Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
💥Kun.uz сайтидан янги қулайлик!
🎙Энди хабарларни аудио-форматда тинглашингиз мумкин!
🎧Бошқа ишлардан чалғимаган ҳолда янгиликлардан хабардор бўлинг!
📲 Каналга аъзо бўлинг 👇
👉 https://t.me/kunovozi

Янгийўлда «Аёллар дафтарига» киритилган хотин-қизлар касбга ўқитилмоқда
Янгийўл тумани «Тадбиркор аёл» марказида «Аёллар дафтарига» киритилган хотин-қизлар касбга ўқитилмоқда. Ушбу марказда уй ҳамшираси ва тикувчилик йўналишларида ўқув курслари фаолият юритмоқда. Бугунги кунда 18 нафар аёл тикувчилик, 20 нафар аёл уй ҳамширалиги касбларига ўқитиляпти. Ўқиш муддати 3 ой. Ўқув жараёнлари якунига етгач, аёлларга сертификат берилиб, иш ўринлари билан таъминланади.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биринчи ўринбосари М.Юсупова ҳамда туман «Тадбиркор аёл» маркази раҳбари Н.Хўжаева ҳамкорлигида келгусида «Аёллар дафтарига» киритилган вақтинча ишсиз аёлларни касбга тайёрлаш мақсадида асаларичилик ва гулчилик йўналишларида ҳам ўқитиш режалаштирилган.
👉 Тошкент хабарлари

Тошкент вилоятида хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони қанча?
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йил 1 январ ҳолатига республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 11 781 тани ташкил этмоқда. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 399 тага кўп.
▪️Ҳудудлар кесимида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони:
🔹Тошкент шаҳри – 6918 та;
🔹Тошкент вилояти – 1318 та;
🔹Самарқанд вилояти – 580 та;
🔹Фарғона вилояти – 455 та;
🔹Сурхондарё вилояти – 425 та;
🔹Андижон вилояти – 339 та;
🔹Бухоро вилояти – 298 та;
🔹Наманган вилояти – 260 та;
🔹Навоий вилояти – 238 та;
🔹Қашқадарё вилояти – 220 та;
🔹Жиззах вилояти – 202 та;
🔹Сирдарё вилояти – 189 та;
🔹Хоразм вилояти – 175 та;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 164 та.

268,4 миллион сўмлик маиший техника товарлари тўхтатиб қолинди
Вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоят ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида фуқаро Г.К. бошқарувидаги “DAF” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Текширув давомида автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган фуқаро М.Н.га тегишли умумий қиймати 223,4 миллион сўмлик чангюткичлар борлиги аниқланган.
Яна бир ҳолатда фуқаро Б.Д. бошқарувидаги “Исузу” русумли автотранспорт воситасининг
юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 45 миллион сўмлик 30 дона телевизор борлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

🌦 #Об_ҳаво
10 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 10 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси -6...-1 даража совуқ, кундузи +3... +8 даража илиқ бўлади.

Қурилиш вазири ўринбосари: 15 апрелдан хонадонлар «коробка» ҳолатида қабул қилинмайди
2021 йил 15 апрелдан Ўзбекистонда қурилаётган уйлар «коробка» ҳолида сотилмайди. Бу ҳақда қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов AОКAда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилди.
Вазир ўринбосари бундай қарорга келишга сабаб сифатида қурилиш ташкилотлари «коробка» ҳолатидаги уйнинг деворости майдонларини ҳам хонадон майдонига қўшиб юбораётганлигини кўрсатди.
«Эндиликда, уй хонадонларининг деворлари ва барча коммуникация тизимлари ўтказилган бўлсагина фойдаланишга қабул қилинади», – дейди Ш.Ҳидоятов.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, янги қурилаётган уйларни харидорларга яшаш учун тайёр таъмирли ҳолатда ёки «коробка» ҳолида сотишга тақиқ мавжуд эмас.

«Яллама» постида 20 миллион сўмлик ўсимлик уруғлари тўхтатиб қолинди
Амалдаги тартибларга кўра, юртимизга олиб кирилган ўсимликлар уруғлари расмийлаштирувида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ карантин рухсатномаси, мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиология маркази хулосалари талаб этилади. Аммо мўмай даромад илинжидаги айрим шахслар бу каби тартиб-таомилларни четлаб ўтишга уринишмоқда.
Вилоят божхона бошқармаси «Яллама» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Т.Д. бошқарувидаги «Mercedes Benz» автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.
Натижада, автомашина захира шинаси ҳамда салон қисмидаги сумкалар ичида оғзаки сўровда айтилмаган ва йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 20 миллион сўмлик 50 дона пакетда «укроп» уруғлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🗓 9 январ:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🏫 11 январдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклда бошланади
👂🏽 Қоидабузарликни хабар қилган «терпила»ми? Бу борада яна бир фикр билдирилди
👩🎓 Янги тартиб бўйича талабалар қанча миқдорда стипендия олади?
✅ Қонунчиликдаги «чандиқлар»га қачон чек қўйилади? Камситилаётган давлат тили ҳақида мулоҳазалар
✈️ Жакартадан учган Boeing 737 бир дақиқа ўтиб сувга қулади
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha

Вилоят сектор раҳбарлари ва мутасаддилар қибрайлик ёшлар билан учрашди
Унда туман ёшларининг таклиф ва муаммолари эшитилган. Хусусан, Беҳзод Тўлқиновнинг IT-технологиялар йўналиши бўйича ўқув марказини ташкил этиш учун имкон яратиш юзасидан мурожаатига вилоят прокурори С.Самадовнинг ташаббуси билан туман ҳокими жой ажратишга ваъда берган.
Шунингдек, Тоҳир Тешабоев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сафида хизмат қилишни режалаштирганини айтган. Вилоят ИИББ бошлиғи Тоҳир Арипов ички ишлар тизимига ўрнатилган тартибда ишга жойлашишда унга амалий ёрдам беришни зиммасига олган.
Бундан ташқари, Оҳангарон шаҳрида ҳам сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви ўтказилган.

🍇 #Нарх_наво
Нурафшон шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар
🗓 10 январ ҳолатига
🥩 Мол гўшти (1 кг) ➖ 55.000 – 62.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) ➖ 65.000 – 70.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) ➖ 20.000 – 30.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) ➖ 15.000 – 18.000 сўм
🌱 Пахта мойи (1 л) ➖ 15.500 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) ➖ 7.500 – 15.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) ➖ 6.500 – 7.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) ➖ 4.500 – 6.000 сўм
🍞 Нон (буханка) ➖ 1.600 сўм
🥛 Сут (1 л) ➖ 5.500 сўм
🥚 Тухум (10 дона) ➖ 9.000 – 11.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) ➖ 6.000 – 8.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) ➖ 20.000 – 28.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) ➖ 1.800 – 2.200 сўм
🥔 Картошка (1 кг) ➖ 3.500 – 4.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) ➖ 2.000 – 2.500 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) ➖ 2.000 – 3.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) ➖ 4.000 – 17.000 сўм
🍊Мандарин (1 кг) ➖ 15.000 – 38.000 сўм.

❓#Биласизми
Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг 20 фоизига қадар миқдорда мукофот талаб қилишга ҳақлидир.

Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб жорий қилинмоқда
Ҳукуматнинг 8 январдаги қарори билан хотин-қизларни «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиби тасдиқланди.
«Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:
🔹 ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз ҳамда боқувчисини йўқотганлар;
🔹 ижтимоий ёрдамга ва уй-жой таъмирлашга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар;
🔹 қарамоғида бир ёки ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар;
🔹 нотурар жойларда истиқомат қилаётганлар;
🔹 тиббий ҳимояга, ҳуқуқий ёрдам ва психологик маслаҳатга муҳтожлар.
Ҳар ярим йилнинг биринчи ойида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларига кўра, “Йўл харитаси” лойиҳаси Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига киритилади. Тасдиқланган рўйхатлар асосида вақтинчалик тартибда белгиланган хизматлар кўрсатилади.

🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар
🔹#Юқори_Чирчиқ. Тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида «14 январ – Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган мусобақа ўтказилди. Баҳсларда спортнинг мини-футбол тури бўйича 2008–2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида биринчиликка номзодлар сараланган. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувларда 50 нафардан ортиқ спортчи иштирок этган.
🔹#Чиноз. Туман ҳокимлиги олдидан бошланган “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида ўтказилган марафонда фуқаролар 5 километр масофани пиёда босиб ўтишган. Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ҳаётда татбиқ этиш, саломатликларини тиклаш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган тадбирда ҳар жабҳада фаол, интилувчан йигит-қизлар қатнашган.
🔹#Оҳангарон_шаҳри. 1-сонли умумтаълим мактабида шаҳар сектор раҳбарларининг ёшлар билан жорий йилдаги илк учрашуви бўлиб ўтди. Унда шаҳар кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда 60 нафардан зиёд ёш иштирок этган.

11 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 11 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ +3 даража илиқ, кундузи +5... +10 даража илиқ бўлади.

