Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Оҳангарон тумани ҳудуди кенгайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг «Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри, Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасида Ангрен шаҳри ҳудудидаги 143,16 гектар («Нуробод» қўрғони) ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидаги 3278,92 гектар («Бахт» МФЙ ҳудудидан 130,46 гектар, «Тош ДАУ» МФЙ ҳудудидан 1518,5 гектар, «А.Навоий» МФЙ ҳудудидан 264,5 гектар ва «Ўртасарой» МФЙ ҳудудидан 1250,2 гектар) ер майдони Оҳангарон тумани таркибига ўтказилиши белгиланмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Бекободдаги хонадонларнинг бирида ёнғин юз берди

Бекобод шаҳар Ўзбекистон маҳалласи Металлург кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин юз берди. Ёнғин ҳақидаги хабар фавқулодда вазиятлар бўлимига 14 феврал кунига ўтар кечаси келиб тушган. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва ёнғин соат 00:46 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида хонадон ошхонасининг 15 квадрат метр майдони ва ошхона жиҳозлари ёниб, зарарланган. Ёнғин вақтида уй эгаси, фуқаро А.В. хонадоннинг тутун билан қопланган хонасида қолиб кетгани аниқланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро ҳаёти сақлаб қолиниб, тез-тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Жабрланувчи соғлиғига ҳеч қандай зарар етмагани, ўзини яхши ҳис қилгани сабабли уйига жўнатилган.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори ўрганилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

16 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 16 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +19...+24 даража иссиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида янги университет ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “International School of Finance and Technology (ISFT) университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда “International School of Finance Technology and Science” масъулияти чекланган жамиятининг International School of Finance and Technology (ISFT) университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Университет Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Салор” шаҳарча фуқаролар йиғини, Олийгоҳ кўчаси, 2-уй манзилида ташкил этилади.

👉 Тошкент хабарлари
29 минг долларни яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги ҳолат фош қилинди.

Вилоят божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга ўтиш учун кириб келган фуқаро Қ.И. бошқарувидаги “Volvo” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Текширув давомида кабинадаги овоз мосламалари орқасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 29 минг доллар қийматидаги нақд хорижий валюта борлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
ЙҲХББ «тонировка» тўлови икки баробар арзонлашгани ҳақидаги миш-мишлар асоссиз эканлигини маълум қилди

▪️ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси «тонировка» учун тўловлар икки баробар арзонлашгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз экани, тўлов миқдори ўзгармаганини маълум қилди.

Ўзбекистонда автотранспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тартибга солинади.

«Ушбу қарор талаблари айни вақтда амалда бўлиб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар асоссиз маълумот ҳисобланади», – дейилади ЙҲХББ ахборотида.

🔺Бошқарма интернетдаги норасмий каналлар эгаларидан тасдиқланмаган ва ҳуқуқий асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраб, асоссиз ва ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини эслатган.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ҳафта муддатда тўлиқ электрон ҳужжат айланиши тизимига ўтади – Даврон Ҳидоятов

Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги “Ҳокимлик соати”да кун тартибидаги масалалар бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ахбороти эшитилган.

Хусусан, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломовга инвесторлар билан ишлашнинг янгича тизимини йўлга қўйиш, режадан ортда қолаётган ёки ташаббускорлар томонидан фаоллик кўрсатилмаётган лойиҳаларни зудлик билан тегишли тартибда бекор қилиб, янги лойиҳалар бўйича ишлаш вазифаси қўйилган.

Шунингдек, йиғилишда биринчи чорак якуни билан инвестиция бўйича белгиланган режалар бажарилиши эҳтимоли бўлган ҳудудлар – Бўка, Бўстонлиқ, Пскент, Оҳангарон туманлари ва Ангрен, Оҳангарон шаҳарларидаги вазият танқидий таҳлил қилинган. Ўз навбатида, Даврон Ҳидоятов ушбу туманларнинг ҳокимларига вазиятни ўнглаш бўйича аниқ топшириқлар берган.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

💼 Тошкент вилояти ҳокимлигининг Қишлоқ хўжалиги бошқармасига бошлиқ тайинланди

Шуҳрат Дўсбеков
Тошкент вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Бунга қадар у Жиззах вилояти Дўстлик тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

💼 Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлимига бошлиқ тайинланди

Ирода Муҳамедазизова
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Бунга қадар у Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими бош мутахассиси вазифасида ишлаган.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

🔹 «LG» компаниясининг ноодатий номланиши икки маҳаллий бренд — «Lucky» (Омадли) ва «GoldStar» (Олтин Юлдуз)ларнинг бош ҳарфидан олинган.

