Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Ангрендаги мактаб ўқувчиси ўқитувчисидан узр сўради, ота-онага эса чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳридаги 41-мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани ҳолати акс этган видеотасвир тарқалганди.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига кўра, ўқувчи дарсга халақит бергани, ўқитувчи томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ўқитувчига ноўрин сўзларни гапирганлиги аниқланган. Сўнгра ўқитувчи ўқувчини тартибга чақиришга ҳаракат қилганида ўқувчи турли ноўрин хатти-ҳаракатлар қилгани маълум бўлган.

Ҳолат вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия, халқ таълими бўлими ва ички ишлар бўлими томонидан атрофлича муҳокама қилинган. Ўқувчилар содир этган ишидан пушаймонлигини билдириб, ўқитувчидан кечирим сўраган. Ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан жарима қўлланилган.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент шаҳри ва вилояти чегарасидаги ер низоси: Шаҳар суди сохта хатга асосан чиқарган қарор Олий судда бекор бўлди

Kun.uz 2020 йил 20 ноябр куни «Тошкент вилояти ва пойтахт ўртасида 1,1 гектар ер «талаш» бўляпти. Суд сохта ҳужжатга асосан қарор чиқарган» номли мақола эълон қилган эди.

Мақолада Сергели туманидаги «DRIVER’S VILLAGE» автосалони яқинида, Тошкент ҳалқа айланма йўли бўйида жойлашган 1,1 гектар ер майдони тадбиркорлар ўртасида низо келтириб чиқараётгани ҳақида маълум қилинганди.

➡️ Батафсил ўқинг

Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйи судлар иш юзасидан қарор қабул қилишда ишни мазмунан тўғри ҳал қилиш учун барча ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, шошма-шошарликка йўл қўйган, деб топди.

👉 Тошкент хабарлари
Вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов аҳоли мурожаатларини тинглади

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов қатор муаммолардан азият чекаётган, турли масалалар бўйича мурожаат қилган фуқаролар билан Нурафшон шаҳрида юзма-юз мулоқотда бўлди.

Фуқаролар вилоят раҳбарига турли масалалар бўйича ўз муаммоларини айтиб, ижобий ечим топилишида кўмак сўраган. Масалан, Оҳангарон тумани “Ўзбекистон” МФЙда истиқомат қилувчи Фахриддин Пардаев маҳалласида ичимлик суви муаммо эканлиги, ҳатто деҳқончилик қилиш учун оқар сув масаласида ҳам қийинчиликлар туғилаётганидан шикоят қилган.

Бундан ташқари, Олмалиқ шаҳар 15-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг ота-оналари томонидан таълим муассасасини мукаммал таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилаётганлиги, ҳанузгача таъмирлаш ишлари якунига етмаётганидан шикоят қилган. Шундан сўнг ҳоким томонидан вилоят прокурори С.Самадовга юқорида қайд этилган муаммоларни тегишли тартибда қонуний ҳал этиш зарурлиги буюрилган. Мазкур муаммоларни ҳал этиш масаласини вилоят прокурори С.Самадов шахсан назоратига олди.

Сайёр қабул жараёнида фуқароларнинг 30 дан ортиқ мурожаати тингланган. Уларнинг аксарияти моддий ёрдам, ишга жойлашиш, сув таъминоти, электр энергияси билан боғлиқ бўлганлиги боис, мутасаддиларга муаммоларни атрофлича кўриб чиқиб, якунига етказиш вазифаси топширилган.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Нима учун бизнес-класс самолётнинг бурнида жойлашган, думида эмас?

Олдинга жойлаштиришнинг афзаллиги: тезроқ тушиш ва тушириш, шовқин даражаси камлиги, деразадан кўриш учун қанот ва двигателлар тўсқинлик қилмаслиги.

👉 Тошкент хабарлари
55 миллион сўмга яқин қалбаки купюрани муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

10 феврал куни Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳамда Тошкент тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда қиймати 55 миллионга яқин қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди.

Вилоят ИИББ хабарига кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган Ф.Р. танишлари 1997 йилда туғилган Ж.Т. ва А.А.лар билан биргаликда ноқонуний равишда қалбаки пул ясаб, муомалага киритиш мақсадида тайёрлаганида далилий ашёлар билан ушланган. Шунингдек, улардан 58 дона кесилган, 490 дона қоғозда тайёрланиб қўйилган қалбаки 100 минг сўмлик купюра, рангли принтер, 2 қути махсус қоғоз, пичоқ ва бошқа буюмлар далилий ашё сифатида олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан уларга нисбатан Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида 16 минг гектар ер қайтадан фойдаланишга киритилади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида 320 минг гектар янги ер қайта фойдаланишга қайтарилади.