✅ Ўқишга тавсия этамиз
🔸 Газсизлик ва «свет»сизлик: Қўрқинчли оқибатлар
🔸 Ўтин бозоридан репортаж: Қишда уйни иситиш қанчага тушади?
🔸 «Биттагина хонани исита оляпмиз» — қишлоқ аёли ҳаётидан лавҳалар
🔸 МИБ “Туронбанк”нинг собиқ ходими “еб кетган” 851 млн сўмни омонатчига ундириб берди
🔸 Нос чекиш саратонга олиб келиши мумкин — ССВ мутахассиси
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
🔸 Газсизлик ва «свет»сизлик: Қўрқинчли оқибатлар
🔸 Ўтин бозоридан репортаж: Қишда уйни иситиш қанчага тушади?
🔸 «Биттагина хонани исита оляпмиз» — қишлоқ аёли ҳаётидан лавҳалар
🔸 МИБ “Туронбанк”нинг собиқ ходими “еб кетган” 851 млн сўмни омонатчига ундириб берди
🔸 Нос чекиш саратонга олиб келиши мумкин — ССВ мутахассиси
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Оққўрғон тумани аҳолиси “Соғлик учун 5000 қадам” акциясида қатнашди
Президентнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда – юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, “Workоut” (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланган.
Туманда ҳам аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида “Соғлик учун 5000 қадам” акцияси ўтказилган. Тадбирда барча сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот ходимлари, кўнгиллилар иштирок этишган.

Вилоятда намунавий ўқув курслари иш бошлади
Тошкент вилоятида ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларни касб-ҳунарга ўқитишнинг янги тизими жорий этилди. Зангиота тумани ва Чирчиқ шаҳрида Давлат хизматлари маркази ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида намунавий ўқув курслари иш бошлади.
ДХА вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, ушбу ўқув курсларига “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, қолаверса, тадбиркорликка қизиққан ёшлар жалб этилмоқда. Улар тажрибали педагоглар, амалиёт ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг малакали мутахассислари кўмагида бизнес ва тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини ошириб боради.
Мазкур курсларни тамомлаган битирувчиларга касбий малака сертификати берилиб, ҳудуддаги тегишли тадбиркорлик субъектларига ишга жойлаштирилади.

Тошкент вилоятида 2020 йилда аҳолига 734 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди
Вилоятда 2020 йилда туман ва шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали аҳолига 734 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, шундан 692 минг 578 таси бевосита марказларда амалга оширилган. 42 мингга яқин фуқаро хизматлардан мустақил равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали фойдаланган.
Энг кўп давлат хизматлари Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали кўрсатилди. Хусусан, Ангрен шаҳрида 61 минг 380 та, Зангиота туманида 58 минг 233 та, Чирчиқ шаҳар ДХМда эса 61 минг 347 та давлат хизматлари кўрсатилган. 2020 йилда давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 18 минг 751 тани ташкил этган бўлса, шундан 3 минг 552 таси марказларга келмасдан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда давлат рўйхатидан ўтган.
Вилоятнинг олис, чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолининг давлат хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш мақсадида 3 минг 506 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

🗓 10 январ:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🏗 Жиззахда қулаган бино ёндош 2 қаватли савдо дўконининг бир қисмини босиб қолгани маълум бўлди
🏛 Очилбой Раматов бошчилигидаги комиссия Жиззахда 6 қаватли уйнинг қулаши сабабларини ўрганади
💦 Андижондаги марказий сув қувуридаги носозлик тез орада бартараф этилиши айтилди
🔥 Сирдарёда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди, оиланинг 2 ёшли фарзанди реанимацияда
🇰🇬 Қирғизистонда президент сайловлари ва референдумнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Оҳангаронда ёниб кетган аёлнинг жасади топилди
Туманда оёқлари йўқ, ёниб кетган аёл жасади топилган. Маълум қилинишича, дастлабки суд-тиббий экспертизасига кўра, марҳумнинг танасида куйиш 80 фоизни ташкил қилади. Таъкидланишича, 5 январ куни Тошкент–Олмалиқ автомагистрал йўлининг 15-километрида қотиллик аломатлари билан аёлнинг куйган жасади топилган. Аниқланишича, аёл тахминан 20–35 ёшлар атрофида.
Бундан ташқари, аёлнинг танасида кўплаб турли хил жароҳатлар ҳам топилган. Таъкидланишича, аёл иккала оёғининг бир қисмини йўқотган. Жабрланувчи шахсини аниқлаш учун бармоқ излари синовлари ўтказилган. «Таҳлил натижаларига кўра, жасад Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Котери маҳалласида яшовчи 29 ёшли К.Ш.га тегишли эканлиги аниқланди», – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу факт бўйича Тошкент вилояти прокуратураси томонидан 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш)га кўра жиноий иш қўзғатилган.