Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Ерни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланди

“Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Адлия вазирлиги хабарига кўра, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига қўшимчалар киритилди.

➡️ Батафсил ўқинг

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 млн 300 минг сўмдан 33 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
1 февралдан кимларнинг пенсияси оширилади?

2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:
🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;
🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
🔹бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа – 434 000 сўм;
🔹кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам – 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача;
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
🔹битта болали оилаларга – 144 100 сўм;
🔹иккита болали оилаларга – 238 700 сўм;
🔹учта ва ундан ортиқ болали оилаларга – 334 400 сўм.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам 434 000 сўмдан 1 085 000 сўмгача оширилиши белгиланди. Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 февралидан фахрий унвонга эга пенсионерлар учун тўлов миқдори 1,1 баробарга оширилади.

👉 Тошкент хабарлари
Жангари фильмлардагидек: ноқонуний қурилиш қилаётган тадбиркор вазир ўринбосарига жисмоний куч ишлатгани маълум бўлди

«Битта уй қуриш керак бўлган 4 сотих ерга 14 та ёки 18 та хонадонли кўп қаватли тураржой қурилмоқда ва хонадонларнинг барчасига битта кадастр ҳужжат тайёрланган. Харидорларга ўзлари келишиб олишини айтмоқда.

➡️ Батафсил ўқинг

Бу ерда ҳаммаси коррупция. Улар ҳеч қаерда солиқ тўламайди. Нархини сал арзонлаштирганига, айримлар шунга ҳам рози. Суд қурилишни тўхтатиб қўйса ҳам қуряпти», - деди Қурилиш вазири Ботир Зокиров матбуот анжуманида.

➡️ Видеоформатда кўринг

👉
Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Қамчиқ» довонида юк автомобили ёниб кетди

Бугун, 16 январ куни соат 15:50ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтган А 373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 252-километрида юк автомобили ёниб кетган.

ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи С.С. (1985 й.т.) бошқарувидаги «Mercedes-Benz» юк автомобилининг двигател қисмида қисқа туташув оқибатида ёнғин юзага келган.

Маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса юзасидан Поп тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

17 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 17 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +11... +16 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Шавкат Мирзиёев: Журналистлар, блогерлар жамиятимизда кўпчиликни қийнаётган жиддий муаммолар ҳақида бизни огоҳлантиряпти

«Оммавий ахборот воситалари очиқлиги бўйича танлаган йўлимиз, сўз эркинлиги бўйича сиёсатимиздан орқага қайтмаймиз. Бу албатта айримларга ёқмайди. Лекин айнан журналистлар, блогерлар жамиятимизда кўпчиликни қийнаётган жиддий муаммолар ҳақида бизни огоҳлантиряпти», – деди президент

➡️ Батафсил ўқиш

Тадбир давомида Юнусобод тумани фаолларидан бири томонидан ажримларни камайтириш мақсадида турмушнинг дастлабки йилларида ажрашишни қонун йўли билан тақиқлаш, шунингдек, телеканалларда намойиш этилаётган дастурлардан бирида қизларнинг ўзларини йигитларга тавсия қилиши кўрсатиладиган дастурни тўхтатиш таклифига давлат раҳбари батафсил жавоб қайтарди.

👉 Тошкент хабарлари
Олмалиқ ва Оҳангаронда ҳавони нега тутун қопламоқда?

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳри ва унинг яқин атрофидаги қишлоқларда ҳамда Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон туманидаги аҳоли яшаш манзилларида ҳавони кўплаб миқдорда туманли газ қоплаётгани хусусида ўнлаб кишиларнинг эътирози берилди. Барча эътирозларда ҳавога кўтарилаётган тутунли газ асосан Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) АЖ томонидан содир этилаётганлиги, бундай ҳолатнинг муттасил давом этиши кишилар саломатлигига жиддий путур етказиши мумкинлиги айтилади.

Ўнлаб қишлоқлар аҳолисининг таъкидлашича, Оҳангарон кичик саноат зонасидаги бир қатор корхоналар жумладан, «Оҳангаронцемент» АЖ ҳамда «Янги Ангрен» ИЭС, Олмалиқ шаҳридаги «ОКМК» АЖ, «Аммофос-Махсам» каби валломатларнинг ишлаб чиқариш корхоналари орқали ҳавога зарарли чиқиндилар тарқаётгани кузатилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
1 февралдан кимларнинг пенсияси оширилади?

2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:
🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;
🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
🔹бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа – 434 000 сўм;
🔹кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам – 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача;

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
🔹битта болали оилаларга – 144 100 сўм;
🔹иккита болали оилаларга – 238 700 сўм;
🔹учта ва ундан ортиқ болали оилаларга – 334 400 сўм.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам 434 000 сўмдан 1 085 000 сўмгача оширилиши белгиланди. Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 февралидан фахрий унвонга эга пенсионерлар учун тўлов миқдори 1,1 баробарга оширилади.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

Тошкент вилоят судининг раиси тайинланди

Дилшод Тожибоев
– беш йил муддатга Тошкент вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.

