Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Тошкент вилоятида 460 гектар ерни тадбиркорнинг номига ўтказиб бериш учун 3 млн 720 минг доллар олаётган шахс ушланди

Қибрайлик тадбиркордан 460 гектар ерни унинг номига ўтказиб бериш учун 3 миллион 720 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган шахс Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди. Қибрайлик тадбиркор (исми ошкор қилинмаган) боғдорчилик ва чорва молларига яйлов учун ер ажратилишини сўраб, ўзи яшаётган туман ҳамда Тошкент вилоятининг бошқа туманлари ҳокимликларига мурожаат қилган.

➡️ Батафсил ўқинг

Шунда унинг муаммосидан хабар топган Тошкент вилоятида фаолият юритувчи чорвачиликка ихтисослашган «Asiyan Milk Best» МЧЖ раҳбари Т.Қ. ушбу жамиятга тегишли Қуйи Чирчиқ туманидаги 360 гектар суғориладиган ерни ва ҳозирда норасмий фойдаланиб келаётган туман захирасидаги 100 гектар ерни унинг номига ўтказиб беришини айтиб, эвазига 3 миллион 700 минг АҚШ доллари сўраган.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Янги Ангрен» ИЭСдаги портлаш оқибатида вафот этганларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатилмаган

«Янги Ангрен» ИЭСда содир бўлган ёнғинда вафот этган Назира Режабоеванинг қариндошлари видеомурожаат билан чиқиш қилди.

«Энергетика вазирлиги вафот этганларнинг яқинларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди, дейишибди. Лекин бизга ҳеч қандай ёрдам пули берилгани йўқ. Ҳатто воқеа жойида вафот этган 3 та мурдани юқоридан олиб тушишга ҳам ёрдам беришгани йўқ. Лифтсиз 65 метр баландликдан ўзимиз қўлда олиб тушдик» — дейди мурожаатчилардан бири.

👉 Тошкент хабарлари
Оҳангаронда март ойида ғишт тайёрлайдиган корхона иш бошлайди

Туманда ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган қўшма корхона қад ростламоқда. “Radius RGR” МЧЖ томонидан бунёд этилаётган мазкур завод лойиҳасининг умумий қиймати 5 млн долларга тенг бўлиб, йилига 70 млн дона ғишт тайёрлаш қувватига эга. Маҳсулотнинг 20 фоизи қўшни Қозоғистон Республикасига экспорт қилиниши кўзда тутилган.

Корхона қурилиши учун туман захира ер майдонларидан 5 гектар, карьер (тупроқ қазиб олиш) учун эса 32 гектар ер ажратилган. Айни пайтда қурилиш ишлари якуний босқичга етган бўлиб, Хитойдан технологиялар ҳам олиб келинган. Ғишт ишлаб чиқариш жараёнининг 80 фоизи автоматлаштирилган тарзда бўлиб, бу ишлар замонавий техникалар ёрдамида амалга оширилади.

Корхона жорий йилнинг март ойида фойдаланишга топширилиши ва 80 дан зиёд янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

👉 Тошкент хабарлари
Ўрта Чирчиқ туманида ҳокимият вакили пичоқланди

Бу ҳақда вилоят прокуратураси расмий баёнот берди. Қайд этилишича, у низоли уй масаласига аралашиб қолган. Ҳокимият вакилининг қорин ва чап оёғи сон қисмига ошхона пичоғи билан жароҳат етказилган.

Маълумотларга кўра, Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи фуқаро Б.А. 2021 йил 19 январ куни Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган низоли хонадонга туман ҳокимининг эгалик ҳуқуқи бериш ҳақидаги қарори қабул қилинмаётганлиги, бунга эса туман ҳокимлиги ходими Т.С. тўсқинлик қилаётганлиги важидан у билан ўзаро жанжаллашган. Оқибатда, фуқаро ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг қорин қисми ва чап оёғи сон қисмига уриб, тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан 2021 йил 19 январ куни Ўрта Чирчиқ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «б», «л» бандлари билан жиноий иш қўзғатилган. Гумон қилинувчи Б.А. Жиноят-процессуал кодексининг талаблари асосида ушланган. Ҳозирда Ўрта Чирчиқ туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Довонда йўлни қордан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда

Айни дақиқаларда Қамчиқ довонида қор ёғмоқда. ФВВ махсус гуруҳлари, ИИВ ЙҲХББ ходимлари ва "Қамчиқавтойўл" ташкилоти вакиллари йўллардаги тирбандликнинг олдини олиш мақсадида сафарбарлик гуруҳлари ҳамда махсус техникаларни ишга солишган.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Лондоннинг юзига айланган
Биг Бен миноранинг номи эмас. Бу – минора ичида бонг урадиган 13 тонналик қўнғироқнинг номи.

