Toshkent viloyati | Kun.uz
1.4K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Талабаларнинг рейтинг дафтарчаси, қайд варақаси ва ўқитувчилар дарс режаси тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

▪️Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.

▫️ «Олий таълим муассасаларида таълим жараёни тўлиқ кредит-модул тизимига ўтгач, барча ишлар электрон шаклга ўтказилади. Рейтинг дафтарчаси, талабаларнинг қайд варақаси, ўқитувчилар дарс режаси, журнали ҳамда талабалар журналини юритишда қоғоз кўринишидан бутунлай воз кечилади», – деди у 2 феврал куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида.

▫️Бошқарма бошлиғига кўра, электрон шаклда баҳолар бўйича ҳам шаффофлик яратилади.

🔺«Ўқитувчи баҳоларни қачон қўйиши, қандай асосларга кўра баҳоланиши аниқ бўлади ва белгиланган муддат ўтгач, ўқитувчи баҳони ўзгартиришига имкон бўлмайди. Ҳаттоки қайсидир сабаб билан ўзгартирилса ҳам, бу ҳақдаги маълумотларни сақлаб қоладиган тизим яратилмоқда», – деди Холиқов.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

3 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 3 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0...+5 даража кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
🔴 Ўрта Чирчиқда янги оилавий МТТ болажонларни қабул қилди

▪️Ўрта Чирчиқ туманининг Янгиҳаёт маҳалласида тадбиркор Мухтасар Бойжигитова томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли қарори асосида ташкил этилган “Kinder” номли 25 ўринга мўлжалланган оилавий боғча фаолият кўрсата бошлади. Айни пайтда бу ерда тўрт нафар малакали тарбиячи 25 нафар болажоннинг тарбияси билан шуғулланади.

▫️Мазкур мактабгача таълим ташкилотининг хоналари ўзига хос тарзда безатилган. Шунингдек, у ерда болаларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини уйғотувчи турли ўйинчоқлар, дидактив адабиётлар, эртак китоблари ҳам мавжуд.

🔺Маълумот учун айтиб ўтиш лозим, шу пайтга қадар ушбу ҳудудда хусусий ва оддий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти йўқ эди.

👉 Тошкент хабарлари
🔴 Жасур Умиров 5 йилга қамалди

▪️Бугун жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди уч нафар судланувчи устидан ҳукм чиқарди.

▫️Таниқли хонанда Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

🔺A.З. ва Ш.Қ. эса 1,5 йилга қамалди. Улар ёлғон гувоҳлик бериш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширишда айдор деб топилди.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Янгийўлда транспорт воситасида 2,5 кг.га яқин марихуана олиб ўтаётган шахслар ушланди

▪️Тошкент вилоятидаги мунтазам йўл-патрул хизмати масканлари, қўшимча ташкил этилган блок ҳамда тўсиқ постларда ходимлар кечаю кундуз ҳушёрлик билан хизмат олиб боришмоқда. Бу эса ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

▫️25 январ куни Янгийўл туманида йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги учун тўхтатилган автоуловдан 2 кг.га яқин марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабдаги баҳолар кириш имтиҳонларида қандай тартибда ҳисобланади?

ДТМ бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев Xpress.uz'га берган интервьюсида шу ҳақда маълумот берди.

Манба: Xpress.uz
🔴 Соғлиқни сақлаш соҳасида вилоятда 2021 йилда қандай қурилиш ишлари амалга оширилади?

▪️Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланган. Агар соғлиқни сақлаш соҳасидаги қурилишларга эътибор қаратадиган бўлсак, қамров ўтган йилга нисбатан бирмунча ортганини кўриш мумкин.

▫️Умуман жорий йилда битта туман кўп тармоқли поликлиникаси янгидан қурилади. Шунингдек, вилоят Силга қарши кураш диспансери, туман ва шаҳар тиббиёт бирламаларининг бўлимлари ресконструкция қилинади.