👉 Тошкент хабарлари
Қуритилган сабзи экспортида Тошкент вилояти етакчи

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатдан 2020 йилда хорижга қиймати 4,7 млн долларга тенг бўлган 10,0 минг тонна қуритилган сабзи экспорт қилинган. Бу 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 минг тоннага кўп.

2020 йилда хорижга қуритилган сабзини энг кўп экспорт қилган ҳудудлар:
🔹 Тошкент вилояти – 4,8 минг тонна;
🔹 Самарқанд вилояти – 3,6 минг тонна;
🔹 Наманган вилояти – 555,3 тонна;
🔹 Тошкент шаҳри – 298,1 тонна.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилояти тайёр кийим-кечак экспорти бўйича етакчилар сафида

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон қиймати 459,3 миллион долларга тенг бўлган тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилган. Бу 2019 йилга нисбатан 136,4 млн. долларга кўп.

▪️ 2020 йилда хорижга энг кўп тайёр кийим-кечак экспорт қилган ҳудудлар:
🔹Андижон вилояти – 143,6 млн;
🔹Тошкент вилояти – 102,7 млн;
🔹Тошкент шаҳри – 55,6 млн;
🔹Наманган вилояти – 48,5 млн;
🔹Хоразм вилояти – 17,8 млн;
🔹Самарқанд вилояти – 17,2 млн.

👉 Тошкент хабарлари
29 минг долларни яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги ҳолат фош қилинди.

Вилоят божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга ўтиш учун кириб келган фуқаро Қ.И. бошқарувидаги “Volvo” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Текширув давомида кабинадаги овоз мосламалари орқасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 29 минг доллар қийматидаги нақд хорижий валюта борлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

17 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 17 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 м/с гача кучаяди.

Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +19...+24 даража иссиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони қанча?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 феврал ҳолатига республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 11 919 тани ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесимида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар:
🔹Тошкент шаҳри – 7 017 та;
🔹Тошкент вилояти – 1 319 та;
🔹Самарқанд вилояти – 590 та;
🔹Фарғона вилояти – 460 та;
🔹Сурхондарё вилояти – 430 та;
🔹Андижон вилояти – 348 та;
🔹Бухоро вилояти – 298 та;
🔹Наманган вилояти – 263 та;
🔹Навоий вилояти – 240 та;
🔹Қашқадарё вилояти – 220 та;
🔹Жиззах вилояти – 206 та;
🔹Сирдарё вилояти – 186 та;
🔹Хоразм вилояти – 177 та;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 165 та.

👉 Тошкент хабарлари
Юқори Чирчиқ туманида ЙПХ инспекторига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи ушланди

11 феврал куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р6 “Тошкент-Чорбоғ” йўлида хизмат олиб бораётган Махсус отряд катта инспектори лейтенант М.Туропов тахминан соат 11:20 ларда Бўстонлиқ тумани йўналишидан ҳаракатланиб келаётган Қашқадарё вилоятида рўйхатда турувчи 1992 йилда туғилган фуқаро Р.А. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли машинани тўхтатган.

Шу пайтда у ҳайдовчининг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди анқиб турганини гумон қилиб, уни тиббий кўрикка таклиф қилган. Натижада, ҳайдовчи спиртли ичимлик ичганини тан олган. Машинаси эса жарима майдонига жойлаштирилган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи баённомани бекор қилиб, машинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига ЙПХ ходимига пора таклиф қилган. Ходимнинг билдиргиси асосида ўтказилган тезкор тадбирда ҳайдовчи ЙПХ ходимига 1 500 минг сўм пулни берган вақтда ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
⚡️Болалар миллий тиббиёт марказида йилига 1500 дан зиёд мураккаб амалиётни бажариш мумкин

Болалар саломатлиги – Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг энг устувор йўналиши. Бунинг учун ихтисослашган тиббиёт марказлари, замонавий клиникалар ташкил этилиб, оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифати оширилмоқда.

