Toshkent viloyati | Kun.uz
1.36K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Паркентда 12 нафар ногиронга аравалар топширилди

📌 Паркент туманида истиқомат қилиб келаётган ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш, саломатликларини мустаҳкамлаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида ҳам бир қатор ишлар йўлга қўйилган.

🦽 Туманда истиқомат қиладиган 12 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси ҳамда ҳомийлар ёрдамида ногиронлик аравачалари топширилган.

👉 Тошкент хабарлари
#Биласизми

McDonald's сониясига 75 та гамбургер сотади.

👉 Тошкент хабарлари
Ўрта Чирчиқда ЙПХ отряди командирига 350 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Ўртачирчиқ туманида ВАЗ-2106 русумли машина ҳайдовчиси хавфсизлик камарини тақмасдан келаётгани учун ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган. Текширув жараёнида ҳайдовчи спиртли ичимлик ичгани маълум бўлган. Ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинчалик жарима майдонига қўйилган.

Бу қоидабузарлик учун катта миқдорда жарима тўлаши ва машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилишини билган ҳайдовчи муаммога «ечим» топиш мақсадида вилоят ИИББ ЙҲХБ 3-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди командирига пора таклиф қилган. Командир бу ҳақда билдирги билан ИИВ Ўз хавфсизлик хизмати вилоят бўлимига мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳайдовчи отряд командирига 1,4 млн сўм ва 210 долларни пора сифатида бераётган вақтда қўлга олинган. Мазкур холат юзасидан Пискент тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

👉 Тошкент хабарлари
Янгийўлда 60 ёшли фуқаронинг уйидан 1 туп каннабис ва 18 гр марихуана топилди

📌 15 октябрь куни Янгийўл туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида “Нов” МФЙда яшовчи 60 ёшли фуқаро уйининг томорқасида 1 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётгани ҳамда омборхонасида 18,3 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги маълум бўлган.

📌Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
“Тезликни оширманг!”, “Пиёдаларга йўл беринг”, “Йўлдаги болаларга ҳушёр бўлинг!”, “Унутманг, сизни оилангиз кутмоқда”, “Тезликнинг сўнгги бекати – қабр”...

15 октябрдан 15 ноябргача ўтказилаётган “Хуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги доирасида Тошкент вилоятида ЙТҲларни олдини олиш мақсадида машиналарга огоҳликка чақирувчи елим қоғозлар ёпиштириб чиқилмоқда.

«Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи уюшмалар ҳайдовчилари зиммасида катта масъулият ётади. Чунки улар йўловчилар хавфсизлиги учун ҳам жавоб беришади. Ўз ўрнида йўловчилар ҳам ҳайдовчиларни назорат қилишлари, уларни тартибга чақириб туришлари керак.

Шуларни инобатга олган ҳолда вилоят ИИББ ЙҲХБ томонидан йўловчи ташувчи транспорт воситалари учун махсус эслатма ишлаб чиқилди. Бу эслатмаларни ЙПХ инспекторлари транспорт воситалари салонига, кўринарли, шу билан бирга ҳайдовчига халал бермайдиган тарзда жойлаштириб чиқишмоқда», деб хабар беради вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.

👉 Тошкент хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўллик тадбиркор дарахт барглари экспорт қилиб 100 минг доллар даромад олди

Айни пайтда 7 турдаги барглар хорижий давлатларга сотилмоқда. Улар орасида тут, шафтоли, олма ва нок барглари бор.

“Хорижликлар бу барглардан йод ва бошқа моддалари кўп бўлгани учун саноатда фойдаланилишини айтишди”, дейди тадбиркор.

Тадбиркорнинг айтишича, 2020 йилнинг ўзида барг сотиб, 100 минг доллар даромад олинган. 2021 йил учун ҳамкорлар билан 1 млн долларлик шартнома имзолашга эришилган.