🔺Хусусан, жорий йилда Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасининг замон талабларига жавоб берадиган кўп тармоқли поликлиникаси янгидан қурилади. 300 нафар бемор қатновига мўлжалланган шифо маскани бунёд этиш учун давлат бюджети маблағларидан 4 миллиард 500 миллион сўм ажратилиши белгиланган.

👉 Тошкент хабарлари
Зуҳра Мирғозиева Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди. Унда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддасига мувофиқ янги тайинловлар амалга оширилди.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Зуҳра Мирғозиева вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. З.Мирғозиева шу пайтгача Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, сессияда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ Улуғбек Узоқов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланди. У. Узоқов шу пайтгача Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

👉 Тошкент хабарлари
2020 йилда Тошкент вилоятида қанча металлургия саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатимизда 2020 йилда фаолият юритаётган 1023 та металлургия саноати корхонаcи томонидан 79,2 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Металлургия саноати корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга ҳудудлар:

🟢 Навоий вилояти – 56,9 фоиз;
🟢 Тошкент вилояти – 36 фоиз;
🟢 Тошкент шаҳри – 6,1 фоиз.

◾️ Маълумот ўрнида, 2020 йилда 1,2 млрд долларлик металлургия саноати маҳсулотлари экспорти амалга оширилган. Бу республика умумий экспорт ҳажмининг 8,2 фоизини ташкил этган.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Инсон соч толаси орқали унинг жинси, ёши ва ирқини аниқласа бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
«Мактаб ўқитувчиларининг ойлигини 2024 йилгача минг долларга етказишни мўлжаллаганмиз» – вазир ўринбосари

Халқ таълими вазирлиги 2024 йилгача мактаб ўқитувчиларининг ойлигини минг долларга етказишни режалаштирган. Бу ҳақда вазир ўринбосари Темур Комилов маълум қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Президентимизнинг топшириғига кўра, ўқитувчиларнинг ойлигини 2024 йилгача халқона тилда айтганда минг долларга етказишни мўлжаллаганмиз ва бу масалада таклифлар тайёрланмоқда.

Қарор лойиҳаси ишлаб чиқилгач, уни албатта, жамоатчилик, хусусан, ўқитувчи-устозларимиз билан муҳокама қиламиз»,
– деди Комилов 1 феврал кунги матбуот анжуманида.

👉 Тошкент хабарлари
Янгийўл шаҳрида 8 яшар қизни олиб кетмоқчи бўлган шахс қидирувга берилди

Ижтимоий тармоқларда «Янгийўл шаҳрида 8 яшар қизни бегона шахслар олиб кетмоқчи бўлди» сарлавҳаси остида видео хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ изоҳ берди.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат Янгийўл шаҳар ИИБ ва прокуратура назоратига олинган ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Асосийси, ўқувчи қиз соғлом ва ота-онаси ёнида. Мактабда дарсларда иштирок этмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 29 январ куни 12:10 ларда Янгийўл шаҳрида яшовчи 2013 йилда туғилган, 1-синф ўқувчиси С.А. дарсини тугатиб мактабдан чиққан вақтида, унинг ёнига номаълум шахс келган ва у билан суҳбатлашган. Унга ширинлик олиб беришини айтиб, қўлидаги мактаб сумкасини олиб биргаликда бозор томонга ҳаракатланган.

Ҳолат юзасидан келиб тушган хабарга асосан шаҳар ИИБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари бошланган.

👉 Тошкент хабарлари
🔴 Жорий йилда Тошкент вилоятида янги йўл ўтказгичлар қурилади

▪️Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

▫️Қайд этилишича, жорий йилда бир неча чақирим масофадаги халқаро аҳамиятдаги, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари, шунингдек, кўприклар ҳамда йўл ўтказгичлар қуриш режалаштирилган.

