🗓 18 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
⛽️ «Қора олтин» эффекти. У Ўзбекистонда бензин нархи ошишига таъсир қилмоқдами?
🧮 «Обналчилар» можароси. Солиқ қўмитаси масала юзасидан позициясини билдирди
🖥 Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактаблари махсус интернет тарифига уланмоқда
🇺🇿🇰🇬 Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро ер алмашади — Қирғизистон давлат МХҚ бошлиғи
👟2021 йили «Nike» ва «Adidas» бренди билан Ўзбекистонда оёқ кийимлар ишлаб чиқарилади
⛺️ Ўзбекистон фуқаролари 1000 сўм туристик йиғим тўлайди. Бу нимани англатади?
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha

«SFI Management Group» «Ўзметкомбинат», «ОКМК» ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» компанияларидаги ишончли бошқарувини тўхтатди
Швейцария компанияси таъсисчилигида ташкил этилган «SFI Management Group» ўзининг ишончли бошқарувида бўлган «Олмалиқ КМК», «Ўзметкомбинат» ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» компанияларидан воз кечди.
17 февралдан «SFI Management Group» ва Ўзбекистон ҳукумати «Ўзметкомбинат», «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ва «Ўзиккиламчиранглиметалл»ни ишончли бошқариш тўғрисидаги шартномани бекор қилди.
Компания хабарига кўра, устав фондида давлат улушига эга юқоридаги акциядорлик жамиятлари эркин бозор шароитида ишлашга тайёр ва белгиланган иш режаси бўйича юкламаларни тўлиқ бажармоқда.
Таъкидланишича, компания бундан кейин катта эътиборини «SFI Management Group» назоратида бўлган Тошкент металлургия заводи равнақига қаратади.
👉 Тошкент хабарлари

Зангиотада суғориладиган ерни ноқонуний сотган фермер хўжаликлари раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Туманда фермер хўжаликлари раҳбарлари суғориладиган ерларни ноқонуний сотиб юборгани аниқланган. Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширувда тумандаги 2 та фермер хўжалиги раҳбари олдиндан тил бириктириб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида ажратилган суғориладиган ер майдони ҳисобидан 1,75 гектар ерни уй-жой қуриш учун 23 нафар фуқарога, 3,2 гектарини эса «У» номли МЧЖга қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб тақдим этиш орқали сотиб юборгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168, 192-11-моддалари ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

#Тайинлов
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Барҳаёт Мелиев Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

⚡️Республиканинг барча мактаблари махсус «Eduсation» интернет тарифига ўтказилмоқда
Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамованинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, ҳозирда Ўзбекистондаги 10 минг 8та мактабдан 5 мингга яқин умумтаълим мактаби «O‘zbektelekom» томонидан махсус ишлаб чиқилган «Education» тариф режасига уланди. Кенг полосали интернет тармоғига уланиши имконияти бўлган қолган мактабларни ҳам ушбу тарифга ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Тариф бўйича қуввати 500 ўқувчи ўрнидан кам бўлган мактаблар учун интернет тармоғига уланиш тезлиги 10 Мбит/с, 501 дан 1 000 гача – 40 Мбит/с, 1 000 ва ундан юқори ўқувчи ўринли мактаблар, информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаблар – 100 Мбит/с тезликда уланиши кўзда тутилган. «Tas-IX» тармоқларига уланиш тезлиги барча «Eduсation» тарифларида 100 Мбит/с.ни ташкил этади.

🌤 #Об_ҳаво
20 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 20 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин.
Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.