🟢 Мавзуга доир:

Ишониш қийин, лекин Янгийўлда мевали дарахт барглари Германияга экспорт қилинмоқда

👉 Тошкент хабарлари
Ўзбекистон ўтган тўққиз ойда 9,3 млн долларлик консерваланган мева-сабзавотлар экспорт қилган

🥫 Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 9 млн 365 минг доллар қийматидаги 8720 тонна консерваланган мева-сабзавот экспорти расмийлаштирилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3607,4 тоннага кўп. Жорий йилда консерваланган мева-сабзавотлар экспортидан кўрилган даромад эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ошган.

🌯 Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, консерваланган мева-сабзавотларнинг 37 фоизи Россия, 26,4 фоизи Қозоғистон ҳамда 26 фоизи Афғонистонга экспорт қилинган. Шунингдек, жорий йилда консерваланган мева-сабзавотларнинг Тожикистонга экспорти 3,8, Жанубий Кореяга 3,1, Украинага 1,7, Қирғизистонга 1,6 ва Туркманистонга 1,3 баробарга ортган. Ушбу давлатлар қаторига жорий йилда Беларус ва Италия мамлакатлари ҳам қўшилган. Шундай қилиб, юртимиздан консерваланган мева-сабзавотлар экспорт қилинган давлатлар сони 14 тага етган.

👉 Тошкент хабарлари
Ўрта Чирчиқда пахта режаси биринчилардан бўлиб бажарилди

Бу йилги мавсумда туманда “Кўкча текстил” МЧЖ хорижий корхонаси ва 160 та фермер хўжалиги томонидан 7 220 гектар майдонда пахта етиштириш ва териш ишлари олиб борилди.

Туман ҳокимлиги ҳудуд учун шартномада белгиланган 23 860 тонна пахта ортиғи билан топширилганини, бу вилоят бўйича биринчилардан бўлиб бажарилган режа эканини маълум қилди.

Хабарга кўра, терим жараёнига 105та пахта терими отряди ташкил этилиб, унга 12 мингдан ошиқ маҳаллий теримчилар бириктирилган.

👉 Тошкент хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

18 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

⛅️ Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 18 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

🍁 Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

⭐️ Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи эса +22...+27 даража иccиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Нидерландиядаги компания Нурафшонда янги завод қуради

Нурафшон шаҳрида Нидерландиядаги Lumidea Engineering қурилиш компанияси томонидан бетон устунлари ва кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи барпо қилинади.

«Дарё» хабарига кўра, завод 2021 йил мартида ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 29 млрд 600 млн сўм бўлиб, 200га яқин иш ўрни яратилади.

Айни пайтда вилоят бўйича 277 мингдан зиёд симёғочни бетон устунларга алмаштириш зарур. Бундай устунлар бошқа заводларда 1 млн 100 минг сўм сотилаётган бўлса, янги қуриладиган корхонада 580 минг сўмга тайёр бўлиши маълум қилинган.

Заводда кунига 64 дона, йилига 20 минг дона электр бетон устуни, 5 минг км кабель маҳсулотлари, 150 минг дона изолятор ва 12 минг дона траверс ишлаб чиқарилади.

👉 Тошкент хабарлари
Қибрайдаги тиббиёт муассасаси 600 млн сўмга тўлиқ таъмирланмоқда

⚡️Айни пайтда Қибрай туман "ТашИСТИ" маҳалласидаги "Жамбул" қишлоқ врачлик пунктида қурилиш ишлари олиб бориляпти. "Чорва Барака Бизнес" МЧЖ томонидан ҳомийлик асосида таъмирланаётган ушбу тиббиёт муассасаси ҳудудда истиқомат қилаётган 12 500 нафар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

📌Туман раҳбари ушбу қишлоқ врачлик пунктини замонавий, зарур тиббий анжомлар билан таъминлаш ва қўшимча жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича тиббиёт бирлашмаси раҳбарига зурур топшириқлар берган. Ушбу хайрли ишларни амалга ошириш учун 600 млн сўмга яқин маблағ ажратилган.

