Farg’ona | Kun.uz
4.62K subscribers
7.09K photos
900 videos
7.26K links
Kun.uz’ning Farg'ona viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Учкўприкда газга ноқонуний уланган оҳак цехи аниқланди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида ноқонуний йўл билан табиий газ тармоғига уланган оҳак цехи аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар бермоқда.

👉 https://kun.uz/57007759

➡️ Фарғона хабарлари
Бешариқда қурилган намунали уй камчилиги учун 45 млн сўм маблағ сарфланди

Фарғона вилояти Бешариқ тумани "Абдувай" МФЙда фуқаролар учун “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Фарғона вилояти филиали буюртмачилигида 2018 йил манзилли дастурига мувофиқ 12 дона бир қаватли 0,02га майдонли уч хонадонли уйлар қурилиши бошланади.

👉 https://kun.uz/71908398

➡️ Фарғона хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Салом ва ўзаро ҳурматнинг аҳамияти

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Бир-бирингизни яхши кўрмагунингизча иймон келтирмайсиз. Сизларга бир нарсани ўргатайми? Агар уни қилсангиз, ўзаро муҳаббатли бўласиз: ораларингизда саломни ёйинглар!»

Имом Муслим ривоят қилган.
🗓 1 май:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿 Мирзиеёвнинг Тошкент вилоятига чиқиши:
«Истиқлол» мажмуаси Қибрай туманида барпо этилади
👉 https://kun.uz/28418929

🟢 Ёшлар учун имтиёзлар ва бошқалар — 1 майдан солиқ тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?
👉 https://kun.uz/94206537

🧱 24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади
👉 https://kun.uz/65003706

🇺🇸 Тўрт сценарий. АҚШ Афғонистонни тарк этса нималар бўлиши мумкин?
👉 https://kun.uz/15062213

🇰🇬🇹🇯 Қирғизистон ва Тожикистон ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ва қўшинларни чегарадан узоқлаштиришга келишиб олди
👉 https://kun.uz/85792659

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Аллоҳ таолонинг суннати!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

«Kun oyati»нинг бугунги сонида Аҳзоб сураси, 62-ояти тиловатидан баҳраманд бўласиз. Шунингдек, Бухородаги Чор Бакр жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Иноятовнинг оят тафсиридан баҳраманд бўласиз. Унда Аллоҳ таолонинг суннати нима эканлиги, унда ўзгартириш топиб бўлмаслиги ҳақида сўз боради.

(Бу) илгари ўтган зотлар хусусидаги Аллоҳнинг йўлидир. Аллоҳнинг йўлига эса сира ўзгартириш топмассиз.

(Аҳзоб сураси, 62-оят)
🍇 #Нарх_наво

Фарғона шаҳар марказий деҳқон
(озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 2 май ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 55.000 – 62.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 21.000 – 22.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 15.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 8.000 – 9.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 4.500 – 6.500 сўм
🥚 Тухум (1 дона) 1.000 – 1.200 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 10.000 – 15.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 5.000 – 6.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.000 – 5.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 1.500 – 2.500 сўм

➡️ Фарғона хабарлари
«Рўзадорлар қийналиб кетишди» — Риштондан мурожаат

«Қишлоғимизда деярли кўплаб хонадонлар «Обод маҳалла» дастури орқали ичимлик суви билан таъминланган. Шундан сўнг кўча кранлари олиб ташланган. Ҳамма хонадони ичига туширилган крандан сув истеъмол қила бошлади.

Бироқ икки ҳафтадан буён уй кранларида ичимлик суви йўқ, тушмаяпти. Маҳалла аҳли узоқ масофадан, навбатда туриб сув олиб келяпти. Бу ҳақда туман ҳокимлигининг телеграмдаги Риштон мурожаат ботига ёздим. Аммо на натижа бўлди, на мурожаатга жавоб.
Рўзада одамлар, айниқса, қишлоқ аёллари қийналиб кетишди. Мурожаатимизни масъулларга етказсангиз».


Иқбол Аҳмедов, Риштон тумани, Дутир қишлоғи

➡️ Фарғона хабарлари
Тошлоқда 100 миллион сўмлик бош кийимнинг ҳужжатлари йўқлиги аниқланди

Фарғона вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизматининг Kun.uz'га хабар беришича, вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошлоқ туманида тезкор тадбир ўтказилган.

👉 https://kun.uz/19976301

➡️ Фарғона хабарлари
Фарғона вилоятида қанча цемент ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь–март ойларида корхоналар томонидан қанча цемент ишлаб чиқарилгани маълум қилинди.

👉 https://kun.uz/35738769

➡️ Фарғона хабарлари
«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи»нинг 100 фоиз улуши сотилади

«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз улуш сотилади. Бу ҳақда «UzAssets Инвестиция компанияси» хабар берди.