Вилоят раҳбарлари Қибрай туманидаги янги лойиҳалар билан танишди
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов вилоят сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида тумандаги инвестиция лойиҳаси доирасида барпо этилаётган корхоналардаги иш жараёни билан яқиндан танишди.
Вилоят мутасаддилари аввал келгусида 10 минг нафар талаба таҳсил оладиган замонавий «Akfa University» олий таълим даргоҳида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишган. Ташриф давомида филиппинлик тадбиркорларнинг 10 млн АҚШ доллари сармояси асосида барпо этилаётган «Liway Way» ишлаб чиқариш корхонасидаги таъмирлаш ишлари кўздан кечирилган.
Шунингдек, масъуллар тумандаги «Байтқўрғон» маҳалласида қурилаётган «MS Barer Textile» корхонасида ҳам бўлишган. Ушбу корхонанинг фойдаланишга топширилиши натижасида 1 минг 200 нафар аҳоли учун янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, вилоят раҳбарлари «ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компания»сининг беғараз ҳомийлиги асосида қуриб битказилаётган 150 нафар тарбияланувчи таълим-тарбия оладиган мактабгача таълим ташкилотидаги қурилиш жараёни билан ҳам танишган.

Шавкат Мирзиёев: Таклифим – оқсоқолни маҳаллага маслаҳатчи қилиб қўйсак, маҳалла раислигига эса ёш ва забардаст ёшларни сайласак
Наманган вилояти халқ депутатларининг навбатдан ташқари 26-сессияси ишида иштирок этган давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев маҳалла масаласида янги таклифни ўртага ташлади.
«Энди маҳалла – ислоҳотчи. Олдингидек раисларнинг маросимларда юрадиган даври ўтиб кетди. Ҳамма маҳалла раислари ҳам бугунги синовларга тайёрми? Бу саволга ҳамма ўзича жавоб бериши керак.
Менинг таклифим – маҳаллага оқсоқолни маслаҳатчи қилиб қўйсак, маҳалла раислигига эса ёш ва забардаст ёшларни сайласак. Оқсоқолнинг обрўйини асло туширмаймиз, доим даврамиз тўрида бўлади. Маҳалла раиси кеча-ю кундуз тинмайдиган, халқнинг оғирини енгил қиладиган киши бўлиши керак.
Энди маҳалла раисларини мажлисларга чақириш мутлақо ман этилади», – деди президент.

⚡️2020 йилда аукцион орқали 243 млрд сўмлик авторақамлар сотилган
Бу ҳақда АОКАда ИИВ ЙҲХББ раҳбар ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
«Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига ўзгартиришлар киритилиб, аукцион савдолари орқали сотиладиган давлат рақами белгилари тоифаларининг сони 3 тадан 6 тага, биржага қўйиладиган давлат рақами белгилари сони 65 тадан 328 тага ўзгартирилди.
2020 йил давомида аукцион савдолари орқали 98 898 та давлат рақами белгиси, 243 млрд 185 млн 752 минг 610 сўмга сотилди».

Тошкент вилоятида 45 кунда 1000 дан ортиқ ҳайдовчи маст ҳолатда транспорт бошқаргани аниқланди
Вилоят ИИББ ЙҲХБ ва қуйи тизим ходимлари томонидан ЙТҲ ва турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида олиб борилган ишлар, ўтказилган рейдлар давомида кўпгина ҳуқуқбузарликлар аниқланган.
Хусусан, вилоят ҳудудида бир кунда ўртача 20 нафардан кўп, айрим кунлари 50 нафаргача ҳайдовчи маст ҳолда транспорт бошқаргани аниқланган ва тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Ҳозирда бу кўрсаткич йил бошидан буён 1 017 тани ташкил қилмоқда.
❗️Эслатма: ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши – БҲМнинг 25 баравари миқдорида жарима солишга ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йил-у 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқароларга янги имконият тақдим этилмоқда
Германиянинг ваколатли ташкилотлари билан келишувга эришилиб, дастлаб 500 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароларини “GfM Gruppe” агентлиги орқали ушбу давлатда тиббиёт, қурилиш, йўлсозлик, информацион технологиялар, логистика, қарияларни парвариш қилиш, металл конструкциялари ва бошқа техник соҳаларда меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун ташкилий тартибда юбориш кўзда тутилмоқда.
Шу муносабат билан, Германияда дастлаб дуал тизимида, яъни бир пайтнинг ўзида касб ўрганиш ва ҳақ тўланадиган ишга, кейинчалик тўлиқ ишга жалб қилиш мақсадида иш берувчиларнинг талабларига тўғри келадиган номзодларни аниқлаш ва уларнинг базасини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари таклиф этилади.
❗️Номзодларга қўйиладиган талаблар:
▪️18-27 ёшгача бўлиши;
▪️мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
▪️немис тилини камида В1, яъни мустақил мулоқот қилиш даражасида билиши;
▪️Германияда камида 3 йил муддат давомида меҳнат фаолиятини амалга оширишга тайёр бўлиши;
▪️одамларга нисбатан очиқкўнгил ва тез мулоқотга киришувчан бўлиши;
▪️соғлом ва судланмаган бўлиши лозим.
▪️иш вақти: 3 сменада 8 соатдан;
▪️синов муддати: 6 ой.
🔸Агар номзод амалиётдан муваффақиятли ўтмаса ёки касб ўрганишни давом эттириш учун мос келмайдиган, деб ҳисобланса, у ўз маблағлари ёки суғурта харажатлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилади.
Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари мумкин.
☎️ Қўшимча маълумотлар учун:
1282 (қисқа рақами) ёки
71 202-33-55, 71 200-00-61.
☎️ Тошкент вилояти – (55) 900-33-10.

