Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Коррупцияга қарши курашга ҳисса қўшганларга мукофот пуллари берилади

Ҳукуматнинг 31 декабрдаги қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби белгиланди.

Унга кўра, кўмаклашган шахслар тегишлича БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача (669 минг сўмдан 5 млн 575 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин.

Агар пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг юз бараваридан кўп бўлса, мукофот қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

🔹 анча миқдор учун – мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида;

🔹 кўп ва жуда кўп миқдор учун – мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилоятида Янги йилнинг биринчи куни 126 нафар чақалоқ дунёга келди

Сўнгги маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда янги йилнинг биринчи кунида 1644 нафар чақалоқ дунёга келган. Бу охирги 4 йилдаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади. Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда – 1708 нафар, 2020 йилда эса –1974 нафар чақалоқ туғилган эди.

2021 йилнинг 1 январ куни туғилган чақалоқларнинг 810 нафари қиз, 834 нафари эса ўғил бола бўлиб:
🔹 1-ўринда Фарғона вилояти (202 нафар),
🔹 2-ўринда Қашқадарё вилояти (196 нафар),
🔹 3-ўринда Самарқанд ва Наманган вилоятлари (169 нафардан),
🔹 4-ўринда Жиззах вилояти (151 нафар чақалоқ) туғилган.

Шунингдек, шу куни туғилиш кўрсаткичи бўйича:
🔹 5-ўринда Тошкент шаҳри (139 нафар),
🔹 6-ўринда Тошкент вилояти (126 нафар),
🔹 7-ўринда Сурхондарё вилояти (95 нафар),
🔹 8-ўринда Андижон ва Бухоро вилоятлари (79 нафардан),
🔹 9-ўринда Хоразм вилояти (71 нафар),
🔹 10-ўринда Қорақалпоғистон Республикаси (66 нафар),
🔹 11-ўринда Сирдарё ва Навоий вилоятлари (51 нафардан).

Дунёга келган болаларнинг 9 нафарини эгизаклар (жами 18 нафар чақалоқ) ташкил қилади.

👉 Тошкент хабарлари
🚙 Ўзбекистонда 10 январдан каршеринг хизматлари йўлга қўйилади

Ҳукумат қарорига кўра, 10 январдан каршеринг (carsharing) ташкилотларига нотариал расмийлаштирувисиз ва ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказмасдан автомототранспорт воситаларини 30 кунгача ижарага бериш ҳуқуқи берилади.

Маълумот учун, каршеринг – жисмоний шахсларга, чет эл фуқароларига автомототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизматлар кўрсатиш фаолияти.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

3 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 3 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -8...-3 даража совуқ, кундузи 0... +5 даража илиқ, баъзи жойларда -2 даража совуқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир томорқада 30-40 хил гул: Олтинкўллик гулчилар оиласи хонадонида

Олтинкўл тумани Чўнтак маҳалласидаги Темировлар хонадонида қиш фаслида ҳам баҳорий муҳит ҳукмрон. Оила 10 сотих томорқасида гул етиштиришни йўлга қўйган.

➡️ Батафсил ўқинг

"Гул ҳам оғир меҳнат талаб қилади. Даромади шунга яраша яхши. Бунинг орқасидан уй соляпмиз, машиналар оляпмиз. Битта иссиқхонадан 10-15 миллион сўм даромад олиш мумкин", - дейди хонадон соҳибининг ўғли Жасурбек Баратов.

👉 Тошкент хабарлари
Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларига олиб борувчи йўлда машиналар ҳаракати чекланмоқда. ИИВ расмий маълумот берди

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи йўл ёпиб қўйилгани тўғрисида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот тақдим этди. Қайд этилишича, республиканинг барча ҳудудларидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларига фуқаролар узлуксиз равишда ташриф буюрмоқда.

“Бугун, 2 январ куни, соат 10:00га қадар Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканлари автотураргоҳлари автомобиллар билан тўлганлиги, ушбу автомобил йўлининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, шунингдек, тоғли ҳудудларда автомобиллар ҳаракатланиши мураккаблигини ҳисобга олиб тик нишабликларда транспорт воситалари тўхтаб қолиб, хавфли ҳолат содир этмаслигининг олдини олиш мақсадида 4Р-12 автомобиль йўли 61-километрида, яъни тоғли ҳудуднинг бошланиш қисмида вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланмоқда”, – дейилади ЙҲХББ маълумотида.