🔺Бунёд этиладиган автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 152,5 километрдан иборат. Шу билан бирга, 4P-253 «Тошкент шаҳри – Туркистон шаҳри – Қозоғистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 3-километридаги темир йўл устидан йўл ўтказгич қуриш, Янгийўл шаҳридаги Шерматова кўчасининг янги қурилган йўл ўтказгичгача бўлган 0,7 километр қисмини реконструкция қилиш кўзда тутилган.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

4 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 4 феврал куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
«Tиғ» профилактик-огоҳлантирув тадбирлари давомида 15 та ҳолат аниқланди

Вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича вилоят ИИББ ходимлари томонидан мунтазам тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, вилоят ИИББ Патрул-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизим ходимлари томонидан фуқароларга оғир тан жароҳати етказиши мумкин бўлган ўткир тиғли жисмлар юзасидан жойларда «Тиғ» махсус профилактик-огоҳлантирув тадбирлари ўтказиляпти.

Жумладан, йил бошидан буён ўтган бир ой мобайнида 3 минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходимларининг кундузги ва тунги хизматлари давомида ўтказилган тадбирларда Бекобод шаҳри, Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ туманларида «совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар»ни ноқонуний олиб юриш билан боғлиқ 15 та ҳолат аниқланган.

👉 Тошкент хабарлари
Хорижда қийин аҳволда қолган меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди

Жамғарма маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан шакллантирилади. Бу ҳақда ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

➡️ Жамғарма хорижда қийин аҳволда қолган меҳнат мигрантларига қуйидаги хизматларни кўрсатади:

🔹Хорижда мавжуд бўш иш ўринларини таклиф қилиш;
🔹Ватанга қайтариш учун авиа ёки темир йўл чипталари ҳақини тўлаш;
🔹Вафот этган шахс жасадини урф-одатларга кўра тайёрлашда 1000 долларгача хизмат ҳақини ва Ўзбекистонга олиб келиш учун чипта ҳақини тўлаш.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚽️#FootWeek ҳамон Дубайда: Достон Ҳамдамов нега МЛСга эмас, БААга йўл олди?

👀Кўрсатув давомида↙️

➡️Хюистра машғулотлардан завқланмоқда;
➡️Достон Ҳамдамов Абрамов эплашига ишоняпти;
➡️«Пахтакор»нинг мақсадлари ўзгардими?
➡️Тедесконинг эксклюзив медиа ҳуқуқи.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш
Даврон Ҳидоятов Ўрта Чирчиқ туманидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Нурафшон шаҳри Тошкент вилояти маъмурий марказига айлангани туфайли Ўрта Чирчиқ тумани марказини ташкил этиш ва ижро этувчи ҳокимият органлари бўлим ҳамда ташкилотларини кўчириш зарурияти юзага келган эди. Ҳозирги кунда туман маъмурий маркази тўлиқ қуриб битказилган бўлиб, бунда туманнинг барча корхона ва ташкилотлари шаҳарчада жойлашган.

Дастлаб Д.Ҳидоятов қуриб битказилаётган Ички ишлар бўлими биноси ҳамда 400 қатновга мўлжалланган туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида бўлган. Сўнгра туман ҳокимлиги ва халқ энг кўп мурожаат қиладиган Давлат хизматлари маркази имкониятлари билан яқиндан танишган.

Шундан сўнг, Д.Ҳидоятов 300 мингта товуқ боқилиши режалаштирилаётган “Agro stella” МЧЖ ҳамда "Авангард-Агро-Импекс” МЧЖ томонидан барпо этилган замонавий иссиқхона билан ҳам яқиндан танишган.

👉 Тошкент хабарлари
Йўлдошева иши бўйича 13-суд мажлиси бўлиб ўтди

Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқалар устидан бўлиб ўтаётган суд жараёнлари 1 феврал куни давом этди.

Судда ички дорихона фаолияти ва COVID-19'дан экспресс-тестлар юзасидан гувоҳлар кўрсатмалари тингланган. Шунингдек, Л.Сеижелова ва Н.Tўраева молиявий айбловлар бўйича кўрсатма берган. Суд мажлисига келмаган гувоҳларнинг тергов даврида берилган кўрсатмаларини суд раиси ўқиб эшиттирган.

Шунингдек, янги очилган ҳолатлар юзасидан судга қўшимча гувоҳлар жалб этилиши бўйича илтимоснома киритилган.

Суд 2021 йил 8 февралга қадар танаффус эълон қилди.

👉 Тошкент хабарлари