🚔 «ГАИ» ходимларининг «боди камералар» билан таъминланиши бўйича муддат тугашига 2 ҳафта қолди.
«1 январь яқин. Масъулларга ЙПХ инспекторлари учун ваъда қилинган «боди камералар»ни эслатиб қўйишингизни сўрамоқчи эдим» – деб ёзмоқда муштарийларимиздан бири.
Биз бундан ташқари яна бир нарсани ҳам эслатмоқчимиз. Юлий Юсупов ёпиб юбориш керак, деб ҳисоблайдиган Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 1 декабргача истеъмол саватчасининг аниқ қийматини аниқлаши керак эди. Президент қарори ижросиз қолганига балки асосли сабаблар бордир, лекин бу бўйича вазирлик нега тушунтириш билан чиқмаётгани тушунарсиз. Ваҳоланки бу яқинда энг юқори доирада ҳам танқид қилинганди.
🔵 Kun.uz кундалиги

«Кам таъминланган оилалар учун бериладиган нафақалар кўп одамларни ялқов қилиб қўймоқда. Мен кам таъминланганман деб, ҳеч иш қилмасдан ҳаёт кечираверади».
Сиз ЎзЛиДеП вакилининг бу фикрларига қўшиласизми?
👉 https://telegra.ph/nafaqa-12-16
🔵 Kun.uz кундалиги
Сиз ЎзЛиДеП вакилининг бу фикрларига қўшиласизми?
👉 https://telegra.ph/nafaqa-12-16
🔵 Kun.uz кундалиги
«Одамлар ўзи эплолмайди», «давлат бошқариб туриши керак», «ерларни катта-катта аграр комплексларга бўлиб бериш керак»...
Қишлоқ хўжалигига оид ёлғон тасаввурлар ҳақида
👉 https://telegra.ph/Stereotiplar-12-17
@KundalikUz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Токиодаги мусиқали светофор. Пиёдалар учун яшил чироқ ёнганида, ундан мана шундай мусиқа таралади. Бу иш кўзи ожиз одамлар йўлларда мустақил ҳаракатлана олиши учун қилинган. Улар мусиқани эшитгач, йўл очиқлигини билишади. Мусиқа ўтиш вақти оз қолгани сайин пасайиб боради 👏
📹 Кундалигимизнинг мана бу саҳифасида Япония ҳақидаги тасаввурингизни бойитадиган яна бир видео билан танишишингиз мумкин.
Kun.uz кундалиги

Бугун. Москва. «Сердце столицы» турар-жой мажмуаси. Ўзбеклар ишлайдиган қурилиш объектида ташкил этилган сайёр сайлов участкаси.
Сайловчилар депутатликка номзодлар билан танишмоқда...
Kun.uz кундалиги
Сайловчилар депутатликка номзодлар билан танишмоқда...
Kun.uz кундалиги
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Зўраки депутат»
👏 «In Da House»дан актуал мавзуда сатира
😅 "Тун.уз" ва "кўлмак.уз" журналистларини ҳам унутишмабди.
Kun.uz кундалиги
👏 «In Da House»дан актуал мавзуда сатира
😅 "Тун.уз" ва "кўлмак.уз" журналистларини ҳам унутишмабди.
Kun.uz кундалиги
Юнусободдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган шаҳрисабзликларнинг қариндошларидан бири таҳририятимиз билан боғланди.
«Икки тоғамнинг фарзандлари вафот этишди. Улар Шаҳрисабз туманининг Бешкапа қишлоғида яшашар эди. Марҳум Абдуллаевлар қариндош эмас, деган маълумот хато. Ойбек ва Давронбек – ака-укаларнинг фарзандлари.
Ойбек Абдуллаев (1989 йилда туғилган) – уйланган, фарзандлари бор эди. Давронбек Абдуллаев (1999 йилда туғилган) ҳали бўйдоқ, яқинда Россиядан қайтган эди. Давронбекнинг отасини шу йил ёзда қабрга қўйгандик...», дейди марҳумларнинг қариндоши Жамшид Пардаев.
Сайт таҳририяти марҳумларнинг яқинларига таъзия изҳор этади.

The Economist Ўзбекистонни йил мамлакати деб эътироф этганича бор. Бу мақомга лойиқлигимизни кўрсатувчи сабаблар ҳақиқатан ҳам етарлича.
Масалан, президентнинг кеча Нагоя шаҳрида ватандошлар билан учрашувини олайлик.
Биринчи яхши янгилик – хусусий электрон ОАВ сифатида илк марта давлат раҳбарининг хорижга ташрифини яқиндан кузатиш имконига эга бўлдик. Иккинчидан, президент билан учрашувда рўмол ўраган ёш аёл ҳам қатнашди. Унинг мухбиримиз билан суҳбатда айтишича, учрашувда қатнашиши ва бирга суратга тушишига ҳеч қандай тўсқинлик бўлмаган, рўмолни бошқачароқ ўраш «тавсия» этилмаган.
Учинчидан эса, бу сурат барча чиғириқлардан ўтиб, бевосита президентнинг расмий матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Демак, умид билан айтишимиз мумкинки, сентябрь ойида, Шуҳрат Ғаниев ўтиниб-ўтиниб узр сўраган кезларда бу масалага нуқта қўйилган, энг юқори минбардан аниқлик киритилган курс амал қилишда давом этади.

