Toshkent viloyati | Kun.uz
1.37K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев: «Оммавий ахборот воситаларига раҳмат. Улар давлатимизга душман эмас, дўст»

Президент Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрди. Шу ерда давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот бўлди:

🔹 Улар баланд овозда адолатни, ҳақиқатни айтиб турмаса, раҳбарларнинг дарров оёғи ердан узилиб қолади. Халқимиз уйингга эски тўнингни илиб қўйиб, кимлигингни унутма, деганидек, ҳамма раҳбарлар шу элнинг фарзанди, вакили эканини доим ёдда тутиши керак.

👉 Тошкент хабарлари
Йўлдошева иши: Диспансер бош шифокори марҳумни кўчиришда вилоят ССБдан топшириқ бўлганини айтди

Марҳум Ф.Рустамов вилоят ССБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Низом Абдуллаев топшириғи асосида диспансерга қабул қилинган, деб судда гувоҳлик берди диспансер бош шифокори Феруза Шонасирова. Абдуллаев эса аввалроқ беморнинг бошқа шифохонага кўчирилишини Йўлдошеванинг хатоси деб айтганди.

➡️ Батафсил ўқинг

Бу галги суд мажлисида Тошкент вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансери бош шифокори ва диспансернинг бошқа ходимлари марҳум Ф.Рустамовнинг касалхонага кўчирилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўйича кўрсатма берди.

👉 Тошкент хабарлари
Меҳнат мигрантларига Россияда ишлаш учун «патент» олиш осонлашади

Тошкентда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига Россияда ишлаш учун рухсатнома бериш хизматини кўрсатувчи Россиянинг Кўп тармоқли миграция маркази филиали очиладиган бўлди.

Натижада, ўзбекистонликлар Россияда ишлашга рухсат олиш билан боғлиқ хизматларнинг бир қисмидан Тошкентнинг ўзида фойдалана олади. Бу орқали ҳужжатларни тайёрлашда уларнинг вақти ва харажатлари қисқаради.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Шоҳрухия харобаси Оққўрғон тумани ҳудудида жойлашган. Aмир Темур уни ҳарбий қалъа сифатида қайта тиклаб, ўғли Шоҳрух шарафига «Шоҳрухия» деб атаган.

👉 Тошкент хабарлари
#Янгийўл_туманида бир-бирига урилган «Cobalt» ва «Damas» ёниб кетди

Туманда 26 декабр куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши тан жароҳати олган.

Тахминан соат 21:00 лар атрофида «Тошкент–Янгийўл–Оққўрғон» йўлининг 56-километрида «Cobalt» ҳайдовчиси С.Э. (1990 йилда туғилган) ҳайдовчи Э.А. (1997 йилда туғилган) бошқарувидаги «Damas» билан урилган. Тўқнашув оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Натижада, иккала автомобил ҳайдовчилари тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Йил йўқотишлари: 2020 йил кимларни орамиздан олиб кетди?

Йил якуни. Яна бир ёшга улғайдик. Бу – рақамларда эмас, оғриқли йўқотишларни ёдга олганимизда кўпроқ сезилади.

Инсоният тарихининг қора саҳифаларидан бири бўлиб қолаётган 2020 йилда ўзбек халқи ҳам ўзининг қатор атоқли фарзандларидан айрилди.

👉 Тошкент хабарлари
Мактабларда вақтинча ўтилмаётган фанлар III чоракдан давом этади – ХТВ

🔹 Пандемия туфайли жорий ўқув йилининг I ва II чоракларида жисмоний тарбия, мусиқа маданияти, технология, тасвирий санъат, чизмачилик, ЧҚБТ ҳамда тарбия фанларини вақтинчалик ўтмаслик тавсия этилган эди.

🔹 Эпидемиологик вазият барқарорлашгани, ўқувчиларнинг 90 фоизи (5,6 млн) анъанавий шаклда таълим олаётгани ҳамда ота-оналар ва педагогларнинг таклифига кўра, ушбу фанлар III чоракдан яна давом эттирилади.

🔹 Ўтилмай қолган мавзулар тиғизлаштирилган ҳолда олиб борилади.

👉 Тошкент хабарлари
29 декабр куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси бошланади

Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.

Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, президентнинг расмий вебсайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент вилояти тўқимачилик маҳсулотлари экспорти бўйича 4-ўринда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 1,7 млрд долларга тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

🔹 1 декабр ҳолатига Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
🔸Россия – 596,8 млн;
🔸Хитой – 370,4 млн;
🔸Қирғизистон – 248,8 млн;
🔸Туркия – 189,6 млн.

🔺Тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган ҳудудлар:
🔹Тошкент шаҳри – 270,9 млн;
🔹Андижон вилояти – 236,8 млн;
🔹Фарғона вилояти – 227,8 млн;
🔹Тошкент вилояти – 219,1 млн.

👉 Тошкент хабарлари
«Права»ни алмаштириш муддати 2021 йил якунигача узайтирилди. Қайта имтиҳон топшириш керак эмас – ДХА

Ижтимоий тармоқларда 2021 йилда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлиши тўғрисида маълумот тарқалди. Давлат хизматлари агентлиги вазиятга аниқлик киритди.

Қайд этилишича, аҳолига қулай бўлиши учун эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бунда Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган барча хизматлар каби соддалаштирилган тартиб амал қилади. Қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

Эслатилишича, хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи (бугунги кунда 156 100 сўм) миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.