❓#Биласизми
Инсоннинг билим даражаси қанчалик юқори бўлса, у ўзини шунчалик бахтли ҳис қилади.

Тошкент вилоятида аёлларда саратон касаллигини эрта аниқлаш лойиҳаси амалга оширилади
19 феврал куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида оналик ва болаликни муҳофаза қилишга бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда 2021-2025 йилларда жамғарма ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аёллар ва болалар саломатлигини асраш юзасидан амалга ошириладиган 5 йиллик миллий дастур кўриб чиқилди. Дастурга киритилган энг муҳим масалалардан бири – аёлларда бачадон бўйни саратони касаллигининг олдини олиш ҳисобланади. Бу касаллик ўлим билан тугайдиган касалликлар ичида 2-ўринда туради. Ўзбекистонда ҳар йили 850 нафарга яқин аёллар шу касалликдан вафот этади.
“Агар вақтида аниқланса, бу касалликни енгиш мумкин. Шунга эришиш учун халқаро стандартларга жавоб берадиган ПЗР усулида тест қилиб ушбу касалликни аниқлашни йўлга қўймоқчимиз. Ҳозирда буни Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириш арафасида турибмиз. 56 мингта ПЗР тест ва 10 та ПЗР ускунаси сотиб олинган. Иккита ускуна ва 6 мингта тест Тошкент вилоятига, 8та ускуна ва 50 мингта тест Қорақалпоғистонга жўнатилади. Лойиҳани шу йил амалга оширамиз. Касаллик қанча эрта аниқланса, шунча тез чора кўрилиб, бартараф этилади. Республика бўйича миллий дастур ишга туширилса, бачадон бўйни саратони каби касалликларга бутунлай барҳам бериш мумкин бўлади”, – деди БМТ Аҳолишунослик жамғармаси доимий вакили ўринбосари Камолхон Иномхўжаев.

📈 Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида юқорилади
2021 йил январ ойи натижаларига кўра, Ўзбекистонда симли ва мобил интернет тезлиги бўйича ўсиш қайд этилди.
🔹Симли интернет тезлиги бўйича икки ўринга юқорилаб, 94-поғонани эгаллади. Юклаш бўйича тезлиги 34,6 Мбит/с.ни ташкил этди.
🔹Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам икки поғонага кўтарилиб, 128-ўринни эгаллаган. Мобил интернет тезлиги ҳозирда 12,9 Мбит/с.ни ташкил этмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Мурожаатлар ечимига ёндашув ўзгармоқда
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилди. Сайёр қабулда сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят Халқ қабулхонаси мудири иштирокида муаммоли масалалар кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг асосий қисми Бекобод (11 та), Ўрта Чирчиқ (6 та), Юқори Чирчиқ (5 та), Янгийўл ва Қибрай туманлари (3 тадан), Ангрен, Оҳангарон шаҳарлари ҳамда Бўка, Бўстонлиқ, Зангиота, Паркент туманларига (2 тадан) тўғри келган.
Аксарият мурожаатлар ер ажратиш ва ер билан боғлиқ масалалар (17 та), уй-жой масалалари (10 та), ишга жойлаштириш (4 та), кредит билан боғлиқ (3 та) ва бошқа масалаларни (16 та) ташкил этган.
Мутасаддилар 50 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини 10 кун муддатда ҳал этиш чораларини кўриши, агар масъуллар мурожаатларни ўз ҳолига ташлаб қўйса ёки нотўғри маълумотлар тақдим этса, уларга қонун доирасида чоралар кўриш тўғрисида огоҳлантирилган.

