойиҳага кўра, 1 апрелдан бошлаб интернет (ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар) орқали савдо қилувчилар иш бошлагани тўғрисида солиқ органига хабар бериши ва махсус рақамли кодни олиши шарт бўлади. Бу орқали солиқ йиғими 196 млрд сўмга ошиши кутилмоқда.
🔹Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисида, электрон савдосини солиқ органларини хабардор қилмасдан, шунингдек, Интернет тармоғида махсус рақамли коддан фойдаланмасдан амалга оширувчи шахслар тўғрисида хабар берганлар рағбатлантирилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
📹 5.42. «Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш»
❗️Йўлнинг четки ўнг бўлагидаги йўл белгилари ва чизиқлари ҳайдовчига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга рухсат этадиган бўлса, 5.42 йўл белгиси ўрнатилган жойда, тўғрига ҳаракатланмоқчи бўлган ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтида, ўнгга бурилмоқчи бўлган ушбу бўлакдаги бошқа ҳайдовчиларга йўл беришга мажбур ҳисобланмайди.

Тошкент вилоятида феврал ойида бодринг 21,1 фоизга қимматлаган
🏢 Тошкент вилояти статистика бошқармасига кўра, 2021 йилнинг феврал ойида Тошкент вилояти деҳқон бозорларида (январ ойига нисбатан) қуйидаги маҳсулотларнинг ўртача нархларида қимматлашиш кузатилган.
▪️Хусусан, сарёғнинг нархи ўтган ойга қараганда 20,8 фоизга, бодринг 21,1 фоизга, нок 10,6 фоизга, помидор 14 фоизга, нўхат 5,5 фоизга, олма 5,3 фоизга, товуқ гўшти эса 1,9 фоизга қимматлашган.

🗓 24 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🥔 Ўзбекистонда картошка нархлари кўтарилишига нима сабаб бўлди ва келажакда нарх пасайиши мумкинми?
🎡 Қибрайда 155 ва 270 гектарлик иккита парк қурилади
🧮 «300 млрдга ҳам битта «счёт-фактура» ёзадими?! У қандай қилиб «обналчи» бўлмаслиги мумкин?» — Шерзод Кудбиев
♻️ 26та техник регламент ЕОИИ давлатларида қабул қилинган регламентларга мослаштирилиб, қайта ишлаб чиқилади
🏗 Жиззахда қурилиш талабларини бузган бир қанча компанияларга чора кўрилди
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha

Қибрайда Олимпия шаҳарчаси қурилади
Қибрай туманида “Тошкент-Шарқий” аэродроми яқинида 155 гектарлик боғ барпо этилади.
Мазкур боғнинг ёнида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилмоқда. Маълумки, Осиё Олимпия кенгашининг қарорига кўра, 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари Тошкентда ўтказилади.
Шу мақсадда 160 гектар майдонда Олимпия шаҳарчаси қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган. Чирчиқ дарёсининг 5 километрдан зиёд қисмида қирғоқларни тартибга келтириб, эшкак эшиш бўйича мусобақалар учун зарур шароит яратиш мўлжалланган. Унинг бўйларида эса 270 гектарлик парк барпо этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Қибрай туманининг ушбу ҳудудида 2 та университет, шифохона, экспо, савдо ва кўнгилочар марказ бинолари жойлаштирилиши назарда тутилмоқда.

Нидерландиялик инвестор Тошкент вилоятида бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Нидерландиянинг Lumidea Engineering компанияси Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади. Корхона кунига 20 минг дона маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси ва Нидерландиянинг Lumidea Engineering компанияси бош директори Ашраф Ўзшаҳин ўртасида видеоконференция шаклида мулоқот ўтказилди.
«Дунё» АА маълумот беришича, қароргоҳи Роттердам шаҳрида жойлашган мазкур компания Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади.
📹 Батафсил ўқинг
Ашраф Ўзшаҳиннинг сўзларига кўра, бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонга олиб келинадиган ускуналарнинг умумий қиймати 300 минг долларга тенг. Ҳисоб-китобларга кўра, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати кунига қарийб 20 минг дона маҳсулотни (иссиқлик изоляцияли пардозлаш материаллари, бетон плиталар, тўсиқлар, йўлак тошлари ва бошқалар) ташкил этади.

❓#Биласизми
📻 Биринчи автомобил радиоси 1919 йилда Нью-Йорк шаҳрида Алфред Гребе томонидан йиғилган. Радио симлари тўғридан тўғри машина устига тортилган. Шунингдек, машинанинг орқа ўриндиғида катод нурли трубка ва уни қувватлантирувчи кичик двигател ўрнатилган.