👉 Тошкент хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

29 декабр куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 29 декабр куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -8...-3 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ, +3 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Қуруқ ва совуқ ҳаво ҳафта охиригача сақланиб қолади - «Ўзгидромет»

Бу ҳафта Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари Сибир антициклони периферияси таъсири остида бўлади. Ушбу антициклон периферияси Қозоғистон орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, шу муносабат билан декабр ойининг охирги ва январ ойининг илк кунлари республика бўйича совуқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Мамлакатда Сибир ва шимолий Қозоғистондаги каби совуқ кутилмайди, лекин ҳафта давомида меъёрдан 4-7 даражага паст бўлган ҳарорат сақланиб туради.

👉 Тошкент хабарлари
Вилоятда ўтган 11 ой давомида 36 минг 900 нафар меҳнат муҳожири яшаш манзилига қайтарилган

Бугунги кунда вилоят аҳолисининг 92 минг 500 нафари хориж давлатларида меҳнат қилмоқда, улардан 51 минг нафари эркаклар, 41 минг 500 нафари аёлларни ташкил этади. Уларнинг асосий қисми Россия, Қозоғистон, Туркия ва Жанубий Корея давлатига тўғри келади.

Хориж давлатларида ишлаб келаётган меҳнат мигрантларини яшаш манзилларига қайтариш, уларга муносиб иш ўринлари ташкил этиш мақсадида 2020 йилнинг 11 ойи давомида 36 минг 900 нафар меҳнат муҳожири яшаш манзилларига қайтарилган.

27 минг 300 нафари билан масъул мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида суҳбат ўтказилиб, 15 минг 300 нафарининг иқтисодиётдаги турли соҳаларда бандлиги таъминланган.

👉 Тошкент хабарлари
Паркентда давлат хизматлари маркази янги бинода иш бошлади

#Паркент_тумани'да Давлат хизматлари маркази янги бинога кўчиб ўтди. Илгари марказ кичик бинода жойлашган бўлиб, хоналари тор, ташриф буюрувчиларга шароит яратилмаган, натижада навбатлар юзага келарди.

Янги бино энг замонавий ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозланган бўлиб, эндиликда фуқароларга кенг, ёруғ ва шинам хоналарда хизматлар кўрсатилади. Марказда бир вақтнинг ўзида 16 нафар, бир кунда 300-400 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти яратилган.

Энг замонавий асосда қайта реконструкция қилинган икки қаватли марказда кичик кутубхона, кутиш зали, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, тиббиёт, болалар хоналари сингари фуқаролар учун бир қатор қулайликлар яратилган. Банк шохобчаси ҳам марказнинг ўзида ташкил этилганлиги ташриф буюрувчиларга зарур тўловларини шу ернинг ўзида амалга ошириш имконини беради.

👉 Тошкент хабарлари
2020 йилда Тошкент вилоятида қанча тухум етиштирилди?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 5 458,7 млн дона тухум етиштирилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,8 фоизни ташкил этган.

Хўжалик тоифалари бўйича тухум етиштиришнинг энг юқори ҳажми 3 270,1 млн дона ёки умумий тухум етиштириш ҳажмидан 59,9 фоизи деҳқон хўжаликлари ҳиссасига тўғри келган.

Республикадаги тухум етиштиришда энг кўп улушга эга бўлган ҳудудлар:
🔹 Тошкент вилояти – 18,1 фоиз;
🔹
Самарқанд вилояти – 17,5 фоиз;
🔹 Наманган вилояти – 8,5 фоиз;
🔹 Андижон вилояти – 7,5 фоиз.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 4️⃣ хабар

🔹
#Қибрай. Тиббиёт бирлашмаси томонидан туманда жойлашган вилоят психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган болалар уйи тарбияланувчилари саломатлиги шифокорлар кўригидан ўтказилди.

🔹#Бўстонлиқ. Аҳолига қулайлик яратиш, шунингдек, маҳсулотлар нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида жойларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ярмаркалари ташкил этилмоқда.

🔹#Оҳангарон. ХТБ тасарруфидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида «Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.

🔹#Пскент. Ҳоким қабулида Навоий маҳалласидан бир гуруҳ фуқаролар Фурқат мавзесида ичимлик суви билан боғлиқ масалада мурожаат қилган эди. Ҳозирда мазкур мавзеда янги қурилган ичимлик суви тармоғида сув таъминоти ишга туширилган.

👉 Тошкент хабарлари
Паркент туманида яшовчи 102 ёшли онахонга «Шуҳрат» медали топширилди

Туманнинг Қўличи маҳалласида истиқомат қилувчи, муборак 102 ёшни қаршилаган нуроний онахон Хижол ая Усмонова президентимиз фармонига кўра, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрами муносабати билан «Шуҳрат» медали билан тақдирланган эди.

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ҳамда Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов Хижол ая хонадонида бўлиб, нуроний онахонга меҳр ва эҳтиром рамзи сифатида «Шуҳрат» медали ва қимматбаҳо совғалар топширган.

👉 Тошкент хабарлари
Президент 2021 йилни «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилди

👉 Тошкент хабарлари
Шавкат Мирзиёев:

▪️2021 йилда мамлакатимизда мактабгача таълим тизимига ёшларни қамраб олиш 65 фоизга, 2023 йилгача 75 фоизга етказилади. Мактабгача таълим муассасаларини барпо этиш учун бюджетдан 600 млн доллар субсидия ажратилади. Натижада хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади.

▪️2021 йилда 30 та янги мактаб қурилади. 320 та мактаблар капитал таъмирдан чиқарилади. Бу ишларни амалга ошириш учун эса бюджетдан 2 трлн сўм маблағ ажратилади.

▪️Бошқа туманга бориб ишловчи педагог ходимларнинг ойлик иш ҳақларига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишловчи педагогларга эса 100 фоиздан устама тўлаб берилади.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

Велосипедда юриш иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва қаришни секинлаштиради.

👉 Тошкент хабарлари