🔸Қайта ўзлаштирилиши кутилаётган ер майдонлари ҳудудлар кесимида:

▪️Андижон — 15 минг гектар;
▪️Бухоро — 78 минг гектар;
▪️Жиззах — 35 минг гектар;
▪️Қашқадарё — 41 минг гектар;
▪️Навоий — 14,5 минг гектар;
▪️Наманган — 26 минг гектар;
▪️Самарқанд — 21 минг гектар;
▪️Сурхондарё — 16 минг гектар;
▪️Сирдарё — 4,5 минг гектар;
▪️Тошкент — 16 минг гектар;
▪️Фарғона — 33 минг гектар;
▪️Хоразм — 20 минг гектар.

👉 Тошкент хабарлари
2020 йилда Тошкент вилоятидан 31,3 минг тонна хурмо экспорт қилинди?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2020 йилда 18 та хорижий давлатга қиймати 48,6 млн долларга тенг 97,5 минг тонна хурмо экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 50,1 минг тоннага кўп.

2020 йилда Ўзбекистон энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар:

🔷 Қозоғистон – 56,8 минг тонна;
🔷 Россия – 32,1 минг тонна;
🔷 Қирғизистон – 3,1 минг тонна;
🔷 Туркманистон – 2,8 минг тонна;
🔷 Украина – 1,8 минг тонна;
🔷 Беларус – 818,1 тонна.

2020 йилда хорижга энг кўп хурмо экспорт қилган ҳудудлар:
🟢 Тошкент вилояти – 31,3 минг тонна;
🟢 Фарғона вилояти – 20,6 минг тонна;
🟢 Тошкент шаҳри – 16,5 минг тонна;
🟢 Наманган вилояти – 7,6 минг тонна;
🟢 Сирдарё вилояти – 4,9 минг тонна.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятидан бюджетга тушган тушумлар миқдори камайди

Давлат солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида бюджетга тушган солиқ тушумлари миқдори камайган.

Жумладан, Тошкент вилоятида 2020 йилда бюджет тушумлари 3 288 млрд сўмни ташкил қилган. 2019 йилда бундай тушумлар миқдори 9 441 млрд сўмга тенг бўлган. Камайиш 6 153 млрд сўмни ташкил қилган.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

13 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 13 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси +3...+8, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармасига бошлиқ тайинланди

Рустам Пайзиев
Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Бунга қадар у Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида Давлат кадастрлари ягона тизими шуъбаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

👉 Тошкент хабарлари
⚡️Бекободдаги боғча қурилиши уч йилдан буён битмайди. Боғча 2021 йилда фойдаланишга топшириладими?

Тошкент вилояти Бекобод туманидаги боғчалардан бири қурилиши уч йилдан буён битмайди. Бундан ҳаммадан ҳам кўпроқ ушбу боғча жойлашган «Қолғонсир» маҳалласи аҳли жабр кўрмоқда.

Мудиранинг айтишича, қурилиш жараёнида сифатсиз маҳсулотлар ишлатилган. Жумладан, болалар ювинадиган санузел хоналаридаги кафеллар боғча ҳали фойдаланишга топширилмай туриб кўчиб тушмоқда. Хоналарнинг полига обдон қуритилмаган ёғоч қоқилгани сабабли ёғочларнинг оралари очилиб қолган, қолаверса, полнинг юзаси ўнқир-чўнқир аҳволда.

➡️ Батафсил ўқинг

Туман ҳокимлигининг маълум қилишича, боғчанинг қурилишига тўлалигича Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси масъул. Чунки тендер танловини ўтказган ҳам, пудратчиларни алмаштирган ҳам шу ташкилот.

👉 Тошкент хабарлари
Божхоначилар гиёҳванд воситалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматига кўра, Ангрен шаҳрида жойлашган ресторанлардан бирининг олдида А.А. исмли шахс аввалдан келишилган гиёҳвандлик воситасининг бир қисмини, яъни 199,73 грамм гашишни шартли харидорга 3000 долларга сотаётган вақтида қўлга олинган.

➡️ Батафсил ўқинг

Шундан сўнг ушбу шахсга хорижий давлат фуқароси томонидан гиёҳвандлик воситаси учун олиниши лозим бўлган 3000 доллар пулни Тошкент шаҳрида кутиб турган «Д» исмли шахсга етказиб бериши ҳақида телефон орқали кўрсатма берилган. Тезкор тадбир Тошкент шаҳар Учтепа туманида давом эттирилган. Тумандаги кафелардан бирининг ёнига «Cobalt» автотранспорт воситасини бошқариб келган фуқаро Э.Д. 3000 долларни олаётган вақтида ушланган.

👉 Тошкент хабарлари
Янги саноат зонасида 3 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этилади

Янгийўл шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев хитойлик инвесторлар томонидан таклиф этилган лойиҳалар билан яқиндан танишди. Хусусан, Янгийўл туманидан 60 гектар ер ажратилиб, Янгийўл шаҳар ҳокимлигига белгиланган муддатларда топширилиши таъминланади ва захирага олинган майдон тегишли тартибда 5 та лотга бўлинади.

Умумий қиймати 311,7 миллион доллар миқдоридаги 3 минг 140 та янги иш жойлари яратиш шарти билан 36 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши режалаштирилган.

Натижада 60 гектар ер майдонини тўғридан-тўғри хорижий инвесторларга бириктириш ҳисобига Чехия, Хитой, Россия ва Туркия давлатлари вакиллари, жами 10 та бизнес ҳамкорлар билан Янгийўл шаҳрида саноат зонасини ташкил қилиш бўйича тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасига раҳбар тайинланди

Миразиз Мирсултонов
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасига раҳбар этиб тайинланган.

Бунга қадар у Тошкент давлат аграр университети ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи ва бошқа қатор лавозимларда фаолият олиб борган.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Фитнесс билагузукларининг кўплаб афзалликлари мавжуд:

🔹Бундай қурилмалар соғлом турмуш тарзини олиб боришга ундайди.
🔹Қўшимча таблеткаларсиз вазнни тартибга солишга ёрдам беради.
🔹Спорт кўрсаткичлари ва машғулотлар натижаларини оширади.
🔹Уйқу кузатилади ва дам олиш режимини аста-секин тўғрилашга рухсат берилади.
🔹Узоқ муддатли ҳаракатсизликнинг олдини олади ва ҳаракатсизликдан қочишга ёрдам беради.

👉 Тошкент хабарлари
⚡️Ички ишлар ходимларининг маоши оширилади

▪️Жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 12 феврал куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилган.

«Ички ишлар ходимлари тун-у кун, ҳар қандай шароитда эл хизматида, – деди Президент. – Бу пандемия шароитида, Бухоро ва Сардобадаги оғир кунларда яққол кўринди. Бошқа пайт ҳам хавф-хатар доим уларнинг ёнида. Иш ҳақини белгилашда буни инобатга олиш зарур. Шунинг учун, жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади».

👉 Тошкент хабарлари
Сенатор Малика Қодирхонова Ўрта Чирчиқ туманида аёллар муаммоларини ўрганди

Малика Қодирхонова Ўрта Чирчиқ туманида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Хусусан, 400 қатновли туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг имкониятларини кўздан кечирган.

Шундан сўнг, Давлат хизматлари марказида яратилган шароитлар ва бўлажак келин-куёвларни ҳаётга тайёрлаш маркази ҳамда Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими фаолияти билан яқиндан танишган.

Шунингдек, ташриф доирасида М.Қодирхонова иштирокида туман ҳокимлигида 62 та маҳалла раиси ўринбосарлари ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан учрашув ҳам ташкил этилган.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида «снос»лар бўйича 49 млрд сўм қарздорлик қопланмаган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди.

🔹 Ноқонуний қарорлар Андижонда 48 та, Тошкентда 11, Наманганда 7, Жиззахда 6, Қорақалпоғистонда 4, Бухорода 3 ва Қашқадарёда 1 та қабул қилинган.

Бунинг оқибатида Республика бўйича 1 338 та ҳолатда мулк эгаларидан 221,5 млрд сўм қарздорлик юзага келиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига йўл қўйилган.

Маҳаллий ҳокимликларнинг ҳисобидаги жамғармада қолдиқ маблағлар мавжуд бўлса-да, Тошкент шаҳрида 76,4 млрд сўм, Тошкент вилоятида 49 млрд сўм, Сирдарёда 51 млрд сўм, Қашқадарёда 17 млрд сўм, Сурхондарёда 9,7 млрд сўм, Жиззахда 7 млрд сўм, Самарқандда 5 млрд сўм, Фарғонада 2,4 млрд сўм ва Андижонда 2 млрд сўм қарздорлик қопланмаган.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

14 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 14 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси +3...+8, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

Президент «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2021 йилнинг март-апрел ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2021 йилнинг март-апрел ойларида Ўзбекистон Қуролли Кучлари резервига бўшатилади.

👉 Тошкент хабарлари