21 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 21 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин.
Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.

Янги қонун Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар блокланишига олиб келадими? Вазирлик изоҳи
Ўзбекистонда 16 апрелдан кучга кирадиган янги талабга кўра, Facebook, Telegram, Instagram, TikTok, Twitter каби ижтимоий тармоқлар ва Google, Mail.ru, Яндекс каби интернет сервислар Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини жисмонан Ўзбекистонда жойлашган серверларда сақлашлари шарт бўлади.
Талабни бажармаганлар Ўзбекистон ҳудудида блокланиши мумкин. Facebook Ўзбекистон бу йўл билан «сўз эркинлигини жиловлашга уринаётгани»дан хавотир билдирди.
➡️ Батафсил ўқинг
2019 йил 1 октябрдан «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни кучга кирган эди.

Олмалиқ шаҳрида банкоматдаги пулни ўғирламоқчи бўлган шахс қўлга олинди
20 феврал куни тонгги соат 03:48 да вилоят Қўриқлаш бошқармаси 4-алоҳида батальон Мониторинг марказига Олмалиқ шаҳар, «Эҳтиром» кўчасидаги ХАТБ «Ориент Финанс банк»ка тегишли бўлган банкоматларнинг биридан «ташвиш» хабари келиб тушган.
Қўриқлаш хизмати ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу фуқаро ушланган. Банкомат кўздан кечирилганида унинг эшиклари бузилгани аниқланган. Олмалиқ шаҳар Бахт кўчасидаги уйда яшашини билдирган 1993 йилда туғилган фуқаро Ж.Т.нинг уст-боши текширилганида ёнида уяли алоқа воситаси, резина қўлқоп ва омбир борлиги маълум бўлган.
Ҳолат бўйича Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

📹 Президент: «Вакцинанинг энг маъқулини, пулидан қатъи назар, халқимизга керакли миқдорда олиб келамиз»
«Мана, эмлаш тўғрисида кўп-кўп гаплар бўляпти. Албатта, биз ҳам Европа, Хитой, Россиядаги кўп ҳамкорларимиз билан вакцина бўйича ишлаяпмиз. Ҳамкорлик қилиб, албатта, олиб келамиз.
Эмлаш чораларини, албатта, кўряпмиз. Бу борада шошилиб бўлмайди. Ўзим ҳар ҳафтада 2–3 кун ўтираман: қайси вакцина энг маъқули? Мурожаатномада айтганимдек, 3 триллион пулни захира қилиб қўйганмиз.
Вакцинанинг энг маъқулини топамиз. Бизнинг иқлимимизга, халқимизга фойдаси кўпроқ бўладиган вакцинани сотиб оламиз. Етти марта эмас, ўн марта ўлчаб, бир марта кесамиз.
Халқимизнинг саломатлиги – мен учун энг катта масалалардан бири. Қайси вакцина маъқул бўлса, пулидан қатъи назар, халқимизга керакли миқдорда, албатта, етказиб олиб келамиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

🗓 20 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🇺🇿 Президент халқ орасида. Наманганга ташрифдан репортаж
🌳 Ўзбекистонда 4 йил ичида 6,5 миллион туп дарахт кўчати етиштирилиши белгиланди
⛺️ Наманганда вилоят ҳокими президент борган маҳаллани кўчиб келишини айтди
🔬 Ўзбекистонда ўзак ҳужайрани кўчириб ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади
🚀 NASA Марсда олинган рангли фотосуратларни намойиш этди