«Иймонлашайлик» кўрсатуви муаллифларидан Аллоҳ рози бўлсин.
Кўришни тавсия қиламиз:
https://www.youtube.com/watch?v=irj7hbYJWWY
Kun.uz кундалиги
Кўришни тавсия қиламиз:
https://www.youtube.com/watch?v=irj7hbYJWWY
Kun.uz кундалиги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореяда сайлов иккита шаҳар - пойтахт Сеул ва мамлакат жанубидаги Гванжу шаҳарларида бўлиб ўтяпти. Kun.uz мухбирлари ҳар иккисини ҳам кузатиб борди.
Ҳамкасбим Сеулда, мен эса Гванжуда бўлдим, ҳозир қайтяпман. Автобусда ажойиб шароит бор: ёнингиздаги ҳамроҳингиз ёқмайроқ қолса, шартта пардани тортиб олаверасиз. 😅

Сайлов куни Kun.uz почтасига йўлланаётган хилма-хил мактубларни умумлаштириб, битта қисқа хулосада ифодалаш мумкин:
Биз қандай бўлсак, сайловларимиз ҳам шундай.
Ютуқларимиз етарлича ва улар учун ЎЗИМИЗдан қувонишга тўла ҳақлимиз. Камчиликларимиз ҳам етарли ва уларга ҳам ЎЗИМИЗдан бошқа ҳеч ким сабабчи эмас.
Ҳаммаси табиий ва ҳозирча ортиғини кутиш мантиққа зид. Ва ҳар биримиз аввало ўзимизни ислоҳ қилайлик.
@KundalikUz
Биз қандай бўлсак, сайловларимиз ҳам шундай.
Ютуқларимиз етарлича ва улар учун ЎЗИМИЗдан қувонишга тўла ҳақлимиз. Камчиликларимиз ҳам етарли ва уларга ҳам ЎЗИМИЗдан бошқа ҳеч ким сабабчи эмас.
Ҳаммаси табиий ва ҳозирча ортиғини кутиш мантиққа зид. Ва ҳар биримиз аввало ўзимизни ислоҳ қилайлик.
@KundalikUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баъзилар бир стереотипни ўзлари билан олиб юришади. Эмишки, сатри аврат қилган аёллар қолоқ – уй юмушларидан бошқасига ярамайдилар, қоронғу хоналарни афзал билиб, дунёқарашларини ҳам зулмат босиб қолган.
Стереотипларга тобе бўлиш – хато фикрларни онгсиз равишда ўзлаштириш натижасида ҳосил бўладиган дард. Нега буни «дард» дедик? Чунки у аксар ҳолатларда бир тоифанинг бошқа тоифага нисбатан ола қарашига олиб боради. Ноҳақ ола қарашига. Натижада ижтимоий алоқаларга футур етади. Кўнгиллар ранжитилади...
Кўрсатув муаллифларидан Аллоҳ рози бўлсин.
Kun.uz кундалиги
Стереотипларга тобе бўлиш – хато фикрларни онгсиз равишда ўзлаштириш натижасида ҳосил бўладиган дард. Нега буни «дард» дедик? Чунки у аксар ҳолатларда бир тоифанинг бошқа тоифага нисбатан ола қарашига олиб боради. Ноҳақ ола қарашига. Натижада ижтимоий алоқаларга футур етади. Кўнгиллар ранжитилади...
Кўрсатув муаллифларидан Аллоҳ рози бўлсин.
Kun.uz кундалиги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марғилон шаҳридаги миллий ҳунармандчилик устахонасига кичик саёҳат
Атлас услубидаги мато тўқилиб тайёр бўлгунича 15та жараёндан ўтар экан.
@KundalikUz
Атлас услубидаги мато тўқилиб тайёр бўлгунича 15та жараёндан ўтар экан.
@KundalikUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💬 Мақоладан иқтибослар
👉 https://kun.uz/83971573
▪️Электр таъминотидаги муаммолардан арзнома тушган кўчанинг номи Порлоқ экан.
▪️«Ўзимизнинг симёғочлар йўқлиги сабаб симни қўшни кўчалардаги хонадонлардан тортганмиз. Энди ўша кўчадаги қўшниларимиз «Ўзимизга ҳам ток етмай қоляпти. Симингизни узиб ташлаймиз», дейишяпти...»
▪️«Симёғочсиз, паст кучланишли, сифатсиз электр берилаётганига қарамай, МИБ ток ҳақини вақтида ундириб кетади».
▪️«Электр ҳисоблагични қоидага кўра уйдан олиб чиқиб симёғочга ўрнатинглар!», деб талаб қилишди. «Симёғоч йўқ-ку?» дея эътироз билдирсак, «Бу менинг муаммойим эмас», деган жавобни айтди».
▪️Мутасаддиларга турли мурожаатлар масаласида изоҳ сўрасангиз, уларнинг энг жўяли жавоби «Режалаштиряпмиз» ёки «Дастурга туширамиз» бўлади.
▪️Биз эса уларга Порлоқ кўчасида чироқлар порлаганда келамиз, деб ваъда бердик.