Тошкент туманидаги иссиқхонада талончилик содир этган шахслар ушланди
23 феврал куни соат 03:30 ларда номаълум шахслар Тошкент тумани Ҳасанбой гузари маҳалласи ҳудудида жойлашган иссиқхонанинг ётоқхонасига кириб, у ерда бўлган 36 ёшли М.Ю. ва 32 ёшли С.Х.ни қўрқитиб, қимматбаҳо буюмларини беришларини талаб қилган. Шундан сўнг уларга тегишли 100 доллар, 810 000 сўм пул маблағи ва “Samsung J-1” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Терговга қадар олиб борилган текширув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 34 ёшли Э.Р., 21 ёшли Ж.К., вояга етмаган 17 ёшли Ш.Б. ва Х.К. содир этгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноий иш қўзғатилган.

📊 Январ ойида мева ва сабзавотлар экспортида қайси ҳудуд етакчи?
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг январ ойида қиймати 40,8 млн долларга тенг бўлган 63,8 минг тонна мева ва сабзавот экспорт қилинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 млн долларга кўп.
✅ 2021 йил январ ойида ҳудудлар кесимида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:
🔹Қорақалпоғистон Р. – 2,8 минг тонна;
🔹Андижон – 3,9 минг тонна;
🔹Бухоро – 4,5 минг тонна;
🔹Жиззах – 7,1 минг тонна;
🔹Қашқадарё – 3,1 минг тонна;
🔹Навоий – 158,2 тонна;
🔹Наманган – 3,8 минг тонна;
🔹Самарқанд – 8,0 минг тонна;
🔹Сурхондарё – 3,5 минг тонна;
🔹Сирдарё – 4,8 минг тонна;
🔹Тошкент – 10,3 минг тонна;
🔹Фарғона – 3,7 минг тонна;
🔹Хоразм – 4,5 минг тонна;
🔹Тошкент ш. – 3,7 минг тонна.

1 мартдан кўчабоши ва уйбошиларга ҳар ойда компенсациялар тўланади
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, 1 мартдан маҳалла фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи (122 минг 500 сўм) миқдорида ҳар ойда компенсация тўланиши белгиланмоқда.
Бунда кўчабоши ва уйбоши фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткич орқали баҳоланади. Улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатгани инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда пул тўланади.
Компенсация пул тўлови тўланиши кўчабоши ва уйбоши маҳалла фаолиятида фаол иштирок этмаса муддатидан олдин тўхтатилади. Бунга маблағлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилади. Уни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги назорат қилади.

#Тайинлов
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига раҳбар тайинланди
Ҳамза Жумаев Тошкент вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавозимига тайинланган.
Ҳамза Жумаев 1980 йилда туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида таҳсил олган. У қарийб 20 йилдан буён телевидение соҳасида меҳнат қилиб келади.

27 февраль куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 27 февраль куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси -10... -5 даража совуқ, кундузи 0... +5 даража илиқ бўлади.

Қибрайда 155 ва 270 гектарлик иккита парк қурилади
Президент Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни Тошкент вилоятида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Расмий релизга кўра, лойиҳалардан бири – Тошкент вилоятининг Қибрай туманида, «Тошкент-Шарқий» аэродроми яқинида 155 гектарлик боғ барпо этиш лойиҳаси.
«Уни ишлаб чиқишда дунё мегаполисларидаги машҳур паркларнинг ландшафти, қулайликлари ўрганилган. Бу боғ фақат дарахтзор, бута ва гуллардан иборат ўзига хос дендропарк бўлиши кўзда тутилган. Бу пойтахтимиз экологиясига катта таъсир кўрсатадиган, аҳоли ва меҳмонлар сайр қиладиган «яшил ҳудуд» бўлади», – дейилади хабарда.
➡️ Батафсил ўқинг
Мазкур боғнинг ёнида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилмоқда. Маълумки, Осиё Олимпия кенгашининг қарорига кўра, 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари Тошкентда ўтказилади. Унда қитъанинг 45 та мамлакати ёшлари 20 га яқин спорт тури бўйича беллашади.

📹 Ўзбекистонда чет элга чиқишга тақиқ мавжудлигини текширишнинг оддий тизими пайдо бўлди
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг mib.uz сайтида интерактив хизматлар йўлга қўйилди. Ушбу сайт орқали қарздор фуқаролар Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқишига чеклов мавжуд ёки мавжуд эмаслигини онлайн аниқлаш имконияти яратилган.
Бу хизматдан фойдаланиш учун сайт орқали паспорт серияси ва рақами киритилади. Натижада, ушбу паспорт эгасига нисбатан чеклов ўрнатилган ёки ўрнатилмагани тўғрисида маълумотлар экранда ҳосил бўлади.