👉 Тошкент хабарлари
Ўқитувчиларга вақтинчалик тўхтатилган устамалар 1 январдан тўланади – ХТВ

«Бугунги кунда айрим ҳудудларда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланиши лозим бўлган устамалар ҳисобланмаётгани юзасидан норозиликлар юзага келмоқда. 2021 йил 1 январдан бошлаб мазкур устамалар тўланмаслиги юзасидан ҳеч қандай кўрсатмалар берилмаганини маълум қиламиз», – дейилади вазирлик хабарида.

Маълум қилинишича, вақтинчалик тўхтатилган устамалар ишчи гуруҳларнинг 2020 йил 1 июлга қадар қабул қилган қарори ва директорнинг буйруғи асосида 2021 йил 1 январдан бошлаб ўрнатилган тартибда тўлаб берилади.

Шунингдек, ХТВ ҳудудий халқ таълими бўлимларидан педагог ходимларнинг ойлик иш ҳақига устамаларни тўлашда сусткашликка йўл қўяётган тегишли масъулларга нисбатан интизомий чора кўришни қатъий назоратга олишни сўраган.

👉 Тошкент хабарлари
Ўрта Чирчиқ ва Бекобод туманида фуқароларнинг ёнидан гиёҳванд модда топилди

2021 йил 2 январ куни Ўрта Чирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 35 ёшли Э.И. гумонланиб кўздан кечирилади ва унинг ёнида вазни 30,7 грамм марихуана гиёҳванд моддаси борлиги маълум бўлган.

Шунингдек, Бекобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида «Маллабой» маҳалласида яшовчи 1983 йилда туғилган Д.А. ИИБ ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, унинг ёнида вазни 3,4 грамм марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан ҳудудий ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 Тошкент хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шахс гувоҳномаси: ID-карта ҳақида асосий маълумотлар

▪️ID-картани неча ёшдан олиш мумкин?
▫️ID-карта олиш мажбурийми?
▫️Тўлов қанча?

➡️ Xpress.uz – Сиз кутган формат
🌦 #Об_ҳаво

23 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 23 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -10...-5, кундузи -5... 0 даража совуқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Прокуратура Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаш юзасидан жиноят иши очди

Жорий йилнинг 20 январ куни Тошкент вилоятида жойлашган Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида портлаш содир бўлган эди. Ёнғин оқибатида 3 нафар ишчи воқеа жойида вафот этди, яна 3 нафари турли даражадаги куйиш тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилди.

➡️ Батафсил ўқинг

Бош прокуратуранинг Kun.uz’га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

“Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда,” – дейилади прокуратура хабарида.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ўзбекистонда ЙТҲ ички ишлар органлари ходимисиз расмийлаштирилиши мумкин

Лойиҳа ҳужжатига кўра, ЙТҲ натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаса, фуқароларнинг ўзлари ЙПХ ходимисиз ҳолатни расмийлаштириши мумкин бўлиши кутилмоқда.

🔹Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – фуқароларнинг ортиқча сарсонгарчиликларига чек қўйишдир!

🔹Амалдаги қонунчиликда ЙТҲ содир бўлганда ЙПХ инспектори чақиртирилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг тиббий-наркологик текширувдан ўтказилиб, суғурталовчига хабар қилинар эди.

👉 Тошкент хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ҳарбий шифокорлар аҳоли саломатлигини тиклашда ёрдам беришмоқда

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали мутахассислари ҳамда Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида Гулистон ҳудудидаги 76-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида ҳудуд аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Бу жараёнда педиатр, невропатолог, кардиолог, эндокринолог, гинеколог, лор каби 12 турдаги тор мутахассис врачлар кўриги, шунингдек УТТ ва ЭКГ текширувлари ҳам ўтказилди.

Ана шундай чуқурлаштирилган тиббий кўрик Чувалачи ҳудудидаги "Нодир Боймуҳаммедов" қишлоқ врачлик пунктида ҳам ташкил этилди.

👉 Тошкент хабарлари
2020 йилда энг кўп қайси автомобил ишлаб чиқарилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг январ–декабр ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳақида маълумот берди.