Ўтган йили Тошкент шаҳрида очилган Болалар миллий тиббиёт марказида йилига 1500 дан зиёд мураккаб амалиётни бажариш имконияти яратилган. Бу шифохона онкологик касалликларни бир неча йил олдин аниқлайдиган энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган.

➡️ Батафсил ўқинг

Ушбу марказда йирик бўғимларни эндопротезлаш, қорин парда орти гигант ўсмаларини олиб ташлаш, ён аъзоларга ўсган ўсмаларда симультант, ўсмаларни лапароскопик олиб ташлаш амалиётлари, буйрак резекциялари, умуртқа поғонаси ўсмаларида реконструктив амалиётлар, суяк аутопластик амалиётлари бажарилади. Бундай амалиётлар Марказий Осиёда фақатгина мамлакатимизда амалга оширилади.

👉 Тошкент хабарлари
🗓 16 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

💸 Қуролли кучлар таркибидаги сержантларнинг иш ҳақи оширилиши кутилмоқда

🧮 «Емаган сомсага пул тўлаш керакми?» Тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози

📂 Адлия вазири: «Яқин кунларда 2 мингта ҳукумат ҳужжати бекор қилинади»

🚧 Абгор йўллар буюк келажакка олиб бормайди

🦠💉 Коронавирусга қарши эмлаш: бу бўйича ким пешқадам (инфографика)

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
⚡️Янгийўл шаҳрида босқинчилик содир этилди

▪️13 феврал куни соат 03:00 ларда номаълум шахслар Янгийўл шаҳар Файзли маҳалласи Маърифат кўчасида жойлашган 20 ёшли Нозима Ю.нинг яшаш хонадонига девордан ошиш йўли билан кирган.

Улар юзларига ниқоб ва қўлларига резина қўлқоп кийган ҳолда Нозима Ю.ни ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб, юз қисмига бир маротаба уриб, оғзини скотч ёрдамида беркитиб, қўшни ётоқхонада ухлаб ётган ҳомиладор, 25 ёшли Юлдуз Д.нинг қўлларини скотч ёрдамида боғлаб, Нозима Ю. ва Юлдуз Д.га тегишли жами 1 320 доллар қийматидаги қимматбаҳо буюмларни босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Зангиота тумани Зангиота ва Ўртаовул маҳаллаларида яшовчи 26 ёшли Қодирбек Т., 33 ёшли Лутфилла Ф., 24 ёшли Ҳусан С., 24 ёшли Дониёр Т. ва 23 ёшли Абдукарим А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

🔺Ҳозирда тергов давом этмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
⚡️Ўзбекистонда 2021 йилда 4,5 трлн сўм маблағ эвазига йўллар таъмирланади

Автомобил йўллари қўмитасининг Kun.uz'га маълум қилишича, 2021 йилда 4,5 трлн сўм маблағ эвазига Ўзбекистонда 3,9 минг км автомобил йўлларини қайта қуриш ва таъмирлаш кўзда тутилгани айтилган.

Таъмирланадиган 3 935 км автомобил йўллари учун маблағлар қуйидагича тақсимланган:

🔹 инвестиция дастури доирасида 2 трлн 165 млрд сўм ўзлаштирилиб, 95,8 км автомобил йўллари қайта қурилади;

🔹 капитал таъмирлаш дастури доирасида 355 млрд сўм ўзлаштирилиб, 100 км автомобил йўли капитал таъмирланади;

🔹 умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш бўйича 1 трлн 801 млрд сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 2 540 км автомобил йўллари таъмирланади;

🔹 255,6 млрд сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 1 200 км ички йўллар таъмирланади.

👉 Тошкент хабарлари