Д. Тожибоев 1972 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

👉 Тошкент хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Нурафшон шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 17 январ ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 55.000 – 60.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 56.000 – 68.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 12.000 – 28.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 16.000 – 18.000 сўм
🌱 Пахта мойи (1 л) 15.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 7.000 – 15.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 6.500 – 7.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) 4.500 – 6.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.600 сўм

🥛 Сут (1 л) 5.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 10.000 – 11.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 10.000 – 11.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 20.000 – 22.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 1.800 – 2.200 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 3.500 – 4.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм
🍏 Олма (1 кг) 5.000 – 16.000 сўм
🍊Мандарин (1 кг) 15.000 – 35.000 сўм

👉 Тошкент хабарлари
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун суҳбат ўтказиладиган навбатдаги саналарни эълон қилди

2021 йил 15-31 январ кунлари Россиянинг «ПИК Индустрия» АЖ ва «Техстрой» МЧЖ қурилиш корхоналари вакиллари ушбу давлатда ишлаш истагида бўлган фуқароларни танлов асосида суҳбатдан ўтказиши режалаштирилган.

Суҳбатда биринчи навбатда 2020 йил 10-27 ноябр кунлари дастлабки саралашдан ўтган фуқаролар ҳамда танловларда иштирок этмаганлар ҳам қатнашиши мумкин.

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролардан мазкур танловларда хорижга чиқиш биометрик паспорти (қизил паспорт) билан иштирок этишларини сўраймиз.

Бўш иш ўринлари:
🔹Монтажчи (монтажник-сантехник);
🔹Электр пайвандчи (электросварщик);
🔹Электр монтажчи (электромонтажник);
🔹Ғишт териш (каменщик);
🔹Арматура (арматурщик);
🔹Қолиплаш (формовщик);
🔹Бетон плиталарни жойлаш (стропалщик);
🔹Ички пардозлаш (отделочник).

Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:
📌 15-19 январ кунлари
Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси 245-уй. «Ишга марҳамат» мономаркази биноси (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари аҳолиси учун).

📌 20-23 январ кунлариУрганч шаҳри, Ёшлик кўчаси 24-уй. Урганч хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми биноси (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун).

📌 25-31 январ кунлариСамарқанд шаҳри, Спитамен шоҳ кўчаси 270-уй. Самарқанд транспорт коллежи биноси (Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри аҳолиси учун).

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282.

☎️ Қорақалпоғистон – 61 222-53-32, 61 222-53-34;
☎️ Андижон – 95 202-33-55;
☎️ Бухоро – 99 708-49-98;
☎️ Жиззах – 72 226-91-97, 72 226-91-87;
☎️ Қашқадарё – 75 224-05-25, 99 130-07-34, 97 770-04-92;
☎️ Навоий – 79 224-11-60;
☎️ Наманган – 69 227-94-64, 69 227-97-27;
☎️ Самарқанд – 66 233-24-00, 66 233-53-00;
☎️ Сирдарё – 67 225-55-59;
☎️ Сурхондарё – 76 222-45-22;
☎️ Тошкент вилояти – 55 900-33-10;
☎️ Фарғона – 73 244-56-69;
☎️ Хоразм – 62 224-12-35;
☎️ Тошкент ш. – 71 202-33-55 (ички рақам 39).

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Қибрай_тумани. Ҳокимлик вакиллари, Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Б.Собиров ҳамда коммунал соҳа ходимлари 3-сектор ҳудудида жойлашган Бунёдкор ва Бобур маҳаллаларидаги аҳолининг коммунал соҳадаги муаммоларини ўрганган.

🔹#Бекобод_шаҳри. Янгиҳаёт маҳалласининг янги идораси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Ш.Исроилов, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Усмонқулов ва маҳалла фуқаролари иштирок этган.