«10та Ferrari, олмосдан ясалган 20та қўлсоат ёки 2та самолёт олиб нима қиламан? Бу нарсалардан менга ва одамларга нима наф?
Очлик нималигини биламан, чунки бошимдан ўтказганман. Далада ишлашимга тўғри келган. Ялангоёқ футбол ўйнардим. Ўқишга ва яна бошқа кўп нарсаларга имконим бўлмаган.
Ҳозир эса шу футболнинг ортидан топган пулим билан одамларга ёрдам бера оляпман. Мактаблар очдик, стадион қурдик. Ўта қашшоқликда ҳаёт кечираётган одамларга кийим-кечак, пойабзал беряпмиз... Сенегалнинг жуда камбағал туманларидан бирида яшаётганларнинг ҳар бирига ойига 70 евродан берамиз.
Шоҳона ҳаёт, данғиллама дала ҳовли, киборларча сайр-у саёҳатлар ва самолётларни кўз-кўз қилиш менга керак эмас. Мен бундан кўра ҳаёт менга берган нарсаларни халқим билан бўлишишни афзал кўраман».
– Садио Мане, «Ливерпуль» ҳужумчиси
Манба – AS

Кеча Сенатда, бугун Бош прокуратурада тиббиёт соҳаси танқидлар остида қолди. Минбардан туриб қатъий-қатъий оҳангларда, кескин-кескин эътирозлар айтилди.
Соҳадагилар одамлар соғлигига бефарқликда, коррупцияга ботганликда айбланди.
Шу 2 кун ичидаги 2та мажлисдан чиқарган хабарларимиз сони 10дан ошиб кетди. Шунча гап...
Афсус! Лекин ҳеч ким кўриниб турган оддий ҳақиқат – шифокорнинг ойлиги масаласида чурқ этгани йўқ.
«Аввал давлат шифохоналаридаги тиббиёт ходимларининг маошларини ошириб қўяйлик. Энг камида ҳамшира 4 млн, шифокор 8-12 миллион ойлик олсин. Ана ундан кейин коррупция ва ҳоказолар билан курашайлик», дейдиган одам топилмади.
Kun.uz кундалиги
Соҳадагилар одамлар соғлигига бефарқликда, коррупцияга ботганликда айбланди.
Шу 2 кун ичидаги 2та мажлисдан чиқарган хабарларимиз сони 10дан ошиб кетди. Шунча гап...
Афсус! Лекин ҳеч ким кўриниб турган оддий ҳақиқат – шифокорнинг ойлиги масаласида чурқ этгани йўқ.
«Аввал давлат шифохоналаридаги тиббиёт ходимларининг маошларини ошириб қўяйлик. Энг камида ҳамшира 4 млн, шифокор 8-12 миллион ойлик олсин. Ана ундан кейин коррупция ва ҳоказолар билан курашайлик», дейдиган одам топилмади.
Kun.uz кундалиги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек муҳожирлари ҳаётини ёритиш учун бир ярим ой Россияда бўлган мухбирларимиз бугун Тошкентга қайтиб келишди.
Ҳаммамизга маълум сабаблар туфайли, аксарият мигрантларимиз самолётда эмас, поезд ё автобусда Россияга қатнашади. Шуни инобатга олиб, бунинг машаққатига амалда гувоҳ бўлиш мақсадидаги ходимларимиз боришда ҳам, қайтишда ҳам 3 кунлаб поездда юришга қарор қилдилар.
Таассурот ва хулосалар – тез орада Kun.uz'да.

Янги йил муносабати билан турли ташкилотлар хайрия тадбирлари ўтказиб, меҳрибонлик уйлари ва шифохоналарда инсонлар ҳолидан хабар олишяпти.
Барака топишсин, йил давомида ютуқлари билан халқимизни қувонтириб келган келган боксчиларимиз ҳам бундай акциялардан четда туришмабди. 👏
Биз эса бу каби хайрли тадбирларини ўтказаётган ташкилотларнинг ахборот хизматларига, айниқса фотографларига бир жиҳатни эслатишни жоиз деб билдик: бундай тадбирларни ёритишда асосан жонли («случайный») кадрлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Юқоридаги каби суратлар ташаббускори одатда совға улашганларнинг ўзлари бўлмайди. Фотографлар сунъийликдан қочишлари керак. Иложи борича жараёнга аралашмасликлари зарур.
Зеро хайрли амални кўрсатиш бу амалнинг ўзидан-да муҳимроқ бўлиб қолмасин. Ахир ниятга кўп нарса боғлиқ, шундай эмасми?
📸👉 https://kun.uz/19818415