👉 Тошкент хабарлари
Олмалиқнинг «ОКМК» жамоаси Муборакнинг «Машъал» клубини мағлуб этиб, турнир пешқадамига айланди

⚽️ Бугун Суперлиганинг 19-турида Муборакнинг «Машъал» жамоаси Олмалиқнинг «ОКМК» клубини қабул қилди. Биринчи бўлимнинг 28-дақиқасида Ҳусниддин Ғофуров олмалиқликларни олдинга олиб чиққан бўлса, учрашувнинг 86-дақиқасида Зафар Полвонов жамоанинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

⚽️ Шу тариқа «ОКМК» жамоаси ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 42 тага етказиб, турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Муборакнинг «Машъал» жамоаси эса 19 очко билан 10-ўринда қолди.

👉 Тошкент хабарлари
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Зангиотадаги махсус шифохона ходимларини қаттиқ танқид қилганига оид аудио тарқалди

Ижтимоий тармоқларда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Абдуҳаким Ҳожибоевга тегишли эканлиги маълум бўлган аудиоёзув тарқалди.

Унда вазир ўринбосари касаллик тарихи касал тушгандан кейин 3 кунлаб ёзилмай ётгани, кислород давленияси тушиб
кетаётгани учун ҳар куни бир нечта одам ўлаётгани, докторларнинг беморларга кам эътибор қаратаётгани, шифокорлар ишга масъулиятсиз ёндошаётганини танқид қилган.

Хусусан, вазир ўринбосари қуйидаги сўзларни айтган:
“Бўлим мудириям, главврачам мавжуд дориларни билмай қўлига ёзиб беряпти, бизда маълумот бор, сигнал чиқиб ётибди. Мана бу ерда ётибди антибиотик мингталаб, икки мингталаб, лекин жойида қўлига ёзиб беряпти. Нима учун ёзиб беради?”;

Ўша “красний зона”да ишлаганинг учун 25 млн надбавка (қўшимча пул) беради. Нима ҳаққинг бор касални киргизмасликка?!”, деган Абдуҳаким Ҳожибоев.

➡️ Батафсил ўқинг

👉 Тошкент хабарлари
Тошкент туманининг "Раҳбаробод" ва "Дархон" МФЙда экобозор ташкил этилди

⚡️Яқинда давлат раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселекторда аҳолининг арзон, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш мақсадида ҳудудларда экобозор ташкил этиш топшириғи берилганди.

⚡️Айни пайтда вилоят ҳудудларида ана шундай кичик экобозорлар очилиши бошлаб юборилган. Эътиборлиси, уста деҳқонлар етиштирган сархил маҳсулотлар марказий бозорлар нархидан анча арзон сотиляпти. Ана шундай экобозор Тошкент туманининг "Раҳбаробод" ва "Дархон" МФЙда иш бошлаган.

👉 Тошкент хабарлари
🍇 #Нарх_наво

Нурафшон шаҳри Марказий деҳқон бозоридаги бугунги (18 октябрь) нархлар:

🥩 Мол гўшти (1 кг) 60.000 – 65.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) 70.000 – 75.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) 20.000 – 23.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 5.000 – 6.000 сўм
🍞 Нон (буханка) 1.700 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 13.000 –16.000 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) 13.000 – 15.000 сўм
🥛 Сут (1 л) 5.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 7.500–15.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.000 – 8.000 сўм
🍯 Асал (1 кг) 30.000 –60.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 12.000 – 13.000 сўм.

🍅 Помидор (1 кг) 5.000 – 6.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 7.000 – 7.500 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 1.500 – 3.000 сўм
🧄 Саримсоқпиёз (1 кг) 18.000 – 25.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 3.500 – 4.500 сўм
🍠 Шолғом (1 кг) 2.000 – 3.000 сўм
🥬 Карам (1 кг) 1.500 – 2.000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) 1.500 – 2.500 сўм
🍇 Узум (1 кг) 10.000 – 14.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) 4.000 –10.000 сўм
🍋 Лимон (1 кг) 15.000 – 18.000 сўм
🍌 Банан (1 кг) 26.000 – 27.000 сўм.

👉 Тошкент хабарлари