🔹#Қибрай. Тумандаги барча маҳаллалардаги фуқаролар, корхона ва ташкилотлар ходимлари ўз саломатликларини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш мақсадида ҳафтанинг шанба куни «Соғлом ҳаёт учун» акциясида фаол иштирок этиб келишмоқда. Анъанага айланган тадбирда иштирокчилар ўртасида югуриш, жисмоний машқлар бажариш, волейбол ҳамда нуронийлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказиб келиняпти.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

18 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 18 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +11... +16 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилояти аҳолиси 2 994 мингдан ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони қуйидагича:

🔹 Самарқанд – 3 947,4 минг киши;
🔹 Фарғона – 3 819,9 минг киши;
🔹 Қашқадарё – 3 334,5 минг киши;
🔹 Андижон – 3 188,2 минг киши;
🔹 Тошкент – 2 994,0 минг киши;
🔹 Наманган – 2 867,4 минг киши;
🔹 Сурхондарё – 2 681,0 минг киши;
🔹 Тошкент шаҳри – 2 677,2 минг киши;
🔹 Бухоро – 1 946,9 минг киши;
🔹 Қорақалпоғистон Республикаси – 1 923,8 минг киши;
🔹 Хоразм – 1 893,1 минг киши;
🔹 Жиззах – 1 410,6 минг киши;
🔹 Навоий – 1 013,8 минг киши;
🔹 Сирдарё – 861,1 минг киши.

👉 Тошкент хабарлари
Юқори Чирчиқ туманида ИИБнинг замонавий типдаги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди

Юқори Чирчиқ тумани «Ийк ота» МФЙ ҳудудида жойлашган 12 та маҳалла фуқаролар йиғини, жумладан, 36 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатувчи 13-сонли Ички ишлар бўлинмаси фойдаланишга топширилди. Бинонинг расмий очилиш маросимида вилоят ИИББ бошлиғи ва ўринбосарлари, шахсий таркиб ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этган.

Тадбирда ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, полковник Т.Арипов сўзга чиқиб, Ватан ҳимоячилари куни ҳамда янги бинонинг фаолият бошлаганлиги билан йиғилганларни қутлаган. Фойдаланишга топширилган иншоот замон талаблари асосида қурилган бўлиб, сўнгги технологиялар билан жиҳозланган навбатчилик қисми, тергов, профилактика, шунингдек, ходимлар учун барча хизмат шароитлари яратилган.

👉 Тошкент хабарлари
Бўстонлиқда тоғли ҳудудларга тез ёрдам машиналари топширилди

Туманда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, тоғли ҳудудларда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида кўплаб хайрли ташаббуслар амалга оширилмоқда.

16 январ куни туман ҳокимлиги томонидан тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги "Бурчмулла", "Чимган" ва "Такаёнғоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги тез тиббий ёрдам шохобчаларига автомашиналар тақдим этилган.

Эндиликда мазкур машиналар бу ҳудудларда аҳолига кўрсатиладиган тез тиббий ёрдам хизмати сифатини тубдан ошишига хизмат қилиши, шубҳасиз.

👉 Тошкент хабарлари
Пскент туманида мавсумий агротехник тадбирлар бошланди

Тошкент вилоятининг 31 минг гектардан зиёд майдонида ҳар йили мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилади. Узумзор ва боғлар майдони 44 минг гектарни ташкил қилади. Хусусан, вилоят бўйича йилига 1 миллион 330 минг тоннадан ортиқ сабзавот, 82 минг тонна полиз, 254 минг тонна мева, 103 минг тонна узум маҳсулотлари тайёрланади.

Хусусан, Пскент тумани миришкорлари бу йил 21 минг 697 гектар суғориладиган ерларнинг 8 минг 655 гектарида бошоқли дон, 1 минг 807 гектарида сабзавот, шундан 1 минг 50 гектар картошка, 2 минг гектар озуқа экинлари етиштириб, жами 173 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни режалаштирган.

Айни вақтда ғалла ҳосилдорлигини ошириш мақсадида агротехник қоидаларга мувофиқ экин майдонларига маҳаллий ўғит олиб чиқиш тадбирлари ўтказилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Бекобод_шаҳри. Янгиҳаёт маҳалласининг янги идораси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси ўринбосари Ш.Исроилов, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Усмонқулов ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

🔹#Ўрта_Чирчиқ. “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” лойиҳаси доирасида тумандаги 61 та умумий ўрта таълим мактабларининг ишчи-ходимлари ўртасида “Ҳоким кубоги” спорт мусобақаси ўтказилди. Унда тумандаги мактабларнинг 400 нафардан ортиқ ишчи-ходими спортнинг волейбол, стол тенниси, футбол турлари бўйича баҳсларга киришган.

🔹#Зангиота_тумани. Вилоят ва туман сектор ҳамда ДХХ раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда 120 нафар ёш иштирок этиб, 40 дан ортиқ ёшнинг ер ажратиш, бандлик, таълим, спорт, мусиқа, ҳунармандчилик, тўгараклар, малака ошириш каби масалалардаги кўплаб таклиф ва муаммолари тингланган.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Дунёдаги энг кўп кўприк қурилган шаҳар Санкт-Петербург ҳисобланади. Уларнинг сони ҳозирда 539 тани ташкил қилар экан. Нева дарёси устига қурилган бу кўприкларнинг мустаҳкамлиги эса таҳсинга лойиқ.

👉 Тошкент хабарлари