Ушбу амалга оширилаётган ишлар фуқароларнинг тоғли йўлларда хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётгани айтилган.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Режасиз қурилишлар, импорт эҳтиёжи ва газ нархи ҳақида. Энергетика вазири ўринбосари билан суҳбат

Энергетика вазири ўринбосари Беҳзод Норматов Kun.uz мухбири билан суҳбатда ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган Сенатдаги чиқиши бўйича изоҳ берди. Шунингдек, соҳада амалга оширилаётган ишлар, кутилаётган ўзгаришлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

➡️ Батафсил ўқинг

📹 Видеони Youtube'да кўринг

«Сенат кенгаши йиғилишида минг куб метр газнинг нархини долларда айтиб, хаёлан сўмга ўгирмоқчи бўлдим. Очиғини айтадиган бўлсам, бунақа катта йиғилишда биринчи бор бўлганим учун ҳаяжон бўлди, 1 куб метр газ нархи ҳақида гапираман деб, 1,38 цент деб юборганман. Битта гапни тугатмай хаёлан бошқасига ўтиб кетганим учун тушунмовчилик келиб чиқди», – дейди Беҳзод Норматов.

👉 Тошкент хабарлари
Бўстонлиқ туманининг тоғли қисмида жойлашган айрим йўлларда 5 январга қадар бир томонлама ҳаракат ташкил этилади – ЙҲХББ

«Янги йил байрами муносабати билан юртимизда 1, 2, 3 январ кунлари дам олиш куни деб белгиланиши муносабати билан кўплаб фуқаролар Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларига узлуксиз равишда ташриф буюрмоқда. Тумандаги автомобил йўлларининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида 2021 йил 5 январ кунига қадар “4Р-12” “Бектемир-Чорбоғ” автомобил йўлининг 61-километридан “4Р-6” “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобил йўлининг 57 километрига ўтиш қисмидан, яъни Бўстонлиқ туманининг Ғазалкент шаҳридан чиқиш жойи то “4Р-6” автомобил йўлининг 87 километрига, яъни Бўстонлиқ тумани “Юсуфхона” аҳоли яшаш жойига қадар автомобилларнинг ҳаракатланиши бир томонлама қилиб ташкил этилади.

Ушбу ҳолатда барча ҳайдовчилардан вазиятни тўғри тушуниб, ўрнатилган йўл белгиларига риоя қилишларини, хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторларининг ишора ва кўрсатмаларига амал қилиб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз»,
дейилади ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.

👉 Тошкент хабарлари
Қамчиқ довонида вазир ўринбосари машинаси жарликка қулади. Икки киши вафот этган

31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси Қамчиқ довонида сув хўжалиги вазири ўринбосарининг оила аъзолари бўлган автомобил ҳалокатга учради. Kun.uz манбаси маълумотига кўра, ЙТҲ оқибатида вазир ўринбосарининг рафиқаси ва 3 ёшли қизи вафот этган, амалдорнинг ўзи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

➡️ Батафсил ўқинг

ЙТҲнинг бевосита гувоҳлари таҳририятга йўллаган суратларда «Chevrolet Gentra» русумли автомобил чуқурликка қулагани акс этган.

2 январ куни Тошкент шаҳрида дафн маросими ўтказилган. Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати ЙТҲ тафсилотлари бўйича ахборот берган.

👉 Тошкент хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Нурафшон шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 3 январ ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 50.000 – 60.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 55.000 – 65.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 18.000 – 22.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 14.000 – 17.000 сўм
🌱 Пахта мойи (1 л) 15.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 7.500 – 15.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 6.500 – 7.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) 4.500 – 6.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.600 сўм

🥛 Сут (1 л) 5.500 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 9.000 – 11.000 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 5.000 – 8.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 15.000 – 22.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 3.500 – 4.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 2.000 – 3.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 4.000 – 16.000 сўм
🍊Мандарин (1 кг) 15.000 – 35.000 сўм.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Эйфел минораси ҳар 7 йилда қўлда бўяб чиқилади. 18 ой вақт талаб қиладиган таъмирлаш ишларига 60 тонна бўёқ сарфланади.

👉 Тошкент хабарлари
Танқиддан сўнг: Зангиотада мулки бузилган тадбиркорларга компенсация ўрнига ер ажратилди

Тумандаги Эшонгузар қўрғонида истироҳат боғи қурилиши сабаб тадбиркорларнинг нотурар жой бинолари компенсация масаласи тўлиқ ҳал қилинмасдан бузиб ташланган эди. Туман ҳокимлиги компенсация ўрнига берилган ерга вилоят ҳокимлигининг рухсати сўралган қарор чиқарган. Натижада, тадбиркорлар икки ҳокимлик ўртасида «копток» бўлаётганди.