Барча аёлларга ҳам жамиятда ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиб берилмаган – президент хотин-қизлар муаммолари ҳақида
«Халқимизнинг қарийб ярмини, яъни 17 миллионга яқин аҳолини хотин-қизлар ташкил этмоқда. Лекин барча аёлларга ҳам жамиятда ўрнини топиши учун муносиб шароит, имконият яратиб бера оляпмизми? Афсуски, йўқ.
Ўтган икки йилда 116 мингга яқин аёллар ўз тадбиркорлик фаолиятини тўхтатган. Қишлоқ жойларида, олис ва чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган хотин-қизларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати талаб даражасида эмас. Масалан, мамлакатимизда ҳар йили 3,5 мингдан ортиқ аёллар кўкрак бези саратони, 1,5 мингга яқин хотин-қизлар, аёлларга хос касалликлардан вафот этмоқда», — деди президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланган видеоселекторда.

🗓 26 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🇺🇳 Дунёда коронавирус қурбонлари сони 2,5 миллиондан ошди
✅ Махсус комиссия халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берди
📝 1 мартдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?
🏣 Ширин шаҳар ҳокимининг уйини таъмирлаган усталар ҳақини ким беради?
🇺🇦🇺🇸 «Қрим — бу Украина». Жо Байден АҚШ Қрим Россияга қўшилганини ҳеч қачон тан олмаслигини айтди
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🇺🇳 Дунёда коронавирус қурбонлари сони 2,5 миллиондан ошди
✅ Махсус комиссия халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берди
📝 1 мартдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?
🏣 Ширин шаҳар ҳокимининг уйини таъмирлаган усталар ҳақини ким беради?
🇺🇦🇺🇸 «Қрим — бу Украина». Жо Байден АҚШ Қрим Россияга қўшилганини ҳеч қачон тан олмаслигини айтди
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
⚡️Ангрендаги бозорда ўғрилик содир этган аёл 20 дақиқада қўлга тушди
Ангрен шаҳрида ўтказилаётган «зарбдор ойлиги» доирасида марказий бозорда содир этилган ўғрилик тезкорлик билан фош этилган.
25 феврал куни Ангрен деҳқон бозорида хизмат олиб бораётган 2-минтақавий марказ ППХ ходимларига бозорда савдо қилувчи тадбиркор аёл мурожаат қилиб, номаълум аёл дўконидан бир нечта турдаги (аёллар буюмларини) косметика воситаларини яширинча олиб, кетиб қолганини айтиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Шу вақтнинг ўзида ППХ ходимлари томонидан дўкондаги кузатув камералари ўрганилган ва кўрилган чоралар натижасида гумонланган аёл 20 дақиқада қўлга олинган.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉@kunuzToshvil

⚡️Пскентда 1,3 млрд сўмлик имтиёзли кредитни талон-торож қилган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
Пскент туманида «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури доирасида ажратилган кредит маблағини талон-торож қилган фермер хўжалиги раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Департаментнинг Пскент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, «Т» фермер хўжалиги раҳбари Т.Д. ва акаси Т.И. «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олиш мақсадида «М» МЧЖни ташкил этган. Фермер хўжалиги ва ушбу жамият ўртасида наслли қўйларни харид қилиш бўйича шартнома тузилиб, 1,3 миллиард сўм кредит маблағи фермер хўжалигига ўтказиш орқали нақдлаштирилиб, бюджетдан ажратилган жуда кўп миқдордаги имтиёзли кредит маблағи ўзлаштирилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉@kunuzToshvil
Пскент туманида «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури доирасида ажратилган кредит маблағини талон-торож қилган фермер хўжалиги раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Департаментнинг Пскент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, «Т» фермер хўжалиги раҳбари Т.Д. ва акаси Т.И. «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олиш мақсадида «М» МЧЖни ташкил этган. Фермер хўжалиги ва ушбу жамият ўртасида наслли қўйларни харид қилиш бўйича шартнома тузилиб, 1,3 миллиард сўм кредит маблағи фермер хўжалигига ўтказиш орқали нақдлаштирилиб, бюджетдан ажратилган жуда кўп миқдордаги имтиёзли кредит маблағи ўзлаштирилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉@kunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓#Биласизми
📹 Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, тартибга солувчининг қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади. Олд ва орқа томонидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @kunuzToshvil