🗓 20 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🇺🇿 Президент халқ орасида. Наманганга ташрифдан репортаж
🌳 Ўзбекистонда 4 йил ичида 6,5 миллион туп дарахт кўчати етиштирилиши белгиланди
⛺️ Наманганда вилоят ҳокими президент борган маҳаллани кўчиб келишини айтди
🔬 Ўзбекистонда ўзак ҳужайрани кўчириб ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади
🚀 NASA Марсда олинган рангли фотосуратларни намойиш этди
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha

Нурафшонда ўтган сайёр судда 20 нафар шахс озод қилиниб, икки нафари ҳибсга олинди
Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳар ички ишлар органлари пробация ҳисобида турган шахслар билан сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Ўрта Чирчиқ тумани ички ишлар органлари пробация гуруҳи ҳисобида туриб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 8 нафар, озодликни чеклаш жазосини ўтаётган 9 нафар, шунингдек, Нурафшон шаҳар ИИО пробация ҳисобида бўлган уч нафар, жами 20 нафар шахс муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган.
Сайёр судда жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келган икки нафар шахснинг жазоси оғирроғига (озодликдан маҳрум қилиш жазоси) алмаштирилган.
👉 Тошкент хабарлари

🍇 #Нарх_наво
Нурафшон шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар
🗓 21 феврал ҳолатига
🥩 Мол гўшти (1 кг) ➖ 60.000 – 65.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) ➖ 65.000 – 70.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) ➖ 12.000 – 30.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) ➖ 16.000 – 17.000 сўм
🌱 Пахта мойи (1 л) ➖ 14.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) ➖ 8.000 – 15.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) ➖ 8.000 – 9.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) ➖ 5.000 – 6.500 сўм
🍞 Нон (буханка) ➖ 1.700 сўм
🥛 Сут (1 л) ➖ 6.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) ➖ 10.000 – 12.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) ➖ 15.000 – 18.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) ➖ 17.000 – 20.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) ➖ 2.000 – 2.500 сўм
🥔 Картошка (1 кг) ➖ 3.500 – 5.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) ➖ 2.000 – 2.500 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) ➖ 2.500 – 3.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) ➖ 6.000 – 18.000 сўм

Январ ойида 6 дона автобус ишлаб чиқарилган
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автобус ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январ ойида 6 дона автобус ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 88,2 фоизга камайган.
▪️Ишлаб чиқарилган автобуслар сони:
🔹2019 йил январ – 74 та;
🔹2020 йил январ – 51 та;
🔹2021 йил январ – 6 та.

🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар
🔹#Чирчиқ_шаҳри. Миллий гвардиянинг Чирчиқ шаҳридаги гарнизонида «Ёшлар ойлиги» доирасида 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида «Ҳарбийлар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди. Тадбир мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти вилоят ва Паркент ўқув спорт клублари, Чирчиқ, Келес СТК, Миллий гвардия ҳамда туман мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган.
🔹#Бекобод_тумани. Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 29 та умумтаълим мактабига 4 турдаги дутор, рубоб, гитара ва доира каби мусиқа чолғу асбоблари ҳамда 1 жуфт овоз узаткич мосламаси топширилди.
🔹#Олмалиқ_шаҳри. Ёшларнинг қутқарувчилик касбига бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда амалий машқлар орқали ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Олмалиқ шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ёшлар учун «Очиқ эшиклар куни» доирасида амалий семинар ўтказилди.

🌤 #Об_ҳаво
22 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 22 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.

📊 Тошкент вилоятида оилавий корхоналар сони қанча?
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 феврал ҳолатига республикамизда жами 46 956 та оилавий корхона рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 43 853 таси фаолият юритмоқда.
◾️Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган оилавий корхоналарнинг сони:
🔹Самарқанд вилояти – 6 874 та;
🔹Фарғона вилояти – 5 149 та;
🔹Сурхондарё вилояти – 4 831 та;
🔹Тошкент вилояти – 3 880 та;
🔹Навоий вилояти – 3 694 та;
🔹Хоразм вилояти – 3 663 та;
🔹Тошкент шаҳри – 3 360 та;
🔹Бухоро вилояти – 2 891 та;
🔹Андижон вилояти – 2 649 та;
🔹Қашқадарё вилояти – 2 554 та;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 1 632 та;
🔹Жиззах вилояти – 1 355 та;
🔹Наманган вилояти – 990 та;
🔹Сирдарё вилояти – 331 та.