➡️ Батафсил ўқинг

Ниҳоят, 2020 йил 16 декабрда Зангиота туман ҳокимлигининг мулклари бузиб ташланган тадбиркорларга ер ажратиш тўғрисидаги қарори чиқарилди. Зангиота туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Жасур Усмоналиевнинг тасдиқлашича, энди тадбиркорлар ўз ерига эгалик қилиши, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бўстонлиқ туманининг тоғли йўллари қордан тозаланиб, ҳайдовчилар учун қўшимча қулайликлар яратилмоқда

Туманнинг тоғли қисмида жойлашган айрим автомобил йўлларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 5 январга қадар автомобилларнинг бир томонлама ҳаракати ташкил этилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, ушбу ҳудудда дам олиш истагида бўлган аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ҳудудда кеча-ю кундуз хизмат олиб борилмоқда.

Дам олиш кунларида ушбу ҳудудга ташриф буюраётганлар сони ошиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда мазкур автомобил йўлларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Хусусан, айни дамга қадар йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мақсадида йўл четларида тўпланиб қолган қорлар махсус техникалар ёрдамида тозаланган. Бундан ташқари, қўшимча йўл белгилари ўрнатилиб, ҳаракат иштирокчиларига қулайликлар яратиляпти.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

4 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 4 январ куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -8...-3 даража совуқ, кундузи 0... +5 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

📌 Президент фармонига кўра, 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари этиб:

◾️23 март – сешанба;
◾️2 сентябр — пайшанба;
◾️3 сентябр — жума кунлари белгиланди.

🔹2021 йил 2 январ — шанба, 20 март — шанба, 22 март — душанба ва 4 сентябр — шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

🔹Ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда ушбу қўшимча дам олиш кунлари қўшилади. Меҳнат таътилининг давомийлиги ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

❗️Рўза ҳайит ва Қурбон ҳайит диний байрамларининг иккинчи ва учинчи кунлари дам олиш куни этиб белгиланади.

👉 Тошкент хабарлари
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгарди?

Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.

Ўзбекистон Республикасида фуқаролик паспорти ўрнига ID-карта кўринишидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжат бериш бошланди. Бунда фуқароларнинг биометрик паспортларини ID-карталарга алмаштириш 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида, 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

➡️ Батафсил ўқинг

Ўзбекистон фуқаролари хорижга фақат «қизил паспорт» билан чиқиши мумкин бўлади.

Давлат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишда фуқаролардан 11 турдаги ҳужжатларни талаб этиш тўхтатилади.

👉 Тошкент хабарлари
Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Жисмоний шахслар томонидан халқаро почта ёки курьерлик жўнатмалари орқали олиб кирилган мобил қурилмаларни тизим операторининг сайти орқали ҳам рўйхатга олиш мумкин бўлмоқда. Ҳукумат қарори билан мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

➡️ Батафсил ўқинг

Қарорга мувофиқ, эндиликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мобил қурилмалар чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари мобил қурилмаларни республика ҳудудига олиб кириш санасидан қатъи назар, уларни рўйхатдан ўтказиш учун жавобгар бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Ҳужжатлардан “тушиб қолган” товар-моддий бойликлар тўхтатиб қолинди

Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга ўтиш учун “Яллама” чегара божхона постида А.Г. бошқарувидаги “Renault premium” русумли юк автотранспорт воситаси кўрикдан ўтказилганида унинг юкхонасида умумий қиймати 22 800 минг сўмлик, 190 дона автошина камерасини яшириб олиб келаётгани маълум бўлган.

Яна бир ҳолатда вилоят божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постида қўшни давлатдан Ўзбекистонга ўтиш учун кириб келган фуқаро Э.Ю. бошқарувидаги “Mercedes Benz” русумли юк автотранспорти назоратдан ўтказилганида 32 миллион сўмликдан ортиқ 28 дона калян ускунаси ҳамда 78 дона ушбу ускунанинг эҳтиёт қисми яширилганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда. Қайд этилишича, тоғли ҳудудларда 2021 йилнинг 4 январ кунидан 8 январ кунига қадар қор кўчкиси хавфи мавжуд.

«Эҳтиёт чораларини кўришингизни ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда 1050 қисқа рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз», – дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотида.

👉 Тошкент хабарлари