Батафсил ўқинг 👉 https://kun.uz/42078504

➡️ Фарғона хабарлари
💼 МИБ Фарғона вилоят бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан Абдуллаев Тўлқинжон Абдуллаевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Т.Абдуллаев 1977 йилда Фарғона вилоятида туғилган, прокуратура органларида хизмат фаолиятини 2002 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармасида бошлаб, кейинчалик турли масъул лавозимларда ишлаган, 2017-2020 йилларда Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи, мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Бюро марказий аппаратида ички хавфсизликни таъминлаш инспекцияси бош инспектори бўлиб ишлаган.

➡️ Фарғона хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Яхши қўшни бўлиш динимиз амри

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг уйида қўй сўйилди. Бас, у киши:

«Яҳудий қўшнимга ҳадя қилдингларми? Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Жаброил менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, ҳаттоки уни меросга ҳам шерик қилармикан, деб ўйлаб қолдим», деганларини эшитганман», деди».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар
🗓 3 май:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🏅Kun.uz’нинг уч вакили «Олтин қалам» танлови мукофотларини қўлга киритди
👉 https://kun.uz/98043211

🕌 «Исломобод» масжиди минораларини бузиш тўхтатилди. Бузишга ким буйруқ бергани номаълум
👉 https://kun.uz/02885019

☑️ «Ўзбекистондан ҳеч ким Alibaba’га мол сотмаяпти» - Мутахассислар тадбиркорлик ривожига тўсиқлар ҳақида
👉 https://kun.uz/08292335

💹 Ислоҳот формуласи. Тузалишга енг шимарган мамлакат учун биринчи навбатда нималар муҳим?
👉 https://kun.uz/33649517

🆖 «Ўзбек тилида иш юритишга қаршилар ўқисин» – турли давлатларда тил қоидаларини бузишга қандай жазо белгиланган?
👉 https://kun.uz/83760891

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Бувайдада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида вояга етмаган фуқаро қурбон бўлди

Жорий йилнинг 1 май куни Бувайда туманининг Ўрта Қўнғирот қишлоғи ҳудудида фуқаро Қ.А. «Nexia-2» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган электроскутер билан тўқнашиб кетади.

Оқибатида, скутер йўловчилари вояга етмаган Н.Р. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган ҳамда Ғ.А. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Фарғона вилоят ИИБ ЙХҲБ ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

➡️ Фарғона хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Энг аъло мисоллар!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

Моҳи шариф, муборак Рамазон ойининг учинчи кунлиги – Аллоҳ мўмин бандаларини жаҳаннамдан озод қиладиган кунларда турибмиз. «Kun oyati» туркум кўрсатувларининг бугунги саҳарлик сонида энг олий мисол Аллоҳники хусусида сўз юритувчи оят тиловати ва тафсиридан баҳраманд бўласиз!

Охиратга иймон келтирмайдиганларда ёмон масал бордир. Энг олий мисол (сифат) эса Аллоҳникидир. У қудрат ва ҳикмат эгасидир.

(Наҳл сураси, 60-оят)
«Фарғона» КСЗда йил якунига қадар электромобилларни йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

2019 йилда дунё бўйича электромобиллар сотуви 43 фоиздан 3,24 млн донагача ортган. Эътиборлиси, 2020 йилда COVID-19 пандемияси туфайли енгил автомобиллар сотуви 14 фоизга қисқарган.

Батафсил ўқинг:
👉 https://kun.uz/48324796

➡️ Фарғона хабарлари
Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи тайинланди

Миллий гвардия тизимида 3 май куни 3 та вилоят бўйича бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

👉 https://kun.uz/49336058

➡️ Фарғона хабарлари
Фарғонада куёв собиқ қайнонасининг машинасини олиб қочиб кетди

Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 30 ёшли куёв собиқ қайнонасининг машинасини олиб қочган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

👉 https://kun.uz/39877159

➡️ Фарғона хабарлари
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Аҳмедов Хуршиджон Рустамович Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

👉 https://kun.uz/80514317

➡️ Фарғона хабарлари
Бектемир Мелиқўзиев 4 йилга дисквалификация қилинди

У энди дисквалификация муддати тугагунча фақат профессионал боксда жанг ўтказиши мумкин. Бутунжаҳон антидопинг кодексига кўра, унинг профессионал боксда иштирокини давом эттириши тегишли Халқаро профессионал бокс ташкилоти қарорига боғлиқ.

👉 https://kun.uz/18059035

➡️ Фарғона хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Яхшилик қилишга ташна бўлиш жаннат эшикларини очиши мумкин

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин интиҳоси жаннат бўлгунча ўзи эшитган яхшиликка зинҳор тўймайди», дедилар».

Термизий ривоят қилган.