Ҳоким қарорини сохталаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан гуруҳ аъзолари жиноят устида, далилий ашёлар билан қўлга олинди.
2021 йил 17 феврал куни вилоят ИИББга Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Т. ариза билан мурожаат қилган. У мурожаатида «Дилнура», «Нодира» ва «Азиз» исмли шахслар Нурафшон шаҳрида жойлашган (аслида ҳеч қаерда рўйхатда бўлмаган) 3 та ҳовлининг кадастр ҳужжатларини қалбакилаштириб, 100 минг долларга сотмоқчи бўлаётганини маълум қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ушбу аризага асосан, 19 феврал куни Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари ва соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Нурафшон шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган Дилнура А. (ҳозирда фирибгарлик ва пора бериш жиноятлари билан тергов остида бўлган), танишлари 1997 йилда туғилган Азиз Ғ. (2019 йилда фирибгарлик жинояти билан судланган) ва 1997 йилда туғилган Нодира И. ариза муаллифидан талаб қилинган пулларнинг 30 минг долларини олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Ушланган шахслардан 30 минг доллар миқдоридаги нақд пул, Нодира И. ва Гулнора А. номига расмийлаштирилган Нурафшон шаҳар «Наврўз» МФЙда жойлашган «18-А» ва «18-Б» рақамли ва Дилнура А. номига расмийлаштирилган «Истиқлол» МФЙда жойлашган 10-рақамли уйнинг қалбакилаштирилган (ҳоким қарори ва бошқалар) кадастр ҳужжатлари холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинган.
Ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

⚡️Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келади. Мамлакат шимолида ҳарорат 22 даража совуқ бўлиши кутиляпти
▪️23-26 февралда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
Ҳаво ҳарорати 24 февралда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади, 25-26 февралда ҳарорат кечалари 7-12 даража совуққача, кундуз кунлари 2-7 даража совуққача пасаяди.
🔺Қорақалпоғистонда ҳарорат кечалари 17-22 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража совуққача, Хоразм вилоятида кечалари 12-17 даража совуққача, кундуз кунлари 5-10 даража совуққача пасаяди.

❓#Биласизми
Автомашинани кимлар ишончномасиз бошқариши мумкин?
Транспорт воситаси эгасининг қуйидаги қариндошлари транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкин:
🔹 ота-онаси;
🔹 эри (хотини);
🔹 болалари;
🔹 ака-укалари;
🔹 опа-сингиллари.
Ушбу яқин қариндошлар ҳақида маълумот (фамилияси, исми, отасининг исми, қариндошлик даражаси) транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.

💼 Тошкент вилоятида суд тизимида янги тайинлов амалга оширилди
Судьялар олий кенгашининг тегишли қарорига кўра:
▪️Феруза Иномжоновна Жалолова – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Қибрай туманида Фармацевтика техник университети очилади
Ушбу университет «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери доирасида ташкил этилади.
Университет дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, косметология, тармоқ ва бизнесни бошқариш соҳаларида халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлайди.
Бундан ташқари, кластер ўз ичига қуйидаги вазифаларни олади:
💊 инновацион ечимларни жорий этиш орқали фармацевтика саноатини ривожлантириш;
📊 ихтисослаштирилган таълим инфратузилмасини яратиш;
🔬инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш;
🌐 халқаро стандартларга мувофиқ дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқариш;
🏫 хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасалари ва илмий марказлари билан алоқаларни ривожлантириш.

Январ ойида Тошкент вилоятида нечта янги саноат корхоналари ташкил этилди?
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ ойида республикада 1438 та янги саноат корхонаси ташкил этилган. Уларнинг 125 таси Тошкент вилоятида фаолият бошлаган.
✅ 2021 йил январ ойида ҳудудлар кесимида ташкил этилган янги саноат корхоналари сони:
🔹Тошкент шаҳри – 215 та;
🔹Фарғона вилояти – 153 та;
🔹Самарқанд вилояти – 143 та;
🔹Наманган вилояти – 143 та;
🔹Андижон вилояти – 133 та;
🔹Тошкент вилояти – 125 та;
🔹Қашқадарё вилояти – 102 та;
🔹Хоразм вилояти – 85 та;
🔹Бухоро вилояти – 84 та;
🔹Сурхондарё вилояти – 71 та;
🔹Навоий вилояти – 59 та;
🔹Жиззах вилояти – 47 та;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 46 та;
🔹Сирдарё вилояти – 32 та.

23 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 23 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25–28 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Қуйи Чирчиқда фуқаронинг дала ҳовлисидан 1 килограммдан ортиқ марихуана топилди
2021 йил 4 феврал куни Қуйи Чирчиқ тумани «Кушек» МФЙ ҳудудида гиёҳванд моддалари айланмасига қарши кураш юзасидан ўтказилган тадбир давомида 1977 йилда туғилган фуқаро Д.У.нинг дала ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Фуқаро хонадонида гиёҳванд воситаларни ёғда қовургани, модда юқи бўлган идишлар борлиги ва қуруқ ҳолатда оғирлиги 1 282 грамм (экспертиза хулосаси) бўлган марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилган.

Кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг куртаклари ва гулларига зарар етказади – «Ўзгидромет»
25-27 февралда кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади. Қайд этилишича, феврал ойининг иккинчи ўн кунлигида ғайритабиий юқори ҳаво ҳарорати ҳисобига мевали дарахтлар, тут ва токнинг баҳорги вегетацияси ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 2,5 - 3 ҳафта эрта бошланди.
«Ўн кунликнинг биринчи ярмида республика ҳудудининг катта қисмида мевали дарахтларда ялпи куртакларнинг бўртиши ва очилиши бошланди, ўн кунликнинг охирига келиб эса эрта гуллайдиган мевали дарахтларни гуллаши бошланди. Республика жанубида эрта гуллайдиган мевали дарахтларнинг гуллаши феврал ойининг биринчи ўн кунлигида бошланди. Иккинчи ўн кунликнинг охирига келиб гуллаш ялпи бўлди», – дейилади маълумотда.
Маълум қилинишича, 25-27 февралда кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади.

Кўзойнак тақувчи кишилар камроқ коронавирусга чалиниши маълум қилинди
Ҳиндистонлик олимлар коронавирус пандемияси пайтида кўзойнак тақадиган одамлар тақмайдиган кишиларга қараганда кўпроқ ҳимояланган бўлади деган хулосага келишди, деб ёзади The Sunday Telegraph.
Тадқиқотчилар COVID-19 билан касалланган 304 бемор ўртасида сўров ўтказди ва уларнинг 19 фоизи асосан кўзойнак тақиб юришини аниқлашди. Олимларнинг таъкидлашича, бундай аксессуарларни кунига саккиз соат давомида олиб юрадиганлар коронавирус инфекциясини камроқ юқтиришади, шу билан бирга улар юз ва кўзларга камдан кам қўл билан тегишади.
Шунингдек, улар кўзойнаклар шиллиқ қават орқали COVID-19 инфекцияси олдини олувчи ҳимоя омил бўлиши мумкинлигини исботлашди.

🗓 22 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🚗 UzAuto Motors мижозлар билан шартномалар тузишни март ойидан бошлайди
🚘 Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонлар хусусий секторга ўтказилиши кутилмоқда
🏢 Жиззахда вилоят ҳокимининг яқин қариндошлари миллиардлаб сўмлик лойиҳаларга эгалик қилмоқда
♻️ Сурхондарё вилояти ҳокимлигидаги мансабдор бир қанча хусусий компанияларга эгалик қилиши маълум бўлди
🌨 Кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг куртаклари ва гулларига зарар етказади — «Ўзгидромет»

Қурилиш вазирлиги Тошкент вилоятида ноқонуний қурилаётган объектлар ҳақида маълумот берди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманларида учта кўп қаватли уй, савдо мажмуаси ва божхона терминали ноқонуний равишда қурилаётгани аниқланди.
Жумладан, Бўстонлиқ тумани «Дўстлик» МФЙ ҳудудида амалга оширилаётган мониторинглар жараёнида «ENERGO TEHNIKA GRANT» МЧЖ томонидан тегишли шаҳарсозлик ҳужжатларини расмийлаштирмасдан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарорлари талабини бузиб, ҳудудий инспекцияни хабардор қилмасдан учта 4 қаватли турар жой биносида ўзбошимчалик билан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётгани аниқланган.
➡️ Батафсил ўқинг
Шунингдек, Қуйи Чирчиқ тумани «Ойдинобод» МФЙ ҳудудида амалга оширилган мониторинг жараёнида «RUS BEK» МЧЖ томонидан тегишли шаҳарсозлик ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, ҳудудий инспекцияни хабардор қилмасдан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплексида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётгани маълум бўлган.

⚡️Вилоятда “Ёшлар ҳафталиги” фестивали бошланди
Тошкент вилоятида “Ватан равнақи йўлида бирлашайлик!” шиори остида «Ёшлар ҳафталиги» фестивалига старт берилди.
Тадбир 22–27 февраль кунлари Нурафшон шаҳри ҳамда турли шаҳар ва туманларда бўлиб ўтади. Ҳафталик доирасида «Ўзбекистон илм-фани ёшлар нигоҳида» мавзусида ёш олимлар ва педагогларнинг I Форуми, “Мутахассислик сенинг келажагинг” шиори остида касблар кўргазмаси, “Ёш фермерлар – Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг ёрқин келажаги” Форуми ҳамда Зулфия таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан жойларда шоир ва ёзувчиларни жалб этган ҳолда “Баҳор келди сени сўроқлаб” каби ижодий кечалар уюштирилади.