🚙 Маълумотга кўра, 2020 йил январ–декабр ойлари давомида автомобил саноатида энг кўп ишлаб чиқарилган машина «Кобалт» (79 908 дона), кейинги ўринларда «Нексия Т-250» (66 минг 402 дона), «Дамас» (51 минг 692 дона), «Ласетти-Жентра» (50 минг 52 дона) ва «Спарк» (23 минг 3 дона) қайд этилган.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Нафасни ушлаб туриш бўйича дунё рекорди – 24 дақиқаю 11 сония. У хорватиялик Будимир Шобат томонидан 2018 йилда ўрнатилган.

Аввалги рекорд 2016 йилда испаниялик Алекс Сегура томонидан ўрнатилган бўлиб, 24 дақиқа 3 сонияга тенг бўлган.

👉 Тошкент хабарлари
Янги-Ангрен ИЭСда вафот этганларнинг оила аъзоларига 105 млн сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди – Энергетика вазирлиги

Янги-Ангрен ИЭС вафот этганларнинг оила аъзоларига 105 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати томонидан тарқатилган маълумотда айтилган.

Жорий йилнинг 20 январ куни Янги-Ангрен ИЭС қозон агрегатида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг портлаши натижасида “Востокэнерготеплоизоляция” АЖнинг 3 нафар ходими олинган жароҳатлар натижасида вафот этди.

Уларнинг оила аъзоларига дафн маросимини ўтказиш учун 20-21 январ кунлари 4 миллион 866 минг сўмдан биринчи моддий ёрдам кўрсатилган. “Шунингдек, 22 январ куни Янги-Ангрен ИЭС томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига қўшимча равишда 105 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди”, – дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

👉 Тошкент хабарлари
Ангренда кўмир ўғриси ушланди

Жорий йилнинг 20 январ куни Ангрен бекатида ХТБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида кўмир ўғирлаш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

“Ангрен-Облиқ” темир йўл бекатлари оралиғи 111-км.да, “Ангрен-Ховос” йўналиши бўйича ҳаракатланган юк поезди, усти ярим очиқ кўмир маҳсулоти ортилган вагонлар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтида, 1999 йилда туғилган, Тошкент вилояти Ангрен шаҳри, Ғ.Ғулом маҳалласида яшовчи, С.Қ. вагонларга осилиб чиқиб тахминан 300-400кг кўмир маҳсулоти туширганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Бўстонлиққа олиб борувчи йўлнинг маълум қисмида машиналар учун ҳаракат вақтинча бир томонлама ташкил этилди

Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг маълум қисмида автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинча бир томонлама ташкил этилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тоғли ҳудудларда қор ёғганлиги муносабати билан кўплаб фуқаролар айни дам олиш кунларида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларига узлуксиз равишда ташриф буюришмоқда. Тумандаги автомобил йўлларининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида “4Р-12” “Бектемир-Чорбоғ” автомобил йўлининг 61-километридан “4Р-6” “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобил йўлининг 57-километрига ўтиш қисмидан, яъни Бўстонлиқ туманининг Ғазалкент шаҳридан чиқиш жойидан то “4Р-6” автомобил йўлининг 87-километрига, яъни Бўстонлиқ тумани “Юсуфхона” аҳоли яшаш жойига қадар автомобиллар ҳаракатланиши вақтинча бир томонлама ташкил этилди.

“Ушбу ҳолатда барча ҳайдовчилардан вазиятни тўғри тушуниб, ўрнатилган йўл белгиларига риоя қилишни, хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторларининг ишора ва кўрсатмаларига амал қилиб ҳаракатланишни сўраб қоламиз”, – дейилади маълумотда.

👉 Тошкент хабарлари
Янги-Ангрен ИЭСда цех раҳбари бўлиб ишловчи ходим ўзини осди

Бугун, 23 январ куни Янги-Ангрен ИЭСда цех раҳбари лавозимида ишлаб келган 40 ёшли С.Ш. уйида ўзини осиб, вафот этган. Марҳум ИЭСда содир бўлган портлаш иши бўйича терговга жалб қилингани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, ИЭСдаги портлаш айнан у раҳбарлик қиладиган цехда содир бўлган. Мазкур хабарни Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов тасдиқлади.

Ҳозирча марҳум С.Ш.нинг ўзини осишига нима ёки қандай воқелик сабаб бўлгани маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 20 январ куни, соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлган эди.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

24 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 24 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -10...-5 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ +3 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари