Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Қуйи Чирчиқда фуқаронинг дала ҳовлисидан 1 килограммдан ортиқ марихуана топилди

2021 йил 4 феврал куни Қуйи Чирчиқ тумани «Кушек» МФЙ ҳудудида гиёҳванд моддалари айланмасига қарши кураш юзасидан ўтказилган тадбир давомида 1977 йилда туғилган фуқаро Д.У.нинг дала ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Фуқаро хонадонида гиёҳванд воситаларни ёғда қовургани, модда юқи бўлган идишлар борлиги ва қуруқ ҳолатда оғирлиги 1 282 грамм (экспертиза хулосаси) бўлган марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилган.

👉 Тошкент хабарлари
Кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг куртаклари ва гулларига зарар етказади – «Ўзгидромет»

25-27 февралда кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади. Қайд этилишича, феврал ойининг иккинчи ўн кунлигида ғайритабиий юқори ҳаво ҳарорати ҳисобига мевали дарахтлар, тут ва токнинг баҳорги вегетацияси ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 2,5 - 3 ҳафта эрта бошланди.

«Ўн кунликнинг биринчи ярмида республика ҳудудининг катта қисмида мевали дарахтларда ялпи куртакларнинг бўртиши ва очилиши бошланди, ўн кунликнинг охирига келиб эса эрта гуллайдиган мевали дарахтларни гуллаши бошланди. Республика жанубида эрта гуллайдиган мевали дарахтларнинг гуллаши феврал ойининг биринчи ўн кунлигида бошланди. Иккинчи ўн кунликнинг охирига келиб гуллаш ялпи бўлди», – дейилади маълумотда.

Маълум қилинишича, 25-27 февралда кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади.

👉 Тошкент хабарлари
Кўзойнак тақувчи кишилар камроқ коронавирусга чалиниши маълум қилинди

Ҳиндистонлик олимлар коронавирус пандемияси пайтида кўзойнак тақадиган одамлар тақмайдиган кишиларга қараганда кўпроқ ҳимояланган бўлади деган хулосага келишди, деб ёзади The Sunday Telegraph.

Тадқиқотчилар COVID-19 билан касалланган 304 бемор ўртасида сўров ўтказди ва уларнинг 19 фоизи асосан кўзойнак тақиб юришини аниқлашди. Олимларнинг таъкидлашича, бундай аксессуарларни кунига саккиз соат давомида олиб юрадиганлар коронавирус инфекциясини камроқ юқтиришади, шу билан бирга улар юз ва кўзларга камдан кам қўл билан тегишади.

Шунингдек, улар кўзойнаклар шиллиқ қават орқали COVID-19 инфекцияси олдини олувчи ҳимоя омил бўлиши мумкинлигини исботлашди.

👉 Тошкент хабарлари
Қурилиш вазирлиги Тошкент вилоятида ноқонуний қурилаётган объектлар ҳақида маълумот берди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманларида учта кўп қаватли уй, савдо мажмуаси ва божхона терминали ноқонуний равишда қурилаётгани аниқланди.

Жумладан, Бўстонлиқ тумани «Дўстлик» МФЙ ҳудудида амалга оширилаётган мониторинглар жараёнида «ENERGO TEHNIKA GRANT» МЧЖ томонидан тегишли шаҳарсозлик ҳужжатларини расмийлаштирмасдан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарорлари талабини бузиб, ҳудудий инспекцияни хабардор қилмасдан учта 4 қаватли турар жой биносида ўзбошимчалик билан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётгани аниқланган.

➡️ Батафсил ўқинг

Шунингдек, Қуйи Чирчиқ тумани «Ойдинобод» МФЙ ҳудудида амалга оширилган мониторинг жараёнида «RUS BEK» МЧЖ томонидан тегишли шаҳарсозлик ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, ҳудудий инспекцияни хабардор қилмасдан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплексида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётгани маълум бўлган.

👉 Тошкент хабарлари
⚡️Вилоятда “Ёшлар ҳафталиги” фестивали бошланди

Тошкент вилоятида “Ватан равнақи йўлида бирлашайлик!” шиори остида «Ёшлар ҳафталиги» фестивалига старт берилди.

Тадбир 22–27 февраль кунлари Нурафшон шаҳри ҳамда турли шаҳар ва туманларда бўлиб ўтади. Ҳафталик доирасида «Ўзбекистон илм-фани ёшлар нигоҳида» мавзусида ёш олимлар ва педагогларнинг I Форуми, “Мутахассислик сенинг келажагинг” шиори остида касблар кўргазмаси, “Ёш фермерлар – Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг ёрқин келажаги” Форуми ҳамда Зулфия таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан жойларда шоир ва ёзувчиларни жалб этган ҳолда “Баҳор келди сени сўроқлаб” каби ижодий кечалар уюштирилади.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Саудия Арабистонидаги қирол Фаҳд фаввораси дунёдаги энг баланд фаввора ҳисобланади. Ундан сув 375 км/соат тезликда отилиб чиқади.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Тошкентда вакцина ташийдиган махсус транспорт машиналари ЙТҲга учради

CОVID-19га қарши эмлашни амалга оширишга тайёргарлик кўраётгани сабабли, бугун ЮНИСЕФ пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та Miniven-Labo автомобилларини топширган эди.

Машиналарнинг умумий қиймати 2 млн долларни ташкил этади. Ушбу маблағ Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянси (ГАВИ) томонидан соғлиқни сақлаш тизимини мукамаллаштириш доирасида ажратилган.

Ижтимоий тармоқларда ушбу транспорт воситаларидан бир нечтаси ЙТҲга учрагани акс этган видеотасвирлар тарқалди.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилояти истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича учинчи ўринда

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг январ ойида истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,7 трлн сўмни ташкил этган. Бу жами саноат маҳсулотлари улушида 25,2 фоизга тенг.

▪️2021 йил январ ойида ҳудудлар кесимида истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми:
🔹Тошкент ш. – 1 122,8 млрд сўм;
🔹Самарқанд – 899,5 млрд сўм;
🔹Тошкент – 897,9 млрд сўм;
🔹Бухоро – 503,5 млрд сўм;
🔹Фарғона – 502,0 млрд сўм;
🔹Андижон – 477,4 млрд сўм;
🔹Хоразм – 459,9 млрд сўм;
🔹Наманган – 394,6 млрд сўм;
🔹Қашқадарё – 314,4 млрд сўм;
🔹Навоий – 255,9 млрд сўм;
🔹Сирдарё – 205,3 млрд сўм;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 175,4 млрд сўм;
🔹Жиззах – 155,1 млрд сўм;
🔹Сурхондарё – 120,3 млрд сўм.

👉 Тошкент хабарлари
1 мартдан бошқа ҳудудлардан келиб дарс берувчи педагогларга устама тўланади

🏫 Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади.

🔰 Бунда:

🔹 бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

🔹 бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

24 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 24 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси ва кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилмаслиги учун эмлаш пунктларига департамент ходимлари бириктирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида коронавирусга қарши эмлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича ҳукумат вакилларининг ҳисоботи эшитилди. Унда вакцина сотиб олиш учун давлат бюджетидан ажратилган 3 трлн маблағнинг мақсадли сарфланиши масалалари муҳокама қилинди. Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровнинг маълум қилишича, ажратилган маблағлардан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир эмлаш пунктларига давлат молия назорати департаменти ходимларидан вакил бириктирилади.

Маълум қилинишича, республикада битта миллий вакцина сақлаш омборхонаси, 14 та ҳудудий вакцина сақлаш омборхоналари, 206 та туман (шаҳар) вакцина сақлаш омборхоналари мавжуд бўлиб, вакциналарни ташиш учун 17 та авторефрижератор, 206 та мини-авторефрижератор, 457 та совуткич, 148 та генератор, 10 минг 121 та термосумка ва термоконтейнер шай ҳолатга келтирилган.

👉 Тошкент хабарлари
Чиноз тумани ҳокимлиги мансабдори жиноят устида қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс балиқчилик хўжалиги ташкил этишни режалаштирган тадбиркорга 1,32 гектар ер майдони ажратилишига ёрдам беришини айтиб, хизмати эвазига 12 800 доллар талаб қилган.

ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ходимларининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида мазкур шахс дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш учун сўралган пулдан 5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.

👉 Тошкент хабарлари
«Ишлашга вақт қолмаяпти» – Тошкент вилоятини мажлисларсиз бошқариб бўлмайдими?

Бугун, 23 феврал куни соат 10:00 да Тошкент вилоятида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилган. Kun.uz манбасининг айтишича, соат 10:00 дан сал ўтиб бошланган йиғилиш тушгача давом этган.

Шунингдек, бугунги йиғилишдан аввал, 22 феврал куни ҳам эрталабки соат 8:00 да Даврон Ҳидоятовнинг топшириғи билан унинг ўринбосарлари, Тошкент вилоятидаги барча туман ва шаҳар ҳокимлари, тегишли бошқарма бошлиқлари ва котибият мудирлари иштирокида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилган.

➡️ Батафсил ўқинг

Kun.uz суҳбатлашган вилоят ташкилотларидан биридаги лавозим эгаси вилоятда йиғилишлар кун сайин ортиб бораётгани, бунинг оқибатида ишлаш ва берилган вазифаларни бажариш учун вақт деярли қолмаётганини айтмоқда. Унинг айтишича, сутканинг деярли 6-8 соати турли кераксиз йиғилишларда ўтмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совийди. Вазирлик маслаҳат бермоқда

АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Нигора Хўжаева 24-27 феврал кунлари кутилаётган совуқ об-ҳаво шароитида қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахтларни сақлаш бўйича тавсиялар берди.

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши шароитида мевали боғ ва узумзорлар, эртаки картошка ва сабзавот экинларини сақлаб қолиш мақсадида қуйидаги тадбирларни зудлик билан амалга ошириш тавсия этилган:

🔹мевали боғ ва узумзорларнинг қатор ораларидан суғориш ариқлари олиниб, иложи борича кам миқдорда сув оқизиш;

🔹мевали боғ ва узумзорлар қатор ораларига маҳаллий ўғит аралаш ҳашак, похол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш. Бунинг учун мевали боғ ва узумзорларга бир текисда эни 1,25-1,5 м ҳамда баландлиги 0,5-0,75 м.дан тўп-тўп қилиб уйиб қўйиш.

Вазирликнинг батафсил тавсияси билан бу ерда танишишингиз мумкин.

👉 Тошкент хабарлари
Журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади

Киритилаётган ўзгаришга кўра, Жиноят кодексининг 184-моддасида журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, яъни уни ахборотни тарқатишга ёки тарқатмасликка мажбурлаш мақсадида ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб журналистга ёхуд унинг яқин қариндошига зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитганлик учун БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўрсатилган.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Елканли балиқ – дунёдаги энг тез сузувчи балиқдир. Бир қатор синовлар давомида елканли балиқ 3 секундда 91 метр сузиб кетган. Бу соатига 109 км тезликка тенг.

👉
Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қамчиқ довонида 30 дақиқа оралиғида икки машина хандаққа тушиб кетди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, 23 феврал куни довонга ёғган қор сабаб 30 дақиқа оралиғида иккита машина иштирокида авария содир бўлган. Nexia-1 ва Nexia-3 автомобиллари йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари зудлик билан ҳайдовчиларга ёрдам бериш учун етиб келган. Иккала ҳолатда ҳам қурбонлар аниқланмаган.

Шунингдек, видеода Қамчиқ довонида 24 феврал куни тонгдан тегишли хизматлар томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар, махсус техникалар ёрдамида йўлларнинг тозаланаётганини кўриш мумкин.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Гулжаҳон Йўлдошева иши. Суд тергови якунланди

22 феврал куни Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан кўрилаётган иш бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда судга тақдим этилган ёзма ва бошқа далилий исботлар ўқиб эшиттирилди, видеоматериаллар кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Судда Йўлдошеванинг адвокати янги очилган ҳолатлар бўйича бир неча гувоҳларни қайта сўроқ қилиш учун судга жалб этиш бўйича илтимоснома киритган.

Суд раиси илтимосномани ўрганиб чиқиб, уни асоссиз деб топди ва қаноатлантиришни рад этган. Суд тергов жараёни якунланганини эълон қилган.

Суд тарафлар музокара жараёнига тайёргарлик кўриши учун 1 мартга қадар танаффус эълон қилган.

👉 Тошкент хабарлари
Қуйи Чирчиқ туманида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Қуйи Чирчиқ туманининг Беруний маҳалласида вилоят давлат солиқ бошқармаси ва ички ишлар бош бошқармаси ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ҳудудда аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ярмаркада 36 та корхона ва ташкилот 362 та бўш иш ўрни билан қатнашган.

Ярмарка давомида иштирокчилар ўзлари учун қизиқ бўлган иш ўринлари бўйича маълумотга эга бўлишган. Ишсиз ёшларнинг 92 нафари ва 7 нафар банд бўлмаган аёлга ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилган. Шунингдек, ёшларнинг 4 нафари жамоат ишларига, яна 4 нафари қайта касбга ўқитиш бўйича йўлланма олган бўлса, 11 нафар ишсиз ёшга имтиёзли кредит олиб, ўз бизнесини ташкил этиши бўйича кўрсатмалар берилган.

👉 Тошкент хабарлари